ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
24 625
المشتركون
+6224 ساعات
-517 أيام
-80930 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
#PSIXOLOGIK_TEST Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz? Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
إظهار الكل...
3
1⃣
2⃣
3⃣
4⃣
5⃣
6⃣
7⃣
8⃣
9⃣
🔟
1⃣1⃣
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Go‘zal tilaklar yuragi go‘zal insonlarga yo‘llanadi. Bu oqshom ham butun go‘zalliklar sizniki bo‘lsin! Xayrli kech! Оқшомингиз go‘zal lahzalar ila o‘tsin Azizlar! 💫❤️
إظهار الكل...
2.08 MB
4
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Asab buzar...❤️🥰
إظهار الكل...
4.36 MB
3🥰 1😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ SIZ UCHUN ENG QULAY VA SUPER NATIJA OLIB BERAMIZ 1 OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ QOTGAN VAZNDAN QUTILISH YOLLARI XAM ORGATILADI EMIZIKLIMISIZ XOMLADORMISIZ SIZGA HAM ALBATTA YORDAM BERAMIZ EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA ALOHIDA MENYU BERILADI ✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️ 1⃣OY 5⃣0⃣MING 2⃣OY 1⃣0⃣0⃣MING 3⃣OY 1⃣5⃣0⃣MING 📱📱📱📱📱📱📱📱📱 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
إظهار الكل...
1
#Қарғалар_маҳкамаси 142-қисм Ҳаёт баъзан навбати билан қийинчиликлар келтирса, баъзида эса устма-уст ёғилиб келарди балолар. Фирдавснинг қўрқуви мени Юсуфнинг қанотлари остига итармаслиги керак. Унинг таклифи ҳар қанча менинг фойдамни ўйлаб қилган бўлмасин, бу вазиятдан чиқишнинг бир йўли бўлиши лозим. Хавфсизлигим учун жуфтликдек кўриниш, мени бошқа ғалваларнинг ичига судраши мумкин. Масалан оилам билса, нима деб ўзимни оқлардим? Ёки қўни-қўшни оғзига гап бўлсам, аҳволим нима кечарди? Шунча гапдан кейин у калтош тоға билан қандай юзма -юз бўлардим? Нодираси ҳар хил илмоқли гап билан асабимга ўйнасачи? Минг хил савол айланар эди миямда. “Бир неча кун дам ол, ишга чиқма. Мени унгача бир-икки режалаган ишларим бор, агар ўхшаса, бирга бориб ҳал қиламиз”,-деб ҳали ҳам кўзларимга қарар эди. “Нима иш?”,-деб сўраганимда, “Сабр қилинг, Пуаро хоним”,-деб кулди. “Бир саволим бор”,-десам нима, дегандек жавоб қилди. “Боядан бери, бизни биров кузатяпти дединг. Энди ҳар доим иш гаплашсак шунақа яқин туриб гаплашамизми?”,-деб бироз дўқ қилдим. Кулди. “Йўқ демас эдим”,-деб тиржайди. Қўлим билан яқинроқ кел, деб ишора қилдим. Янада яқинлашди. “Чегарангни бил, Холмс! Ҳаддингни ошадиган бир ҳаракатингни кўрсам, ўлимдан қўрқмайман. Яқинларим эса Аллоҳга омонат”,-деб уни ўзимдан узоқроққа итардим. Ҳозир бироз сокинлашиб олгач, ўлим инсон бошига бир марта келади. Ҳеч ким қайта-қайта ўлмайди, дедим ӯзимга. Машинада келгунча ўйладим, бир ўзим энди қандай яшайман? Ҳилола ва Жамилникига борсамми, деган хаёл ўтди. Фақат уларнинг ёш боласи бор эди. Уларни ҳам хатарга қўя олмас эдим. Фирдавс мени ўлдирмоқчи бўлса, ўлдирар эди. Унинг истаги- жиноий ишнинг тезроқ ёпилиши ва қотилнинг топилмаслиги. Менга ўхшаган кетини ковлайдиган бўлмаслиги. Ҳозирги муаммо битта- сотқин ёки сотқинлар. Улар бўлмаганда ҳар ташлаган қадамимизни билмас эди. “Уйга боргим келяпти”,-деб машинага қараб юра бошладим. У ҳам ортимдан келиб бошқарувдаги машинасини уйим томонга бурди. Телефонлар олдида гаплашмасликка ҳаракат қилар эдик. Сотқиннинг қай даражада орамизга кирганидан хабаримиз йўқ чунки. Йўл давомида деярли овозимиз чиқмай келди. Машинадан тушиб мени уй эшиги олдигача кузатиб қўйди. Зебо опа деразасида кўринмасди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
🔥 39 28👍 18
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Tanimga bu shafqatsiz xayot Koʼchirib qoʼygandek boshqa koʼngilni... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
إظهار الكل...
