Islom.uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

121 836
المشتركون
-3024 ساعات
-847 أيام
-92830 أيام
أرشيف المشاركات
05:15
Video unavailableShow in Telegram
#Одоб
Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди
عَنْ أَبِي الطُّفَيْلِ قَالَ: سُئِلَ عَلِيٌّ: هَلْ خَصَّكُمُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشَيْءٍ لَمْ يَخُصَّ بِهِ النَّاسَ كَافَّةً؟ قَالَ: مَا خَصَّنَا رَسُولُ اللهِ بِشَيْءٍ لَمْ يَخُصَّ بِهِ النَّاسَ، إِلَّا مَا فِي قِرَابِ سَيْفِي. ثُمَّ أَخْرَجَ صَحِيفَةً، فَإِذَا فِيهَا مَكْتُوبٌ: «لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ. لَعَنَ اللهُ مَنْ سَرَقَ مَنَارَ الْأَرْضِ. لَعَنَ اللهُ مَنْ لَعَنَ وَالِدَيْهِ. لَعَنَ اللهُ مَنْ آوَى مُحْدِثًا». Абу Туфайлдан ривоят қилинади: «Алидан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга кўпчилик одамларга хос қилмаган нарсани хослаб берганларми?» деб сўрашди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хос қилмаган нарсаларини бизга хослаб берган эмаслар. Фақатгина қиличимнинг қинидаги нарса бор», деб, бир саҳифани чиқарди. Қарасак, унда «Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйганни Аллоҳ лаънатлайди. Ер белгиларини ўғирлаганни Аллоҳ лаънатлайди. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди. Ким муҳдисга жой берса, уни Аллоҳ лаънатлайди», дейилган экан».Шарҳ: Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳудан баъзи кишилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга – аҳли байтларга бошқа кишиларга айтмаган бир хос нарсани қолдирганмилар?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа одамлардан алоҳида қилиб, бизнинг ўзимизга хос бир нарса деганлари йўқ, фақат мана бу қиличимнинг қинида турадиган бир нарса, яъни бир варақ – саҳифа бор», деб ҳалигини чиқариб, очган эканлар. Ана шу саҳифага қарашса, у ерда ёзув бор экан: 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz
8-bob.tg.mp47.67 MB
👍 47😢 16😍 3⚡ 2💯 2👏 1🕊 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Каъба эшиги калитлари – Ўзбекистонда!
Ислом тарихидаги энг масъулиятли ва муқаддас омонатларнинг икки нодир намунаси бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган. У зиёратчини Маккаи Мукаррамадан бошланиб, бутун Ислом тарихини қамраб олган маънавий саёҳатга етаклайди.
Ислом оламидаги энг улуғ ва муқаддас маскан Каъба ибодат рамзи, бутун мусулмон уммати учун ишонч ва масъулият тимсолидир. Ана шу улуғ масканнинг эшигини очувчи калит эса асрлар давомида ўзига хос муқаддас буюм сифатида эъзозланиб келинади. Каъба эшиги калити оддий металл буюм эмас, у тарих, эътиқод ва омонат тушунчасини мужассам этган ноёб рамздир. Бугун ана шу ноёб рамзнинг икки намунаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг «Биринчи Ренессанс даври» бўлими экспозициясида жойлаштирилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 128😍 22🤩 16😢 3🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Мерос
Ҳомиланинг мероси
«Ҳомила» сўзи луғатда «ҳамалат, таҳмилу, ҳамлан» феълининг масдари бўлиб, аёл киши юкли бўлганда ҳомиладор бўлди, дейилади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир» (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Истилоҳий маънода ҳомила деб она қорнидаги ўғил ёки қиз болага айтилади. Ҳомиланинг бир неча аҳкомлари бўлиб, биз уни имкон қадар, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда қисқа шаклда баён қиламиз:
«Мероснинг шартлари» баҳсида мерос қолдирган одам вафот этганида меросхўр албатта тирик бўлиши кераклигини ўрганиб ўтдик. Лекин ҳомиланинг тирик ёки ўлик, ўғил ёки қиз, бир ёки бир нечта туғилиши номаълум. Бу ҳолатлар номаълум бўлгани учун бола туғилмасидан олдин қатъий бир фикр айтишнинг имкони йўқ.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 55💯 8😢 5🕊 2🐳 2🏆 1
✨ Duoning musulmon hayotida ahamiyati
Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar.
