Rost24 | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

39 382
المشتركون
-3724 ساعات
-2307 أيام
-85230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Иккита туман ҳокими ишдан олинди
Узун тумани намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этилди. Жорий йилда камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида туманга 160 миллиард сўм маблағ берилган эди.
Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинган, 47 та корхона ишга туширилиб, 300 та сервис объектида минг нафар одам ишли бўлди. 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.
Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайган.
Аммо, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги эса, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани айтилди. Тумандаги камбағал оилалар реестрига кирган 1200 оилаларнинг даромадида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Чироқчи туманига ҳам жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.
Юқоридаги сабаблар туфайли, Денов тумани ҳокими И. Аброров, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф. Юсупов ва унинг биринчи ўринбосари З. Эргашев ишдан олинган.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан буён 261 нафар масъул ишдан олингани ва 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди.
Мутасаддиларга асосий вазифа сифатида, келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш вазифаси белгилаб берилди.
Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши таъкидланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 72🔥 57👏 20💯 19❤ 16🤣 2🙏 1👌 1
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бу халқаро амалиёт — Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозорларда тасвирга олиш пулли бўлишига изоҳ берди
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда видео ёки тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгилангани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги бозорлар ҳудудида видеотасвирга олишнинг янги қоидалари бўйича тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, янги қоидалар оддий ташриф буюрувчиларга тегишли эмас.
“Харидларингизни телефонга суратга олиш, оила билан расмга тушиш, шахсий блог ёки сторислар юритиш – бепул ва рухсат этилган. Сайёҳлар, мактаб ўқувчилари, талабалар, расмий ОАВ журналистларига ҳеч қандай чекловлар қўлланилмайди. Қоидалар фақат тижорат мақсадидаги суратга олишга, яъни пул ишлаб, даромад олиш учун мўлжалланган видеотасвирларни олишга тааллуқли”, дейилади пойтахт ҳокимлиги изоҳида.
Шунингдек, ҳокимлик бу пул айнан кимлардан ундирилиши ҳақида ҳам маълумот тақдим этган.
“Бу мунтазам равишда реклама, интеграция ва “просмотр”лардан пул топадиган йирик блогерлар ва инфлюенсерлар, клиплар, реклама роликлари, ҳужжатли лойиҳалар, сериаллар ёки фильмлар суратга оладиган тижорат студиялари ва медиа ишлаб чиқариш гуруҳлари, ўз товарлари ва хизматларини тарғиб қилиш учун бозор ҳудудидан фойдаланадиган компанияларга тааллуқли”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, дунёнинг барча йирик шаҳарларида – Истанбулдан тортиб Парижгача – тижорат мақсадидаги суратга олиш учун пул тўланади, чунки бу ҳудудни эгаллайди, одамларнинг ҳаракатланишига халақит беради, сотувчи ва харидорларга ноқулайлик туғдиради, қўшимча назорат, кузатув ва хавфсизликни таъминлашни талаб қилади.
“Профессионал жамоалар штативлар, чироқлар, ускуналар, массовка ва актёрлар билан келганда – бу маиший тасвирга олиш эмас, балки ишлаб чиқариш жараёнидир.
Бу ўтиш йўлаклари, автотураргоҳ ва бошқа инфратузилмага, тартибни таъминлашга масъул бўлган бозор маъмуриятига, камералар ва суратга олиш гуруҳлари туфайли фаолияти секинлашаётган сотувчиларга, ташриф буюрувчилар оқимининг хавфсизлигига юклама яратади”, дейилади тушунтиришда.
Қайд этилишича, тижорат мақсадидаги суратга олиш учун тўловлар расмий, шаффоф тарзда йиғилади ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.
Маблағлар қуйидагиларга сарфланади:
Ҳудудларни ободонлаштириш;
санитария ва хавфсизликни таъминлаш;
пиёдалар йўлаклари ва ўтиш жойларини яхшилаш;
кузатув ва ёритиш тизимларига хизмат кўрсатиш.
“Бу ерда ҳеч қандай “шахсий манфаатлар” ёки “чўнтак схемалари” йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, дея қатъий билдиради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤣 22❤ 8👎 4😁 4🤡 2👍 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Экология вазирлиги тугатилди, Туризм қўмитаси мустақил тузилма сифатида қайта ташкил этилди
Президент фармонига кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.
Шу билан бирга, вазирлик ҳузуридаги Туризм қўмитаси эндиликда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида мустақил фаолият юритади.
Президент Администрацияси тизимида 2 та штат бирлигидан иборат, экологик масалалар бўйича маслаҳатчи бўлинма ташкил қилинади.