11.16 MB
3🥰 2🔥 1
😍😍😍😍😍
إظهار الكل...
1.35 MB
1.27 MB
5
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 141-қисм “Сени огоҳлантирдим Зумрад! Булар гиёвандлик ишидан миллярдлаб пул топади. Иши бузилишини бошласа, сен-у, менга ўхшаб қонун билан қўрқитмайди” бошқа куч бор. Ва у куч бизни бу йўлдан қайтишимизни истаяпти. Менга очиқча жиноятни суриштиришни бас қил деди”,-деганимда мийиғида кулиб қўйди. “Зумрад! Сен бу ишдан узоқ турасан. Ҳатто оддий бирор бўлимга ўтказамиз. Хоин ичимизда бўлса у сенинг қўрқиб орқага ўтганингни айтади. Бу тўда ундай ё бундай барибир фош қилинади. Чароснинг жинояти ҳам. Лекин унгача сен зарар кўрмаслигинг керак”,-деб мени кўндиришга уринди. “Сени ҳам бу ишдан воз кечтиришимни буюрди”,-деганимда кўзларимга қаради. “Ҳадди сиғса келиб юзимга айтсин!” “Юсуф, сени бу ишдан воз кечтирмасам, оиламга зарар беришини айтди”,-деб кўзимга ёш олдим. Юсуф гапларимда ерни тепиб ҳақорат қилди. “Орамиздаги хоинни топмагунимизча, улар доим бир қадам олдинда юради”,-дедим Чуқур –чуқур нафас оларди. Бир муддат жим турди. Нималарнидир ўйлай бошлади. Охири менга яқин келди. Ҳатто жуда яқин келди. “Қўрқма, бир машина секинлашди. Узоқда, лекин бизни кузатгани аниқ” Қўллари билан юзимни ушлади. Орқага ўгирилмоқчи бўлдим рухсат бермади. “Ҳозир сен билан бир келишув қиламиз. Бу ердан машинага ўтирганда ва ҳамманинг олдида ўзингни ҳеч нарса бўлмагандек тутишда давом этасан. Ишхонада биров жиноят билан боғлиқ бирор нарса сўраса, бир ерда қотиб қолдик, далил топа олмадик деб баҳона қиламиз” “Лекин..” “Мен айтганимни қил. Шунда сотқин бизни бу ишдан воз кечди деб ўйлайди”,-деб кўзларимга қаради. “Аммо..” “Аммо сен билан мен Пуаро ва Холмсмиз. Ҳамма воз кечса ҳам, биз адолат учун курашамиз. Ўтмишимиз ҳақида ҳамма деярли билиб бўлди. Ҳамма бизни ярашди деб билсин”,-деганида қошларни чимириш навбати менга келди. “Бу, ташқарида иш учун учрашишга баҳона”,-деб мега кўзини қисди. “Сен билан ҳаётда ярашмайман”,-деб кўзига тик қарадим. “Ярашма майли. Лекин шу хавфдан ва сотқиндан қутилганча ҳамма шундай билсин етади. Шунда махсус хизмат ҳам сени бир баҳона билан Фирдавс билан учрашишга мажбур қила олмайди”,-деди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
إظهار الكل...
