🇺🇿Банкир кундалиги
الذهاب إلى القناة على Telegram
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

68 236
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+1347 أيام
-83030 أيام
أرشيف المشاركات
ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ИССИҚХОНАЛАР ЎРНАТИШ, УРУҒЛИКЛАР, КЎЧАТЛАР ВА СУҒОРИШ ВОСИТАЛАРИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ
☑️Миқдори:
▪️аҳолига — енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида (Ҳозирги кунда 12 млн 360 минг сўм);
▪️суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида (Ҳозирги кунда 4 млн 120 минг сўм);
▪️уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида субсидия ажратади (Ҳозирги кунда 1 млн 236 минг сўм).
Мазкур субсидия турларидан талабгор бир вақтининг ўзида фойдаланиши мумкин. Яъни, субсидияга иссиқхона қуриб, ичига уруғликни ҳам суғориш воситаларини ҳам субсидияга олсангиз бўлади.
☝🏻Талабгор субсидия ажратиш бўйича МФЙ ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
«Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
▪️Бунда талабгорнинг фойдаланувида томорқа ерининг мавжудлигини;
▪️талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти мавжудлигини;
▪️талабгорнинг уруғликлар ва кўчатлар экиш учун имконияти мавжудлигини;
▪️талабгорнинг суғориш воситасига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ўрганади.
Жамғарма етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида ўн иш кунида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.
☑️Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги коллегиал қарордан келиб чиққан ҳолда, битта оила учун қуйидаги йўналишлар бўйича уч томонлама шартнома тузилади:
▪️енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
▪️суғориш воситаларини харид қилиш;
▪️уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.
Уч томонлама тузилган шартномада енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситасини харид қилиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади.
Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.
Яна қандай мақсадларга субсидия, ссуда ва грант маблағлари ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
🏠 NRG Uzbekistan bilan BI Group IPOTEKA DAY e’lon qilmoqda
20-oktabr kuni BI Group devlopment xoldingi NRG Uzbekistan bilan hamkorlikda IPOTEKA DAY — uy xaridorlari uchun maxsus takliflar kunini o’tkazadi.
Tadbir doirasida:
• 100% to‘lovdagi xaridga teng ipoteka shartlari;
• 5 daqiqa ichida bepul skoring;
• Bozordagi eng qulay shartlar bilan cheklangan miqdordagi xonadonlar taklifi.
IPOTEKA DAY — bu orzuga bir qadam yaqinlashish va yangi uyga haqiqatan ham qulay shartlarda ega bo‘lish imkoniyati.
📞 Batafsil ma’lumot uchun telefonlar: 1060, 1360
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
БАНК ОГОҲЛАНТИРМАСДАН КОМИССИЯ УНДИРГАНИДАН НОРОЗИМАН
Мен, Ш.Ш.Ш. Ипотека-банк Олмазор филиали билан 2024 йил 26 январда тузилган №*129-сонли кредит шартномаси асосида кредит тўловларини амалга ошириб келмоқдаман.
Сўнгги ойлар давомида менинг 7963 билан якунланувчи пластик карта ҳисобимдан банк томонидан акцептсиз (мижоз розилигисиз) тарзда автоматик ундиришлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу операциялар давомида банк томонидан 2,5% миқдорида қўшимча тўлов (комиссия) ушлаб қолинганини аниқладим.
Шунингдек, банкнинг ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, 2,5% ундиришнинг сабабини сўраганимда, операторлар менга Ипотека-банк томонидан янги автоматик ундирув тизими (дастури) жорий этилгани ва ушбу комиссия шу тизим орқали ечиб олинаётганини маълум қилди.
