ar
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
1 116 538
المشتركون
-62924 ساعات
-2 3777 أيام
-7 85430 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади. 👉 https://kun.uz/kr/02983601 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
👍 90 32😢 22😁 16🤔 11🤯 7🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
25 декабрдан 11 январгача Central Park ҳақиқатан ҳам жонли ва байрамона бўлади Central Park доимий ҳамкори Coca-Cola ёрдамида мусиқа, ёруғлик ва байрамона кайфият майдонига айланади. Меҳмонларни санъаткорларнинг чиқишлари, фаер-шоулар, иллюзионистлар, аниматорлар, мимлар,турлик эракт қаҳрамонлари кутиб олади. Ҳар куни янгича дастур ва байрамона ҳиссиётлар! Кириш бепул! 🎉 👉 Батафсил маълумот Реклама
إظهار الكل...
288👍 83😁 35🤯 29🔥 18😢 6😍 4🤔 2
07:14
Video unavailableShow in Telegram
Ғазода таъмирланган шифохона, авиаҳалокатга учраган Ливия ҳарбий қўмондони, БМТда баҳслашган АҚШ ва Эрон – кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/90362174 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 24-12.mp447.23 MB
👍 165 164😁 19🤔 18🔥 8😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
“Россия ҳар доимгидек жараёнларга аралашиб, назоратни йўқотмасликка ҳаракат қилмоқда” — Раббимов МО маслаҳатлашув учрашувларига Озарбойжоннинг қўшилиши янги минтақавий форматни шакллантирган эди. Энди эса россиялик дипломат Москва ҳам ушбу платформага қизиқиш билдираётганини таъкидламоқда, таҳлилчилар Кремл бу имкониятдан фойдаланиш учун қулай вақтни кутиб келганини қайд этади. Kun.uz’нинг "Геосиёсат" дастурида сиёсатшунослар Россиянинг нияти минтақа устидан геосиёсий таъсирини сақлаб қолишга қаратилганини алоҳида таъкидлашди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
إظهار الكل...
🤯 326 303😁 91👍 62🤔 42😢 12🔥 10😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor якуний ўйини бўлиб ўтди Тошкентда 7 декабрь куни Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor автомобили финал ўйини бўлиб ўтди. Акция уч ойдан ортиқ давом этди ва Uklon Driver иловасида буюртмалар ва махсус топшириқларни бажарган ҳайдовчиларни бирлаштирди. 👉 https://kun.uz/kr/36969625 Реклама
إظهار الكل...
239👍 83😁 26🤔 22😢 14🤯 8🔥 7
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистондаги йўлларидаги юзлаб камералар интернетда очиқ қолдирилган — TechCrunch Киберхавфсизлик нуқсони туфайли Ўзбекистондаги йўл ҳодисалари, инсонлар юзи ва автомобиль рақамларини кузатиш тизимининг юзлаб камералари интернетда очиқ қолдирилган. Тизим Хитой компаниясига тегишли бўлган ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарилгани айтилмоқда. Киберхавфсизлик тадқиқотчилари — ИИВ, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Киберхавфсизлик марказига огоҳлантириш юборган, лекин масъуллар жавоб бермаган. 👉 https://kun.uz/kr/55368061 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
🤯 617😁 400 327😢 51👍 43🤔 14🔥 12😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқанд аэропорти муқобил аэродром сифатида 5 та рейсни қабул қилди Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида кузатилган ноқулай об-ҳаво (туман ва кўриниш масофасининг пасайиши) сабаб қатор рейслар Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилди. Шунингдек, бир рейс йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани учун Самарқандга қўнишга мажбур бўлди. 👉 https://kun.uz/kr/50846234 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
373👍 181🔥 28😁 26😢 19
Photo unavailableShow in Telegram
Полша ҳудудида қўлга олинган шахс Ўзбекистонга олиб келинди Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида оғир турдаги жиноят содир этиб, Полшада яшириниб юрган шахс аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистонга депортация қилинди. 👉 https://kun.uz/kr/49157642 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
👍 372 246😁 54🤔 48🔥 18🤯 16😢 13
Photo unavailableShow in Telegram
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябр ойи учун кўчмас мулк бозори таҳлилини янгилаб, уй-жой олди-сотди битимлари сони 25 мингтага етгани, айрим вилоятларда ўсиш юқори бўлгани ҳамда Тошкентда ижара нархи йиллик ҳисобда кўтарилганини маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/89699381 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
204😢 147🤔 44😁 27🤯 19👍 18🔥 11
Photo unavailableShow in Telegram
Давлат қарзлари харитаси: қайси мамлакатларда қарз энг катта? 2025 йилда дунё бўйича қарз/ЯИМ (GDP) нисбати 94,7 фоизгача ошди. Инфографикада давлат қарзи ЯИМга нисбатан фоизларда ҳисобланган ҳолда юқори бўлган мамлакатлар яққол кўрсатилган. 👉 https://kun.uz/kr/00095178 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
245😁 80🤔 32👍 16😢 14🔥 12🤯 12😍 10
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади Сергели ва Бектемир туманларида тадбирлар муносабати билан 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача айрим йўл участкаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. 👉 https://kun.uz/kr/46600943 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
233😁 79🤯 27👍 23😢 23🤔 15🔥 6😍 1
01:29
Video unavailableShow in Telegram
“Lixiang Li7” автомобилига эга бўлишни истайсизми? Трастбанк ва “MasterCard” акция ўтказмоқда. Бош соврин – “Lixiang Li7” автомобили. 👉🏻 https://kun.uz/kr/56441768 Реклама
إظهار الكل...
