davletovuz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

79 283
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+627 أيام
-11930 أيام
أرشيف المشاركات
7 декабр куни "Янги Ўзбекистон" боғида Конституция куни ва Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишланган югуриш марафони бўлиб ўтди.
«Бир байроқ остида бирга» шиори асосида ўтказилган ушбу спорт тадбирида 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Ташкилотчилар мусобақани қулай ва хавфсиз тарзда ўтказиш мақсадида об-ҳаво яхшиланишини атайин кутдилар.
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Мексика ва АҚШнинг иккита шаҳрида ўйнайди.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1 декабрь ҳолатига кўра 61,23 млрд долларга етди, дейилади Марказий банк маълумотларида. Ноябрь ойида захиралар яна 1,9 млрд долларга (+3,2%) ўсди, йил бошидан эса 20 млрд долларга (+48,7%) ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати ҳам сезиларли даражада ошди. Ноябрь ойида улар 503 млн долларга кўпайиб, $1,52 млрдга етди. Spot’нинг аниқлик киритилишича, регулятор АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилган.
00:43
Video unavailableShow in Telegram
$1 000 000 инвестицияга қайси стартап муносиб топилади?
AloqaBank ва Aloqa Ventures янги лойиҳани бошлади. Унда иштирокчилар ўз ғоясини ҳимоя қилади ва унда катта ривожланиш салоҳияти борлигини исботлашга ҳаракат қилади. Инвесторлар орасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга бошқа тадбиркорлар ҳам ғояларни баҳоламоқда.
Кимнинг ғояси $1 миллионлик имкониятга яқин? Қайси стартап катта бозорга чиқолади?
Тўлиқ видео ушбу ҳаволада:
https://youtu.be/Bvwxg5RHYVk?si=XPlScOrozia4FE7M
Реклама
IMG_8258.MP415.43 MB
Шу йилнинг 19-20 декабрь кунлари Токиода Марказий Осиё ва Япония мамлакатлари лидерларининг саммити бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Унда минтақа мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йил 1 январдан бошлаб, транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси (OSAGO) бўйича янги тартиб кучга киради.
Унга кўра, суғурта қоплов суммаси 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга оширилади. Енгил автомобиллар учун суғурта мукофотлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 192 000 сўмдан, бошқа ҳудудларда 160 000 сўмдан бошлаб белгиланади. Шунингдек, 2026 йил апрель ойидан ягона суғурта биллинг тизими ишга туширилиши кўзда тутилган.
SQB Insurance мазкур янги шароитларда ҳайдовчиларга тезкор ва шаффоф суғурта хизматларини тақдим этишга тайёрлигини билдиради. Суғурта полисини ўз вақтида расмийлаштириш муҳимлигини унутманг.
Реклама
Махсус автобус йўлакларини қуриш 2026 йилда ҳам давом эттирилади
➖Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Мировобод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Ушбу лойиҳанинг қиймати 6 млн доллар бўлиб, Хитой банки (Bank of China)нинг кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Амалга ошириш муддати — 2026 йил сентябрь.
➖Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 16,5 млн доллар. Амалга ошириш муддати — 2026 йил ноябрь.
➖Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Лойиҳа қиймати 76 млн доллар. Амалга ошириш муддати — 2026–2029 йиллар.
Тошкент.pdf2.55 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳрида Паҳлавон кўчасини Элбек кўчаси билан туташтирадиган Кичик ҳалқа йўли устидан ўтувчи (“ZO‘R” ТВ яқинидаги) йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 25,4 млн доллар бўлиб, Хитой банкининг давлат кафолатисиз кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Қурилиш ишлари China Construction Fifth Engineering Division Corp., Ltd. компанияси томонидан 2026 йил декабргача якунланиши кўзда тутилмоқда.
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йил январь-февраль ойларида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
2026 йил 15 январдан 28 февралгача Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш амалга оширилади. Тадбир орқали аҳолининг ёши, таълим даражаси, миграцияси, бандлиги, даромад манбалари ҳамда қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик бўйича аниқ маълумотлар тўпланади.
Рўйхат онлайн ва уйма-уй шаклида ўтказилиб, барча маълумотлар махфий сақланиши айтилмоқда.
Қўшимча маълумотларни @census_2026 каналидан ўқиш мумкин.
