Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

18 991
المشتركون
-1424 ساعات
-657 أيام
-24430 أيام
أرشيف المشاركات
Ўзи бу курс ким учун?
Копирайтинг курси ким учун, деб сўрашяпти. Асосан 4 тоифадаги инсонлар учун. Булар:
1. Ёзишни хуш кўрувчилар
Шундай одамлар бор, ёзиш улар учун шунчаки ҳаёт тарзи, усиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Блог юритишади, мақолалар битишади, кундалик тутишади, ғояларини қайдларга ёзиб юришади. Бундай инсонлардан зўр копирайтер чиқиши кўп учрайди.
2. SMM мутахассиси, таргетолог, маркетологлар
Копирайтинг бу соҳалар билан бевосита боғлиқ. Баъзида компанияда копирайтер бўлмайди ва унинг иши айни шу мутахассисларга юклатилади. Шунинг учун ҳам бу соҳа мутахассислари копирайтинг кўникмаларига эга бўлиб қўйишса, компания учун берадиган қийматлари ошади, балки, ойликлари ҳам...
3. Талабалар ва декретдаги аёллар
Бу тоифадаги инсонларда кўпинча ўзларини моддий томондан ўнглашни исташади. Нимадир қилсам-у, ота-онамдан, хўжайинимдан ҳадеб пул сўрайвермасам, ўз эҳтиёжларимни ўзим қопласам, дейишади. Бу ой харажатларингизни озгина камайтириб, ўзингизга инвестиция киритинг. Копирайтингни яхшилаб ўргансангиз, бу пул кейин ўзини каррасига оқлайди.
4. Тинч ўтиролмайдиганлар
Яхши иш жойи, лавозими, даромади бор бўлишига қарамай, курсимда ўқийдиганлар ҳам бўлиб туради. Улар учун таълим — зарурат, замон билан ҳамнафас бўлиш усули, бир жойда қолиб кетмаслик омили, ўз устида ишлаш калити.
Агар ўзингизни юқоридаги тоифалардан бирида кўраётган бўлсангиз, @Copywriting_Support орқали курс ҳақида маълумот олинг.
Сиз қайси тоифага кирасиз?
👍 40🔥 10🤔 4🤬 2🕊 1
🔥 Қабул очилди
Анча вақт копирайтинг курсига қабул очмадик. Хозир эса курсда ўқишни истовчилар кўп экан.
Шу боис янги гуруҳга қабул очамиз.
Дарсларда янгилик борми?
Аввал видеодарслар 1 соатдан 2 соатгача давом этарди. Бу эса:
— узоқ вақт бир дарсни тинглаш чарчатиб қўярди;
— диққатни шунча вақт ушлаб туриш имконсиз бўларди;
— натижада ўқувчилар дарсларни ўзлаштиришда қийналишарди.
Шу сабабли биз дарсларни қисмларга бўлиб тақдим этишга қарор қилдик.
Энди ҳар бир дарс битта роликдан эмас, бир нечта қисмлардан иборат бўлади. Бу дарсларни ўзлаштиришга анча енгиллик беради.
Курс нархи ўзгармаган: 1 100 000 сўм.
Курс бўйича филолог, педагог, ижодкор ва малакали копирайтер — шогирдим Нилуфар Обидова кураторингиз бўладилар.
Қўшимча саволлар билан шахсан мен (Абдуазим)га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.
📲 Курсга ёзилиш: @Copywriting_Support
🔥 31👍 20👏 5🤔 2😁 1
Repost from TgId: 1680119342
Photo unavailableShow in Telegram
Картангизни теккАзинг...
Шахсий машинасиз юрганда атроф-муҳитга кўпроқ эътибор бера оларкан киши. Менинг ҳолатимда, айниқса, матн билан боғлиқ хатоларга.
Автобусда ҳам юриб кўрдим. Унда мен пайқаган энг қўпол хато — минглаб тўлов терминалларида "Картангизни текказинг" деб ёзиб қўйишгани.
2023 йил статистикасига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида жамоат транспорти (автобус ва метро)да кунига 1,7 млн киши сафар қилади. Бу дегани, ҳар куни шу хато сўзни шунча аҳоли кўради ва онгига муҳрлайди. Натижада сўзнинг мана шу шаклини тўғри деб қабул қила бошлайди. Шахсий фикримча, бу оммавий саводсизликка чорлашдан бошқа нарса эмас.
