Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

18 989
المشتركون
-924 ساعات
-737 أيام
-24530 أيام
أرشيف المشاركات
🟡 Йил сарҳисоби
Бир йил олдин худди шу куни йўқотишларим ва ютуқларимни қисқа рўйхат қилиб ёзган эканман. Энди ўйлаб кўрсам, сизнинг аввалги ютуқларингиз аслида ютуқ эмас, келажакдаги ютуқларингиз учун қадам бўлар экан.
Бу йили жуда катта ўзгаришлар бўлмади, аммо баъзиларини айтиш барибир керак:
▪️ шахсий брендимни танитиш учун @Abduazim_uz каналини очдим;
▪️ яхши тасодиф билан Minim | Brand Design агентлигига йўлиқдим ва шу жамоа билан ишлашни бошладим;
▪️ бунинг ортидан яхши инсонлар билан танишдим, қизиқарли лойиҳалар билан ишладим, билмаганларимни ўргандим, билганларимни имкон қадар улашдим;
▪️ «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсим ўқувчилари сони 300 га етди;
▪️ Иқтисодиёт университети ўқувчиларига маҳорат дарси ўтиб бердим;
▪️ Alohida mavzu лойиҳасида суҳбатда қатнашдим;
▪️ Background лойиҳаси учун интервью бердим;
▪️ Korzinka ташкиллаштирган подкастга чақирилдим;
▪️ кучли янги смартфон олдим;
▪️ ўғил фарзандли бўлдим;
▪️ Samsung билан ишлашни бошладим;
▪️ ишларимнинг кўп қисмини ҳамкасбларим, шогирдларим ва ўқувчиларимга тақсимлаб бера бошладим ва натижада шахсий ҳаёт учун кўпроқ вақт ажрата олдим;
▪️ Ибраҳим Гулямов муаллифлигидаги "Бизнесдаги 99 хато ва уларга ечимлар" номли китобга бош муҳаррирлик қилдим (аслида, ўтган йилги иш);
▪️ Илҳом Бегимқуловнинг "Бизнес шпаргалкаси" номли китобига бош муҳаррирлик қилиш насиб этди;
▪️ "Финляндия таълим мўъжизаси" китобининг лотин алифбосидаги нашрига муҳаррирлик қилдим;
▪️ яна бир қанча катта ва кичик лойиҳалар учун копирайтинг, таржима, таҳрир ва таҳсис бўйича ҳамкорлик қилдим.
Келаси йилга режалар катта, мақсадлар аниқ, қадамлар ҳозирдан бошланган, шунчаки ҳаракат қилиш керак.
2023 йилда сиз қандай ютуқларга эришдингиз?
👍 128🔥 19👏 10❤🔥 7🤣 2💯 1
Repost from TgId: 1680119342
Финляндия таълим мўъжизаси
Бу китоб аввал кирилл алифбосида чиққанди, энди лотин алифбосида мен ва жамоам (6 киши) таҳрири остида чиқди.
Тўғриси, бу иш осон кечмади. Кирилл алифбосидаги матнни тайёр конвертерлар орқали лотинга ўгириб қўйса бўлди-ку, бу жуда осон, дейдиганлар топилади. Аммо алифболардаги фарқлар, қоидалар тафовути биз ўйлагандан кўра кўпроқ. Масалан:
• нуқтаи назар — nuqtayi nazar
• 2000 йил — 2000-yil
• тўғридан-тўғри — to‘g‘ridan to‘g‘ri
• теккан — teggan
• мўъжиза — mo‘jiza
• қор ёққанда — qor yog‘ganda
• объект — obyekt каби...
Ундан ташқари, аввалги нашрлардаги хатолар имкон қадар тўғриланди, ғализликлар кетказилди, русча матн билан солиштирма таҳрир қилинди.
Хуллас, таҳрир бўйича портфолиом яна битта китобга, миям эса педагогик билимларга бойиди. Барча ўқитувчи ва мураббийларга тавсия қиламан. Golden Books'га раҳмат.
