ar
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
39 412
المشتركون
-5524 ساعات
-2307 أيام
-83930 أيام
أرشيف المشاركات
Каналимизда қайси мавзулар кўпроқ ёритилсин?Anonymous voting
  • Ижтимоий муаммолар ва оддий одамлар дарди
  • Тезкор ва ишончли янгиликлар
  • Қонун, ҳуқуқ ва адолатга оид масалалар
  • Нарх-наво, иқтисод ва маошлар
  • Экология, шаҳар ҳаёти ва қурилишлар
  • Ҳаммаси — барчаси қизиқ
0 votes
9👍 6💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АҚШда содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди АҚШнинг Род-Айленд штатида жойлашган Браун университети кампусида содир бўлган қуролли ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси, талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов вафот этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ҳозирда мамлакатнинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари мазкур воқеани назоратга олган. Улар ҳалок бўлган талабанинг яқинлари билан алоқада бўлиб, Америка томони билан зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича иш олиб бормоқда. Ҳодиса давомида яна бир неча киши тан жароҳати олган. Уларнинг айримлари шифохонадан чиқарилган, бошқаларининг аҳволи эса шифокорлар назоратида қолмоқда. АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари отишмада гумонланувчи сифатида 24 ёшли шахсни ҳибсга олганини маълум қилди. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
😢 24 6😡 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Толибон ўз фуқароларига хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишни тақиқлади Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақийнинг  маълум қилишича, мамлакат ўз фуқароларига чет элдаги қуролли можароларда қатнашишни тақиқлаган. Ҳозирда ҳукумат томонидан бунинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Муттақийга кўра, Афғонистон ҳудуди ва фуқаролари бошқа бирор давлатга таҳдид солиш ёки зарар етказиш мақсадига хизмат қилмаслиги лозим. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👍 19😁 18 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси, Бизлардан на ном-у нишон бўлғуси, Аввал-ку йўқ эдик - етмовди xалал, Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.Умар ҲайёмКунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
إظهار الكل...
👍 23 13 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мамлакатга олиб кирилаётган дори воситаларининг ярмидан кўпи фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Бизга 7 минг 599 та хорижий дори воситаси импорт қилинадиган бўлса, шундан 4971 таси фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган. Чунки биз ўрганган 10 та давлатнинг ичида бунча дори турлари умуман топилмаган. Кўринадики, коррупцион механизм ривожланиб кетган. Дистрибюторлар ёки дорини сотувчилар ўзимизнинг врачларга қўшимча пул бериш орқали ёки қанақадир бошқа усуллар орқали уларни ўзининг дори воситасини ёзишга ўргатган. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2451 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👎 21 10😡 7😱 5🤯 4😁 1💯 1
“ФОРМУЛА-1” ЮЛДУЗИ ШАРЛ ЛЕКЛЕР ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МУЗЕЙИДАН ҲАЙРАТДА ҚОЛДИ”
“Скудериа Феррари” жамоасининг “Формула-1” чемпиони Шарл Леклер Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига ташриф буюриб, бу бино, ундаги ҳар бир бўлим ва экспозициядаги майда деталларгача бўлган эътибор ўзига хос чирой ва мукаммалликни намоён этганини эътироф этди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👍 13👎 6 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга 30 кунгача бепул ётоқ берилади Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка учраган, шунингдек, мажбурий меҳнат қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароларига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги 15 га яқин ҳостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади. Турар жойсиз қолган ва мураккаб молиявий аҳволда бўлган фуқаролар Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (Полианка метро бекати) манзилида жойлашган ваколатхонага мурожаат қилиши мумкин. Вазият ўрганилгач, уларга 30 кунгача бепул ётоқ жой ажратиш имконияти яратилади. Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий федерал округларда ҳам ҳостел ва меҳмонхоналар билан шартнома тузиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ёрдам чоралари Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига асосланади. Хорижда ишлаётган фуқаролар учун мўлжалланган ёрдам пакетлари ҳақида батафсил маълумот xorijdaish.uz платформасида келтирилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👍 10 7👏 5🤣 2🤔 1😡 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
