ar
Feedback
Uzbekistanofficial | Тезкор хабарлар ва янгиликлар

Uzbekistanofficial | Тезкор хабарлар ва янгиликлар

الذهاب إلى القناة على Telegram

🇺🇿 Биз халқ орасидан хабар етказамиз — ҳаққоний янгиликлар ва ҳақиқий ҳаёт манзаралари. 🌐 Uzbekistanofficial.uz Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг @uzb_oficial . . . . . .

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
544 131
المشتركون
-1 08624 ساعات
+14 3937 أيام
-17 93130 أيام
أرشيف المشاركات
05:27
Video unavailableShow in Telegram
Қашқадарёда тоғ портлатилди - арз қилганлар қўрқитилиб, ҳолатга "кўникиш" тавсия қилинди Китоб тумани, Макрид маҳалласи яқинида тоғ портлатилди. Маҳалла яқинида "пайдо бўлган" номаълум корхонанинг фаолияти ортидан уйлар дарз кетиши, одамлар ва экологияга зарар етиши мумкинлиги маҳаллий аҳолини ташвишга солмоқда. Ҳолатни маҳалла телеграм гуруҳига жойлаганларнинг овози ўчирилиб, "кўникиш" тавсия қилинаётгани айтилмоқда. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
Мои видео.mp452.32 MB
🤔 111🤯 60 45👍 19🥴 12😢 7🤩 4😱 3🥱 3👻 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Олий таълим ташкилотлари аккредитацияси учун янги баҳолаш мезонлари тасдиқланди Адлия вазирлиги олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонларини давлат рўйхатидан ўтказди (№3732, 23.12.2025). Ҳужжатга кўра, давлат ва нодавлат ОТМлар 8 та йўналиш бўйича 47 та мезон, жами 271 та индикатор асосида баҳоланади. Шундан: ➖ 19 та (7%) мажбурий индикатор; ➖ 252 та (93%) умумий индикатор мавжуд. Барчаси “мувофиқ” ёки “мувофиқ эмас” тарзида баҳоланади. 📊 Баҳолаш тартиби: ➖ 50% гача — мувофиқ эмас; ➖ 50–70% — қисман мувофиқ; ➖ 70% ва ундан юқори — мувофиқ. Мажбурий индикатор бажарилмаса, натижадан қатъи назар, мезон “мувофиқ эмас” деб топилади. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
50👍 8🥴 4🔥 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда ноқонуний эгаллаб олинган уй-жойлар хатловдан ўтказилади 2026 йилдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уй-жойларни хатловга олиш ишлари бошланади. Фуқаролар махсус сайт орқали ўз маҳалласи 2026 йилги режага киритилган-киритилмаганини онлайн текшириши мумкин. 🔎 Онлайн текшириш: https://kadastr.uz/uz/etirof-etish-reja-jadvali 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
32👍 9🔥 3
Repost from TgId: 1417866353
Photo unavailableShow in Telegram
#Оғриқ ОЁҚ ОҒРИҚ ВА КЎП СИЙИШНИ УЙДА ЙЎҚОТИШ! ВИДЕОНИ КЎРИНГ ВА ЎРГАНИНГ! ЮТУБДА ВИДЕО: 👇🏻 https://youtu.be/v-zntTw-Pcc https://youtu.be/v-zntTw-Pcc БОШҚА ШИФО ТОПГАН ИНСОНЛАР: 👇🏻 https://t.me/Zenso_pharm1/3 https://t.me/Zenso_pharm1/3
إظهار الكل...
16❤‍🔥 1🔥 1🤔 1
Видеони кўриш
Шифо топган инсонлар
02:02
Video unavailableShow in Telegram
Oлмaoтада тил масаласи атрофида жанжал: ресторан администратори сўзлари кескин норозиликка сабаб бўлди Олмaoта шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида тил масаласи билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Тарқалган маълумотларга кўра, муассаса администратори казах тилида хизмат кўрсатишни талаб қилган мижозга:
«Мен СССРда туғилганман. Мен сизнинг тилингизда гапиришга мажбур эмасман», — дея жавоб берган.
