ar
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
52 526
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+6047 أيام
+50930 أيام
أرشيف المشاركات
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари Қуйидаги банклар томонидан расмий даромадга эга бўлмаган (ўзини-ўзи банд қилган) жисмоний шахслар учун уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилган. Кредитларнинг қисқа шартлари: 🏦 БРБ - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Халқ банки - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 25 фоиз (Тошкент шаҳрида 15 фоиз); • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; ##2 - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 15 йилгача; • бошланғич бадал – 40 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 25%; • миқдори – 1,2 млрд сўмгача*. 🏦 Ипотека-банк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; ##2 - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 26 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 26,99%; • миқдори – 1,7 млрд сўмгача. 🏦 Асакабанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 40 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Hamkorbank - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз (51 фоиз) ; • фоиз ставкаси – йиллик 18% (17,5%); • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Туронбанк - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 ЎзСҚБ - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун: • муддати – 7-15 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 26-28%; • миқдори – 1,5 млрд сўмгача. 📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия қиламиз. @bankmijoz
إظهار الكل...
21👎 6👍 5🐳 2
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Исломий банклар фаолияти йўлга қўйилади Қонунчилик палатасида 16 сентябрь куни исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқилиб, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди. Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий этилади. Ушбу лицензия билан тўлақонли исломий банк сифатида фаолият кўрсатиш ёки мавжуд анъанавий банкларда исломий дарча яратиш мумкин бўлади. @bankmijoz
إظهار الكل...
9.02 MB
👍 92 16🎉 7🐳 4🔥 2🥰 1🆒 1
❗️ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб киберхавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади. Президент қарори @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 24 5😁 3🐳 1😡 1
Банкларнинг HR–каналлари Банкларда ишлаш нияти бўлган ёки иш қидираётганлар банкларнинг телеграмдаги HR хизматларининг каналлари орқали ҳам мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни олишлари мумкин. Қуйидаги телеграм каналларда банклардаги мавжуд вакансиялар ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар билан танишиб бориш имконияти мавжуд. Марказий банк@CBUuz_botБРБ@HR_BRBЎзмиллийбанк@nbu_careerAnorbank@anorbankcareersАлоқабанк@Aloqabank_HRАсакабанк@careerasakabankХалқ банки@HRXalqbankiЎзСҚБ@HR_SQBКапиталбанк@kapitalbank_careerTBC Bank@careerTBCMKBank@hrmkbankИпак йўли банки@ipakyulibankvacancyHamkorbank@HB_KommunikatsiyaTenge Bank@Tengebank_HR_CareerГарантбанк@garantbankcareer @bankmijoz
إظهار الكل...
10👍 8🐳 3
Кафилликнинг бекор бўлиши ✅ Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. ✅ Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. ✅ Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. 👉 Фуқаролик кодекси. @bankmijoz
إظهار الكل...
24👍 5🐳 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Smart Bank ўз номини Open Bank'га ўзгартирди. Банк бундан буён ўз фаолиятини Openbank сифатида давом эттиришини маълум қилди. @bankmijoz
إظهار الكل...
😁 60👍 17 7 7👎 2
📌 Бугунги кунда Ўзбекистонда: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 271 минг сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 минг сўм; ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 минг сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 918 минг сўм; ➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 1 млн 12 минг сўмни ташкил қилади. ❗️Мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 5 млн 982 минг сўмни ташкил этади. @bankmijoz
إظهار الكل...
👎 58😁 15 9👍 7🔥 3🐳 1
Долларнинг расмий курси 12300 сўмдан пастлади 17 сентябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 285,16 сўм (-59,45 сўм) этиб белгиланди. Охирги марта доллар курси бу кўрсаткични 2023 йил декабрь ойида қайд этган эди. Шу билан бирга, доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) қарийб 720 сўмга пасайди. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 43🔥 8 7 6👎 3
Андижонда тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди. Ушбу қабул хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, мавжуд муаммоларини ечиш ва янги лойиҳаларини йўлга қўйишда ёрдам беришга қаратилди. Унда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди. Сайёр қабулда 40дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Батафсил. @bankmijoz
إظهار الكل...
17👍 10😁 7👏 3👎 2🥰 1
"HUMO"га янги раҳбар тайинланди «Milliy banklararo protsessing markazi» АЖ («HUMO» тўлов тизими) бошқаруви раиси лавозимига Баходиров Улугбек Ходжитураевич тайинланди. У жорий йилнинг март ойидан бошлаб компания кузатув кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. @bankmijoz
إظهار الكل...
🐳 15 10👍 9😡 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳамкорбанк пенсионерларга 3 йилгача муддатга 100 млн сўмгача онлайн микроқарз тақдим этмоқда. Микроқарз шартлари ва фоиз ставкаларини қуйидаги расмда кўриш мумкин. @bankmijoz
إظهار الكل...