Шунингдек:
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентликлари ўз фаолиятини Экология қўмитаси ҳузурида давом эттиради.
Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилди. Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи бўлади, унинг ўринбосари эса қўмита раиси ўринбосари сифатида тезкор штабга раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги прокуратураларда 40 та штат бирлиги Экополицияга ўтказилади ва экологик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат кучайтирилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 84🔥 54❤ 29👏 11😁 6🥴 6👎 1🤔 1👌 1🥱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонликларнинг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш ҳолати йилдан йилга кўпаймоқда
Ўзбекистонда 2022 йилдан бери хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати эълон қилган «Узоқдан изланган бахт» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.
Маълумотга кўра, Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, тегишли модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилган шахслар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модданинг 2-қисми (Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) билан айбдор деб топилганлар эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7🤔 4😢 2👍 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ховос тумани ИИБ ходимлари пора билан қўлга тушди
Сирдарё вилояти Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖ даласидан полиэтилен ўғирланиши бўйича ИИБга мурожаат келиб тушганидан сўнг, Тезкор-қидирув хизматида фаолият юритувчи подполковник ва майор унвонидаги 2 нафар ходим 4 фуқарони мажбурий равишда ИИБга олиб бориб, уларни қамаб қўйиш билан қўрқитган.
Ходимлар фуқаролардан ишни ёпиб бериш эвазига аввал 55 млн сўм талаб қилган, кейинроқ “зарарни қоплаш” баҳонасида 24 млн сўм олган ва жиноят ишини қўзғатмаслик учун қўшимча 11 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда улар 11 млн сўмни олган вақтда ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 6😱 5👍 3😐 3🤣 2🤯 1😢 1🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкент шаҳар ҳокими энди жамоат жойларидан ҳам соққа қилмоқчи
Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадда (видеоролик, реклама ёки клип) суратга олиш учун янги тўлов тартиби жорий этилди.
Эндиликда бундай турдаги видео тасвирга олишнинг бир соати учун 5 миллион сўм миқдорида тўлов ундирилади. Бу чеклов хорижий туристлар ва оммавий ахборот воситаларига татбиқ этилмайди.
Ўзи пулли парковкалар можаросидан ҳали тўлиқ қутулиб улгурмаган Тошкент шаҳар ҳокимининг ушбу қарори янги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат Конституциямизга зид, жамоат жойлари ва жамоат транспортида суратга олиш текин. Ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шунингдек, бозорлар автотураргоҳларида енгил автомобиллар учун янги тўлов тарифларини тасдиқланган. Унга кўра, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида, юқорироқ тўлов миқдорлари жорий этилган. Масалан, дам олиш кунлари 3 соатгача сақлаш 25 минг сўмни, 4 соатдан ортиқ вақт эса 50 минг сўмни ташкил этади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😡 52😁 16❤ 8👎 4👍 3🤯 3😱 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатини тарк этди
Қатарда ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италияга қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Италияликлар 19-дақиқада Кампаниелло зарбаси билан ҳисобни очди. 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчакдан кейин дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ 68- ва 70-дақиқалардаги хатолар рақибга яна икки гол уриш имконини берди. Қўшимча вақтда Азизбек Эримбетов ҳисобни 2:3га етказди, аммо натижа ўзгармади.
Шу тарзда Ислом Исмоилов шогирдлари турнирдаги иштирокини 1/8 финалда якунлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😢 16🔥 4❤ 3👍 3😁 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Дунё давлатлари ташқи қарзи $111 трлнга етди
2025 йилда жаҳон давлат қарзи яна ўсди ва тарихий чўққига етди. Бир йил ичида ташқи қарз $8,3 трлнга кўпайиб, умумий ҳисобда $111 трлнни ташкил этди. Бу бутун дунё иқтисодиёти учун оғир юк ҳисобланади.
Энг катта қарз юкини, табиийки, АҚШ ва Хитой кўтариб турибди. Иккаласи биргаликда бутун жаҳон қарзининг ярмидан кўпроғини ташкил этади: АҚШ қарзи — $38,27 трлн (ЯИМга нисбатан 125%), Хитой қарзи — $18,68 трлн (ЯИМга нисбатан 96,3%).
Япония эса ҳануз “қарз рекордчиси” бўлиб қолмоқда: $9,83 трлн, ЯИМга нисбатан қарзи 229,6%. Мамлакатдаги иқтисодий сиёсат қанчалик ўзгармасин, давлат қарзи ҳали ҳам улкан кўрсаткичда турибди.
Европа давлатлари ҳам қарз юкидан озод бўла олган эмас: Франция — $3,9 трлн, Италия — $3,5 трлн, Германия — $3,2 трлн. Ҳар бири ўз иқтисодий сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича $72,2 млрдни ташкил қилган.
