Rost24 | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

39 436
المشتركون
-4424 ساعات
-1757 أيام
-80630 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳисоб палатаси фаолияти халқаро стандартлар асосида баҳоланади
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар беш йилда камида бир марта ташқи баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш халқаро ташкилотлар ва хорижий олий аудит органлари иштирокида, халқаро стандартлар асосида амалга оширилади ҳамда натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.
Шунингдек, Ҳисоб палатасига халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳа ва дастурлар аудитини ўтказишга рухсат берилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 6❤ 1🤔 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Авариями ёки тизимдаги муаммоларми?
Кеча тунда Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Бироқ ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги томонидан расмий ва батафсил изоҳ берилмади.
Фақатгина Янгихаёт тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “электр узатиш тармоқларида авария ҳолати содир бўлгани сабабли туманда қисман электр таъминоти тўхтатилгани” ҳақида қисқа огоҳлантириш берилди, холос.
Электр таъминоти узилган ҳудудлардаги иситиш тизими электрга боғлиқ бўлган хонадонларда уй ҳарорати кескин пасайгани ҳақида аҳолидан шикоятлар бўлмоқда.
Бу ҳолат Энергетика вазирлиги учун жиддий огоҳлантириш бўлиши керак. Олдинда қиш фаслининг асосий, энг совуқ қисми турибди. Агар шундай узилишлар совуқ кунларда ҳам такрорланса, аҳоли учун катта қийинчиликлар келтириб чиқариши аниқ.
Шу боис, бундай вазиятларда масъул идоралардан олдиндан огоҳлантириш, кутилмаган ҳолатларда эса тезкор ва очиқ муносабат билдириш талаб этилади. Ахборотдаги сукут эмас, балки очиқлик ва жавобгарлик жамоатчилик ишончини мустаҳкамлайди. Акс ҳолда аҳоли вазирлик доимгидек ёлғон ваъдалардан бошқасига ярамайди деб ўйлаб қолади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😢 14❤ 12👏 3🤡 3🤣 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактабларда 2-чорак якуни бўйича онлайн баҳолаш жараёнлари бошланди
18-25 декабрь кунлари 5–11-синф ўқувчилари иккинчи чорак якунлари бўйича чораклик сумматив баҳолаш тестлари emaktab.uz платформаси орқали онлайн шаклда топширадилар.
Жадвал:
• 5-синф — 18 декабрь
• 6-синф — 19 декабрь
• 7-синф — 20 декабрь
• 8-синф — 22 декабрь
• 9-синф — 23 декабрь
• 10-синф — 24 декабрь
• 11-синф — 25 декабрь
Қоғоз шаклидаги тестлар 26 декабрь куни ўтказилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 11👍 1🤣 1
00:23
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида Японияда ишлаётган ва ўқиётган ватандошларимиз билан учрашди.
Учрашувда мамлакатдаги ислоҳотлар ва ватандошларнинг режалари ҳақида суҳбат бўлди.
Президент уларга иш ва ўқишда муваффақиятлар тилаб, Японияда олган билим ва тажрибалари Ватан ривожига хизмат қилишига ишонч билдирди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
video_2025-12-18_21-29-47.mp425.48 MB
👍 78❤ 21🔥 21👏 19🤣 3🕊 2🥴 2😁 1🤮 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Қобилжоннинг ўлдирилиши: Ҳозиргача нималар маълум?
Қобилжоннинг онаси шу мактабда фаррош бўлиб ишлаган. У турмуш ўртоғининг ўлимидан кейин икки фарзандини ёлғиз тарбия қилиб келган – Қобилжон ва унинг эгизагини, у ҳам шу мактабда ўқиган. Маҳаллий телеграм-каналлар ёзишича, ҳужумдан кейин ушбу аёл фарзандларини олиб кетиш учун мактабга келган. Бу вақтда у ҳали ўғилларидан бири ўлдирилганини билмасди. Унга нима бўлганини эшик олдида айтиб беришган.