Текказмоқ | Tekkazmoq ❌
Теккизмоқ | Tekkizmoq ✅
Тегизмоқ | Tegizmoq ✅
@Abduazim_uz
@xatoliklar
👍 88🔥 17👏 2💯 2
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Текказмоқ | Tekkazmoq
- Теккизмоқ | Tekkizmoq
👍 65💯 16🤔 12🔥 8🥰 3
Дарвоқе, «Тўғри копирайтинг» курсида ўқиган шогирдларим бундай хатоларга йўл қўйишмайди, чунки ёзганини қайта текшириш кераклигини, луғатлар билан ишлашни ўрганишади.
@xatoliklar
👍 77😁 17🔥 13👏 4👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
Йирик бренд кичик хато қилса ҳам, буни ҳамма пайқайди ва натижада унинг нуфузига путур етади, мижозлар ишончи йўқола бошлайди. Бу чуқур билим талаб қилмайдиган маркетинг асосларидан.
Тамади | Tamadi ❌
Тамадди | Tamaddi ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
👍 78🔥 13💯 9😁 7🤬 1
Repost from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Photo unavailableShow in Telegram
Реклама ҳақида
Билармидингиз? Қонунга кўра, ташқи рекламада матн икки тилда ёзилган бўлса (олайлик, ўзбек ва рус тилларида), рус тилидаги матн ўзбек тилидагисидан кичикроқ ўлчамда бўлиши керак.
*Рекламачи танишингизга жўнатиб қўйинг.
Яна шу каби қизиқ маълумотлар жойлаб турилишини истасангиз, лайкларингизни аяманг.
@xatoliklar
👍 271🔥 36😁 9🤔 6🤬 5👌 4👏 3🌚 1
Охирги пайт менда кўп бўлаётган ҳолат:
— Менга фалонта товуқли сомса, олиб кетишга.
— Собойгами?
— Олиб кетишга!
@xatoliklar
🤣 289👍 50🔥 15😢 10🤬 7🌚 3
Photo unavailableShow in Telegram
Учтепа тумани ҳокимлигидан янгича сўз: кибржиноятчилик!
Кибржиноятчилик нима?
Кибрга берилганлар фаолияти бўлса керак 😆
Кибржиноят ❌
Кибержиноят ✅
Учтепа туман ҳокимлиги ❌
Учтепа тумани ҳокимлиги ✅
@xatoliklar
😁 140👍 39🤣 29🔥 8😢 8🌚 2🤯 1😱 1👌 1
Анъанага кўра, бугунги энг долзарб сўз ва жумлалар.
Хайит | Xayit ❌
Ҳайит | Hayit ✅
Қурбон ҳайит | Qurbon hayit ❌
Қурбон ҳайити | Qurbon hayiti ✅
Муборакбот этаман | Muborakbot etaman ❌
Муборакбод этаман | Muborakbod etaman ✅
Бу байрам ҳаммамизга муборак бўлсин!
@xatoliklar
👍 201👏 21🔥 19❤🔥 8👌 6🤯 5🥰 2💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўқинг, фақат йиғламанг...
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 197😢 89🤯 16😱 15😁 11👍 8🔥 2❤🔥 1👏 1🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Нотўғри анъаналар...
Юртимизда спорт мухлислари, шу жумладан футбол шинавандалари жуда кўп. Хорижий жамоаларнинг ўйинларини доим кузатиб борамиз, шарҳларни эшитамиз. Бироқ футбол клубларининг номларини бизда тўғри транскрипция қилишадими? Сезилмаган хатоларга дуч келмаяпмизми?
Германияда дунёга машҳур BAYERN футбол клуби бор (тўлиқ номи Fußball-Club Bayern München e.V.) Маълумки, ўзбек тилида бу жамоанинг номи БАВАРИЯ деб ёзилади ва айтилади. Бундай аталиши бизга шўро давридан мерос қолган. Германиядаги BAYERN географик ҳудудий бирлиги рус тилида БАВАРИЯ деб номлангани боис, клуб номи ҳам БАВАРИЯ деб аталган. Бизга географик ном кетидан жамоанинг номи ҳам шу шаклда ўтган. Аслида қандай бўлиши керак?