aksiya haqida (3).mp417.95 MB
😁 219 173👍 56🤯 32🤔 18🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди Туркияда сешанба куни кечқурун бортида Ливия армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт Анқарадан ҳавога кўтарилганидан кўп вақт ўтмай ҳалокатга учради. Ливия миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба унинг ўлимини тасдиқлаган. 👉 https://kun.uz/kr/61729238 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
😢 324 243🤔 59👍 32😁 17🤯 7🔥 2
02:31
Video unavailableShow in Telegram
Хивада ИИБ ходими пора олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди Хива шаҳри ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилган ИИБ ходими фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 👉 https://kun.uz/kr/40285975 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Ер_сотиш tg.mp412.33 MB
😁 319👍 252 212🤔 25😢 16🤯 11🔥 6😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Украина бўйлаб навбатдаги ёпирилма зарба: қурбонлар бор, уч област электрдан узилди Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига кўра, ҳужумда турли типдаги 635 та дрон, Х-101 ва «Искандер-К» русумли 35 та қанотли ракета, шунингдек учта «Кинжал» ракетаси қўлланган. 📸 👉 https://kun.uz/kr/55324671 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
😢 379 217👍 145🤯 60🤔 34😁 17🔥 5😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ Вазирликка кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун республика бўйича ҳар куни 4 617 нафар ИИО ходими 3 мингдан ортиқ патруллик йўналишларида хизмат олиб борган. 👉 https://kun.uz/kr/12529087 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
😢 445 230👍 194😁 51🤔 29🔥 16🤯 10😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Шифокор ҳафтада камида беш марта мириқиб кулишни тавсия қилди Кулги мияда эндорфинлар ишлаб чиқаради, бу моддалар қон томирларида фойдали кимёвий моддалар ҳосил бўлишига ёрдам беради. 👉 https://kun.uz/kr/95080271 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
😁 435 262👍 113😢 27🤯 21🤔 16🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Трамп Тўқаевга Оқ уйнинг «рамзий калити»ни совға қилди Шунингдек, уни «халқаро жараёнларни чуқур ва вазмин тушунадиган ажойиб инсон ва тажрибали давлат арбоби» сифатида таърифлади. 👉 https://kun.uz/kr/21285079 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
👍 871😁 377 276🤔 68🔥 34🤯 4😍 2😢 1
01:44
Video unavailableShow in Telegram
Kun.uz’да чиққан видео сабаб орзумга эришдим” – Ҳарвард грантини ютган қиз Дилафруз Собирова Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. IELTS’дан 8, SAT имтиҳонидан 1540 баллни қўлга киритган, немис тилидан Multilevel имтиҳонида ҳам B2 даражани эгаллаган. У Ҳарвард университетига 100 фоизлик грантни қўлга киритиб интеграциялашган биология йўналишига қабул қилинди. Қаҳрамонимиз Kun.uz’да эълон қилинган Гўзалхон Ҳайдарова ҳақидаги видеоматериални кўриб илҳомланиб орзусига эришгани ҳақида сўзлаб берди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
إظهار الكل...
Мои видео.mp415.15 MB
👍 1 531 681🔥 76😍 41😁 28🤔 20😢 18🤯 11
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди Сўнгги 5 йилда республикада кибержиноятлар 4 865 тадан 62 440 тага ошган. Бунинг оқибатида фуқаролар 3 трлн 730 млрд сўм зарар кўрган. Ушбу сумманинг 1 трлн 890 млрд сўм қисми жорий йилнинг 11 ойига тўғри келмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/63123328 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
🤯 637 238😢 181😁 96🤔 40👍 28😍 10🔥 9