Бироқ, ушбу тизим банк томонидан ўзи учун жорий этилган техник ечим бўлиб, мижозлардан бу орқали қўшимча тўлов ундириш қонуний асосга эга эмас. Операторлар айтишича, тизим 2025 йил июн ойидан бери фаолият юритади, ҳолбуки мен кредитни 2024 йил 26 январда (янги тизим жорий этилишидан бир ярим йил олдин) расмийлаштирганман ва шартномада бундай комиссия ёки тизим учун тўлов назарда тутилмаган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 26 мартдаги 17/1-сон Низоми (“Банк хизматлари кўрсатиш қоидалари”)нинг тегишли бандларига мувофиқ:
▪️“Банк мижоздан комиссия ундиришдан аввал ушбу комиссия миқдори, тартиби ва асосини шартномада кўрсатиши шарт”.
Мазкур талабдан келиб чиқиб, Ипотека-банк томонидан 2,5% комиссия ундирилиши амалдаги қонун ҳужжатларига зид деб ҳисоблайман.
Мен кредит шартномасини диққат билан ўқиб чиққанман. Унда кечиктирилган тўловлар учун пеня тўланиши белгиланган — бу шартга мен тўлиқ розиман ва бунга эътирозим йўқ. Бироқ, 2,5% комиссия ёки қўшимча фоиз ундириш шартномада белгилаб қўйилмаган.
Банк томонидан бу қилинган иш ақилга ҳам тўғри келмайди сабаби ойлик ёки аванс тушганидан сўнг 5 секундга бормай ундириш тизими пластикдан пулни ечиб олади. Буни олдини олишга одам жисмонан улгуриши қийин масала. Кеч тўлаётган бўлсамда (7 кунга) пеня тўлаяпманку.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари расмийларга тақдим этилади. Масалани ўрганиб кўришса, мижозга тушунтирилса ёки нотўғри ундирилган бўлса, қайтарилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Яна бир кичик эслатма, бир мурожаатларни ҳеч қандай тўлов эвазига қабул қилмаймиз. Обуначилар учун эркин минбар тайёрлаганмиз. Мурожаатингизни асословчи ҳужжатлари билан юборсангиз, ҳеч қандай тўловсиз бепул қабул қилинади. Бизнинг канал номидан пул сўраётган, ёки тўлов эвазига турли молиявий хизматлар таклиф этилаётган бўлса у шахсларнинг бизнинг каналга алоқаси йўқ. Бизда фақат битта алоқа бот мавжуд.👉 @bankirkundaligi 👈
00:36
Video unavailableShow in Telegram
💵 Исталган мақсадлар учун 100 миллион сўмгача микроқарз.
Микроқарз олиш учун банкка боришга ҳожат йўқ: "xazna" иловаси билан дам олиш кунларида ҳам онлайн микроқарз расмийлаштириш мумкин.
Кутилмаган харажатлар учун қулай молиявий ечимни "xazna" иловасидан топасиз. Жараён тўлиқ онлайн!
🗓 Муддати: 48 ойгача
🎯 Фоизи: 25%дан бошлаб
Бундан ташқари:
✅ кафилларсиз
✅ гаровсиз
✅ ҳужжатларсиз
👉 Онлайн микроқарзни доимий даромадга эга жисмоний шахслар расмийлаштириши мумкин.
📌 Батафсил
📲 "xazna" иловасини юклаб олинг:
Play Market / App Store
👉 @bankirkundaligi 👈
IMG_9011.MP45.97 MB
00:29
Video unavailableShow in Telegram
ASIA ALLIANCE BANK РЕБРЕНДИНГ ҚИЛДИ ВА ЯНГИ ALLIANCE ЭКОТИЗИМИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ
Asia Alliance Bank 16 йил ичида илк бор ребрендинг амалга оширди. Янги бренд банкнинг замонавийлик, технологиклик ва мижозларга яқинлик сари қадам ташлаганини англатади.
Янги логотип содда ва ёрқин кўк рангда ишлаб чиқилган. Визуал услуб минимализм ва қулайлик тамойилларига асосланган.
Банк шу билан бирга янги Alliance Pay мобил иловасини ишга туширди. Илова орқали мижозлар Visa Direct орқали халқаро тўловлар амалга ошириши, бепул P2P ўтказмалар юбориши, кешбэк олиши ва депозит шартларини мустақил танлаши мумкин.