⚡️"Электрон рецепт" тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Сall-марказ” ташкил этилди Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилмоқда.  12 декабрдан тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да ва Тошкент шаҳрида дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилгани жамоатчиликда турли саволлар, норозиликларни  юзага келтирди. ССВга кўра, шу сабабли, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилган. Ушбу кол-марказ орқали малакали мутахассислардан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими бўйича юзага келаётган саволлар ва мурожаатга  тун-у кун жавоб олиш мумкин, дейилади ССВ хабарида. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
5.73 MB
8🤡 4🤨 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Рецепт билан сотиладиган дорилар рўйхати қайси мезонлар асосида шакллантирилган? — CCВ жавоб берди Янги тизим 2025 йил 10 декабрдан фақат Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да йўлга қўйилди. Айни пайтда ушбу механизм юзасидан жамоатчиликда кўплаб саволлар туғилмоқда. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2450 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
😡 9 2👎 1🤨 1
“ИНСОНИЯТ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИГА АСОС БЎЛГАН ЮТУҚЛАР ШУ ЗАМИНДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН” – ПАРАГВАЙ ПРЕЗИДЕНТИ Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👍 9 5
01:05
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Авиасозлар бозорида йирик ёнғин содир бўлди Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» («Кадишева») бозорида 13 декабрга ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлган. Ёнғин бозорнинг Бешариқ кўчаси томонда жойлашган маъмурий биноларидан бирида рўй бергани айтилмоқда. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига кўра, ёнғин ҳақида тунги соат 01:30 да хабар келиб тушган ва қутқарув ва ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган ва соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Вазирлик вазият тўлиқ назоратга олинганини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Аммо, моддий зарар ҳажми ва ёнғин чиқиш сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ хабарида. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
video_2025-12-13_09-49-59.mp413.81 MB
😢 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар Тоққа суянма, ўзинг тоғ бўл. Чунки суянганинг қуласа сен хам қулайсан.Тоҳир МаликКунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
إظهار الكل...
👍 31 10
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Маданий мерос агентлиги “Пахтасаноат илмий маркази” биноси сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди Ижтиомий тармоқларда Яқкасарой тумани, Шота Руставели кўчасидаги “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ биноси сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Rost24.uz сайти Маданий мерос агентлиги билан боғланиб ҳолат юзасидан расмий муносабат сўради. Маданий мерос агентлиги мазкур иддаолар асоссиз эканини маълум қилди. Агентликка кўра, объектга оид тарқалган иддаолар асоссиз. Бино сотувга қўйилмаган, хусусийлаштирилмаган ва олимларнинг вақтинча кўчирилиши ҳам фақат таъмирлаш ва хавфсизлик чоралари билан боғлиқ. Шу билан бирга, объект маданий мероснинг миллий рўйхатида тургани учун унга оид ҳар қандай ишлар Илмий-эксперт кенгаши хулосисиз амалга оширилиши мумкин эмас. Маълумотга кўра, 2025 йилда бинонинг таъмирлаш лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, фасадни янгилашга рухсат берилган, аммо айрим декор элементларини ўрнатмаслик талаби қўйилган. “Таъмирлаш жараёнининг қонунийлиги ва сифати устидан назорат Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан амалга оширилади. Объектнинг тарихи ва меъморий қиёфасини асраш бўйича ишлар давом этиши, бинонинг сотилиши ҳақидаги хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади расмий муносабатда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
🤣 8 4🤔 2
01:06