Тимофейнинг отаси эса хусусий тадбиркор, онаси ҳамшира. Уларнинг иккиси ҳам 2000-йиллар бошида президент администрациясига алоқадор тузилмаларда ишлашган, сўнгги пайтларда оила Горки-2 посёлкасидан тахминан олти километр масофадаги Сосная қишлоғидаги кўп қаватли уйда яшаган. Танишларидан бирининг телефон китобчасига Тимофейнинг контакти «нацист» деб сақланган.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2454
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😭 33❤ 14🤯 4⚡ 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Қонунчиликка кўра, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:
➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
➖ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
➖маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 15🤣 8❤ 5🤮 2👍 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
(Жорий харажатлар, лойиҳалаштириш, қурилиш ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (59,5 трлн)
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн (6,6 трлн)
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн (5,1 трлн)
4. Маданият вазирлиги — 1,28 трлн (1,172 трлн)
5. Спорт вазирлиги — 1,22 трлн (1,135 трлн)
6. Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн (1,992 трлн)
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн (1,794 трлн)
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн (10,4 трлн)
9. Энергетика вазирлиги — 110 млрд (123 млрд)
10. Транспорт вазирлиги — 7,30 трлн (6,7 трлн)
11. Экология вазирлиги — 1,10 трлн (927 млрд)
12. Геология вазирлиги — 838 млрд (1 трлн)
13. Рақобат қўмитаси — 13,54 млрд (12,6 млрд)
14. Давактив агентлиги — 13,12 млрд (12,1 млрд)
15. Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд (733 млрд)
16. Миллий статистика қўмитаси — 346,4 млрд (238,8 млрд)
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1,117 трлн (1 трлн)
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,62 трлн (1,116 трлн)
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 528 млрд (532 млрд)
20. Адлия вазирлиги — 350 млрд (322 млрд)
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 105,9 трлн (95,9 трлн)
22. Солиқ қўмитаси — 176,7 млрд (169,4 млрд)
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2,59 трлн (2,184 трлн)
24. Президент администрацияси — 3,05 трлн (1,673 трлн)
25. Сенат — 128,18 млрд (127 млрд)
26. Қонунчилик палатаси — 229,3 млрд (178,9 млрд)
27. Омбудсман — 24,56 млрд (18,6 млрд)
28. Бош прокуратура — 3,008 трлн (2,732 трлн)
29. Олий суд — 1,99 трлн (1,804 трлн)
30. Конституциявий суд — 13,19 млрд (12,9 млрд)
31. Судьялар олий кенгаши — 58,7 млрд (53,7 млрд)
32. Марказий сайлов комиссияси — 31,98 млрд (29,4 млрд)
33. МТРК — 887,6 млрд (881,4 млрд)
34. ЎзА — 44 млрд (40,7 млрд)
35. Маънавият ва маърифат маркази — 78,25 млрд (75,4 млрд)
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 17,45 млрд (16,1 млрд)
37. Касаба уюшмалари федерацияси — 400 млрд (350 млрд)
38. Фанлар академияси — 534,36 млрд (446,8 млрд)
39. Бадиий академия — 249,8 млрд (160,4 млрд)
40. Коррупцияга қарши кураш агентлиги — 35,69 млрд (33,2 млрд)
41. Ҳисоб палатаси — 136,99 млрд (116 млрд)
42. Бошқарув самарадорлиги агентлиги — 93,18 млрд (53,7 млрд)
43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 27,12 млрд (20,3 млрд)
44. Болалар омбудсмани — 3,57 млрд (3,5 млрд)
45. “Соғлом авлод учун” жамғармаси — 910 млн (910 млн)
46. Болалар ижтимоий мослашуви маркази — 11,7 млрд
47. Миллий антидопинг агентлиги — 9,27 млрд
48. Дин ишлари қўмитаси — 172,65 млрд (163,7 млрд)
49. Маданий мерос агентлиги — 251,36 млрд (177,3 млрд)
50. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 22,42 трлн (21,139 трлн)
51. Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фонди — 1,441 трлн
52. Ёшлар ишлари агентлиги — 507,66 млрд (456 млрд)
53. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 166,69 млрд (105,7 млрд)
54. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 64,34 млрд (95,7 млрд)
55. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 57,22 млрд
56. Атом энергияси агентлиги — 46,38 млрд
57. Энергетика бозори агентлиги — 3,03 млрд
58. Ўзэнергоинспекция — 28,92 млрд
59. Агроинспекция — 8,72 млрд (9,3 млрд)
60. Миграция агентлиги — 50 млрд
61. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси — 10,08 млрд
62. Энергия самарадорлиги агентлиги — 709,86 млрд
63. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги — 7,23 млрд
64. Енгил саноат агентлиги — 47 млрд
65. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси — 16,33 млрд
66. Бошқа ташкилотлар — 74,12 трлн (49,989 трлн)
⸻
Изоҳ: Қавс ичидаги рақамлар — ўтган йилги кўрсаткичлар. Ҳозирча бюджет лойиҳаси.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 16👎 10🤮 5🤨 3🤣 2👍 1🔥 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️my.gov.uz порталида дорилар учун рецепт талаб этилиши ёки йўқлигини онлайн текшириш хизмати йўлга қўйилди
Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида дори воситаси рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини аниқлаш имконияти пайдо бўлди.