Alliance экотизими таркибига Alliance Pay, Alliance Business, Alliance Leasing, Alliance Academy ва Alliance E-Com йўналишлари киради. Улар орқали банк мижозларига молия, бизнес ва таълим соҳасида интеграциялашган хизматлар тақдим этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
29.06 MB
⚡️БУГУН 15 ОКТЯБР – ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ЕР ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ ТЎЛАШНИНГ СЎНГГИ КУНИ
Солиқлар аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимиз фаровонлигига хизмат қилади.
☝️🏻Эслатма. Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
01:09
Video unavailableShow in Telegram
“Трастбанк” “MasterCard” билан бирга бош соврини “Lixiang Li7” автомобили бўлган акцияни эълон қилди
“Трастбанк” ХАБ “MasterCard” билан бирга ютуқли акцияни эълон қилди. Қатнашиш учун “Трастбанк”дан “MasterCard” картасини расмийлаштирасиз. Картангиздан камида 10 АҚШ доллари миқдорида харид қиласиз. Шу тариқа автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз.
Акцияда қуйидаги совринлар ўйналади: 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига икки кишилик йўлланма; “Samsung TV” телевизорлари (3 та); “Samsung” кир ювиш машинаси (3 та); “iPhone 16 Pro” мобил телефони (3 та); “Apple iPad Air 11” планшети (3 та); Электросамокатлар (3 та). Бош соврин: “Lixiang Li7” гибрид автомобили!Акция шу йилнинг 1 октябридан 2026 йил 28 февралгача давом этади. Батафсил Алоқа маркази: 1287 👉 @bankirkundaligi 👈
TRAST Lixiang UZB_3.mp412.69 MB
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА!
Марказий банк 2025 йил 13 октябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.
☑️МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 33,6%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Инфинбанк (25,6%), Трастбанк (25,8%) ва Бизнесни ривожлантириш банк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Анор банк (41,8%), ТБС банк (41,0%) ва Тенге банк (39,8%) тақдим этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,1%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Гарант банк (16,0%), Ипотека-банк (19,9%) ва Инфин банк (20,2%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Мадад инвест банк (28,0%), Hamkorbank (27,4%) ва Азия аллианс банк (27,4%) тақдим этмоқда.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈, микроқарзларни 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️"ЕТТИЛИК" ХОДИМЛАРИГА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ ТАЪҚИҚЛАНДИ
Давлатимиз раҳбари бугунги йиғилишда “еттилик” иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.
Ёки “еттилик” ходимларининг аниқ вазифалари ва KPI белгилангани билан маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган тизим йўқ.
Ҳозирда “еттилик” аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20-30 километр узоқдан қатнайди. Оқибатда ўтган йили 68 нафар “еттилик” вакиллари бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган.
Мутасаддиларга “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш топширилди.
Туман ҳокимлари йил якунига кўра, яхши ишлаган 10 та “еттилик”нинг барчасини мукофотлаш, уларга қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.
Бундан буён “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Маҳалла еттилиги ва маҳалла банкирлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
IPOTEKA FOYDALI BO‘LISHI MUMKIN!
NRG VA ASAKABANK RASMIY HAMKORLIK SHARTNOMASINI IMZOLADI.
Ko‘pchilik uy sotib olishni qiyin, qimmat va o‘n yillab jamg‘arma to‘plashni talab qiladigan jarayon deb hisoblaydi. Biroq, bugungi kun voqeligi o‘zgardi!
Endi NRG va Asakabankning "Siz uchun" dasturi orqali uy-joy sotib olish ancha oson va manfaatli bo‘ldi.
