arabic.uz (hikmatlar)
الذهاب إلى القناة على Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

35 255
المشتركون
-1624 ساعات
-757 أيام
+5230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
13321. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра Сижистонда қозилик қилган пайтида отам унга: «Ғазабнок ҳолингда икки кишининг ўртасида ҳукм қилма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч ким ғазабнок ҳолида икки киши ўртасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман», деб ёзиб юборди. Унга мен ёзиб бердим».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 22👍 3😢 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13321. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра Сижистонда қозилик қилган пайтида отам унга: «Ғазабнок ҳолингда икки кишининг ўртасида ҳукм қилма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч ким ғазабнок ҳолида икки киши ўртасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман», деб ёзиб юборди. Унга мен ёзиб бердим».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
👍 76❤ 57😢 7🤩 5😱 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13320. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Одам боласининг жони бу дунёни учта афсус билан тарк этади: топган ва йиққанларидан тўймагани, умид қилган нарсаларига ета олмагани ва унга муқаррар бўлган (охират) учун етарлича тайёргарлик кўрмагани ҳақидаги афсус, ҳасратлар”, деди.
Ибн Абу Дунёнинг “Зуҳд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 115❤ 78🔥 8😱 8👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#rabiul_avval
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда
1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.
3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.
5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.
6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.
7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.
10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.
11. Аҳамиятли ишларида у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.
13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги саловот йўллаши бордир.
16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.
17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.
19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.
21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.
22. Фақирликдан сақланиш бор.
23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.
24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.
25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда бўлиш бор.
27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.
28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.
29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.
30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.
31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.
32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.
38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.
39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.
Ибн Қоййимнинг "Жалаул афҳаами фий фазлис солати вассалаами ъалаа хойрил анаами соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 130👍 37😢 22🔥 10🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13319. Аллоҳ таоло айтади: «Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, бас, Аллоҳ тақводорларни севадир», Оли Имрон сураси, 76 - оят.
Изоҳ: Аллоҳ таоло Ўзидан қўрқадиган, Унинг азобидан хавфсираб, жазо, иқобидан эҳтиёт бўладиган, шу сабабли У қайтарган ва ҳаром қилган нарсалардан четланадиган, буюрганларига итоат қиладиган кишиларни яхши кўради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 103😢 49👍 24🤩 9🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13318. Берлин университети ректори, профессор Гризиб (Grieseb) айтади: “Эй мусулмонлар! Юксалишингизнинг рамзи бўлмиш Китобингиз (Қуръон) орангизда бор экан ва Пайғамбарингизнинг таълимотлари ҳузурингизда сақланган экан, келажакни барпо этиш учун ўтмишга қайтинг!”
“Биз вақтлар шундай эдик” асаридан. Доктор Ҳассон Шамсий Пошо.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 117👍 38🔥 23😢 19🤩 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13316. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: «Бир хурмо ғўласи бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. У зотга минбар қўйилганда хурмо ғўласидан ҳомиласи ўн ойлик туяларнинг товушлари каби (овоз) эшитдик. Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тушиб, унга қўлларини қўйдилар (шунда у тўхтади)».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 122❤ 54👍 11😱 9🔥 4🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13315. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким илм истаса, Қуръонни ўқисин, чунки унда аввалгилар ва охиргиларнинг илми бор”, деди.
