ar
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

الذهاب إلى القناة على Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
35 254
المشتركون
+824 ساعات
-487 أيام
+7630 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
لا شيء يحدث للإنسان إلا وقد منحه الله القدرة على تحمله مفهوم عميق لقوله تعالى: لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا 📝Яъни, инсоннинг бошига нимаики синов, машаққат келса, Аллоҳ унга ўша(синов)ни кўтариш қуввати, қудратини берган бўлади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
98👍 46😢 39🔥 13
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
13382. Ҳотам Асом раҳимаҳуллоҳ айтдилар: Дўстлар ўртасидаги гина-кудуратни кетказадиган тўрт нарса бор: - Бадан билан (жисмоний) ёрдам бериш. (амалий кўмак бериш) - Тил билан мулойим бўлиш. (ширинсўзлик ила муомала қилиш) - Мол билан кўнгил кўтариш. (моддий ёрдам бериш ёки мусибатда шерик, ҳамдард бўлиш) - Ғойибона дуо қилиш. (йўқлигида ортидан ҳаққига дуо қилиш) “Садоқату вас содиқ” китобидан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
98👍 39😢 12🔥 9🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13381. Абу Мижлаздан ривоят қилинади: «Муовия Абдуллоҳ ибн Омир ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига чиқди. Ибн Омир ўрнидан турди. Ибн Зубайр ўтираверди. У иккисидан кўра вазн­лироғи эди. Шунда Муовия: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ­Аллоҳнинг бандалари унинг олдида тик туришини яхши кўрса, дўзахдаги уйига тайёрланаверсин», деганлар», деди». Абу Довуд ва Термизий ривояти. 🟢Изоҳ: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қизлари Фотима розияллоҳу анҳо келганларида ўринларидан турганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борганларида эса Фотима розияллоҳу анҳонинг ўринларидан туришлари ривоят қилинган. Бундай ҳадисларни тўплаб, умумий ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, биров келганда сохта ҳурмат учун, қўрққанидан ўрнидан туриш мумкин эмас, бироқ фазилатли инсонлар келганда, самимий ҳурматдан, муҳаббатдан, эҳтиромдан, бошқаларга Ислом одобини намойиш қилиш ниятида, шаръий чегарадан чиқмаган ҳолда туриш мумкин". ("Одоблар хазинаси"дан) @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 115 76👍 22🔥 9😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13380. Имтиҳон олди дуоси - Аллоҳим, менга илм ва тушунча зиёдасини бер! Эй сирларни очувчи, яширин ва махфий нарсаларни билувчи Зот! - Менинг олдимдаги имтиҳон саволларининг юзидан тўсиқ, пардани кўтар, токи мен уларнинг маъноси, ҳақиқатига ета олай. Мени хато қилишдан ёки адашишдан сақла. Сен барча ишларда муваффақият берувчи, эриштирувчисан ва ғайбларни билувчи Зотсан. - Аллоҳим, саййидимиз ҳамда аввалгию охиргиларнинг саййиди бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмати, бизга набийлар фаҳмини, расулларнинг ҳифзини ва муқарраб фаришталар илҳомини ато қил. - Саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласига ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин. Доктор Абдулазиз Хотиб Ҳасаний @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
100👍 34😢 14🔥 7🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
Нукта أستجار اعرابي بيتاً وكان السقف يهتز كثيراً فلما جاء صاحب البيت يُطالبه بالأجرة قال له: اصلح سقف بيتك إنهُ يهتز فقال المالك: لا بأس عليك فإنه يسبح الله فقال الاعرابي: أخشى ان يدركه الخشوع فيسجد علينا! Ҳикоя қилишларича, бир аъробий бир уйни ижарага олибди. Бироқ уйнинг томи жуда кўп ғичирлар ва тебраниб турарди. Уй эгаси ижара ҳақини сўраб келганида, аъробий унга: "Уйингизнинг томини таъмирлаб беринг, у жуда кўп қимирлаяпти", деди. Уй эгаси эса: "Хавотир олма, бу том Аллоҳга тасбеҳ айтиб турибди", деб жавоб берди. Шунда аъробий: "Тўғрику-я, лекин унинг хушуъси ортиб кетиб устимизга сажда қилиб юборишидан қўрқаман!" дебди.😀 @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
🤩 183👍 63 46🔥 13
Photo unavailableShow in Telegram
13379. Жалолиддин Румийдан бир киши сўради: «Сизни кўп ўқийдиган ва ёзадиган одам сифатида кўрамиз. Шу мобайнида нимани ўргандингиз?» деб сўради. У зот: «Ҳаддимни билдим», дедилар. Изоҳ: Имом Ғаззолий: «Илмнинг энг олий даражаси - инсон ўз ожизлигини билишидир», дедилар. Жалолиддин Румий: “Илм - инсонни ўз ожизлигини билишга етаклайди”, дедилар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 112 53👍 33🔥 12😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13378. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: «Одамларга сабр қилиш оловга сабр қилишдан кўра оғирроқдир», деди. “Ҳилятул авлиё” китобидан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 130 39🔥 27👍 22😱 6
