davletovuz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

79 283
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+627 أيام
-11930 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳукуматнинг 2025 йил 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ, автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш ва уларга экологик стикерлар бериш тартиби белгиланди.
Энди транспорт воситаларининг экологик тоифаси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган экологик синфга асосан белгиланади. Бензин ва газда ҳаракатланувчи “Евро-2” ва ундан юқори, дизелда эса “Евро-4” ва ундан юқори синфдаги автомобильлар “тоза” тоифага киритилади. Пастроқ синфдагилар “ўрта” ёки “зарарли” тоифага ажратилади.
Гибрид, муқобил ёқилғида ҳаракатланувчи ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автомобиллар ҳам “тоза” тоифага киради. Рўйхатга олиш жараёнида автомобилларга тоифасига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида берилади.
Автотранспорт эгалари ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун ИИБнинг расмий веб-сайти ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин. Стикерлар муддатсиз берилади.
Хивадаги замонавий меҳмонхона ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди
Mikrokreditbank таъсисчилигидаги MKB Kasana Invest буюртмаси асосида қурилган объект аукционга чиқарилди. Мажмуа тўлиқ қулайликлар билан жиҳозланган бўлиб, майдони: 0,56 гектар.
Объект таркибида қуйидагилар ҳам киради:
• “Арда Турон” меҳмонхонаси
• 2 қаватли, 260 кишига мўлжалланган
• 35 та 4 кишилик ва 60 та 2 кишилик хоналар мавжуд
Батафсил маълумотлар билан е-аукцион платформаси орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
📞 77 793 0012
📞 77 798 0012
Объект манзили:
📍 Хива шаҳри, “Говук” кўли бўйи
Веб-сайт | MAVRID | Инстаграм | Youtube | Колл-марказ
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Бахшилло Камолович Хўжаев Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланди. У бунга қадар университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.
Қуриқлаш хизмати Миллий гвардиядан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди. Президент қарорига кўра, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган.
Полковник Қобил Одилович Шодибеков Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Саида Мирзиёева бугун Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.
«Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт», деди Президент Администрацияси раҳбари.
Манба
Фурқат тумани ИИБ собиқ бошлиғи ва собиқ биринчи ўринбосар 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Фурқат тумани ИИБ бошлиғи ва Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган А. Х. ва Ж. Р.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларида ўтаттирилиши белгиланди.
Photo unavailableShow in Telegram
Бахтиёржон Самадович Джураев "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунгача раис ўринбосари эди.
Тайинлов Марказий банк билан келишилгунга қадар Б.Джураев раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб боради.
Photo unavailableShow in Telegram
UzVC Demo Day ва Central Asia Venture Conference 2025 ни ўтказади
5 декабрь куни Миллий венчур фонди UzVC ва AKS Services Group Startup Growth Program 2.0 дастурининг финал босқичи — Demo Day ва венчур конференцияни ўтказади.
Тадбирда 12 та стартап ўз pitch-тақдимотларини маҳаллий ва халқаро инвесторлар олдида намойиш қилади.
Тадбир дастури икки босқичдан иборат бўлиб, 3–4 декабрда Bootcamp, 5 декабрда Demo Day, конференция ва networking кечаси ўтказилади.
Ҳамкорлар сифатида Иқтисодий ва молия вазирлиги, Asian Development Bank, IFC (World Bank Group), UNDP, UK International Development, U-ENTER, Ёшлар агентлиги, Yoshlar Ventures ва Hackonnect иштирок этади.
Шунингдек, тадбирда Techstars, DOMiNO Ventures, Tensor Ventures, LTV Capital, Orbit Ventures, Elpis Labs, Big Sky Capital, MOST Ventures, Activat VC, White Hill Capital ва Sturgeon Capital каби венчур фондлар қатнашади.
📌 Рўйхатдан ўтиш
info@uzvc.uz | www.uzvc.uz | @UzVC_uz
AKS Services Group:
evasieburg@aksservicesgroup.com | www.aksservicesgroup.com
Photo unavailableShow in Telegram
Исакулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзенергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Д.Исакулов “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар А.Назиров компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Photo unavailableShow in Telegram
"Real Sanjik" қамоққа олинди
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан айбланувчи С. К.(эркак, 1990 Наманган вилоятида туғилган, "Финанс инвест" КСБ таъсисчиси, ижтимоий тармоқларда "Real Sanjik" тахаллуси остида танилган)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.
У Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Ipak Yuli Bank мижозларига дўконлар, дорихоналар, кафелар, такси хизматлари ва коммунал тўловлар каби барча турдаги тўловлар учун 0,5% миқдорида кешбэк қайтаради.
Банкнинг қуйидаги карталари орқали тўлов қилганда кешбэк олиш мумкин:
Woman Card
«Имкониятлар картаси» кредит картаси
Visa Start Sum
Картани Ipak Yuli Mobile иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Етказиб бериш бепул.