46👍 29🥰 5🤔 4
#Қарғалар_маҳкамаси 140-қисм Фирдавс мени тасодифан уйига таклиф қилмади. Йўлга тушганимизда барибир мени кўндириб уйига олиб келарди. Чунки биларди, маҳаллага бундан аввал ноқоний борганимни, махсус хизмат номидан эмас, туман тергов бўлими формасида борганимдан хабардор. Қилган хатоимни биларди. Ҳуқуқан устимдан ариза ёздирса икки маҳаллада яшайдиган одамга, ишим битти эди. Бу ҳадик билан юрганимни тахмин қилганди. Шу учун унинг таклифини қабул қилишимдан шубҳаси йўқ эди. Балки йўлда тушиб дўкондан нарса олгани ҳам тасодиф эмас. Телефонимни қувватга қўйганим ёдимда. Сумкамни олгани кирганимда кўзим тушмагани ҳам тасодиф эмасдир? Юсуф бўлган воқеаларни тушинтирар экан. Унга қарадим. Синчиковлик билан қараган нигоҳларимдан нимадир демоқчи эканимни тушунди. “Мен сотқин эмасман Зумрад!” “Машинани тўхтат!”,-деганимда юзида менга ишонмайсанми деган ифода бор эди. Дарров тўхтатмади. Бироз юриб ҳолироқ ерда йўл чеккасида тўхтатди. Овоз чиқармай қўлимни унга узатдим. Аввалига тушунмади кейин телефонини сўраганимни билиб, ўнг томонидаги бўлмачадан олиб берди. Уни олиб машина бардачогига қўйдим. Ўзим машинадан ҳеч нарса демай тушдим. У ҳам ортимдан тушди. Машинадан анча узоқлашганимизда “Зумрад! Мендан шубҳаланганингни ҳазм қила олмаяпман”,-деди “Улар ҳар бир қадамимиздан хабардор. Охирги бир неча йиғилишда орамиздаги хоиндан шубҳаланиб алоҳида мажлис қилмадикми?”,-деб эслатганимда қошларини чимирди. “Кафедра майли, у ерда бировни сотиб олиш осон. Лекин махсус хизматда кимни сотиб олиш мумкин? Сен сотқин бўлмасанг мен бўлмасам унда учинчи киши бошлиқни ўзими?”,-деганимда. “Жиннимисан? У одам сотқин бўлса, ўзи нега бизга бу ишни берсин?”,-деб эътирос қилди. “Унда тоғанг!”,-деганимда кўзлари хонасидан чиқди. “Зумрад! Сенга у ифлос нима деди билмадим лекин менинг оиламдан сотқин чиқмайди”,-деб овозини кўтарди. “Ким унда? Ким? Илк кундан ёнингда ликкиллаган Нодирами? Ёки бошқалари? Ксерия копия хонага мени қамганинггача билади”,-деб хўрлигим келиб йиғладим. “Бинонинг ҳар бурчагида камера бор.У хонага кирганимизни ҳамма кўриши мумкин.Билмадим! Ўзимни ҳам бошим қотди”,-деб қўл- юзини уқалади. Орамизга бироз жимлик кирди. “Акамнинг аварияси тасодиф эмаслигини имо қилиб гапирди. Ҳатто бир куни бинолар орасида мени бир киши велосепетда туртиб кетганди. У ҳам тасодифга ўхшамайди”,-дедим ўзимни сал сокинлаштириб. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
63🤔 14❤‍🔥 8👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝 Биз 6 та дугона доим йиғилиб турардик,  Гули ўртоғимиз доим эрини эътиборсиз эканини айтиб хафа бўларди. Бу гал эса Гулини эрини  ўзгарганини кўриб ҳаммамиз шокда қолдик. Ҳар 5 минутда тел қилиб — Гули яхши ўтирибсанми — Гули пулинг етарлими — Гули пиёда юрма ва ҳаказо..... Бунақа гапларни эшитиб биз Гули қанақасига ахир,  эрингдан доим нолиб юрардингку десак, Гули "Ҳаммасига мана шу канал сабабчи,  шу каналга уланганимдан буён эрим ўзгариб қолди" деди. Қани қайси канал десак,  мана деб шу канални кўрсатди ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ⬇️ https://t.me/+AxPjIh1A7S4yOTYy ⬇️ https://t.me/+AxPjIh1A7S4yOTYy Биз ҳам ўша заҳоти уланиб олдик, сиз ҳам дарҳол уланиб олинг, дугонажон!!
إظهار الكل...
6
💋Каналга уланиш💋
Photo unavailableShow in Telegram
Кун Совууууқ.🌬🌬🌬 Шу учун қаҳвангизга юлдузчалардан солиб қўйдим. Қалбингизни иситади деган умиддаман.❤️
إظهار الكل...