@Abduazim_uz
👍 141🔥 13👏 12🐳 7🤔 4🤣 3❤🔥 1👌 1
Repost from TgId: 1680119342
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Ибраҳим Гулямовнинг "Бизнесдаги 99 хато ва уларга ечимлар" номли китоби ниҳоят дунё юзини кўрди.
Бунда копирайтинг ва муҳаррирлик кўникмаларим билан оз бўлса-да ҳисса қўшганимдан хурсандман.
Ўтган йили бир неча ой давомида мунтазам муаллиф билан кўришиб, китоб таркиби бўйича маълумотлар олдим. Мен учун алоҳида, индивидуал дарслар ўтилди, десам муболаға бўлмайди. Айтилганларни электрон қоғозга қораладим, кейин ўқирли кўринишга келтирдим.
Китобни кўп мақтамайман. Бизнес эгалари учун зўр қўлланма, дейман холос.
Ёзилиш услуби ҳам жуда содда — бадиий қочиримлар, тушунарсиз илмий терминлар, мавҳум тушунчалар ишлатилмаган, шунчаки халқбоп қилиб ёзилган.
Муҳаррирнинг вазифаси — китобни ўқувчи учун ёқимли кўринишга келтириш. Аммо у (муҳаррир) ўзига эрк берса, аслиятдаги услуб йўқолади, муаллиф айтмоқчи бўлган маъно бузилади. Натижада ўқувчи муаллиф ва китоб ўртасидаги боғлиқликни кўролмайди. Содда қилиб айтсам, китобни бошқа одам ёзган, деган фикрга келади. Бизда эса муаллифнинг оҳанги имкон қадар сақлаб қолинди.
Қизиқ бўлса, ўқиб кўрарсизлар.
@Abduazim_uz
13.05 MB
👍 51🤣 11🔥 8👏 5❤🔥 1💯 1
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Ибраҳим Гулямовнинг "Бизнесдаги 99 хато ва уларга ечимлар" номли китоби ниҳоят дунё юзини кўрди.
Бунда копирайтинг ва муҳаррирлик кўникмаларим билан оз бўлса-да ҳисса қўшганимдан хурсандман.
Бир неча ой давомида мунтазам муаллиф билан кўришиб, китоб таркиби бўйича маълумотлар олдим. Мен учун алоҳида, индивидуал дарслар ўтилди, десам муболаға бўлмайди. Айтилганларни электрон қоғозга қораладим, кейин ўқирли кўринишга келтирдим.
Китобни кўп мақтамайман. Бизнес эгалари учун зўр қўлланма, дейман холос.
Ёзилиш услуби ҳам жуда содда — бадиий қочиримлар, тушунарсиз илмий терминлар, мавҳум тушунчалар ишлатилмаган, шунчаки халқбоп қилиб ёзилган.
Муҳаррирнинг вазифаси — китобни ўқувчи учун ёқимли кўринишга келтириш. Аммо у ўзига эрк берса, аслиятдаги услуб йўқолади, муаллиф айтмоқчи бўлган маъно бузилади. Натижада ўқувчи муаллиф ва китоб ўртасидаги боғлиқликни кўролмайди. Содда қилиб айтсам, китобни бошқа одам ёзган, деган фикрга келади. Бизда эса муаллифнинг оҳанги имкон қадар сақлаб қолинди.
@Abduazim_uz
13.05 MB
Ўзбекча гапир
Корзинка супермаркетларида бир банк номидан қуйидагича жумла янграяпти:
— Қаерда пулларингизни сақлашни билмаяпсизми?
Барака топгур, ўзбек бундай гапирмайди. Рус тилидан бир уқувсиз таржимон шундоққина ўгириб қўйгани сезилиб турибди. Диктор ҳам моҳиятни англамай, берилган матнни овозлаштириб қўяверган. Грамматика қайда қолди? Синтаксис нима дейди?
Қандай деса, тўғри бўлади?
— Пулларингизни қаерда сақлашни билмаяпсизми?
