Mehrob.uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

234 076
المشتركون
+9024 ساعات
-3837 أيام
+1 29330 أيام
أرشيف المشاركات
03:11
Video unavailableShow in Telegram
Агар ошиқ бўлсангиз Расулуллоҳни уйғоқликда кўрасиз
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
03_AGAR_OSHIQ_BO'LSANGIZ_RASULULLOHNI_UYG'OQLIKDA_KO'RASIZ.mp418.42 MB
❤ 263😢 127👍 57🕊 7🤩 6😍 5👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар.
Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотлар ортидан уларнинг ўринларига нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсалар намозни зое қилдилар. Намозни зое қилиш, уни ўқимаслик энг катта мусийбат эканлигини ушбу ояти каримадан билиб олса ҳам бўлади. Намозни тарк этган одам ҳар қандай ёмонликдан, гуноҳдан тап тортмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун мазкур нобакор ўринбосарларнинг намозни зое қилганлари зикр этилгандан кейин, шаҳватларга эргашганлари баён этилмоқда. Яъни, уларнинг ҳавои нафси нимани истаса, шуни қиладиган бўлиб қоладилар. Жумладан, арақхўрлик, зинокорлик, айшу ишрат, ўйин-кулгу каби шаҳватлар шулар жумласиндан. Энди улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юраверадилар.
«Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар».
Намозни зое қилгач, шаҳватга эргашади. Шаҳватга эргашган залолатга юз буради. Залолатга кетганга эса, ҳалокат етади. Лекин барибир Аллоҳ таоло меҳрибон, уларга яна бир бор имкон бериб, тавба эшигини очди:
@mehrob_uz
❤ 196👍 43😢 35👏 8🕊 8🔥 1🤩 1
Муҳаммад ибн Алий ўғлига деди: Эй ўғлим, ялқов ва бесабр кимса бўлма, бу иккиси ҳар қандай ёмонликнинг калити саналади. Чунки сен дангасалик қилсанг, ҳақни адо этолмайсан. Агар бетоқат бўлсанг, ҳақда сабр қилолмайсан.
@mehrob_uz
❤ 196👍 88💯 36😢 16👏 9🕊 6🔥 5
00:16
Video unavailableShow in Telegram
🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞
Ғам-кайғудан саломат бўлинг
«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу қобла кулли шайин, лаа илааҳа иллаллоҳу баъда кулли шайъин, лаа илааҳа иллаллоҳу йабқо Роббунаа ва яфна куллу шайъин» деса, ғам-қайғудан саломат булади» (Имом Табароний ривояти).
Маъноси: «Ҳар нарсадан олдин бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, ҳар нарсадан кейин бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Роббимиз абадий қолади, бошқа ҳамма нарса йўқ бўлиб кетади».
@mehrob_uz
3a443264fc5e5b7d4c88435d944ab674_720w.mp42.37 MB
❤ 337👍 82🕊 31👏 20🔥 4💯 3🤩 1
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МУҲИМ ЭЪЛОНЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Кимки одамлар розилигини деб Аллоҳ таолони норози қилиб қўйса, Аллоҳ таоло ҳам норози бўлади ва рози қилиш учун Аллоҳни норози қилган кимсани ҳам ундан норози қилиб қўяди. Унинг аксича ким одамларни норози қилиб, Аллоҳ таолони рози қилса, нафақат Аллоҳ таоло рози бўлади, балки ундан норози бўлган кишини ҳам ундан рози ва хурсанд қилиб қўяди ҳамда кўз ўнгида унинг сўзи ва амалини зийнатлаб қўяди” (“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/139)
Ойша розияллоҳу анҳо айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ким Аллоҳ таолога гуноҳлар қилиш эвазига одамлар розилигини топишга уринса, охир-оқибат мақтовчи ҳам уни ёмонлашга ўтади” (“Ат- Тарғибу ват-Тарҳийб”, 3/139)
“Аллоҳга мақбул банда бўлиш сирлари”дан
@mehrob_uz
👍 224❤ 206😢 59🔥 19👏 14💯 11🕊 7🤩 2😍 2
БИРОДАРЛИКНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
Икки шахс ўртасида биродарлик юзага келиши учун, аввало, уларнинг ҳолатлари ўхшаш бўлиши зарур, яъни иккиси ҳам солиҳ, ёки битта шайхга мурид, ё зоҳирий ёхуд ботиний илмни олган бўлиши керак.
Салафи солиҳлардан бири бундай деган: «Икки киши орасидаги дўстлик фақатгина ушбу тўртта сабаб билан рўёбга чиқади (яъни бардавом бўлади):
1. Иккисининг мақсади бир бўлиши (масалан, иккаласи ҳам солик бўлиши).
