Юрист блогер /расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

63 935
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-80330 أيام
أرشيف المشاركات
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,
➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда. Яъни 1 июлдан бошлаб ушбу нафақа миқдори хам оширилди
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 41👍 15👏 3🤔 2🔥 1
❗️КИМЛАР СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ?
📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра,
➖Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.
❗️Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
➖ Судланганлик мазкур Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.
➖ Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
❗️Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 23👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ПЕДАГОГЛАРНИ ИШИГА АРАЛАШИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!
📃 01.02.2024 йил кунги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра,
➖ педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 27👍 18🤔 3😨 3👏 2
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК
📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,
➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб
✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 20❤ 17
❗️ОТАЛИКНИ СУД ТАРТИБИДА БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ҚАНАҚА ?
⚡️САВОЛ:
Мен шаръий никоҳ билан оила қурганман. Никоҳимиздан бир нафар фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан бирга яшамаймиз. Мен уни алиментга берай десам аввал оталигини белгилаш кераклигини эшитдим. Фарзандимга оталикни белгилаш учун судга ўзим ариза берсам бўлаверадими ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 62-моддасида, ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, оталик суд тартибида белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.
➖ Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин боланинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.
✅ Юқоридаги асосга кўра, Сиз судга болага оталикни белгилаш учун бемалол мурожаат қилсангиз бўлади ва бунинг учун Сизга қонунчиликда тўсқинлик қиладиган ҳолатлар йўқ.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 44👍 7🥴 1
❗️ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ УЧУН МУМКИН БЎЛГАН ҲАЖМ ҚАНЧА ?
📄 05.08.2024 йил кунги ЎРҚ-937-сон “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,
➖ якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:
✅ 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;
✅ 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.
❗️Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 42👍 13💋 1
⚡️ МУҲИМ
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилган.
➖ Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлиб, ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 22👍 17😁 4🤷♀ 2
❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,
➖ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади
📃 Юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
➖ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
➖ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
✏️ Демак, иш стажи манашу 20 ёки 25 йиллик талабга жавоб бермайдиган фуқароларга ёшга доир пенсия ишлаган иш стажига мос равишда тайинланавериши мумкин. Фақат, энг кам стаж етти йилдан хам кам бўлмаслиги керак!
✏️ Пенсияга чиқиш жараёнидаги муаммоли ҳолатлар хамда иш стажини аниқлаштириш билан боғлиқ ҳар қанақа саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 50👍 12🔥 3
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ
📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,
➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
⚡️МУҲИМ
❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ:
Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ? Бир танишим бундай ҳолатда қарздорлик тўлиқ тўланмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, яъни пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади демоқда шу тўғрими ?
⚡️ЖАВОБ:
Йўқ тўғри эмас. Пенсионернинг қарздорлиги учун суд тартибида ундирув унинг пенсиясига қаратилган бўлса ундирув пенсиянинг 100 фоизлик қисмига қаратилиши ноқонуний ҳолат бўлади.
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида, ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.
✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор ҳақиқий эмас. Ундай қарор ҳуқуқий хам эмас.
✏️ Қариздорлиги ёпилмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади деган танишингизга эса манашу маълумотни юборингда орқасидан:
➖ "Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
➖ Буни ўқигинда кейин менга гапирма кал бош" деб ёзиб юборинг...
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
😁 34❤ 21👍 13🔥 1🥰 1
⚡️МУҲИМ
❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
➖ Тест синовларига кириш учун абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
✅ “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин ёки шахсий кабинетга кирмасдан, my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
❗️ Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 24
❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН
📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,
➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 49❤ 21👀 7🤷♂ 6🤔 4🤨 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ
📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,
➖ Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган
✅ Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 17👍 8🤔 1
❗️ТАРАФЛАРДАН БИРИ СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?
📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,
➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.
❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
✅ Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.
✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 45
⚡️ МУҲИМ
❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.
⚡️ Қарорга кўра,
❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;
➖ 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;
➖ 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.
✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиринг!
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 51👍 14😢 8😭 4🤔 3
❗️ШАРОИТИ ОҒИР КЕКСАЛАРГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ХАМДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;
✅ шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
✅ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
✅ оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.
➖ Шунингдек,
✔️ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
✔️ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 27👍 15🤨 2
❗️ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРАН ЖАЛБ ҚИЛСА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ !!!
⚡️САВОЛ;
Давлат органлари ҳодимлари тадбиркорларни қандайдир ишларга ҳомийлик қилишга мажбурлаши қонунийми ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурй жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 прим 4-моддасига асосан,
➖ назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиши уларга, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
❗️Худди шундай қилмиш маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, Жиноят кодексининг 192 прим 4-моддасига кўра, айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 21👍 11😁 3
⚡️ Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни сотишга рухсат берилган
📄 Президентнинг 15,04,2025 йил кунги ПҚ-142-сон “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган
➖Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилиши белгиланган.
❗️2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 19🔥 2
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР 1 628 550 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?
📄 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,
➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.
✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 628 550 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.
✅ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.
✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 46👍 9😢 7🔥 2🥴 2🤣 2🤔 1
❗️Эндиликда ҳориждан депортация қилинган фуқароларга 2 йил давомида "загранпаспорт" берилмайди
📃 Ҳукуматнинг 13.05.2025 йил кунги 313-сон "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.
✔️ Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.
❗️Реадмиссия нима?
Чет элда ноқонуний равишда қолган, визаси тугаган, депортация қилинган Ўзбек фуқароси Ўзбекистон томонидан қабул қилинади ва бу жараён реадмиссия деб аталади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 29👍 8🥰 2👏 1