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилиги орасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар ресторанни оммавий равишда “бекор қилиш” (boycott)га чақириб, муассаса ҳамда ходимдан оммавий узр сўрашни талаб қилмоқда. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
AQOiiGJDjl6vId8IjLImguGT9kpDSxo0a_uUVdGeNfm9COqDLIAIWWCAb5rPkOc.mp416.38 MB
👍 191 73😱 12👏 5🤔 2😢 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда пулини нақд кўринишда уйда сақловчилар улуши камайди 2021 йилда уй хўжаликларининг 41 фоизида банк картаси бўлмаган. 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 15 фоизгача қисқарди. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
33🤔 16🥱 6👀 6👏 4🥴 3👍 1🔥 1
02:18
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда ёш йигит банкоматни бузиб очишга уринди Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 млн сўм қарзи сабаб банкоматни бузиб очишга уринган ёш йигит қўлга олинди. Ҳодиса тахминан соат 02:30 ларда содир бўлган. У тош билан банкоматнинг ташқи корпусини шикастлаган, аммо ичидаги сейфни очолмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи ушланди. Маълум бўлишича, банкомат сейфида 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Қурилмага етказилган зарар эса 30 млн сўмни ташкил этган. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
BANKOMAT teleg.mp419.00 MB
54😢 29👍 16🤯 6🤓 5
02:57
Video unavailableShow in Telegram
Yaqinlarimizga sovg‘a tanlashda har doim o‘ylab qolamiz: foydali bo‘ladimi, qadri saqlanadimi? Oddiy sovg‘alar vaqt o‘tib eskiradi. Ammo investitsiya - vaqt o‘tgan sari o‘sadi. ⚡️ IMANUM ilovasida investitsiya – yaqinlaringizga har oy daromad keltiradi va moliyaviy barqarorlik sari tashlangan ilk qadam bo‘ladi. IMANUM ilovasini yuklab oling va unda barakali sovg‘a hadya qiling.
إظهار الكل...
IMG_2985.MP433.86 MB
20👍 10🤯 1🥴 1
01:31
Video unavailableShow in Telegram
🦈 Калифорнияда яшайдиган шохли акулалар тухумларни ғалати шаклда - спиралга ўхшаш кўринишда қўяди. Бу тухумлар мустаҳкам қобиқ билан қопланган бўлиб, спирал шакли туфайли қоялар ва рифлар орасидаги ёриқларга маҳкам илиниб қолади. Шу йўл билан улар тўлқинлар ёки оқим таъсирида олиб кетилишидан ҳимояланади. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
10.mp45.82 MB
61🤔 19👏 11🙏 3👍 2
00:36
Video unavailableShow in Telegram
❄️ Қишда хона ҳарорати қанча бўлиши керак? 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
11.MP42.99 MB
👍 24 14👏 2🥴 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
🇪🇸🇮🇱 Испанияда исроилликлар ресторандан қувиб чиқарилди “Йўқолинглар! Фаластинликларни ваҳшийларча ўлдириб, кейин бу ерга дам олишга келасизларми”, дея уларни қувиб солган ресторан эгаси. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
1.mp45.69 MB
star reaction 2👍 1 168👏 62🥰 47 46🔥 35
Photo unavailableShow in Telegram