Изоҳ: Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръоннинг ҳар бир ҳарфи ўзида катта бир маънони яширган. Агар инсонлар Қуръонни тадқиқ этишда давом этсалар, унинг сирлари асло тугамайди. У инсониятнинг илмий тараққиёти учун доимий равишда янгилик манбаидир», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 126👍 41😢 27🤩 12
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Истисқо дуоси
اللَّهُمَّ أَغِثِ الْقُلُوبَ بِالْإِيمَانِ، وَالْأَرْضَ بِالْمَطَرِ وَالْهَتَّانِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَنْتَ الْغَنِيُّ وَنَحْنُ الْفُقَرَاءُ، أَنْزِلْ عَلَيْنَا الْغَيْثَ وَلَا تَجْعَلْنَا مِنَ الْقَانِطِينَ، اللَّهُمَّ اسْقِنَا وَأَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، غَيْثًا مُغِيثًا، هَنِيئًا مَرِيئًا، مُجَلِّلًا سَحًّا، عَامًّا دَائِمًا، نَافِعًا غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلًا غَيْرَ آجِلٍ، اللَّهُمَّ تُحْيِي بِهِ الْبِلَادَ، وَتُغيثُ بِهِ الْعِبَادَ، وَتَجْعَلُهُ رَحْمَةً لِلْحَاضِرِ وَالْبَادِ، اللَّهُمَّ سُقْيَا رَحْمَةٍ لَا سُقْيَا عَذَابٍ وَلَا هَدَمٍ وَلَا بَلَاءٍ وَلَا غَرْقٍ، اللَّهُمَّ أَنْبِتْ لَنَا الزَّرْعَ، وَأَدِرَّ لَنَا الضَّرْعَ، وَأَنْزِلْ عَلَيْنَا مِنْ بَرَكَاتِكَ، وَاجْعَلْ مَا أَنْزَلْتَهُ قُوَّةً لَنَا عَلَى طَاعَتِكَ، وَبَلَاغًا إِلَى حِينٍ.
اللَّهُمَّ إِنَّا خَلْقٌ مِنْ خَلْقِكَ، فَلَا تَمْنَعْ عَنَّا بِذُنُوبِنَا فَضْلَكَ ربَّنَا لَا تُؤَاخِذۡنَآ إِن نَّسِينَآ أَوۡ أَخطَأۡنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحمِلۡ عَلَينَآ إِصرٗا كَمَا حَمَلتَهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِۦۖ وَٱعفُ عَنَّا وَٱغفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمنَآۚ أَنتَ مَوۡلَىٰنَا فَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلقَوۡمِ ٱلكَٰفِرِينَ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Маъноси:
Ё Аллоҳ, бизга фойдали, сероб, равон, баракотли, зиёда ва кўп ёмғир ёғдиргин! Кечикмаган ҳолда, тезда ёғсин. Зарарсиз ва фойдали бўлсин!
Ё Аллоҳ! Қалбларни иймон билан, ерни эса ёмғир ва майин томчилар билан сероб қил.
Ё Аллоҳ! Сен Ўзинг Аллоҳсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен Бой Зотсан (беҳожатсан), биз эса камбағал (муҳтож) бандалармиз. Бизга қут-баракали ёмғир ёғдиргин ва бизни ноумид бўлувчилардан қилиб қўймагин.
Ё Аллоҳ! Бизни сероб қил ва ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ёғиши билан мадад берувчи, ош бўлувчи, ёқимли, давомли, кенг қамровли, доимий, фойдали, зарарсиз, кечиктирилмасдан тезроқ бўлган ёмғир билан ёрдам бер!
Ё Аллоҳ! Сен у ёмғир билан юртларни тирилтирасан, бандаларни нажот бериб сероб қиласан, ва уни ҳозирга ва келажакка (шаҳарда ва чўлда яшовчиларга) раҳмат қилиб қўясан. Ё Аллоҳ! Бу раҳмат ёмғири бўлсин, азоб, вайронагарчилик, бало ва ғарқ қилиш ёмғири бўлмасин!
Ё Аллоҳ! Биз учун экинларни ундириб, сутли ҳайвонларнинг сутидан барака бериб, Ўз баракотларингни бизга нозил қил. Ва Сен нозил қилган нарсани биз учун Сенинг тоатингга (ибодатимизга) қувват ва белгиланган вақтгача (яшашимизга) етказгувчи восита қилгин.
Ё Аллоҳ! Биз Сенинг яратган жонзотларингнинг бир қисмимиз. Шундай экан, гуноҳларимиз туфайли Ўз фазлингни биздан ман қилиб қўймагин.