Photo unavailableShow in Telegram
Муножот 📜Сен билан Аллоҳнинг ўртасида нима борки, ушбу дуони сенга насиб этди? - Аллоҳим, Сенинг Исми Аъзаминг билан сўрайман! Қадримни баланд қил, кўксимни кенг қил ва жаннатни менинг уйим ҳамда қароргоҳим қилгин. - Аллоҳим, Сенинг Исми Аъзаминг билан сўрайман! Қалбимни кунларимни ҳеч қачон тарк этмайдиган саодат билан шод эт. - Аллоҳим, Сенинг Исми Аъзаминг билан сўрайман! Мени Ўз фазлинг билан бой қил, ҳар бир қийин ишни осон қил ва мен учун яхшилик ҳамда ризқ эшикларини оч. - Аллоҳим, Сенинг Исми Аъзаминг билан сўрайман! Қалб кўзим, басиратимни нурафшон қил, мени ҳақ ва тўғри йўлга бошла ҳамда мени шукр қилувчи ва зикр этувчи бандаларингдан қил. - Аллоҳим, Сенинг Исми Аъзаминг билан сўрайман! Мени қадарларнинг оғир синов, мусибатларидан, ҳасадгўй кўздан ва яширин ёмонликдан асра. - Аллоҳим, Сенинг исми Аъзаминг билан сўрайман! Синиқ кўнглимни кўтар, қайғуимни шодликка, ташвишимни кушойишга ва қийинчилигимни осонликка алмаштир. Амин. 🟢Изоҳ: Барча уламолар Аллоҳ таолонинг Исми Аъзами ила дуо қилинса, қабул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. Аммо Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ҳар хил бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири Исми Аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар. Аллоҳ, Ҳайй ва Қаййум, ‎Роҳман ва Роҳийм, Зул Жалали вал-Икром, Маликул мулк исмлари ривояти қилинади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
186😢 47👍 23🤩 5🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13377. Ҳар бир иш Аллоҳдан бошланади ва Аллоҳда тугайди. Одамларнинг эшиклари олдида (улардан умидвор бўлиб) туриб қолма! Шайх Ражаб Дийб. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
166🔥 50😢 48👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
🎓Араб тили рақамларда Араб тилида 28 та ҳарф бор Араб тили луғати 12.300.000 такрорсиз сўзга эга Араб тилида 13 лаҳжа/шевада сўзлашилади Араб тилида арслон 500 ном билан аталади Араб тилида туянинг 5.000 дан ортиқ номи бор Араб тили БМТнинг 6 расмий тилидан бири Араб тилида 422.000.000 инсонлар сўзлашади. Инглиз тилида 25.000га яқин келиб чиқиши арабча сўзлар мавжуд. Изоҳ: Араб лаҳжалари ичида Миср шеваси энг машҳури. Бу шевада 55 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Бундан ташқари марокаш, тунис, лубнон, сурий, Форс кўрфази давлатлари шеваси ва ироқ шевалари тарқалган. Араб тилининг уч хил шакли мавжуд: 1. Замонавий араб тили стандарти (MSA 2) 2. Мумтоз, классик араб тили/ Қуръон тили 3. Сўзлашув араб тили @arabicuz
إظهار الكل...
104👍 57🤩 10🔥 9
Photo unavailableShow in Telegram
Муҳим сана 📚 Бугун Халқаро араб тили куни Ассалому алайкум ҳурматли араб тили ихлосмандлари! Бугун дунё бўйлаб нишонланаётган ушбу санада араб тилига оид айрим маълумотлар билан бўлишамиз. Араб тилини мукаммал ва пухта ўрганишингизда сизга сабот ва ирода ҳамда муваффақиятлар тилаймиз. Араб тили бугунги кунда дунёда энг кенг тарқалган ва энг талабгир тиллардан ҳисобланади. Бу талаб борган сари ўсиб бормоқда. Араб тили дунёдаги 467 миллионга яқин кишининг она тилиси ҳисобланади. (wikipedia маълумоти) Араб тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тили – инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларининг биридир. У Осиё ва Африкадаги 22 давлатнинг расмий тили ҳисобланади. Араб тилида кўп сўзлашувчи аҳоли Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт, Сурия, Миср, Иордания ва Ливан давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, араб тили жаҳондаги Ислом динига эътиқод қилувчи 1 миллиарддан ортиқ инсонлар учун эътиборли ва ҳурматли тилдир. 🔹Аллоҳ таоло айтади: (Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшилик қилувчиларга хушхабар Китобдир.”, Аҳқоф сураси, 12-оят. 🔖 Бельгиялик тарихчи Жорж Сартон (1919-1995) айтади: “Аллоҳ араб тилига шундай эгилувчанлик, мулойимлик ато этдики, айнан шу нарса уни Ваҳий(Қуръони карим)ни энг яхши суратда, ундаги барча аниқ, дақиқ маъноларни гўзал бир тилда китобот этишга ва иборалар билан ифодалашга қодир бўлди. У тил сайқалланган ва узоқ яшовчандир”. 🔖Эслатма: -Француз тилининг сўзлари адади 150 мингдан ортмайди, -Рус тилидаги сўзлар адади эса 131 мингдан кўпроқни ташкил этади. -Инглиз тилида сўзлар адади 600 мингтачани ташкил этади. -Араб тилидаги сўзларнинг адади такрорсиз келганда, 12 миллионтага етади. 🔖 Араб давлатларини биласизми? Улар - Жазоир, Баҳрайн, Жибути, Миср, Ғарбий Саҳрои Кабир, Яман, Иордания, Ироқ, Қатар, Комор ороллари, Қувайт, Ливан, Ливия, Мавритания, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Сомали, Судан, Тунислардир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