Хизмат бепул бўлиб, ундан жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
Керакли дори номи киритилгач, мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари рўйхати чиқади. Унда дориларнинг рецепт билан ёки рецептсиз берилиши кўрсатилган бўлади.
«Батафсил» тугмасини босиш орқали эса дори шакли, ишлаб чиқарувчи, шунингдек, дорининг яроқлилик муддати ва гувоҳнома амал қилиш муддати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Бундан ташқари, ягона порталда тайинланган электрон рецептлар тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин бўлди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👏 5❤ 4🤪 1😡 1
Мирзо Улуғбек тумани, Ҳумоюн маҳалласида газ қувурларида авария ҳолати юз берди. Бунга бир неча кун давом этган ёмғир ва бугун тонгдан бошланган қор сабаб бўлган. Дарахт йиқилиб, газ қувурларини синдириб юборган. Ҳозирда ҳудудда газ таъминоти узилган, ФВВ ходимлари ҳодиса оқибатларини бартараф қилишмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 4😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотлар чекланиши мумкин
Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотлар муомаласини чеклаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 декабрдаги мажлисида экологик тоза ҳудудларнинг мақомини белгилаш, пластик маҳсулотларнинг муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинганди. Ушбу қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва ҳимоясини кучайтириш, табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олишга қаратилган.
Қонун лойиҳасида тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга оширишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотларни муомалада бўлишини чеклаш белгиланмоқда. Бундан ташқари, полиэтилен полимер плёнкали пакетларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Экология қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига 10,2 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлиб, унинг 10,3 фоизини (1,05 миллион тонна) пластик чиқиндилар ташкил этади ва республиканинг деярли ҳар бир ҳудудида пластмасса буюмлари, жумладан, идиш-товоқ ва қоп ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд. Мамлакат аҳолиси орасида пластик маҳсулотлар, жумладан, полиэтилен пакетлардан кенг фойдаланилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 32❤ 5👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Етти йилда 38 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган — Қурилиш вазири
Вазир ноқонуний қурилган деб топилган уйлар айнан нимани хато қилганига тўхталиб ўтди.
“Умуман ерга ҳам рухсат олмасдан туриб, ҳоким қарорисиз қуриб ташлагани бор. Иккинчиси, Архитектура шаҳарсозлик кенгашидан ўтказмаган. У бизни нормативларга тўғри келадими ё келмайдими, уни киритмасдан туриб қурган. Учинчиси, бу ҳоким қарори ҳам бор, кенгашдан ҳам ўтказган, лекин лойиҳани давлат лицензия берган экспертиза ташкилоти ёки давлат экспертизасидан ўтказмаган. Кейин экспертизадан ўтгани ҳам назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган”, деди вазир.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2453
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤣 23🤡 13❤ 3😱 2🤔 1🤨 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Россияда мактабда содир бўлган фожиа юзасидан тергов талаб қилинди
Москва вилоятидаги мактабда содир бўлган фожиали воқеада 10 ёшли ўқувчи пичоқланиб ҳалок бўлди. Ҳодиса 15 ёшли ўқувчи томонидан содир этилган бўлиб, у ҳибсга олинган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қотилликда этник нафрат аломатлари бўлиши мумкинлигини билдириб, Россиядан воқеа юзасидан холис ва шаффоф тергов ўтказишни талаб қилди. Шу муносабат билан Россиянинг Тожикистондаги элчиси вазирликка чақирилиб, расмий нота топширилди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган боланинг икки — тожик ва рус фуқаролиги бўлган. Ҳозирда ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
ҚОБИЛЖОН
(Россияда ҳалок бўлган тожик ўғлони хотирасига.
Оила аъзолари ва тожик биродарларимизга ҳамдардлик ила)
Туронзамин саросима, Туронзамин мотамда,
Қабрингга гул тўкиб, ўғлон, қорлар ёғди ўлкамда.
Сенга етган тиғнинг хуни, жароҳати елкамда,
Туронзамин имрўз ба ту мисли модар, Қобилжон!
Узоқларда мусофирнинг кунига ким яраган?
Уёқларда мусофирнинг кўнглига ким қараган?
Бир мезбон бу, меҳмонини талагани талаган,
Биз дастурхон тортодурмиз, улар ханжар, Қобилжон!
Қозоқ, қирғиз, туркман, тожик — бир оила, аҳоли,
Қорақалпоқ, озар, ўзбек — онанг каби аҳволи.
Ичи қора сиёсатнинг мева берди ниҳоли,
Ким ўйлабди илк ҳосили сенга маҳтал, Қобилжон!