👎 253😁 38👍 23😡 16 14😢 9🔥 6🆒 1
Пул массаси миқдори ошишда давом этмоқда Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига пул массаси умумий миқдори қарийб 324,35 трлн сўмга етган. Август ойида пул массасининг ўсиши 8,6 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда, миллий валютадаги пул массаси 9,5 трлн сўмга ошган бўлса, чет эл валютасидаги депозитлар миқдори 893 млрд сўмга камайган. Хусусан, ой давомида муомаладаги нақд пуллар ҳажми ҳам 1,9 трлн сўмга кўпайиб, 61,7 трлн сўмни ташкил қилган. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 20 5🐳 3👎 2
➖ Янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. ➖ келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади; ➖ ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 62🔥 14 11👎 8🐳 7
Марказий банк бир нечта кредит ташкилотларига санкциялар қўллади Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида ҳамда ички назорат қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 32 8🐳 5😡 4
Иккиламчи ипотека кредитлари Айрим тижорат банклари томонидан бугунги кунда иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Уларнинг қисқача шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин: 🏦 Ипотека-банк ◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. #2 ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20-26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25,99-26,99%; ◦ миқдори – 1700 млн сўмгача. 🏦 Infinbank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23,99%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,5%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Tenge Bank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,6%; ◦ миқдори – 820 млн сўмгача. 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,9%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Халқ банки • муддати – 15 йилгача; • бошланғич бадал – 25 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 25%. ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. #2 • муддати – 15 йилгача; • бошланғич бадал – 26 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 25%. ◦ миқдори – 1200 млн сўмгача. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*; 🏦 Туронбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25-40 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24-26%; ◦ миқдори – чегараланмаган. 🏦 МКБанк ◦ муддати – 5-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24-26%; ◦ миқдори – 1,65 млрд сўмгача. 🏦 Алоқабанк ◦ муддати – 10-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-27%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача. 🏦 Трастбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%; ◦ миқдори – 1,0 млрд сўмгача. 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%; ◦ миқдори – 600 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 7-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-28%; ◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача. * – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача. 📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз. @bankmijoz
إظهار الكل...
35👍 12👎 7🔥 2🐳 2
🏦 Халқ банки чарм ва мўйначиликни ривожлантириш учун кредит таклиф этмоқда Мазкур кредит ЯТТ, оилавий корхона, хусусий корхона, МЧЖ ва бошқа тоифадаги тадбиркорлик субъектларига: ✔️ ишлаб чиқариш техника ва ускуналарини сотиб олиш; ✔️ айланма маблағларни тўлдириш учун (нақд пулда ҳам ажратилади) тақдим этилади. Кредит шартлари: • фоиз ставкаси – 18% • муддати: - ускуналар хариди учун – 5 йилгача; - айланма маблағлар учун – 3 йилгача; • имтиёзли даври – 12 ойгача; • максимал миқдори – лойиҳа талаби асосида белгиланади. Батафсил. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 116 14 3🔥 2🐳 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
UZCARD “Омад мавсуми” акциясининг 1-босқичи ғолиблари аниқланди! 🏆 Совриндорлар: 1️⃣ ID 25317787211 – 10 млн сўм 2️⃣ ID 25028303578 – 10 млн сўм 3️⃣ ID 25887830115 – Пхукетга йўлланма Акцияда иштирок этиш учун UZCARD карталари орқали 50 000 сўмдан юқори миқдордаги онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш лозим. ID-кодларни расмий ботда текширинг ва рўйхатдан ўтишда SEZON промокодидан фойдаланиб +3 имкониятни қўлга киритинг! Акция 31.10.2025 гача давом этади. Батафсил. | Реклама
إظهار الكل...
10👍 5🐳 2
Банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар ✔️ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун: 61-модда. Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади. 62-модда. Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари ва банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади. Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас. ✔️ 3030–низомга кўра: Шунингдек, банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишига йўл қўйилмайди. @bankmijoz
إظهار الكل...
17👎 2🐳 2
01:29
Video unavailableShow in Telegram
Тижорат банклари ва тўлов тизимлари мобил иловаларида пулли давлат хизматлари йўлга қўйилади Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, эндиликда тижорат банклари ва тўлов тизимлари мобил иловаларида пулли давлат хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, стартапларга ҳукуматнинг айрим маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имконияти берилади. @bankmijoz
إظهار الكل...
IMG_3839.MOV7.79 MB
12👍 10👎 3🐳 2🔥 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки билан бизнесингизни осонлаштиринг! 😎BRB сиз учун “Осон Мадад” кредитиниi 💵 тақдим этади. Кредит маблағи ҳисоб рақамингизга ўтказилади ва уни исталган мақсадда ишлатишингиз, ҳатто банк кассасида нақд қилиб олиш ҳам мумкин. ✅миқдори 5 млрд сўмгача ✅муддати 3 йилгача, 6 ойгача имтиёзли давр ✅ Фоиз ставкаси: хорижий валютада 13% дан, миллий валютада 25,5% дан бошлаб Ликвидли гаров талаб этилади. “Осон Мадад” кредити билан бизнесингиз учун янги эшикларни очинг. Батафсил маълумот 👉 ҲАВОЛАДА ва 1254 рақамида Реклама
إظهار الكل...
Осон кредит тг.mp48.96 MB
15👍 8👎 8🐳 3🔥 2