Dastur quyidagi shartlarni taklif etadi:
• Boshlang‘ich to‘lov 15% dan — bozordagi eng qulay shartlardan biri
• Ipotekaga 100% to‘lovdagidek chegirma
• Foiz stavkasi — yillik 18% dan boshlab
• Kreditlash muddati — 20 yilgacha
• Kredit miqdori — 2 milliard so‘mgacha
Ipotekani rasmiylashtirish mumkin:
• NRG savdo ofisida
• Asakabankning barcha filiallarida
Ko‘proq ma’lumot olishni xohlaysizmi?
Hoziroq qo‘ng‘iroq qiling:
📞 1060, 1152
Kompaniya veb-sayti: "havola"
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (6 - 12 октябр) янгиликлари.
☑️Халқ банки 100 млн сўмгача исталган мақсадлар учун кафилларсиз, гаровсиз ва ҳужжатларсиз микроқарз таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 25%дан бошлаб. Тел.: 1106.
☑️МКБанк "Mavrid" иловаси орқали таълим кредити олиш мумкинлигини маълум қилди. Муддати 15 йилгача, фоизи аёллар учун 0%, йигитлар учун 14%. Тел.: 1285.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Жозибали" омонатини таклиф этди. Фоизи 20%, минимал миқдори 100 минг сўм, муддати 2 йилгача. Омонатга қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин. Тел.: 1180.
☑️Асакабанк "Универсал" ипотека кредит таклиф этди. Муддати 120 ойгача, фоизи 24,5%. Бирламчи ва иккиламчи бозор учун тақдим этилади. Тел.: 1152.
☑️Трастбанк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати миллий валютада 90 кунгача, хорижий валютада 180 кунгача. Фоизи 3% дан 8% гача. Тел.: 1287.
☑️Агробанк "Экспресс" кредитлар таклиф этди. Айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача, бизнесни ривожлантириш ва бирламчи бозордан автомобил сотиб олиш учун 36 ойгача. Миқдори 3 млрд сўмгача. Тел.: 1216.
☑️Анорбанк савдогар учун Мерчант кабинетни таклиф этди. БДу орқали Анор Насия ҳамкорига айланиб, мижозларни онлайн скорингдан ўтказиш ва сотувларни кузатиб бориш мумкин. Тел.: 1290.
☑️Hamkorbank бизнес учун "Лутф" тарифини таклиф этди. Ҳисобрақам очиш бепул, абонент тўлови 0%, Корпортив карта расмийлаштириш бепул. Тел.: 1256.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки таълим соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 3 йилгача, фоизи хорижий валютада 13%, миллий валютада 25,5%дан бошлаб. Тел.: 1254.
☑️Давр банк 300 млн сўмгача миқдорда "Смарт" микрокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 28,99% гача. Тел.: 1284.
☑️Ўзмиллий банк янги автомобиллар сотиб олиш учун автокредитлар шартларини янгилаганини маълум қилди. Бошланғич тўлов 30%дан 20%гача пасайтирилди. Фоизи 23% дан 27% гача. Тел.: 1344.
☑️Туронбанк Германиянинг ODDO BHF banki вакиллари билан учрашув ўтказди. Тел.: 1220.
☑️Гарант банк маълумотларга кўра, автокредитлар бозорида яна етакчиликни эгаллаганини маълум қилди. Банкда 0%дан бошланувчи автокредитлар мавжудлигини маълум қилди. Тел.: 1326.
☑️Октобанк мобил иловаси орқали "Alipay" халқаро тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга оширишни йўлга қўйганини маълум қилди. Тел.: 71-2023333.
☑️Янги банк молиявий ҳужжатларсиз "Тез-Факторинг" таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача бўлган ушбу экспресс-молиялаштириш 18 ойдан кўп ишлаётган корхоналарга тақдим этилади. Тел.: 78-7778887.
☑️Ориент финанс банк Green истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 20%. Тел.: 4004.
☑️Тенге Банк автокредитлар жараёнини тезлаштириш мақсадида янги скоринг тизимини ишга туширди. UzAuto автомобиллари учун кредит фоизи 0% дан 14,9%гача, муддати 5 йилгача, дастлабки тўлов 26%дан, миқдори 500 млн сўмгача. Тел.: 1245.