Тожиклар ҳам, ўзбеклар ҳам дада деймиз отани,
«ДАДА», деган сўнгсўзингдан, илтижойингдан сени!
Сенга жонин қалқон қилар отанг қани, мард қани?
Мардларингни мозорингдан энди ахтар, Қобилжон!
Ўз укангни асраб қолди қалбингдаги шаҳд сенинг,
Акалигинг тақдир экан ва жонингга қасд сенинг.
Ўзин «оға» санаганлар товонингдан паст сенинг,
Қўрқоқ азал дўстга ортдан пичоқ санчар, Қобилжон!
Энди ерда бир мусулмон елкадошим кам менинг,
Аҳли Турон, билигингдан кетиб борар кучларинг.
Мушт тугмайди битта жангчи наъра тортса душманинг,
Энди камдир сафимизда битта аскар — Қобилжон!
Туронзамин, бу ҳам битта кўксингдаги дарз энди,
Бир ўғлоннинг ширин жони бўйнимизда қарз энди.
Зурёдлар ўлмасин десак, бирлашмоқлик фарз энди,
Туроннинг Зулфиқор руҳин ўзинг қайтар, Қобилжон!
Жойгоҳат дар биҳишт бошад, Аллоҳу Акбар, Қобилжон!
Эркин Бозоров
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😢 83❤ 35👍 12😡 2🤨 1
03:43
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар адвокатнинг қонунга хилоф ҳаракатлари аниқланди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида адвокат суд ишларига таъсир ўтказиш ва айбланувчига енгил жазо тайинлатиш ваъдаси билан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Самарқандда эса адвокат жиноят иши бўйича енгил жазо чиқаришга кўмаклашиш баҳонасида 4 минг доллар олган ҳолда қўлга олинди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги танишлари орқали жиноят иши қўзғатиб беришни ваъда қилиб, 1500 доллар олган пайтида ушланди.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Advokatlar.mp421.97 MB
❤ 6🤔 3😡 3😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди
Бунга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤔 6👍 3🤡 3🤣 3❤ 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Исматов Даврон Раҳимжонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент молия институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар, 2024 йил февраль ойидан буён Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, бу лавозимда аввал Элбек Шукуров ишлаб келган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10🤣 10🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Абдуғани Сангиновга янги лавозим берилди
Абдуғани Абдурахмонович Сангинов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.
У “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаб келган Баҳодир Сидиқов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.
Маълумот учун, Баҳодир Сидиқов 2019–2020 йилларда “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарлик қилган, 2023 йил март ойидан эса яна ушбу акциядорлик жамияти бошқарув раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 133🔥 41😡 19❤ 18👌 17👏 16💯 16🤔 5🤨 3😁 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Иқбол табиб қамалди
Иқбол табиб номи билан машҳур бўлган Иқбол Солиев устидан тушган бир қанча аризаларга кўра, И.Солиев фаолиятининг қонунийлиги ўрганилганда, "Халқ табобати" фаолият тури бўйича солиқ органларида 05.08.2020 йилда рўйхатдан ўтган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати 21.12.2024 йилда тугаганлиги аниқланган эди.
Шу сабабли, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган ва у МЖтКнинг 59-5-моддаси 1-қисми (халқ табобати соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳамда ушбу хизматларни оммавий тарғиб қилиш) билан жавобгарликка тортилиб, 7,5 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Бироқ, И.Солиев огоҳлантиришларга қарамасдан, фаолиятини қайта давом эттириб, ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаштиргани оқибатида, 27 ноябрь куни унга нисбатан МЖтКнинг 59-5-моддаси 3-қисми бўйича материаллар қайта расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Фарғона вилояти Суди Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун суд қарори билан Иқбол Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 24❤ 13👍 8🔥 3👏 1🤮 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Президент қарорини тескари талқин қилиш қанча ходимнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди?
Ўзбекистондаги барча “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ва Республика ўқувчи-ёшлар маркази раҳбарларига ариза ёздириб, айнан – “ўз ихтиёрига кўра” ариза ёздириб, ишдан бўшатиб чиқишган. Кеча, 16 декабрь санасида бутун республикадаги ташкилот директорлари ишдан бўшашган. Бунга эса, Президент қарори асос қилиб кўрсатилган.
Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра, ташкилот мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий бўйсуниши ўзгарганда меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади. Ташкилот қайта ташкил этилганда меҳнат муносабатлари автоматик равишда бекор қилинмайди. Бундай ҳолда ҳеч кимга мажбурлаб ариза ёздириш мумкин эмас. Бу қонунчиликка зид.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2452
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 86🔥 50👏 21❤ 19😁 7😱 3