2. Икковининг ҳолати бир хил бўлиши (масалан, иккаласи ҳам битта силсилага кириши).
3. Илмда бир-бирига яқин бўлиши (масалан, иккаласи битта нисбат соҳиблари бўлиши).
4. Ахлоқлари бир хил бўлиши (масалан, иккаласи ҳам тавозели бўлиши).
Агар икки дўстда ушбу тўртала хислат ҳам топилса, уларнинг биродарликлари мустаҳкам бўлади. Шунинг учун ҳам: «Жинс ўз жинсига мойил бўлади», дейилган.
Абу Толиб Маккий бир ҳадисни қуйидагича ривоят қилган: «Руҳлар хизматга олинган аскарлар кабидир. Улардан бир-бирини таниганлари дўст-улфат бўладилар, танимаганлари эса ўзаро қўшилмай турадилар». Абу Толиб Маккий сўзида давом этиб қуйидагиларни ҳам айтган: «Бу хабарнинг қуйидагича қўшимчаси ҳам бор: «Агар мўмин одам бир мажлисга кирсаю, у ерда юзта мунофиқ ва битта мўмин ўтирган бўлса, у келиб мўминнинг олдига ўтиради. Агар мунофиқ одам бир мажлисга кирса, у ерда юзта мўмин ва битта мунофиқ ўтирган бўлса, у келиб мунофиқ олдига ўтиради».
Ушбу ҳадиснинг айтилишига бу сабаб келтирилган: Мадинада Уҳуд тарафда бир атирчи аёл бор экан. Маккадан бир атирчи аёл келибди, у жуда ҳазилкаш экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аёл кимникига тушди?» деб сўрабдилар. Шунда у зотга: «Фалончи аёлникига», (Уҳуд тарафдаги атирчи аёлникига) дейишибди. (Шунда у зот алайҳиссалом юқоридаги ҳадисни айтганлар.)
“Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
@mehrob_uz
❤ 178👍 92💯 9🔥 7👏 4🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
ЯХШИЛИК
Уч нарсани Аллоҳ таоло ЯХШИЛИК деб васфлади:
1. «...рўза тутишингиз яхшироқдир» (Бақара сураси, 184-оят).
2. «...садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара сураси, 280-оят).
3. «...сабр қилишингиз ўзингиз учун
яхшироқдир» (Нисо сураси, 25-оят).
РЎЗА, САДАҚА ва САБР
ўртасида буюк боғлиқлик бор.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 343👍 100😢 38🕊 16🔥 12👏 10💯 4🎉 2😍 2🤩 1
#саждаи_саҳв_масалалари
ИМОМНИНГ НАМОЗИ НУҚСОНЛИ БЎЛСА ҲАМ, МАСБУҚНИ НАМОЗИ ТЎҒРИ БЎЛАВЕРАДИ
Имомга саждаи саҳв вожиб бўлса, лекин имом саждаи саҳв қилмаса ва намоз тугагач, намозни қайтадан ўқимоқчи бўлса, масбуқ ниятини бузмайди, балки намозини тўлиқ адо қилади. Чунки қайтадан ўқиш намозни ноқис бўлганлиги сабабидандир. Бу эса савобни тўлдириш учундир. Бу намоз нафл бўлганлиги сабаб, кейин келиб қўшилувчилар ҳам бунда фарз нияти билан шерик бўла олмайдилар. («Ал-Ашбоҳ ван-назоир»)
МАСБУҚ ОХИРГИ ҚАЪДАДА ИМОМ БИЛАН БИРГА ФАҚАТ ТАШАҲҲУДНИ ЎҚИСА
Масбуқ имомнинг ортида охирги қаъдада фақат аттаҳиётни, имом салом бергунга қадар, шошмасдан ўқимоқлиги лозим. Агар имомдан аввал ўқиб бўлса, ихтиёр ўзидадир, хоҳласа сукут сақлаб ўтиради, хоҳласа ташаҳҳудни ўқийди ва хоҳласа аттаҳиётни қайтадан ўқийди. («Фатово Оламгирий»)
МАСБУҚ ОХИРГИ ҚАЪДАДА ИМОМ БИЛАН БИРГА ДУРУД ВА ДУОНИ ҲАМ ЎҚИСА
Агар масбуқ охирги қаъдада имомни ортида туриб, аттаҳиётни ўқигач, ортидан дуруди шариф ва дуоларни ҳам ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий»)
ИМОМ «АССАЛОМ» ДЕГАНДАН СЎНГ МАСБУҚ ШЕРИК БЎЛСА
Бирор шахс имом салом бераётган вақтда шерик бўлса, яъни имом «Ассалом» лафзини айтгач ва ҳали «Алайкум ва роҳматуллоҳ» демасидан намозга қўшилса, унинг шериклиги ва иқтидоси тўғри бўлмайди. Негаки, саломнинг аввалги «Мим»ида намоз тугайди. Бу суратда у шахс намозини алоҳида ўқийди. («Раддул муҳтор»)
САЛОМДАН АВВАЛ НАМОЗГА ШЕРИК БЎЛСА, ТАШАҲҲУДНИ ЎҚИГАЧ ТУРАДИ
Имом қаъдада ўтирганда масбуқ келиб намозга қўшилса, ушбу суратда масбуқ имом салом бергандан сўнг дарҳол ўрнидан туриб кетмайди, балки ташаҳҳудни тўлиқ қилгач ўрнидан туради. Агар ташаҳҳудни мукаммал ўқимасдан турса ҳам намози дурустдир. Унга саждаи саҳв вожиб эмас. («Раддул муҳтор»)
МАСБУҚ ҚОЛГАН РАКЪАТЛАРНИ ИМОМДАН СЎНГ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛАДИ?