8
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Агар сизни ҳаёт синаса, Орзу дард билан сийласа, Қалбингизни гумон қийнаса, Сабр қилинг ўтиб кетади...
إظهار الكل...
3.71 MB
8👍 4
#Қарғалар_маҳкамаси 139-қисм У мени доим яхши танирди Мен шундай деб билар эдим. Ҳозирги қадам ташлашимдан ҳам, аҳволим ёмонлигини, қўрқувдан титраганимни сездимикан? “Телефонини кўтармаганинга биз ҳам хавотир олдик”,-деди Юсуф унинг кўзларига қараб. “Зумрадхон кўрдингизми, сизни ўйлайдиган дўстларингиз, ҳамкасбларингиз бор”,-деб овози сокин аммо илмоқли эшитиларди. “Ишхонада унитибман”,-овозим жуда заиф чиқарди. Юсуф менга яқинлашиб аҳволинг яхшими деган эди, мендан сал ортда турган Фирдавсга қардим. Қўли чўнтагида, менинг ҳаракатларимни кузатарди. “Ҳа яхшиман, кетайлик”,-дея олдим фақат. “Зумрадхон, яна келинг. Мақолангизнинг давом эттиришингиз учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз”,-деган гапи, асли тескари эди. Агар ишимни бузишни давом этсанг қўлимдан келганни қиламан деган эди. Бошим билан майли дегандек қилиб, у ердан узоқлашдик. Юсуф оғзини тўлдириб ҳақорат қиларди. Қулоғим унинг гапини эшитсада, мен кўзим бир нуқтага қадалиб қолганди. “Зумрад, яхшимисан? Нега гапирмайсан?”,-деб кетма-кет сўрарди. “Нега кеч келдинг?”,-деб кўзимга ёш олдим. “Зумрад бир билсанг нималар бўлганини?”,-деганда унга қарадим. “Сендан нима бўлганини эмас, нега кеч келганингни сўрадим”,-дедим ёшим яноқларимдан оқарди. “Биз…” “Сиз? Сени сўраяпман, сени?”,-дея бақирдим. “Зумрад!” “Бошқа пайт буринимни тагида битардинг-ку? Ҳатто уйимга келишини билиб у ерга келдинг. Бу сафар қаерда қолдиларинг?!” “Зумрад! Тинчлан ҳозир ҳаммасини тушунтираман”,-деб машинани ката йўлга бурди. “Қани махсус хизматдагилар? Мен бу одам билан учрашганда, атрофимда бўлади дейишган эди. Қани улар?” Асабларим чидамай кетди. Ичимда тутган барча кўз ёшларимни оқита бошладим. “Зумрад! Ҳамма ўз ерида эди. Кафедрадан чиққанингизда, сизни кузатган машина йўлда бировни туртиб кетиб сизнинг изингизни йўқотиб қўйди. Марказ, маҳалладаги одамларга хабар берди. Ҳамма тайёр турганди. Ён маҳалладаги дўконда ёнғин чиқиб, машиналар тирбандлик ясади. Сенинг сигналингни ололмай, телфонингдаги кузатувни мажбур ёқтирдик. Ва нима билайлик, сигнал пойтахтнинг бир чеккасига бизни олиб боришини. Сени соатлаб бошқа туманда қидирдик. Кейин билсак кафедрада ишлайдиган фаррош сенинг телефонларингни топиб, уйига олиб кетган экан. Буларни аниқлаганимизча вақт кетди. Изингни йўқотган эдик. Сени уйига олиб келиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмабмиз. Токи кимдир гуруҳга смс жўнатди, балки шу ердадир, деб. Бу орада бошқа туманларда бир аёлнинг жасади топилди деган хабар тарқалди. Ақлимиз чиқиб уни суриштирдик”,-деганида энг бошидан ҳаммаси уюштирилган эканига шубҳам қолмади. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
50🤔 13🔥 10👍 6
