davletovuz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

79 283
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+337 أيام
-13130 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳрида Транспорт вазирлигининг биноси ва жойлашган ҳудуди 187,8 млрд сўмга сотилибди. Харидор — “Самарадор” МЧЖ. Компания тўлиғича Маҳкамов Бахтиёр Якубовичга тегишли бўлиб, Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган.
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг 19 километрлик қисми таъмирланади
2026 йилда пойтахтдаги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Зиёлилар кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган 19 километрлик қисмида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида нафақат йўл қопламасини янгилаш, балки унинг йўлбўйи инфратузилмасини ҳам замонавий талабларга мослаштириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан жами 150 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.
Хивадаги замонавий меҳмонхона ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди
Mikrokreditbank таъсисчилигидаги MKB Kasana Invest буюртмаси асосида қурилган объект аукционга чиқарилди. Мажмуа тўлиқ қулайликлар билан жиҳозланган бўлиб, майдони: 0,56 гектар.
Объект таркибида қуйидагилар ҳам киради:
• “Арда Турон” меҳмонхонаси
• 2 қаватли, 260 кишига мўлжалланган
• 35 та 4 кишилик ва 60 та 2 кишилик хоналар мавжуд
Батафсил маълумотлар билан е-аукцион платформаси орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
📞 77 793 0012
📞 77 798 0012
Объект манзили:
📍 Хива шаҳри, “Говук” кўли бўйи
Веб-сайт | MAVRID | Инстаграм | Youtube | Колл-марказ
Реклама
Эртага ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар, республика бўйича барча «метан заправка»лар одатдаги режимида фаолият юритади. Фарғона водийсида эса «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади — Энергетика вазирлиги
Photo unavailableShow in Telegram
Подполковник Насриддинов Улуғбек Садриддинович Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У. Насриддинов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
InfinBank'нинг ҳудудий қамрови кенгаймоқда
Банкнинг кенгайиш стратегияси доирасида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида янги Банк хизматлари маркази иш бошлади. Ушбу марказда аҳоли ва тадбиркорлар учун кундалик банк операцияларидан тортиб кредитлаш, омонатлар, ҳисоб-китоб хизматлари, масофавий банк хизматлари ҳамда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий молиявий ечимлар тақдим этилади.
Банк 2026 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ўз бўлинмаларини ишга туширишни, шунингдек, ҳудудий тармоғини изчил кенгайтириш орқали республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритишни мақсад қилган.
Ушбу режа банкнинг мамлакат бўйлаб молиявий хизматлар қулайлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисмидир.
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа Янги йил арафасида қисқа муддатли қор ёғиши мумкинлигини прогноз қилмоқда.
Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг қарори билан Янги йил байрами арафасида 134 нафар талаба қизнинг қарийб 1 млрд 128 млн сўмлик тўлов-контракт пуллари тўлаб берилибди.
01:50
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Ишлаб чиқариш соҳасида даромад олиш учун тайёр ечим!
Ишлаб чиқариш фаолиятини зудлик билан бошлашни истаган тадбиркорлар учун тўлиқ ишга тайёр, барча инфратузилмаси мавжуд ғишт заводи сотувга қўйилди.
📍 Ушбу ғишт заводи Сирдарё вилоятининг истиқболли ҳудудларидан бири — Боёвут тумани, “Учтурғон” МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган.
Асосий кўрсаткичлар:
• Умумий ер майдони — 4 гектар;
• Қурилиш ости майдони — 10 773,32 кв.м;
• Электр энергияси ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
• Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 16 миллион дона ғишт.
💰 Объект қиймати — 16,3 млрд сўм.
Объектни Асакабанк орқали қулай шартларда харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўлов 15%, тўлов муддати 10 йилгача, фоиз ставкаси эса Марказий банк асосий ставкаси миқдорида (айни пайтда 14%) белгиланган. Тўлиқ тўлов амалга оширилганда чегирмалар мавжуд.
Завод ҳақида батафсил маълумот билан e-auksion платформасида, Асакабанк тасарруфидаги бошқа мулклар билан эса ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Тўлиқ маълумот учун: (+99878)-147-64-02
Шошилинг! Ишлаб чиқаришни қўшимча тайёргарлик ишларисиз бошлаш ва тўғридан-тўғри даромад олиш имконини қўлдан бой берманг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Манба | Реклама
36.88 MB
Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди.
Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.
Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.
Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно.
Бугундан солиқ тўловчилар учун «ЭҲФ хавф даражасини баҳолаш» ахборот тизими тест режимида ишга туширилди.
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, тест режими даврида, яъни 2026 йил 1 январга қадар, тизим орқали аниқланган ҳолатлар бўйича ҳеч қандай чоралар қўлланилмайди.
Хавфи юқори бўлган ЭҲФлар бўйича ҚҚС суммаси сотувчи ёки харидор томонидан бюджетга тўланган тақдирда, ушбу ҚҚС автоматик равишда ҳисобга олинади.
Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади — Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда водийлик ҳайдовчилар ҳозирча “метан заправкалар” ишламаётганини айтишмоқда.
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Россия билан икки томонлама музокараларни якунловчи протоколни имзолабди.
“Баъзи ишлар ҳали бажарилиши керак бўлса-да, биз энди кўп томонлама музокаралар, зарур қонунчилик ўзгаришларини амалга ошириш ва келгуси йилда аъзолик жараёнини муваффақиятли якунлашга бутун эътиборимизни қаратамиз”, деб ёзмоқда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов.
Бугун, 22 декабрь, соат 10:00 дан 16:00 гача Республика бўйича барча «метан заправкалар» одатдаги режимда фаолият юритади, — Энергетика вазирлиги.
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Токиодан Санкт-Петербургга жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг бўлажак йиғилиши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этади.
