ar
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
63 935
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-80330 أيام
أرشيف المشاركات
❗️АЙРИМ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ 📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (824 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади. ➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади. ✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
37🥱 6
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ 📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. ❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
23👍 12😢 1
❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни сотишга рухсат берилган 📄 Президентнинг 15,04,2025 йил кунги ПҚ-142-сон “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган ➖Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилиши белгиланган. ❗️2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилиши назарда турилган. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
25
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ 📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан, ➖ 30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган. ❓Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ? 1) ➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари; 2) ➖ ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин. ❓ Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ? ➖ Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин. ❓Қандай хужжатлар керак бўлади ? ➖ Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
41👍 16👎 4😁 2😱 2🔥 1
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ 📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан, ➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. ✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
46👍 15🥰 1😢 1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ ⚡️САВОЛ; Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ? ⚡️ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган. ✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Бу миқдор 1 августдан кейин шундай кўринишга эга. 1 августгача меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм эди. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
26👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Азиз ватандошлар! ➖ Сизларни миллатимизнинг энг улуғ байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз. Бугунги айём сабаб барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва келгусидаги ишларингизга ривож тилаймиз. Юртимиз тинчлиги бардавом бўлсин, хонадонларимиздан бахт ва қувонч, осойишталик хамда аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 31 13🎉 2
❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ 📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан, ➖ болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. ❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
20👍 10
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ? ⚡️САВОЛ: Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ? ⚡️ЖАВОБ: Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас! 📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.     ❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.       ✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади. Бепул савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
18👍 8
❗️ҲОЗИРГИ КУНДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КИРИТИЛИШИ МУМКИН ? 📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади: ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар; ✅ Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; ✅ Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар; ✅ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар. ❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
48😢 6👍 1
⚡️МУҲИМ ❗️ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИГА БИРИНЧИ НАВБАТДА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ТАЛАБАЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 376-сон қарорига асосан, ❗️Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади: ✅ "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; ✅ "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"да турадиган талабалар; ✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; ✅ бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида 2 ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; ✅ халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; ✅ "Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; ✅ олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; ✅ талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
30
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 131 840 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан, ➖ хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади. ✅ Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
37👍 3
❗️ОЙЛИК БАЙРАМДАН ОЛДИН БЕРИЛИШИ КЕРАК 📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига кўра, ➖ ойлик иш хақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни анашундай кунлардан олдин тўланиши керак. ❗️Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
😁 50 38👍 33🥴 13😴 3🤔 2
❗️МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИБу йилги мустақиллик куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:30 август (шанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни; 31 август (якшанба) – дам олиш куни; 1 сентябрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
21🔥 2👎 1
⚡️ 12 чокли тикув машинаси "FHSM-505" чегирма нархда ✅ Ушбу кўп функцияли тикув машинаси арзон нархда ва қўшимча равишда қуйидаги афзалликларга эга: ➖ Унда ўн икки турдаги тикув ишлаб чиқариш имконини берувчи ипни кесиш функцияси мавжуд; ➖ Кичик аксессуарлар учун бўлинма мавжуд ва оёқ тепкисига эга; ➖ Тикув операциялари сони: 12; ➖ Бурилишлар сони: 2; ➖ Лооп шаклланиши: ярим автоматик; ➖ Аксессуарларни сақлаш учун бўлинма мавжуд; ➖ Орқа ёруғлик ҳусусиятига эга; ➖ Корпус материали пластик; ➖ Маҳсулот ранги оқ; ➖ Ўлчами: 12,2x27,4x25,9 см ➖ Оғирлиги: 2,45 кг Нархи 357 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/647378 https://100k.uz/oqim/647378 https://100k.uz/oqim/647378
إظهار الكل...