#Қарғалар_маҳкамаси 138-қисм Бир уюшган тўда, бир ерда томир отиб ҳар тарафга зарар беришни бошладими, билинки кимлардир бундан мафаатдор. Оддий халқ бир гуруҳни ҳимоя қилиб уни кўтара олмайди. Аммо ўша оддий халқ ичидан чиқиб кўтарилганлар, у тўдалар билан тил бириктира олади. Буни кўриб билиб келяпмиз. Қўл-юзимни ювиб, уст-бошимни тузатсам-да, кўзимдаги ҳадикни кетказа олмадим. Мени эшик олдида кутаётган Фирдавс олдига худди ҳеч нарса бўлмагандек чиқмоғим лозим. Ҳамманинг кўзи унда бўлган пайтда, мени гумдон қила олмас эди. Аммо керакли қўрқувни бериб ишимга аралашма деган аниқ тушунчани менга етказиб бўлди. Ташқарига чиққанимда машинаси олдида мени кутарди. Худди соатлар аввал илтифотли ва назокат билан аёлларга муомала қиладиган киши туради. Машина эшигини менга очишдан аввал юзимга ва уст бошимга қаради. “Бироз чеҳрангизни очинг Зумрадхон. Сизни олгани келишди. Фақат улардан кечикиш сабабини ҳам сўранг майлими? Бу ксерия копия хоналарида қамалиш билан севги исбот қилинмайди”,-деб кўзини қисди. Фирдавс деганлари ҳар қадамимиздан хабардор эди. Ким билади у хоинни қанчага сотиб олди? Балки шунинг учун ҳам унинг ишини ҳеч ким буза олмаётган эди. Мен ҳали машинага ўтиришга улгурмай, “Зумрад!”,-деб исмимни чақиришди. Эшитган овозимдан уввос солиб йиғлагим келди. Фақат ёнимда турган вахшийнинг нигоҳларидан ва бироз аввал қилган пўписа ва дўқларидан ўзимни зўрға қўлга олдим. “Иэ, Зумрадхон! Қаранг сиздан хавотир олиб келишибди”,-деб ролини ўйнашни бошлади. Ортимга ўгирилганда Юсуф билан кўз- кўзга келдим. Унга қараб ютинганимни ёнимдаги сезди шекилли, томоғини бир қириб олди. Сени олиб кетишади деганидан, ярим соат ўтиб Юсуф келган эди, мени олгани. Агар бақир- чақир қилсам ёки бирор ножўя ҳаракат қилсам, манзили ва нима иш қилишигача санаб берган яқинларимга зарар бериш билан таҳдид қилганди. Акам ва онамнинг аварияси, қандай акамнинг хатоси деб ўтиб кетилган бўлса, бир қарабсан-ки, уйига ўт кетиб ёки ишлатадиган газ балонлари портлаб оилам зарар кўришини айтганди. Юсуф мен томонга юриб келар экан, миямда қуйилган бир савол- шу пайтгача махсус хизмат қаерда эди? “Зумрадхон онам билан гаплашгани келганди. Афсус қон босими тушиб бироз беътобланиб қолди. Яқинларининг телефон рақами бизда йўқ. Ёнларида бир алоқа воситаси ҳам йўқ экан”,-деганда Юсуфнинг қўллари мушт бўлганини кўрдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
🔥 38 18🤔 8👍 7
#Қарғалар_маҳкамаси 137-қисм “Чарос бир қ*қ эди ва ҳаққини олди. Сен ҳам йўқ бўлиб кетишни истамасанг, айтганларимни сўзсиз бажарасан эшитдингми?!”,-деганида, “Эшитдим”,-дедим. Орамиздаги хоин ҳар қадамимизни оқизмай- томизмай етказган кўринади. Фирдавснинг ўз синглисни ўлдирганига ҳеч шубҳам қолмади. Жиноий тўдасини пухта режалаган кўринади. Аммо у очиқ қолган ери, Чароснинг ўлими. Чунки йиллар аввал изларни йўқотган бўлсада, барча гувоҳлардан хабарсиз. “У маҳаллага яна борганингни эшитсам. Бу сафар онанг эмас бутун оилангни йўқ қиламан”,-деган гапи юрагимга ханжардек суқилди. Фирдавс хавфли эди. Ишлари хавфли. Ёлғиз эмаслигига амин эдик фақат қўли бунчалик узун бўлишини билмасдим. Ҳар қадамда биздан олдинда ҳаракат қилиши. Орамиздаги хоиннинг ишини моҳирона бажаришидан далолат. Дунё яралибдики инсонларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб касблар шаклланди. Жаннатдан қувилган Одам ато ва Момо ҳавонинг дунё билан иши йўқ эди. Чунки улар абадий