96👍 29🔥 8🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
13376. Ибрат бошланишларда эмас... Ибрат (ҳаётингизнинг) охиригача қўлингиздан тутган кишидадир”. Изоҳ: Тасвирда ёш келин-куёвлар ва зиналардан тушаётган кекса жуфтлик тасвирланган бўлиб, севги-муҳаббатнинг бошланиши эмас, балки давомийлиги муҳимлигига ишора қилинган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
100😢 33👍 23🔥 14🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13375. Ким Аллоҳни Роқиб исми билан таниса, хилватларда одобли бўлади ва яширин ибодатларини кўпайтиради. - Ким Аллоҳни Мужиб исми билан таниса, узоқ вақт дуо қилишдан (ва ижобатини кутишдан) малолланмайди. - Ким Аллоҳни Ҳафиз исми билан таниса, гарчи хавф-хатарлар қуршовида бўлсада, асло қўрқувга тушмайди, ўзини ёлғиз ҳис қилмайди. - Кимки Аллоҳни Латиф исми билан таниса, роҳат топади, хотиржам бўлади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
177😢 68👍 29🤩 9🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
13374. Баъзи солиҳ кишилар айтдилар: “Ўзингизда йўқ бўлган, бошқалар эга бўлган нарсаларни кузатманг. Чунки, у ҳолда ҳасадгўй ва кек сақловчилардан бўлиб қоласиз. Унинг ўрнига, сиз эга бўлган, бошқаларда бўлмаган, улар эгалик қилмаган нарсаларни кузатинг, шунда шукр қилувчи ва ҳамд айтувчилардан бўласиз”. Аллоҳим, бизни ҳамд айтувчи ва шукр қилувчилардан қилгин! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
144👍 70😢 35🔥 24🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13373. Шундай бир замон келадики, унда одамлардан узоқлашиш билангина кўнглинг роҳат топади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
👍 144😢 128 76🔥 31😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Неъматга эришганда садақа бериш 📝Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: "Бирор очиқ-ойдин неъматга эришган ёки бошидан бирор очиқ-ойдин мусибат ариган киши учун, Аллоҳ таолонинг эҳсонига шукрона сифатида, ўзининг яхши мол-мулкидан бирор нарсани садақа қилиши мустаҳабдир", дедилар. Нававийнинг "Шарҳи саҳиҳи Муслим" асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
152👍 59😢 31🤩 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Дуо вақти 📜Аллоҳумма, Роббас-самааваати ва Роббал-арди ва Роббал-Аршил-азим, Роббанаа ва Робба кулли шай, Фаалиқол-ҳабби ван-наваа, ва Мунзилат-Таврооти вал-Инжийли вал-Фурқон! Аъуузу бика мин шарри кулли шай’ин анта аахизун бинаасиятиҳии. Аллоҳумма, антал-Аввалу фа лайса қоблака шай, ва антал-Аахиру фа лайса баъдака шай. Ва антаз-Зооҳиру фа лайса фавқока шай, ва антал-Баатину фа лайса дуунака шай! Иқди ъаннад-дайна ва ағнинаа минал-фақр! 🟢Маъноси: «Аллоҳим, эй осмонларнинг Робби, ернинг Робби ва улуғ Аршнинг Робби! Эй бизнинг Роббимиз ва барча нарсанинг Робби! Эй донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи! Эй Таврот, Инжил ва Фурқонни нозил қилган Зот! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Аллоҳим! Сен Аввалсанки, Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен Охирсанки, Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен Зоҳирсанки, Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен Ботинсанки, Сендан қуйида ҳеч нарса йўқ! Бизни қарзларимиздан халос қилиб, фақирликдан қутқар!» @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
91😢 44👍 17🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13372. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Бало унга ҳамма тараф, ҳамма жойдан келмагунича банда иймон ҳаловатини тотмайди”, дедилар. “Тарихи Димашқ” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 143 48👍 38😱 6🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Яхшилик 📜Сиз қилган яхшилик албатта ўзингизга қайтади. Ўзингизга қайтмаса, фарзандларингизга қайтади, ҳатто вафотингиздан кейин бўлса ҳам. У яхшилик сизга яширин ҳимоя (сатр), ҳолатингизнинг ислоҳ бўлиши, офият, ҳалол ризқ ва кўнгил хотиржамлиги бўлиб қайтади. "Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир", Каҳф сураси, 82 - оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
116😢 58👍 26🔥 8🤩 2😱 1