☑️Азия аллианс Банк коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун банкнинг алоқа каналларини маълум қилди. Тел.: 71-2316076, электрон почта: compliance@aab.uz ва сайт www.aab.uz.
☑️Капиталбанк 0% билан Onix ва Tracker автомобилларини автокредитга олишни таклиф этди. Муддати 36 ой, бошлинғич тўлов Onix га 40% дан, Tracker га 40% дан бошланади. Тел.: 1340.
☑️Ипотека-банк DaroMax номли янги омонат таклиф этди. Фоизи сўмда 22%гача, АҚШ долларида 4%гача ва Еврода 2,5%гача. Дастлабки 3 ой ичида тўлдириб борса бўлади. Фоизларни йўқотмасдан муддатидан олдин ечиб олиш мумкин. Тел.: 1233.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Hamkorbank.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўтган ҳафта хабарлари☝🏻
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Туронбанкнинг "MyTuron" мобил иловасида — картадан картага 0% комиссия
Эндиликда картадан картага пул ўтказмалари учун ортиқча харажатларга ўрин йўқ! Банкнинг "MyTuron" иловасида картадан картага ўтказмалар учун ойлик 3 000 000 сўмгача — 0% комиссия!
💳Исталган UzCard ёки Humo картангизни мобил иловага қўшинг ва лимит доирасида ҳеч қандай ортиқча тўловсиз ўтказмаларни амалга оширинг!
☑️Туронбанкнинг MyTuron иловаси қуйидаги онлайн маҳсулот ва хизматларни тақдим этмоқда:
▪️Миллий ва хорижий валютадаги виртуал карталарни бепул очиш;
▪️Мобил алоқа, коммунал хизматлар, суғурта ва давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
▪️Оммабоп тўловлар учун бонус ва кешбэк тизими;
▪️Реквизит (ҳисобрақам) орқали боғча, мактаб, ОТМ шартномаси, уй-жой, автомобил ёки бошқа хизматлар учун тўловлар;
▪️Мақбул шартлардаги онлайн омонатлардан фойдаланиш;
▪️“Менинг уйим” бўлимида ҳисобларингизни кузатиб бориш
▪️Банк офисига ташриф буюрмасдан, масофадан туриб рўйхатдан ўтиш орқали молиявий амалиётларни мобил қурилмада бажариш.
Қолаверса, илова орқали банк ўз мижозлари маҳсулотларини сотишлари учун TuronMarket ни ҳам ишга туширган бўлиб, у ерда сиз банк мижозлари маҳсулотларини биринчи қўллардан (ишлаб чиқарувчилардан) иловани ўзида сотиб олишингиз мумкин.
MyTuron — кириб танишиб кўришга арзийдиган таклифлар билан ўзгарди. Юклаб, фойдаланиб кўринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АНДИЖОНДА ЗАМҲОКИМ ПОРА ОЛДИ ВА УШЛАНДИ
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳокимлик ходимларини ойлиги оширилгандан кейин қўлга тушишлари кўпайиб қолди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОДАМНИ ИССИҚХОНА ТАШКИЛ ЭТГИСИ КЕЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-181, 08.10.2025й.) фармони қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️Иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди;
▪️2025 йил 1 октябр ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларини ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилди ҳамда ушбу солиқ қарзи 2029 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда тўланади (Маъмурий ва молиявий жарималар, ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилади. Иссиқхона хўжаликлари банк ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномалари чақириб олинади).
▪️2028 йил 1 январгача тижорат банклари балансига ўтган иссиқхоналар ва кўчмас мулклар сотилишида ҚҚС солиғи тўлашдан озод этилади.
▪️Банк балансида турган даврда ер солиғидан ҳам озод этилади.
▪️⚡️2025 йил 1 октябргача ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлов графикларини келгусида пул оқимларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади, ҳосил бўлган пеня суммаларини ҳисобдан чиқаради.