жаннатни кўриб келганди. Ер юзидаги ҳеч бир гўзалик ёки бойлик уларни йўлдан ура олмади. Аммо фарзандлари… Улардан дунёга келганлар ичида жаннатдан бехабар, дўззах борлигини эса ёдга олишни ҳам истамаган баъзилари дунёга келди. Ва дунёни ўз мулки деб билди. Икки нафс учун ўлди ўлдирди. Шавфқатсиликнинг энг уч пағоналарига чиқди. Ер юзида тартиб ўрнатилиши учун бир маҳкама қурилди. У маҳкамада виждон ва қоидага бўйсиниш асос қилиб олинди. Аммо баъзилари ўз маҳкамасини ўзи қуриб, ўз ҳукмини ўзи берди. Натижа эса, қонун ва унинг ҳимоячиларига кўпроқ эҳтиёж туғилди. Мен бу соҳани танлаганимда, барча танишлар ва яқинлар бу ишнинг ўқиши бошқа лекин унда ишлашнинг хавфини худди юраклари сезишгандек англлатишган эди. Аммо бу бир иш ишқи тушдими қалбингизга, ундан воз кечиш қийин. Гарчи мендек киши, ишқи тушгандан осонликча воз кечиб кета олишни эплай олмагани ошикор бўлди. Кунига қанча қоида бузилади, жиноят ишланади. Кимларнинг ҳаққи ейилади. Яна кимга керагидан ортиқ имкон яратилиб берилади. Одамзод дунёга юборилгандан бери содир этилган ҳар қоида бузарлик остида биргина нарса ётади “Манфаат”. Бир уюшган тўда, бир ерда томир отиб ҳар тарафга зарар беришни бошладими, билинки кимлардир бундан мафаатдор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
51😢 15🤔 7👍 6😁 2🥰 1💔 1
Photo unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
إظهار الكل...
3👏 1
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Alo kayfiyat hammaga🤗
إظهار الكل...
7.32 MB
3
00:16
Video unavailableShow in Telegram
🌸Aссалому алайкум.🌸 Янги гўзал тонг муборак бўлсин!!! Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН! 🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин, 🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин, 🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин, 🌸 Янги Жума кунингиз муборак бўлсин!
إظهار الكل...
1.64 MB
7
00:17
Video unavailableShow in Telegram
✨Х А Й Р Л И Т У Н М E Х Р И Б О Н Л А Р И М✨ Фалакка ҳукм этар тангридай бўлсам, Фалакни қилардим ўртадан барҳам. Янгидан шундай бир фалак тузардим, Яхшилар тилакка етарди ул дам. ✨ХАЙРЛИ ТУН ✨АЗИЗЛАРИМ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!!!
إظهار الكل...
2.98 MB
3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Кечиринг ойи...ўшанда кўптўгимни оламан деб катта йўлга чиқиб кетмаганимда сиз тирик бўлардингиз. Феруза чой ичгиси келиб кўз ёшини артди, томоғи қуруб қолганини сезиб, энди чойнакга қўл узатаман деганида, эшик бузуб юборгудек тақилади. Кимдир отасининг исмини баланд овозда айтиб бақирарди, шунда Ферузани синиқ телефонига ҳабар келди. “ Феруза уйни қаеригадир яшириниб ол! Эшикни асло очма! Бугун уйга бормайман. ” Феруза бу гапларни ўқир экан миясига турли ҳил фикрлар келиб жойида тек қотди. Ич-ичидан титраб қўрқарди, эшик эса бузуб юборилгудек овоз чиқарарди, шунда Феруза чироқни ўчирди ва ошхонани подвалига кириб олди. Бирдан уй ичига кирган эркак важохат билан бақириб " Алишер " деб бўкиришни бошлади. Отасини яна нима қилганини тушунмай қолган қиз, уйга келган одам уни топмасин деб дуо қиларди. Лекин бирдан... Давоми бор...
إظهار الكل...
3👍 1
Давоми...😰
😨😨😨