Ўзбекистон Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Франция ва Сенегал билан ўйнайди.
Хабар тўлдирилади.
Photo unavailableShow in Telegram
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 2 трлн сўм ажратилади
Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда аёллар бошқарувидаги бизнесларни ривожлантириш учун 2 трлн сўм йўналтирилади. Президент қарорига кўра, устав капиталида камида 50 фоиз улуши бор ёки раҳбари аёл бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектлари “Ҳамроҳ” дастури орқали 10,3 млрд сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, яқин 2 йилда аёллар томонидан бошқариладиган 6 мингта корхонани молиялаштириш ҳам режалаштирилган.
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш хусусий секторда ҳам кучаймоқда. Жумладан, OSON финтех-холдинги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган AWE дастури доирасида 34 нафар қарақалпоғистонлик аёлга IT, ESG, экспорт, медиа ва хизмат кўрсатиш йўналишларида грант асосида бизнес-таълим беришни бошлади. Хусусий секторнинг давлат дастурлари билан уйғун ҳолда аёллар бизнесини ривожлантиришга ҳаракат қилаётгани ижобий сигнал.
Photo unavailableShow in Telegram
Президент қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 2030 йилгача аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилиши, автобусларнинг ўртача тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатга оширилиши, шаҳарда 150 минг ўринли парковка жойлари барпо этилиши ҳамда метрополитен тармоғи 103 километргача кенгайтирилиши мўлжалланган.
Порахўрлар дайжести:
➖Фарғона вилоятида Боғдод туман ҳоким ўринбосари электрон аукцион орқали ютиб олинган ер майдонини бошқа шахсга мулк ҳуқуқи билан ўтказиб беришни ваъда қилиб, 8 минг доллар олган вақтида ушланди.
➖Наманган шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ер майдони ҳужжатларини бир йилдан сўнг турар-жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар олган чоғида қўлга олинди.
➖Янги Наманган туманида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 12 сотих ерни расмийлаштириб бериш эвазига 16 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 6 минг доллар олган пайтда ушланди.
➖“Бизнесни ривожлантириш банки” Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими 17 млрд сўмлик кредит ажратиш жараёнида гаров қиймати етарли эмаслигини баҳона қилиб, муаммони ҳал қилиб бериш эвазига фуқародан 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида қўлга олинди.
Хорижий инвесторлар кенгашининг Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таклифлари:
➖дивидендлардан олинадиган даромадларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш;
➖ўзаро боғлиқ корхоналар ўртасидаги фоизсиз қарзлар бўйича даромадларни солиққа тортиш механизмларини қайта кўриб чиқиш;
➖давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида солиққа тортиш тартибларини халқаро амалиёт асосида янгилаш;
➖даромадга қаратилган солиқ имтиёзларидан харажатга йўналтирилган солиқ имтиёзлари тизимига босқичма-босқич ўтиш.
Давлат корхоналарининг PR ва рекламасида профессионал ёндашув даври бошланади
Президент Фармойишига кўра, давлат корхоналарининг PR ва реклама соҳасидаги ёндашувини тубдан ўзгартирмоқда.
Бундай шароитда давлат корхонасининг вазифа ва мақсадларини чуқур англаган ҳолда, унинг қадриятларига мос келувчи мазмунли коммуникация стратегияларини ишлаб чиқа оладиган профессионал агентликлар хизматига талаб ортади. Чунки айнан улар йирик жамоатчилик тадбирларини замонавий ва эсда қоларли тарзда ташкил этиш, мураккаб маълумотларни оддий ва таъсирчан тилда етказиш орқали ташкилот обрўсини мустаҳкамлайди.
Медиа оламида узоқ йиллик тажрибага эга Eight Media Maker каби профессионал агентликлар айнан ушбу янги давр талабларига тўлиқ жавоб беради ва ташкилотларга ҳар қандай турдаги реклама, пиар хизматларини тақдим эта олади.
Батафсил: 📞 +998 (90) 799-79-79 | @Eightmediamaker
реклама
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Уч кун муддатда қурбон бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш топширилди.
Photo unavailableShow in Telegram
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Photo unavailableShow in Telegram
Ходжаев Алишер Жўрақулович Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилибди.
Алишер Ходжаев 2024 йил 28 мартдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди. Бундан аввал узоқ йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбари лавозимида ишлаган.