Эй Раббимиз! Агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жазоламагин.
Эй Раббимиз! Биздан олдингиларга юклаган оғир юкни бизга юкламагин.
Эй Раббимиз! Тоқатимиз етмайдиган нарсани зиммамизга олмагин. Ва бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм айла. Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, Ўз раҳматинг билан, эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси!”.
Манба: @muslimuzportal
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 69😢 26👍 12🔥 7🤩 2😱 1
Repost from Muslim.uz
03:30
Video unavailableShow in Telegram
#namoz #istisqo
🤲 🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
💬Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
🧎♂️ Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.
🌙 Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.
📢 Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: 💬 “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади. 💬 Батафсил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Istisqo namozi BANER TG.mp410.35 MB
❤ 50👍 21🤩 4😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
📜Истисқо дуолари
🟢Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан марийян сарийъан нафиъан ғойро зоррин, ъаажилан ғойро аажилин.
Бизга ёқимли, тез, фойдали, зарарсиз, кечикмайдиган ёмғирни ёғдириб, у билан бизни суғор.
🟢Аллоҳумма ағиснаа, Аллоҳумма ағиснаа, Аллоҳумма ағиснаа!
Аллоҳим, ёмғир ёғдир! Аллоҳим, ёмғир ёғдир! Аллоҳим, ёмғир ёғдир!
🟢Аллоҳуммасқи ъибаадака ва баҳаа`имак, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййити!
Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бер, жонзотларингни суғор, раҳматингни кенг ёй, ўлик юртингни тирилтир!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 78😢 40👍 21🔥 3🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13313. Ибн Авн айтади: «Муҳаммад ибн Сирин онасининг ҳузурида бўлганида, бир киши унинг олдига кирди. Унинг жим туришини кўриб, атрофидагилардан: «Ибн Сирийнга нима бўлган, касалми?» деб сўради. Улар: «Йўқ, у онасининг олдида шундай бўлади», деб жавоб беришди».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 87❤ 41👍 31😱 4🔥 2🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
Истисқо
📜Аббод ибн Тамим амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгоҳга чиқиб, истисқо қилдилар. Қиблага юзланиб, ридоларини ўгириб олдилар ва икки ракъат намоз ўқидилар».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 79😢 41👍 19😱 3🔥 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13310. Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, Бизга якка-якка ҳолда келдингиз ва Биз сизларга берган нарсаларни ортингизда қолдирдингиз», Анъом сураси, 94 - оят.
Изоҳ: Бизнинг олдимизга ҳисоб-китоб ва жазо учун дунёда сизларни биринчи марта ялангоёқ, яланғоч қилиб яратганимиздек, ёлғиз-ёлғиз келдингиз. Дунёда фахрланиб, мақтанган бойликларингизни эса орқангизда қолдирдингиз.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 91❤ 43🔥 14👍 13😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
13309. Тақво даражалари ва уларнинг ризқнинг энг буюк сабабларидан эканлиги
«Тақво учта даражадир:
Биринчиси: Қалбни ва аъзоларни гуноҳлардан ҳимоялаш. Ва албатта, Аллоҳдан қўрқиш (тақво) ризқни жалб қилувчидир. Шунингдек, тақвони тарк этиш фақирликни жалб қилувчидир. (Унинг тарки) гуноҳларни ва ҳаром ишларни тарк этиш билан ризқни жалб қилади.
Иккинчиси: Уни (қалбингизни) макруҳ ишлардан ҳимоялаш.
Учинчиси: Ҳаддан ошишдан ва фойдаси бўлмаган нарсалардан ҳимоялаш.
Шундай қилиб, биринчиси (гуноҳлардан ҳимоялаш) бандага унинг ҳаётини беради, иккинчиси (макруҳлардан ҳимоялаш) унга саломатлик ва қувват беради, учинчиси (кераксиз нарсалардан ҳимоялаш) эса унга хурсандчилик, шодлик ва ёрқинлик касб этади”.
“Фавоид”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 85👍 40😢 10🔥 9🤩 4😱 1
