ar
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

الذهاب إلى القناة على Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
333 814
المشتركون
-91324 ساعات
-1 4707 أيام
-17730 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
#LexAI_жавоб_беради 📝 Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб этиш мумкин, аммо бу қатъий тартибга солинган ва чекловлар мавжуд. 🚫 1. Умумий қоида: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 209-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади, фақат Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳолларда истисно қилинади. ✅ 2. Жалб этиш шартлари: 🔹 Ходимнинг розилиги билан - иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва ходимнинг ёзма розилиги олинади (212-модда) 🔹 Ходимнинг розилигисиз - фақат 210-моддада кўрсатилган алоҳида ҳолларда: ➖ табиий ёки техноген ҳалокатларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш; ➖ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш; ➖ коммунал тизимлардаги носозликларни бартараф этиш; ➖ иш берувчи мулкини нобуд қилиш ёки зарар етказишнинг олдини олиш. ⛔️ 3. Чекловлар: Ишга жалб этиладиган дам олиш кунларининг сони жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра чекланиши мумкин (211-модда). 💸 4. Ҳақ тўлаш: Дам олиш кунларидаги иш учун ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади. https://ai.lex.uz/
إظهار الكل...
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан қанча муддатга амалга оширилиши мумкин?Anonymous voting
  • 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга
  • 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
  • 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга
  • 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга
0 votes
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–223-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди. 📗 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 табиий ва техноген офатлар, ёнғин, зараркунанда ва касалликлар таъсирида ўсимлик ҳамда ҳайвонларга етказилган зарарларни қоплаб бериш; 🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг хавфларини камайтириш. 🏛 Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. ✔️ 2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади. ⛔️ Кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртаси шартномаси бўйича қопланмайди. ✅ Шунингдек, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш такомиллаштирилади
“Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (737-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, давлат хариди электрон тизими операторининг электрон тизимида Farma.xarid.uzмодули (Модуль) яратилади. ☑️ Давлат буюртмачилари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларини мажбурий равишда Модуль орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади. ✅ 2026 йил 1 июлдан қуйидагиларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган фармацевтика маҳсулотлари билан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларида иштирок этишига рухсат берилади: 🔹 дори воситалари бўйича “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар; 🔹тиббий жиҳозлар бўйича “ISO:13485” сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар; 🔹 “Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификатига эга дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (дистрибьюторлар). ⏭️ 2026 йил 1 мартдан Андижон ва Наманганда рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари, 2026 йил 1 июлдан барча давлат буюртмачилари томонидан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари Модуль орқали амалга оширилади. 💹 2026 йил 1 январдан “Pharma.gov.uz порталида давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг миллий классификаторидан фойдаланиб ҳамда харидлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда, барча фармацевтика маҳсулотларининг реестри эълон қилиб борилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади
“Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-224-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш, 🔹 озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбирколарга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунигача 50 фоизгача қисқартириш. 🏢 Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади. ✅ Агентлик: 🔸 қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 🔸 қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради. ☑️ 2026 йил 1 январдан: ▪️ мазкур Фармонда белгиланган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади; ▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорларга алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ неча ёшдан кам бўлмаслиги керак?Anonymous voting
  • 10 ёш
  • 12 ёш
  • 15 ёш
  • 18 ёш
0 votes
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Миллий туризм ягона платформаси орқали айрим туристик хизматлар проактив шаклда кўрсатилади
💸 Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорларга улар томонидан тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади. 📲 2026 йил 1 июлдан ишга тушириладиган Миллий туризм ягона платформаси ва унинг мобил иловаси орқали: 🔹 хорижий туристларнинг розилиги асосида Давлат чегарасини кесиб ўтишда йиғиладиган маълумотларни интеграция қилган ҳолда туристик электрон SIM-карта билан улаш ва вақтинча бўлиш жойи бўйича рўйхатга олиш проактив шаклда амалга оширилади; 🔹 транспортнинг барча турлари интеграция қилинган ҳолда саёҳат йўналишини тузиш, энг мақбул йўналиш ва транспорт турини танлаш, чипталарни онлайн банд қилиш ва сотиб олиш имконияти яратилади; 🔹 чипта хўжалиги жорий қилинган барча туризм объектлари, шу жумладан, музей, маданий мерос объектлари, маданият, кўнгилочар ва дам олиш объектларига билетларни онлайн сотиб олиш имкониятига эга бўлган ягона чипта тизими жорий қилинади; 🔹 экскурсиялар ўтказиш учун интерактив харита, планшет, аудиоёрдамчи, видеоёрдамчи ҳамда онлайн трансляциялар воситасида туристик объектлар ҳақида ахборот бериш имконини берувчи рақамли гид тизими ишга туширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Туристик стартаплар учун субсидия ажратилади
Қарорга кўра, жаҳонга машҳур кийим-кечак брендларини савдо-кўнгилочар мажмуаларга жалб қилиш ҳамда шаҳарлар четларида миллий архитектура услубига асосланган замонавий аутлет марказлари ташкил этилади: 🔹 1-босқичда (2030 йилгача) Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида; 🔹 2-босқичда (2030 йилдан бошлаб) – туристик салоҳияти юқори бўлган бошқа аҳоли пунктларида. 💸 2026 йил 1 февралдан чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган ҚҚС суммасини қайтариш уларнинг хоҳишига кўра нақд пул шаклида амалга оширилиши мумкин. ✳️ 2026 йил 1 мартдан: 🔸 туристик стартапларни – янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга субсидиялар ажратилади; 🔸 меҳмонхоналарнинг Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган “яшил” сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Туризм қўмитаси фаолияти ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 19.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди: 🔹 туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш; 🔹 чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млндан 20 млнгача етказиш. 🏛 Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. 📝 2026–2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирлар амалга оширилади: 🔸 Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси; 🔸 Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади
“Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди. ✅ Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади. 📲 2026 йил 1 июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади. 📝 2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади. 📑 Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади. ⏭️ 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 🔹 қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади; 🔹 қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Адлия_хабари
❗️ Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф-60-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди. ✅ Фармойиш билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди. ✳️ Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди, жумладан: 🔹 янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат каби эзгу ғояларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганини кўрсатиб бериш; 🔹 “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш; 🔹 Конституция байрами арафасида таълим ташкилотларида Конституция дарсларини атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
01:10
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди
Манба: ВМҚ-715-сон, 31.10.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
715-ru.mp49.29 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолияти ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–347-сон, 19.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш; 🔹 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш. ✅ Қарорга кўра, қуйидаги масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт: ▪️ уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари; ▪️ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш; ▪️ “Янги Ўзбекистон” массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш; ▪️ комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ва “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриладиган ҳудудларни белгилаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади
🏛 Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади. ✅ Миллий қўмита урбанизация жараёнлари, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органидир. ▶️ Қуйидагилар Миллий қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланди: 🔹 урбанизация жараёнларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш; 🔹 самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; 🔹 реновация дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш; 🔹 “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ишларини мувофиқлаштириш, шу жумладан, ҳудудларни танлашда қонунчилик билан белгиланган мезонлар ва урбанизация тамойилларига риоя этилишини таъминлаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Уй-жой ва ипотека бозори барқарор ривожлантирилади
“Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–219-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш; 🔹 уй-жой қурилиши соҳасини “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш ва уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш. 🏛 Фармонга кўра, қуриб битказилмаган уй-жойларни биринчи навбатда қурилишга жалб этиш, шунингдек, экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиб уй-жой инфратузилмасини олдиндан барпо этишни назарда тутадиган комплекс қурилиш тамойили асосида уй-жойлар қурилишини ташкил этиш тартиби жорий этилади. 🏢 Комплекс қурилиш тамойили доирасида қуйидагилар таъминланади, жумладан: 🔸 комплекс қурилиш дастурларини фақат очиқ ва батафсил ишлаб чиқилган режалар асосида тайёрлаш; 🔸 лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудларнинг келгусидаги ижтимоий эҳтиёжларини инобатга олувчи комплекс ёндашувдан фойдаланиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолияти ташкил этилади
“Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида ташкил этилган Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси (Академия) фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 дунёнинг энг нуфузли топ-10 рейтингига кирган таълим ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатиш ва мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш; 🔹 1 ойгача бўлган малака ошириш ҳамда 8 ойгача бўлган қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш. 🏛 Академия “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети тузилмасига киради. ✅ Академияда ўқитиш Ўзбекистонда амалдаги таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади. ⏭️ 2025 йил 1 декабрдан: 🔸 туризм соҳаси субъектлари мутахассислари шартнома асосида қайта тайёрланади ва малакаси оширилади. 🔸 ҳар йили Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатларнинг 100 нафар иқтидорли мутахассисларига Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларида таълим олиш учун махсус грант ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; 🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижтимоий шартнома шартларини бажарган ёшлар рағбатлантирилади
☑️ Фармонга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда босқичма-босқич қуйидаги чоралар қўлланади: 🔹 ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини 15 кун ичида бажариш тўғрисида огоҳлантириш; 🔹 ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш; 🔹 ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатиш; 🔹 ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш. ✳️ Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида 6 ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади: 🔹 унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади; 🔹 энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади; 🔹 ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш; 🔹 “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш; 🔹 “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш. ✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади: 🔹 таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш; 🔹 таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш; 🔹 волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш; 🔹 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–219-сон, 19.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш; 🔹 “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш; 🔹 “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш. ✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади: 🔹 таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш; 🔹 таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш; 🔹 волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш; 🔹 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...