IYB Uz .mp436.26 MB
Бюджетнинг олтин йили
2025 йилда жаҳон бозорида олтин нархининг кескин кўтарилиши Ўзбекистон давлат бюджети даромадларини ҳам яхшигина оширган. Бу аввало олтин нархи ошиши ортидан ресурс солиқлари, фойда солиғи ва дивиденд тушумларининг барқарор кўпайишига олиб келган.
Умуман, 2025 йилда 81,6 трлн сўмлик солиқсиз тушум бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 22,7 трлн сўмга ёки 38,6%га кўп демакдир.
Бундан ташқари, жорий йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 25,4 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 26 фоизга кўп.
Олтин нархи ўз навбатидаги Навоий кон-металлургия комбинатининг бюджет тушумларидаги улушини оширмоқда. 2026 йилги прогнозларда “тилло сигиримиз”нинг бюджетдаги улуши 20,2 фоиз етиши кутилмоқда. Ваҳоланки, 2025 йил учун 17,7%, 2024 йил учун 12,4% бўлиши прогноз қилинган эди. 2023 йилда НКМКнинг улуши қарийб 16%ни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда олтин қазиб олиш ҳажми 118 тоннага етиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йил учун бюджет ориентирларида олтин нархини консерватив ёндашув билан олмоқда.
00:29
Video unavailableShow in Telegram
🔗 Pully тизими — банклар ва бизнесни бирлаштирувчи платформа
Open Banking молия бозорини ўзгартирмоқда: банк ва финтех компаниялари мижозларнинг розилиги билан уларнинг маълумотларидан хавфсиз ва шаффоф фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Ҳиндистондаги UPI ва Россиядаги СБП сингари, Pully платформаси қуйидагиларни таъминлайди:
• барча банклар ва тўлов ташкилотлари учун ягона шлюз;
• хавфсиз авторизация ва маълумотларни ҳимоя қилиш;
• алоҳида интеграциясиз янги сервисларни тез ишга тушириш;
• ягона ҳамкорлик стандартлари ва жараёнларнинг шаффофлиги.
💳 Бизнес учун:
• барча банклар ва тўлов ташкилотлари учун ягона QR-код;
• жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларидан P2P ва тезкор тўловлар;
• шаффоф аналитика;
• терминал ёки қўшимча ҳисоб рақамларсиз ишлаш имконияти.
🚀 Pully аллақачон фаолиятда:
• 3 та банк ва 1 та тўлов тизими уланган;
• яна 4 та банк интеграция жараёнида;
• 3000 дан ортиқ мерчант ва 11 000 фойдаланувчи платформадан фаол фойдаланмоқда.
Pully — Ўзбекистонда очиқ банкингнинг ягона стандарти.
Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook
pully.uz
payfintech.uz
Реклама
8.61 MB
Марказий банк бир қатор молиявий инструментларни жорий этади:
➖Янги P2P инструмент. Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобиль рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Регуляторнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида “P2P” ўтказмаларини амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилади ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этилади.
➖”Иш ҳақи лойиҳаси қуллиги”дан воз кечилади. Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда имкониятлар яратилади. Бунда фуқароларга ўз маошини оладиган банкини ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.
➖“Очиқ банкинг” тизими жорий этилади. Банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган “Очиқ банкинг” (Open banking) тизими жорий этилади.
➖Универсал QR-код жорий этилади. QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари татбиқ қилинади.
Синоптиклар хабар беришича, мамлакат ҳудудидаги совуқ антициклон таъсири 5 декабргача сақланиб қолади, 29 ноябрдан янада кучайиши кутилмоқда. Бу ҳаво босимининг ошиши, кечалари совуқ ва кундузи бир оз илиқ об-ҳаво кузатилиши, шунингдек, эрталаблари туман тушиши эҳтимолини оширади. Антициклон давом этиши туфайли инверсия ҳолатлари ҳам узоққа чўзилиб, ҳавода чанг, тутун ва майда заррачалар миқдорининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Hamkorbank “Энг креатив банк” сифатида тақдирланди
“Яшил ва қулай уй–жой” халқаро форумида Hamkorbank «Энг креатив банк» номинациясида эътироф этилди.
Банк томонидан аҳолига қулай шартларда яшил ипотека, шунингдек, қуёш панеллари ва энергия тежамкор ускуналар учун молиялаштириш таклиф этилмоқда.
Яшил энергия учун кредитлар 50 кВт гача қуёш панеллари ва энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш имконини беради, кредит миқдори 170 млн сўмгача, муддати эса 10 йилгача этиб белгиланган.
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram | Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади. Қурилиш ишлари 2028 йилда якунланади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини қуриш ишларини ташкил этади.
Каипусни лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, минтақавий ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этиш чоралари кўрилади.
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда энг йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет тушумларидаги улушлари прогнози
Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди.
Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчи 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Photo unavailableShow in Telegram
27 ноябрдан Ургут – Самарқанд – Ургут йўналишида янги шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилади. Поездлар ҳар куни қатнайди.