▪️Иссиқхона хўжаликлари учун фоиз харажатларини компенсация қилиш 2030 йилгача амал қилади.
▪️2025 йил 1 октябрга қадар ажратилган кредитлар миқдоридан қатъий назар барча тоифадаги тадбиркорларга ҳисобот ойи якунида муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, хорижий валютада ажратилган кредит фоизининг 4 фоиз пунктдан юқори қисми, миллий валютада ажратилган кредит фоизининг 14 фоиз пунктдан юқори қисми компенсация қилиб берилади.
▪️Банклар ва улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари 2027 йилгача инвесторлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
▪️Банклар қарздор иссиқхоналарда улушга эга бўлиши ёки янги компаниялар ташкил қилишига рухсат берилади.
▪️Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек, чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишга 12 ой муддатга 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) имтиёзли кредит ажратилади.
▪️Энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ўрнатилган иссиқлик насослари харажатларининг 20% давлат томонидан қоплаб берилади.
▪️Ҳокимликлар бир ой муддатда иссиқхона хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномалари муддатини кредит муддатларига мутаносиб равишда узайтиради.
▪️Табиий газда ишлайдиган иссиқхона хўжаликларига октябр-март ойларида ҳар ой учун 50 фоиз олдиндан тўловлар асосида табиий газ кафолатли ҳажмда етказиб берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПФ-181 @bankirkundaligi.pdf2.46 MB
Repost from TgId: 1214465867
00:18
Video unavailableShow in Telegram
UZ:
Chorvoq Darvozasi’da kuzgi aksiya!
Faqat 10 kun davomida — Chorvoq tog‘laridagi xonadon xaridida 300 000 000 so‘mgacha tejash imkoniyati. Bu — eng qulay narxda uy sotib olish uchun noyob imkoniyat.
Keng rejalarga ega, balkonli va tog‘ manzarali tayyor xonadonlarni tanlang. Zamonaviy ta’mir va rivojlangan infratuzilma sizni kutmoqda!
☎️ +998 (71) 202-22-22
RU:
Осенняя выгода в Chorvoq Darvozasi!
Только 10 дней — экономия до 300 000 000 сум при покупке квартиры в горах Чарвака. Уникальная возможность стать владельцем жилья по максимально выгодной цене.
Выбирайте готовые квартиры с просторными планировками, балконами и видами на горы — современный ремонт и развитая инфраструктура ждут вас!
☎️ +998 (71) 202-22-22
IMG_3151.MP412.51 MB
33 ТА ТУМАН (ШАҲАР) ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҚОМИГА ЭГА БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (ПҚ-298, 08.10.2025й.) қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️33 та шаҳар ва туманларга "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомини бериб, уларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудларга айлантирилади.
▪️Ушбу ҳудудларнинг 14 тасига 30 млрд сўмдан, 18 тасига 100 млрд сўмдан ва Норин тумани Шўрариқ маҳалласига 10 млрд сўм маблағ ажратилади.
Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ туманларида 2 тадан маҳаллага "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" мақомини бериб, уларга шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш бўйича янгича ёндашувлар амалиётга жорий этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПҚ-298 @bankirkundaligi.pdf4.24 MB
⚡️Бугун, 2025 йил 9 октябрь куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲОКИМЛИК ХОДИМИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, бош юрисконсульт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
13.53 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ДАВЛАТ БАНКЛАРИДА ҲАМ СОКРАШЕНИЯ БЎЛАДИ
Давлат улуши мавжуд банкларда ҳам бир нафардан раҳбар ўринбосари лавозимлари қисқартирилади ва бошқарув ходимлари сонини 10 фоиз миқдорида мақбуллаштирилади.
Бу масалада юқоридаги Президент фармонининг 8-бандига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ташаббус кўрсатиши белгиланди.
Бундай ташаббуслар зудлик билан кўрсатилади, узоқ куттирилмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