23
⚡️МУҲИМ РАҚАМЛАР ❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА: ✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм; ✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм; ✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм; ✅ ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм; ✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм; ✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм; ✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм; ✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм; ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
47😭 5👍 3🤔 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️МУҲИМ ❗️ПРОКУРАТУРА ФУҚАРОНИНГ АРИЗАСИГА ЖАВОБ БЕРМАСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? ➖ Юрист_ЖМА ўзининг "YouTube" каналида нозик масалалардан бирини олиб чиқибди. Қонунчиликка риоя этилишини назорат қиладиган органнинг ўзидан аризага жавоб келмаса нима қилиш керак? (👉 https://youtu.be/iahvEokMiJA 👈) бу ерда анашу саволга батафсил жавоб берилган. ✏️ Юрист_ЖМА кейинги пайтларда яхши мавзуларни кўтариб чиқяпти. Чунки бундай мавзулар ҳақида ҳамма юристлар хам гапира олмайди ёки оралиқ мувозанатни ололмаслиги натижасида гапирмайди. Шунинг учун 👉 https://youtu.be/iahvEokMiJA 👈 ушбу "YouTube" каналига ўтиб ушбу юристга обуна бўлиб қўйишларингни ва қўллаб қувватлашларингизни шахсан тавсия қиламан! Бундай юристлар жамиятимизга керак.. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
42👍 10🤣 4👏 2😁 1🤔 1
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорида, ➖ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб берилиши ва ушбу компенсациялар ёш оилаларга ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) миқдорда этиб белгиланган. ❓Хош, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун қўйилган асосий талаблар қандай ? ✅ Камбағал оилалар реестри; ✅ Эр-хотининг ҳар иккиси 30 ёшдан ошмаган бўлиши: ✅ Ижара шартнома тузган ҳолда яшаб келаётган бўлиши керак. ❗️Мазкур компенсациялар "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан ва оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага асосан 12 ой муддат учун тўланади. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
22👎 2
❗️БИР ТАНИШИМ ИККИНЧИ ОИЛАСИДАН НЕВАРАЛИ БЎЛДИ, ЛЕКИН ҲАЛИ БИРИНЧИ ОИЛАСИДАН АЖРАШГАНИ ЙЎҚ.. ⚡️САВОЛ: Бир танишим неча йиллар олдин биринчи оиласидан ажралишиб иккинчи турмушга чиққан эди. Ўша вақтларда биринчи оиласи билан қонуний никоҳи бекор қилинмаган экан. Ҳозир ўша танишим иккинчи оиласидан неварали бўлди, лекин биринчи оиласидан қонуний ажралиш учун ариза берса суд унга биринчи оиласи билан ярашиши учун иккинчи марта 3 ойлик муддат берибди. Шундай бўлиши қанчалик тўғри ? ⚡️ЖАВОБ: Ха энди жамиятимизда ҳар-хил дунёқарашга эга одамлар бор. Дўконга қазига пул бериб жўнатсангиз калбаса кўтариб келадиган одамлар хам йўқ эмас. Неварали аёлга биринчи оиласи билан ярашишга муддат бериптими, демак такрорланмас дунёқарашли одамлардан судларда хам бор. ➖ Умуман олганда тўғри, Оила кодексининг 40-моддасига кўра, қонуний никоҳни бекор қилиш учун ариза берилганида судлар оилани яраштириш учун 6 ойгача муддат белгилаши мумкин, лекин белгиламаслиги хам мумкин. Бу моддада судлар анашундай муддат белгилашга ҳақли деб кўрсатилган, мажбур деб эмас. ✏️ Аввало ҳар-бир оила мустаҳкам бўлсин, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлсин, қўшгани билан қўша қариб невара, эвара, чевара....... манашу рўйҳатни давом эттириб, энди бу бизга ким бўлади деб бир-бирига савол бергунча узоқ умир кечиришсин, лекин ҳаёт ҳамма учун бир хилда кечмайди. Дуога қўл очган кимса борки ҳеч қачон, "Биринчи оилам билан 3 йил яшаб ажралайда, кейин унданам зўрини топай" деб нийят қилмайди. Ўша танишингиз иккинчи оиласи билан неварали бўлгунча бахтли яшабдими, демак биринчи оиласида жиддийроқ муаммоси бўлган. ✏️ Энди уларни аризасини кўрган суд нимани ўйлаганини тўғриси билмайман. Иккинчи оиласи билан ажралиб келиб биринчи оиласи билан яшасин дегандирда. Нечтадир фарзанди, келини ёки куёви, эри ва неваралари билан ҳайрлашиб, кечирасизлар, мени биринчи оилам бор эди, у ерга бормасам бўлмас экан деб келади деб ўйлагандир балким. Нақадар ажойиб а ? Аукционга қўйса бўладиган қарор бўпти лекин... Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
star reaction 1😁 160 52🤪 20👍 10🔥 6👏 6👎 4😱 3💯 2😐 2🎉 1
⚡️ЯНГИ ФАРМОН ❗️БАРЧА ТАДБИРКОРЛАРГА МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ УЧУН КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📄 19.08.2025 йил кунги ПФ-138-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. ➖ Фармонга кўра, 2026–2028 йилларда тижорат банклари томонидан барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда кредитлар ажратилади: ✅ вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, туризмга ихтисослашган туман (шаҳар)ларда қурилаётган меҳмонхоналар учун – 30 млрд сўмгача; ✅ бошқа ҳудудларда – 10 мдрд сўмгача. ❗️Шунингдек, ҳар йили сайёҳларнинг энг кўп эътиборини қозонган ва нуфузли халқаро платформаларда ижобий эътироф этилган жойлаштириш воситаларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларига тенг танлов ўтказилади. ➖ 2026 йилдан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш муддати 3 йилдан 5 йилгача оширилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
24👎 4👍 2