🇧🇪🇮🇱 Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди Жанубий Африка Республикаси 2023 йил БМТ Олий судида Исроилга қарши иш очиб, уни Ғазодаги уруш ҳаракатлари билан «Геноцид конвенцияси»ни бузганликда айблаганди. Ушбу даъвога Белгиядан олдин Бразилия, Колумбия, Ирландия, Мексика, Испания ва Туркия ҳам қўшилган. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
👍 305 33🔥 9
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Зарарли чиқиндиси юқори бўлган автомобилларнинг пойтахт, вилоят марказлари ва шаҳарларга кириши чекланади — Шавкат Мирзиёев. Эски машиналарни янгисига алмаштириш ёки фильтр ўрнатиш учун давлат қўллаб-қувватлови берилади. Машинасини алмаштирмоқчи бўлган фуқароларга автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади, фильтр ўрнатган ҳайдовчиларга эса субсидия ажратилади. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
👍 183 30🤯 20🔥 18🥴 7🤔 5👏 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
Yandex Go байрам кунлари сафарларда қандай тежаш мумкинлигини маълум қилди 🚖 Yandex Go ўтган йил статистикасига таяниб, қайси соатларда сафарлар энг арзон тушганини улашди. Асосий тарифлар ўзгармаган бўлса-да, сафарнинг якуний нархи бўш машиналар сони ва талаб даражасига боғлиқ бўлган. 🕒 Қачон йўлга чиқиш фойдали бўлган: • 27–28 декабрь — эрталаб ва кундузи 16:30 гача, шунингдек кечқурун 18:30 дан кейин; • 31 декабрь — 16:30 гача нисбатан осойишта, кейин талаб ошган; • Янги йил кечаси — энг мақбул вақт 1:40 дан 2:40 гача; • 1 январь — эрталаб (8:00–10:00) ва 13:30 дан кейин қулай бўлган. 🤔 Фойдали тавсиялар: • илова ичидаги талаб индикаторига эътибор бериш; • имконият бўлса, «Кутиш» опциясидан фойдаланиш; • машинани айнан бутун соатда эмас, бошқа вақтда буюртма қилиш — бу арзон нархни ушлаб қолиш имкониятини оширади. ❗️Компания таъкидлашича, келтирилган маълумотлар ўтган йил статистикасига асосланган бўлиб, жорий мавсумда айнан шу ҳолат такрорланиши кафолатланмайди. Ҳаммаси амалдаги талаб ва линияга чиққан машиналар сонига боғлиқ.
إظهار الكل...
36👏 6🥴 3🤯 2😇 1
Yandex Go байрам кунлари сафарларда қандай тежаш мумкинлигини маълум қилди 🚖 Yandex Go ўтган йил статистикасига таяниб, қайси соатларда сафарлар энг арзон тушганини улашди. Асосий тарифлар ўзгармаган бўлса-да, сафарнинг якуний нархи бўш машиналар сони ва талаб даражасига боғлиқ бўлган. 🕒 Қачон йўлга чиқиш фойдали бўлган: • 27–28 декабрь — эрталаб ва кундузи 16:30 гача, шунингдек кечқурун 18:30 дан кейин; • 31 декабрь — 16:30 гача нисбатан осойишта, кейин талаб ошган; • Янги йил кечаси — энг мақбул вақт 1:40 дан 2:40 гача; • 1 январь — эрталаб (8:00–10:00) ва 13:30 дан кейин қулай бўлган. 🤔 Фойдали тавсиялар: • илова ичидаги талаб индикаторига эътибор бериш; • имконият бўлса, «Кутиш» опциясидан фойдаланиш; • машинани айнан бутун соатда эмас, бошқа вақтда буюртма қилиш — бу арзон нархни ушлаб қолиш имкониятини оширади. ❗️Компания таъкидлашича, келтирилган маълумотлар ўтган йил статистикасига асосланган бўлиб, жорий мавсумда айнан шу ҳолат такрорланиши кафолатланмайди. Ҳаммаси амалдаги талаб ва линияга чиққан машиналар сонига боғлиқ.
إظهار الكل...