Тадбиркорларга ҳам беш кетмайман-да: рекламага шунча пул ажратишадию, лекин ҳаммаси зое кетади.
Тўғри ишни қилиш керак, лекин ишни тўғри қилиш ҳам керак-да.
@xatoliklar
👍 262🔥 38😁 34👏 14😱 7💯 4❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Кўхна | Ko‘xna
- Кўҳна | Ko‘hna
👍 78👏 21💯 14❤🔥 5
Тўлдириш: шу ерда юқоридаги ҳолат бўйича тўлиқ изоҳ берилибди. Асосийси, бу мансабдор ва ходим эмас, қариндошлар ўртасида бўлган муносабат экан. Кимга қизиқ бўлса, танишиб чиқишлари мумкин. Муҳокамани тўхтатамиз.
@xatoliklar
MAQOLA.pdf3.31 KB
👍 49😁 10❤🔥 1🥰 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шу хат бўйича фикр билдиришимни сўрашибди.
Лингвистик таҳлилyнинг турлари кўп, аммо лексик турида инсон омили минимал даражада бўлиши, бирламчи манба сифатида нуфузли луғатларга таянилиши керак.
Яна бир нарса: лингвистик анализда контекст, ҳолат, вақт, муносабат, оҳанг тўлақонли таҳлил қилинади, биргина сўзнинг ўзи эмас.
Опанинг айби мансабдорни оқлаб берганида эмас, балки манбаларга таянмай изоҳ берганида.
Ибора русчами, демак, русча манбаларни варақлаш керак:
— Большой словарь русских поговорок
— Большой словарь русского мата
@xatoliklar
👍 53😁 36🤯 5🔥 4🤬 2🤣 2❤🔥 1🐳 1🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шу ёзув анчадан бери туради. Эълон эгалари ё ўзбек тилига тупуриб қўйган — биттагина хато учун баннерни алмаштириш шарт эмас, деб фикр юритишади, ё янги баннер осиш харажатларини чўнтаклари кўтармайди.
Хаммаси | Xammasi ❌
Ҳаммаси | Hammasi ✅
@xatoliklar
👍 119🔥 15❤🔥 7🌚 6👏 3🤔 3💯 3
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Компания | Kompaniya
- Кампания | Kampaniya
- Иккиси икки хил маънодаги сўз
👍 63😱 43👌 9💯 7❤🔥 3👏 3
Кимдир режаларини айтади, кимдир натижа кўрсатади
2020 йилда Давлат тилини ривожлантириш департаменти изоҳли луғат сайти ишлаб чиқилаётганини айтганди. Уч ярим йил ўтибдики, улар айтган сайт ҳали ҳам ишга тушгани йўқ.
Аммо сизга яхши хабарим бор: ўтган йили имло луғати сайтини ишлаб чиққан йигитлар бу сафар биз учун изоҳли луғатни тайёрлаб қўйишибди. Энди уриб бошни ёриш мумкин бўлган баҳайбат китобларни ўзингиз билан олиб юришга тўғри келмайди.
Фойдаланинг: IZOH.UZ
@xatoliklar
👍 103🔥 15😁 6🤬 6❤🔥 1😢 1🕊 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Халқбоб | Xalqbob
- Халқбоп | Xalqbop
👍 84💯 29😁 16🤔 6🔥 4👏 3🤬 1👌 1
Ғолиб аниқланди
Анчагина матнлар жўнатилди, бири биридан қизиқарли, жозибали, оригинал. Ўзимиз учун иқтидорли инсонларни кашф қилдик. Тахминан 20 тача номзодни курсда бепул ўқишга лойиқ деб кўрдик. Аммо ҳозирча бир кишигагина бундай имкониятни бера оламиз.
Ғолиб — @Bintu_Ergash. Табриклаймиз, курсдан оладиганингиз сиз учун хайрли бўлсин.