Дейлик, бир киши охирги ракъатда имомга шерик бўлди, яъни имом билан бирга фақат бир ракъатни топди. Агар намоз тўрт ракъатли бўлса, қолган ракъатларни қуйидагича ўқийди. Биринчи ракъатда сано, Фотиҳа сураси ва бир зам сура ўқийди. Сўнг рукуъ ва сажда қилиб, қаъдага ўтиради. Иккинчи ракъатда ҳам Фотиҳа сураси ва бир зам сура ўқийди. Учинчи ракъатда фақат Фотиҳа сурасини ўқиб, намозни охирига етказади. («Раддул муҳтор»)
@mehrob_uz
❤ 123👍 44🕊 9👏 6😢 3🔥 2😱 1
Асл нарса каромат эмас, истиқотдир
Абулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳни бир шогирдлари беш йил туриб охири ҳазрат мен кетаман дейди. Нимага? Қаёққа кетасан? деса. Мен бошқа пирга кетаман. Мен сизда ҳеч қандай каромат кўрмадим беш йилдан бери – дейди. Шунда ҳазрати Абулқодир Жийлоний беш йилдан бери менда каромат кўрмадингми сен? Йўқ кўрмадим. Сен беш йилда бирон марта намозимни қазо қилганимни кўрдингми? Йўқ кўрмадим. Бирон марта суннат ўқимаганимни кўрдингми? Йўқ кўрмадим. Рўза тутмаганимни кўрдингми? Йўқ кўрмадим. Асл каромат мана шу бўлади. Истиқомат бўлади, тўғри йўлда юриш бўлади. Сен каромат талаб бўлма. Сен истиқомат талаб бўл деб насиҳат қиладилар.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
@mehrob_uz
❤ 278👍 107😢 41🕊 11😍 9💯 8🤩 2👏 1
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Aсл нарса каромат эмас, истиқоматдир
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. asl narsa karomat emas, istiqomatdir.mp44.57 MB
👍 159❤ 82🕊 12😢 8👏 6💯 6🔥 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
58. Ана ўша, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлган зотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар.
Ушбу оятда Одам отадан буён ўтган барча Пайғамбарлар–аҳли солиҳ, ҳидоят топган, тўғри йўлда юрган зотлар эсга олинмоқда. Инсоният тарихидаги алоҳида эътиборга сазовор даврлар зикр қилинмоқда. Одам алайҳиссаломнинг замонлари инсониятнинг энди дунёга келиши, унга Аллоҳ томонидан биринчи бор кўрсатма, ваҳий юборилиш давридир.
🔗 давомини ўқинг...
@mehrob_uz
❤ 176👍 41🕊 16😢 13😍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Истак
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ:
"Гуноҳларни тарк қилишни истагандик, уни зуҳо намозини адо қилишда топдик.
Қабрларнинг нурини, ёруғлигини истагандик, уни Қуръон қироат қилишда топдик.
Сиротдан (қоқилмасдан, осон) ўтишни истагандик, уни рўза ва садақа беришда топдик.
Аршнинг сояси(га етишиш)ни истагандик, уни солиҳларнинг суҳбатида топдик", деди.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
❤ 199👍 50😢 20🕊 13👏 6💯 6😱 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸
🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
🌷Амин йа роббал аламин!