6👍 3😢 1🥴 1
00:45
Video unavailableShow in Telegram
Чемпион бўлган қиз отасига машина совға қилди. Қиз бола отасига жуда меҳрибон бўлади. Қиз фарзанди борлар қизингизни ўқитиб, яхши тарбия беринг. Қиз боланинг ҳам қўлидан кўп нарсалар келади. Тарбия берган ота-онасига раҳмат. Қиз фарзанди бор яқинларга юбориб қўйинг. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
oAgI0pidwGHVIOyiCqcGDFwIBfAWiCQOFAN0wE.mp46.21 MB
star reaction 1 274👍 204🔥 24😢 17👏 13🥰 5 2🕊 1
Ўзбекистонда йиллар номланиши (2000–2026) 🗓️
2000 йил — Соғлом авлод йили; 2001 йил — Она ва бола йили; 2002 йил — Кекса авлод манфаатларини ҳимоя қилиш йили; 2003 йил — Маҳалла йили; 2004 йил — Меҳрибонлик ва мурувват йили; 2005 йил — Саломатлик йили; 2006 йил — “Меҳрибонлик ва тиббиёт ходимлари йили”; 2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили; 2008 йил — Ёшлар йили; 2009 йил — Қишлоқни ривожлантириш ва ободонлаштириш йили; 2010 йил — Баркамол авлод йили; 2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили; 2012 йил — Мустаҳкам оила йили; 2013 йил — Ободлик ва фаровонлик йили; 2014 йил — Соғлом бола йили; 2015 йил — кекса авлодга эътибор ва ғамхўрлик йили; 2016 йил — Соғлом она ва бола йили; 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили; 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили; 2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили; 2020 йил — Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили; 2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили; 2022 йил —Инсон манфаатларини таъминлаш ва маҳаллаларни мустаҳкамлаш йили; 2023 йил — Инсонга ғамхўрлик ва сифатли таълим йили; 2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили; 2025 йил — Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили; 2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили.
👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
🥱 31 11🥴 10👍 3🤔 1
03:00
Video unavailableShow in Telegram
#диққат 🆕 2026-йил коррупцияга қарши курашиш бўйича фавқулодда ишлаш йили бўлади Яқинларга юбориб қўямиз 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
IMG_1322.MP465.81 MB
star reaction 1👍 355🥱 62 20🥴 15🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома яна бир бор давлат бошқарувида очиқлик тамойили устувор эканини кўрсатди. Бу мурожаатномада расмий ҳисобот руҳидан кўра, жамият билан тўғридан-тўғри мулоқот кайфияти устун бўлди. Давлат раҳбари эришилган натижалар билан бир қаторда, келгуси давр учун қандай қарорлар қабул қилиниши, қайси йўналишлар устувор бўлиши ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтди. Шу жиҳатдан у стратегик йўл харитаси вазифасини бажарадиган муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Нутқда 2025 йилга алоҳида урғу берилди. Бу йил мамлакат учун оддий календарь даври эмас, балки мазмунли жараёнлар, тарихий воқеалар ва катта ўзгаришлар йили бўлгани очиқ таъкидланди. Ҳақиқатдан ҳам, 2025 йил барча соҳаларда тарихий натижалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланган давр сифатида эсда қолади. Бу йилда мамлакат ўз салоҳиятини ташқи дунёга ҳам яққол намоён қилди. Мурожаатноманинг энг муҳим жиҳатларидан бири — келгуси режаларнинг аниқлиги ва тизимлилигидир. Устувор вазифалар умумий шиорлар даражасида қолмади, балки ҳар бир соҳа кесимида қандай натижалар кутилаётгани очиқ айтилди. Иқтисодиётдан тортиб ижтимоий соҳагча, таълим ва фан масалаларидан бошлаб ҳудудий ривожланишгача — барча йўналишлар комплекс ёндашув асосида қамраб олинди. Бу эса давлат сиёсатида тасодифий қарорлар эмас, балки пухта ўйланган режалар устувор эканини кўрсатади. Президентимизнинг бугунги мурожаатномасидан кейин 2026 йил ўтган 2025 йилдан қолишмайдиган, аксинча бунданда кўпроқ ютуқлар ва янгиликларга бой бўладиган яна бир тарихий йил бўлишига ҳеч шубҳа қолмади. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
إظهار الكل...
star reaction 1👍 89 71🔥 63🥱 17🥴 1
Repost from TgId: 1176065287
00:32
Video unavailableShow in Telegram
⚡️43.200.000 mln bilan COBALT⚡️ FAQAT YANGI YILGACHA AMAL QILADI‼️ Bir kunda rasmiylashtirib, kalitni qo‘lingizga oling. ⏳ Ulgurib qolding! Faqat Toshkent Avtomarkazda🔥 📍Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor, Bunyodkor 27 (mo’ljal: metro Olmazor, sobiq Lada Vaz center) 📞Call- center: 71-203-43-33 📥Telegram: @vtomarkaz
إظهار الكل...
IMG_8064.MOV25.31 MB
🥱 36 29🥴 12😱 8👍 4🤯 4