🔵Шу ўринда бир савол туғилади: агар ҳамма қарздор бўлса, улар кимдан қарздор?
1-ўринда ички манбалар:
Пенсия жамғармалари;
Миллий банклар;
Суғурта компаниялари;
Инвестиция фондлари;
Корпорациялар;
Оддий фуқаролар (облигация сотиб олувчилар).
Яъни, аксарият ҳолларда давлатнинг қарзи халқнинг келажак пенсиясига қайтарилиши керак бўлган пулдир.
2-ўрин – хорижий манбалар:
Халқаро валюта жамғармаси (МВФ);
Жаҳон банки;
Бошқа давлатлар;
Суверен фондлар;
Халқаро банклар.
Қизиқ факт: Хитой ҳам қарздор, ҳам қарз берувчи.
🧳Хитойнинг давлат қарзи катта. Лекин у шу билан бирга Африка, Осиё ва ҳатто АҚШга ҳам кредит берувчи давлатлардан бири. Яъни, глобал молия тизимида бир давлат бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи, ҳам қарз берувчи бўлиши нормал ҳолат.
АҚШ кимга қарздор?
Ҳаммадан эмас, асосан ўзидан қарздор. Яъни, 70% қарзини америкалик пенсия фондлари, банклар ва инвесторлардан олган. Қолган 30%ни Япония, Хитой, Саудия, Бразилия каби давлатлар.
Демак, АҚШ давлат қарзи — “Америка халқи келажакда ўзидан пул қайтариб оладиган тизим”дир.
Энг кўп қарз берувчи давлатлар Япония, Хитой, Саудия Арабистони, Норвегия, Швейцария, Қатар ҳисобланади.
❗Улар нафақат иқтисоди кучли, балки бошқа давлат облигацияларини сотиб олиб, фоиздан пул ишлайди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10🤔 3👎 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️23 фоиздан 40 фоизгача бўлган микроқарзлар: Банклар орасида тафовут нега бунчалар катта?
Anor Bank микроқарз бўйича 40,7 фоизлик ставка таклиф қилмоқда. Бу мамлакатдаги банклар орасида энг катта фоиз ставкасидир. Мамлакатда микроқарзлар бўйича энг кичик фоиз ставкасини тақдим этаётган банк сифатида Aloqabank кўрсатилган. Унда фоиз ставкаси 23 фоизни ташкил қилмоқда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2436
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 11🤣 8👎 5🤮 4🤨 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Дунёдаги энг кўп гўшт истеъмол қиладиган мамлакатлар қайси?
Қўй ва эчки гўшти энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар қаторида эса Монголия мутлақ етакчи – жон бошига 68,5 кг. Ундан кейинги ўринларда Баҳрайн (23,4 кг), Янги Каледония (21,9 кг), Туркманистон (20,3 кг) ва Чад (19 кг) жойлашган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2435
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤣 12❤ 4🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон электр энергияси етказиб бериш бўйича Афғонистон билан шартнома имзолади
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати 17 ноябрь куни Тошкентда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Афғонистоннинг DABS компанияси бош директори Абдул Бори Умар бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бермоқда.
Ўзбекистон энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари ҳам иштирок этган мазкур учрашувда, вазир ва DABS компанияси бош директори Афғонистонда қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини муҳокама қилишган.
Бу борада Ўзбекистон-Афғонистон ўртасида энергетика соҳасида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани, хусусан, Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларининг жорий ҳолати ҳамда ушбу ишларни янада жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларининг жорий ҳолати ҳамда ушбу ишларни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган учрашув сўнггида 2026 йил учун электр энергиясини етказиб бериш бўйича тегишли шартнома имзоланган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 30❤ 7👍 4🔥 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда электрга бўлган талаб йилига 6 фоизга ўсмоқда
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида 8,5 миллион истеъмолчи 51,4 миллиард киловатт соат «свет» ишлатди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди
Охирги уч йилда электр энергиясига нисбатан талаб кескин ортмоқда, 2023 йилда 8,1 миллионта истеъмолчига 62,8 миллиард киловатт соат электр энергияси етказиб берилганди, дейилди анжуманда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» бошқарув раиси Асроржон Аскаровнинг айтишича, жамият тасарруфида 264 478 километр киловаттли кучланиш электр узатиш тармоқлари бор бўлиб, уларнинг қуввати 9112 мегаваттни ташкил этади.
«Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда «свет»га бўлган талаб йилига 6 фоизга ўсмоқда. Бу эса, ўз навбатида, электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан бир қаторда тақсимловчи тармоқларни янгилаш ва модернизация қилишни ҳам тақозо этади. 2023−2025 йилларда жами 26 748 километр электр узатиш тармоқлари янгиланди ва модернизация қилинди. Жорий йилнинг тўққиз ойида 2846 та трансформатор пункти янгиланди. Шунингдек, 2025 йил январь-сентябрь ойларида 3,4 миллиард киловатт соат электр энергияси ёки етти баробар кўп йўқотишларнинг камайишига эришилди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,9 миллиардга кўп», — дейди Аскаров.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 3❤ 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Қозоғистон Президенти Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига миннатдорлик хати йўллади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати маълум қилди.
Хатда Тўқаев жорий йил 14–16 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирган.
Шу билан бирга, мазкур ташрифнинг тарихий аҳамиятга эга экани, у икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашга хизмат қилгани алоҳида таъкидланган.
Қозоғистон Президенти Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини ҳам қайд этди. Унга кўра, минтақа ҳамкорлиги бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва Озарбайжоннинг тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамият бағишлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 95❤ 18🔥 13🕊 3😁 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Пахтачиликда ҳосилдорлик оширилади, субсидиялар ягона платформага ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича янги таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш, агрономларни янги тизим асосида тайёрлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Эндиликда:
60 центнердан ортиқ ҳосил олаётган фермерлар паст кўрсаткичга эга фермерларга бириктирилади. Ҳосилдорлик оширилса, илғор фермер 5 млн сўм мукофот олади.
Агрономлар учун икки йиллик амалий ўқитиш тизими жорий этилади, талабаларга стипендия берилади.
Геномика маркази ва Пахтачилик институтида фитотрон ва иссиқхоналар қурилади, нав яратиш муддати 2,5 баравар қисқаради.
Қишлоқ хўжалигида дронлар ва сунъий интеллект кенг қўлланади.
2026 йилдан ҳосилни ихтиёрий суғурталаш йўлга қўйилади, мукофотнинг 50% бюджетдан қопланади. 75 та субсидия тури ягона платформа орқали берилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 89❤ 42🔥 35👏 22👌 16💯 14🤣 2🕊 1🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️11 ойда 62 мингдан ортиқ истеъмолчи сув таъминотидан узилган
Бунга сабаб сифатида, уларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги кўрсатилган. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида республика бўйича 62,4 минг жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги сабабли сув таъминотидан узилган. Шундан 46 мингта ҳолат, яъни 70 фоиз ҳолатлар Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Ҳисобот даврида назорат қилувчи органлар билан биргаликда жами 4 351 та ҳолатда ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Сув таъминоти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар оқибатида етказилган зарар эса 82 млрд сўмни ташкил этган.
Энг юқори кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳрида - 488 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида - 433 та ҳолат;
Қорақалпоғистон Республикасида - 425 та ҳолат;
Хоразм вилоятида - 419 та ҳолат.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар оқибатида жамиятга 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. 33,6 млрд сўмлик зарар қопланиши таъминланган.
Қарздорликни қисқартириш мақсадида жорий йилда фуқаролик ва иқтисодий судларга 123,4 минг нафар қарздор истеъмолчиларга нисбатан 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган.
Аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бажарилаётган салмоқли ишлар натижасида, истеъмолчиларнинг қарздорлиги йил бошига нисбатан 203 млрд сўмга ёки 22 фоизга камайиб, 705,5 млрд сўмни ташкил этмоқда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарздорликни 364 млрд сўмга ёки 34 фоизга камайтиришга эришилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10😢 6👍 3🤣 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Туркманистон билан ҳам бир қанча икки томонлама келишувларга эришилиб, музокаралар олиб борилди. Олий даражада ўтган мазкур музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзоладилар. Ҳужжатлар соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, маданият, биологик хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни назарда тутади.
Жумладан, президентлар ҳузурида алмашилган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолияти тўғрисида шартнома; - Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим; - Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида битим; - Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшимча киритиш тўғрисида баённома; - Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшимча киритиш тўғрисида баённома; - Адлия вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; - 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорлик дастури; - Нефть маҳсулотлари ва суюқ кимёвий юкларни ташиш мақсадида темир йўл вагонларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; - Биологик хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми; - Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистон-Туркманистон эксперт кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум; - Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти билан Туркманистон Давлат, ҳуқуқ ва демократия институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; - 2026-2030 йилларда ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"; - Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан Лебап вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Ахал вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Тошҳовуз вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар. Ушбу ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиши мақсад қилинган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 63❤ 40🔥 25👏 21🤔 2