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Самарқандда ИИБ ходимининг таҳдидидан қўрққан ўсмир ўзини ёқиб юбoриб, вафот этди Самарқанднинг Булунғур туманида профилактика инспектори 17 ёшли йигитга босим ўтказгани учун айбдор деб топилди. “Қамайман” деган таҳдидлардан кейин руҳий ҳолати издан чиққан ўсмир ўзини ёқиб юбoрган ва икки ойдан сўнг вафот этган. Яқинларига кўра, инспекторнинг таҳдидлари йигитга кучли таъсир қилган. Суд ҳужжатларига асосан, инспектор И.Х. ёш йигитни қидириш жараёнида оиладан пул талаб қилган ва қоидаларга зид муомала қилган. Таҳдидлар видеоязув орқали тасдиқланган. ЖИБ Паяриқ туман суди И.Х.ни фирибгарлик ва мансабга совуққонлик билан муносабатда бўлишда айбдор деб топди. У 2 йил ИИВда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Суд залиданоқ қамоққа олинди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
17.89 MB
😱 14😡 9 6🔥 6😢 4🤣 3👍 2👎 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“Метан заправка”лардаги чекловлар ўрнатилди Тошкент шаҳрида 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар; ➖Андижон вилоятида 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар; ➖Наманган вилоятида 134 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар; ➖Фарғона вилоятида 173 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 06:00 дан кечки соат 18:00 га қадар этиб белгиланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
😁 10 3👎 3😡 3👍 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди дорилар фақат рецепт билан сотилади Рўйхатда 13 мингга яқин препаратлар бор, улар орасида антибиотиклар, гормонал ва тиббий спирт ҳам мавжуд. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2449 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
👍 14👎 11 3🤣 2😁 1🤨 1
01:20
Video unavailableShow in Telegram
#эътироф
Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Президенти Муҳаммад бин Сулайм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни юртнинг илмий-маънавий меросини жаҳонга очиб берувчи беқиёс хазина сифатида баҳолади. У Марказда жамланган нодир қўлёзмалар, буюк алломалар мероси ҳамда тарихий тараққиётнинг изчил намойиши Ўзбекистоннинг цивилизацион аҳамиятини янада ёрқин намоён этишини алоҳида таъкидлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
Muhammad bin Sulaym TG.mp48.58 MB
5👍 5🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Толибон ўз фуқароларига хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишни тақиқлади Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақийнинг  маълум қилишича, мамлакат ўз фуқароларига чет элдаги қуролли можароларда қатнашишни тақиқлаган. Ҳозирда ҳукумат томонидан бунинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Муттақийга кўра, Афғонистон ҳудуди ва фуқаролари бошқа бирор давлатга таҳдид солиш ёки зарар етказиш мақсадига хизмат қилмаслиги лозим. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
😁 9👍 8🤣 2 1🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️11 ойда қанча фуқаро пора бергани учун қамалди? Олий суд матбуот хизмати 11 ойда қанча фуқаро пора бергани учун қамалгани очиқлади. 2024 йилда Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан 1 991 нафар шахс судланиб, уларнинг 651 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 340 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган. Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 1 801 нафар шахс судланиб, уларнинг 465 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 1 336 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора бериш: а) такроран, хавфли ресидивист ёки илгари ушбу кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора бериш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
10👍 4🤣 3👎 2🥰 1🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик назорати янги Инспекцияга ўтди Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасидаги назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги назорат инспекциясига топширилди. Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сонли қарорида келтирилган. Инспекциянинг асосий вазифалари: Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назоратини олиб бориш, сунъий интеллект тизимларини ҳам қамраб олиш; ОАВни рўйхатга олиш ва қонунга риоя этилишини текшириш; Ноширлик ва матбаа фаолиятини техник стандартлар ва қонун талаблари асосида назорат қилиш; Болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш ва унинг онлайн тарқалишини чеклаш. Шу билан бирга: «Хабар» газетаси давлат улушлари Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш марказига топширилди. Фаолияти тугатилган АОКАнинг назорат функциялари янги Инспекцияга ўтказилади. 54 та қўшимча штат ажратилмоқда, ходимлар сони 172 тага етади. 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформаси ишга туширилади ва барча ҳудудларда рақамли хизматлар мониторинг қилинади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
إظهار الكل...
🤣 11 6👎 3🤯 2