📹 Jonli efirni ko'rish
#juma
🕋 @islomuz
👍 45🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
Таъзия
Қуръон аҳли оғир жудоликка учради...
Андижонлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий ҳазрат ўғиллари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло бу фазилатли бандасини раҳматига олиб, охиратларини обод айласин. Каломуллоҳга қилган хизматларини қабул, ажрини зиёда айлаб, Қуръонни қабрларида мунис ва шафоатчи этсин.
Қолган аҳлларига, шогирдларига ва барча яқинларига сабру салвон ва ажри азимлар ато қилсин!
Неъматуллоҳ қори даданинг вафотлари туфайли мусибатга учраган азизларимизга, барча Қуръон аҳллари ва шайдоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз, Аллоҳ таолодан йўқотганимиз ўрнига яхши ўринбосарлар сўраб қоламиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий ҳазрат ўғиллари ҳақида маълумот.
@islomuz & @hilolnashr
😢 258🕊 21👍 16😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_дуоси
Қалбимизни динингда собит қил!
قَالَ شَهْرُ بْنُ حَوْشَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِأُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، مَا كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَكْثَرَ دُعَاءِكَ بِهَذَا؟ قَالَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ، إِنَّهُ لَيْسَ آدَمِيٌّ إِلَّا وَقَلْبُهُ بَيْنَ إِصْبَعَيْنِ مِنْ أَصَابِعِ اللهِ، فَمَنْ شَاءَ أَقَامَ، وَمَنْ شَاءَ أَزَاغَ.
«Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:
«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» деди.
Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим.
«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».
Албатта, кўп ишлар одамнинг қалбига ва динда собитлигига боғлиқ бўлади. Қай бир одамнинг қалби пок ва динда собит бўлса, икки дунёнинг саодатига эришади. Агар бошқача бўлса, натижа ҳам бошқача бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда энг қалби пок, Аллоҳ таолонинг динида қалблари энг собит ва маъсум зот бўлишларига қарамай, доимий равишда Аллоҳ таолодан қалбларини динда собит қилишини сўраб, дуо қилиб турганлар.
Биз ҳам севикли Пайғамбаримиздан ўрнак олиб, бу дуони кўп қилиб туришимиз лозим.
🕋 @islomuz
👍 89😢 28🕊 9🔥 4
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
👍 76😢 15🔥 7🕊 5🤩 1🐳 1🏆 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Photo unavailableShow in Telegram
#Суннат_ва_замонавий_илм
Ёруғ жойда ухлашнинг зарарлари
Милодий 1999 йил 14-15 май куни «ал-Араб» газетасининг
5620-ададининг охирги саҳифасида «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади» деб номланган илмий мақола чоп этилди. Унда АҚШнинг Флорида штатидаги Пенсильвания дорулфунуни тиб факультетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз боради. Мақолада доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган икки ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган 479 нафар бемор устида олиб борилган тажриба натижалари ҳақида маълумот берилган. Айтилишича, 479 бемордан ўн фоизи қоронғида, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар эканлар. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан эканлиги маълум бўлди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 78😢 12😱 7🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Мўминларга_эслатма
Қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган. Бошқа аъзолар кўз, қулоқ, тиллар... дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.
Шу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: «Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир».
Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншаАллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 98😍 13🥰 9🕊 8😢 4👏 1🐳 1
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони қайси фанлардан ўтказилади?
2026-2027 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:
Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Имом Термизий номидаги ислом институти учун:
Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
Ҳадис илми мактаби учун:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.
Ўрта махсус диний таълим муассасалари учун:
Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Она тили ва адабиёт (Ўзбек тили бўйича) (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 66😢 10🔥 3🐳 2