@mehrob_uz
f3a33c8b6e7ebc0e189101bb3a41f135_720w.mp41.59 MB
❤ 279👍 56🔥 17🕊 17😢 11😍 9👏 7
Photo unavailableShow in Telegram
Эртага душанба! 22 декабрь 2025 2 Ражаб 1447🌟 РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ! Ражаб – руҳ ва жисмни Рамазон учун ҳозирлаш ойи ⌨ Ражаб ойи кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбаи муаззамада жамланишади. Аллоҳ таоло уларга: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, – дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, – дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим!” – дейди. ⌨Ҳадиси шарифларда «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).
⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 21.12.2025 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 06:19 Ифторлик бошланиши: 17:02 Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг! @mehrob_uz
❤ 568👍 133🕊 26😢 17😍 8🔥 5💯 5🤩 4
01:51
Video unavailableShow in Telegram
РАЖАБ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
06.mp44.42 MB
❤ 171👍 60🕊 12👏 7😍 5💯 4🎉 2🔥 1
#саждаи_саҳв_масалалари
МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ, ЎЗИ ҲАМ САҲВ ҚИЛСА, ЯНА БИР БОР САЖДА ҚИЛАДИ
Масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилгандан сўнг, тарк қилган ракъатларини адо қилиш учун қоим бўлганда, бирорта саҳв содир бўлса, масбуқ намознинг охирида иккинчи маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги вожиб бўлади. (Раддул муҳтор 1-ж, 499-б.)
ЛОҲИҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА
Лоҳиқ – имом билан бирга намознинг бошида шерик бўлган лекин, намоз орасида бетаҳоратлик ёки бошқа сабаб билан таҳорат олиш учун чиқиб кетган, орада бир, икки ракъатни ташлаб кетган кишидир. Яъни имом билан бирга намоз аввали ва охирида шерик бўлиб, орада бир неча ракъатларни тарк қилган кишидир. Бундай шахс имом билан бирга саждаи саҳв қилмай, имом салом ва саждаи саҳвга машғул бўлганда, индамай қаъда ҳолатида ўтиради. Бундан сўнг лоҳиқ тарк қилган ракъатларини адо қилиб, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар имом билан бирга саждаи саҳв қилса, намознинг охирида яна бир бор саждаи саҳв қилмоқлиги зарур бўлади. («Раддул муҳтор»)
МАСБУҚ ЁДИДАН КЎТАРИЛИБ, САЛОМ БЕРСА ВА ДУО ҚИЛГАЧ ЁДИГА КЕЛСА
Дейлик, масбуқ киши ҳали намозни давом эттириши лозимлиги эсидан чиқиб, имом билан бирга салом берди. Қўлини кўтариб, араб тилида дуо ҳам қилганидан сўнг масбуқлиги эсига тушиб қолди. Бу ҳолда агар у намозга хилоф бирор иш қилмаган бўлса, ўрнидан туриб, қолган ракъатларни адо қилади. Охирида саждаи саҳв қилиш билан намози тўғри бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 560-б.)
МАСБУҚ ЗИЁДА РАКЪАТЛАРДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛСА
Бир одам шом намозининг охирги қаъдалигини билган ҳолда, унга қўшилса, лекин имом бу аввалги қаъда деган хаёл билан намозни адо қилиш учун ўрнидан турса, имом зиёда қилган ракъатларида шерик бўлган масбуқнинг намози бузилади. Худди шундай, зиёда ракъатларда келиб қўшилган кишининг фарз намози, имом намоз охирида саждаи саҳв қилса ҳам, адо бўлмайди. («Раддул муҳтор»)
МАСБУҚ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ҚИРОАТНИ ЖАҲРИЙ ҚИЛАДИМИ ЁКИ МАХФИЙ?
Жаҳрий намозда имом салом бергандан сўнг масбуқ тарк қилган ракъатларини адо қилишлик учун турса, у хоҳласа қироатни махфий, хоҳласа жаҳрий қилади. Масбуқ қолдирган ракъатларида намозни ёлғиз ўқувчи кабидир. Албатта, жаҳрий ўқиш суратида энг паст даражасига амал қилади. («Раддул муҳтор»)
ИМОМНИНГ НАМОЗИ АДО БЎЛМАСА МАСБУҚНИКИ ҲАМ АДО БЎЛМАЙДИ
Бир масбуқ бомдод намозида аттаҳиётда имомга шерик бўлди. Имом салом берганидан сўнг, масбуқ туриб намознинг ўзи етолмаган қисмини адо қилди. Шундан сўнг бирор сабаб билан имомнинг намози намоз бўлмагани билиниб қолди. Бу суратда масбуқнинг намози ҳам адо бўлмайди. У намозини қайтадан ўқиши лозим. («Раддул муҳтор»)
@mehrob_uz
❤ 171👍 34🕊 13😍 1