Яна энг юқори баҳоланган номзодлар:
• @NargizaSanjarovna
• @gifted_napper_M
• @Shahnoza_Normatova
Қолганларни ҳам ҳафа қилмадик — ўзлари ҳақидаги маълумот, ёзган матнлари, матннинг оригиналлиги ва жозибадорлигига кўра курсда ўқиш учун 30% дан 70% гача чегирма купони бердик. Улар исталган пайт шу чегирма билан курсда ўқиб олишлари мумкин бўлади.
*Ғолиб жўнатган матн(лар) сал кейинроқ жойланади.
@xatoliklar
👍 85❤🔥 4💯 2👌 1
Қўшимча изоҳ
1. Матнда канал ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингиз бўлиши керак эмас.
2. @xatoliklar каналида обуначилар сони кўпайиши учун бошқа каналларда реклама қилинади. Матнни мана шу мақсадни кўзлаб ёзасиз.
3. Каналнинг асосий фаолияти копирайтинг курси эмас, балки инсонларни тўғри ёзишга ўргатиш ва бунга тарғиб қилиш.
👍 46👌 12❤🔥 6👏 5🔥 1
Repost from TgId: 1680119342
Бир кишини бепул ўқитаман
Бугун кайфиятим яхши, шунга бир кишини курсимда бепул ўқитмоқчиман.
Ким номзод бўла олади?
Копирайтинг, маркетинг ва умуман ёзишга ҳақиқатан ҳам қизиқадиган, аммо курсда ўқишга молиявий жиҳатдан имкони бўлмай турган ҳар қандай одам.
Шартлар қандай?
@xatoliklar канали учун креатив ёндашув билан реклама матнини ёзиш. Ғолиб битта бўлади, аммо матнларнинг яхшилари келажакда канал рекламаси йўлида фойдаланилиши мумкин (шунга рози бўласиз).
Матн қандай бўлиши керак?
Имкон қадар креатив, ноодатий, қисқа ва одамларни жалб қила олиши керак.
Ёзган матнингизни ўзингиз ҳақингиздаги маълумот билан тўлдириб менга — @nuqtavergul аккаунтига жўнатасиз.
Қабул 23 ноябрь 23:59 гача. Вақт кетди.
👏 30👍 18🔥 9❤🔥 3💯 3🕊 2
Курсда ўқисаммикан ё ўқимасаммикан?
Сизни ҳам шундай савол қийнаётган бўлса, ўқимаганингиз маъқул. Чунки иккиланиш, шубҳа, ишончсизлик ҳаракатни сўндиради, натижага эришишни қийинлаштиради.
Курсга ёзилганлар учун эртадан дарсларимиз бошланади. Сизга эса тавсиям: дангал бўлинг ва тезроқ қарор қабул қилинг. Қарорни бугун бермасангиз, эртага кеч бўлади.
🔥 19👍 14🌚 3❤🔥 2💯 2🤔 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Узур, дўстим! | Uzur, do‘stim!
- Узр, дўстим! | Uzr, do‘stim!
👏 45👍 25💯 14😁 13😱 4❤🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Чет элдан келган супермаркетлар тармоғи ўзбекча ёзишга уриняпти — бу яхши. Лекин Ўзбекистондаги жамоасига тўғри ёза оладиган копирайтер ёки муҳаррир кераклиги аниқ. Бўлмаса, мана шундай шарманда бўлиб юраверади.
Нархла | Narxla ❌
Нархлар | Narxlar ✅
Сафат | Safat ❌
Сифат | Sifat ✅
Насбат | Nasbat ❌
Нисбат | Nisbat ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 73👍 43😢 16🔥 9😱 3❤🔥 2😁 2🤯 2🌚 2
“Муштум” барибир муштум-да!
Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!
Кулги, қаҳқаҳа — бараканинг омили!
Шахсан ўзим Муштум” журнали расмий Телеграм каналига обуна бўлиб, асло афсусланмадим.
Сизларни ҳам обуна бўлишга чақираман!
👇Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/mushtumjurnali
😁 43👍 21👏 7🤯 3❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Хайир, дўстим! | Xayir, do‘stim!
- Хайр, дўстим! | Xayr, do‘stim!
👍 61😁 31💯 9🔥 5🥰 3❤🔥 1