Юқорида ёзганимиздек, клубнинг немисча номи BAYERN. Хорижий тиллардаги ҳамма ёзувларда, титрларда уни шу шаклга кўрамиз. Немисчада бошқа шаклдаги муқобили йўқ. Шунинг учун уни амалий транскрипция орқали BAYERN/ БАЙЕРН деб ёзишга ўтишимиз лозим. Бунда битта оддий мантиқ бор: Италиядаги ROMA клуби бизда ҳам ROMA/РОМА, NAPOLI клуби бизда ҳам NAPOLI/НАПОЛИ дейилади, тўғрими? Клублар номини ўша шаҳарларнинг бизда РИМ ёки НЕАПОЛЬ деб аталишидан олмаяпмиз-ку. Нотўғри давом этиб келган эски анъаналардан воз кечишнинг кечи йўқ. Ҳа, бунга ҳамма ўрганган, БАЙЕРН дейиш ноқулай ва ўнғайсиз туюлиши мумкин. Лекин ҳечдан кўра... деганларидек. Бу ерда немисча ном калька эмас, балки амалий транскрипция қилинаётганини эътибор олиш лозим.
Демак:
BAVARIYA/ БАВАРИЯ ❌
BAYERN/ БАЙЕРН ✅
Хорижий футбол клубларини тўғри ёзиш мавзусига яна тўхталамиз...
@xatoliklar
👍 105💯 8🤔 3🤬 2❤🔥 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Биргина таблодаги хатолар:
1. Эшикдан чиқиш қарама-қарши томондан (-и қўшимчаси ортиқча).
2. Эшикдан дейиш ҳам шарт эмас, одамларнинг эшикдан бошқа жойдан чиқишга кўзи учиб тургани йўқ.
3. Янгиҳаёт тумани (қўшиб ёзилади).
4. O‘zgarish (o‘ ҳарфи белгисини тўғри ишлатиш керак)
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 127👍 103🔥 19😢 8😁 5😱 2🐳 2❤🔥 1🌚 1
Ёзув бошқа, талаффуз бошқа
Дунё амалиётига кўра, брендлар ва компанияларнинг номлари бошқа тилларда асл ҳолича ёзилади. Уларни шу шаклда ҳамма танийди, билади, уларнинг логотипларида ҳам шу ном ёзилган. Айтайлик, PHILIPS, SONY ёки MITSUBISHI номларини ҳамма ерда бир хил шаклда учратамиз.
Бироқ бу номларни ўқиш ва талаффуз қилишда турли чалкашликларга кўп дуч келамиз. Узоққа бормайлик, юртимизда ҳам нафақат оддий фуқаролар, балки журналистлар, бошловчилар, тадбиркорлар, шарҳловчилар номларни тўғри талаффуз қилишда сезиларли хатоларга йўл қўйишади. Шу боис айрим машҳур компания ва брендлар номларининг амалий транскрипциясини келтирамиз:
HYUNDAI — ХЁНДЭ
XIAOMI — СЯОМИ
DAEWOO — ТЭУ
SAMSUNG — САМСОН
HONOR — ОНОР
ZARA — САРА
NIKE — НАЙКИ
XEROX —ЗИРОКС
LAMBORGHINI — ЛАМБОРГИНИ
HERMÈS — ЭРМЕС
CHLOÉ — КЛОЭ
LEVI’S — ЛЕВИС
GUCCI —ГУЧЧИ
LOUIS VUITTON — ЛУИ ВЮИТТОН
PORSCHE — ПОРШЕ
LACOSTE —ЛАКОСТ
JAKO — ЯКО
Тўғри талаффуз қилишга эътиборли бўламиз, дўстлар. Яна қандай бренд номлари сизга қизиқ?
@xatoliklar
👍 108🔥 6👏 6💯 6❤🔥 3👌 2🕊 2😱 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Сизларда етказиш хизмати борми?
— Мавжут!
Мавжут | Mavjut ❌
Мавжуд | Mavjud ✅
*Расм обуначилардан
@xatoliklar
😁 98👍 32😢 19🤣 12🔥 9🐳 3❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Барака топкур
- Барака топгур
👍 63🔥 22😁 11👏 10💯 7🤔 4🌚 2❤🔥 1
Нуқта қўйилмайдими?
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори бор. Унда аниқ ёзиб қўйилган:
• “Бирлик белгиларида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди”.
Шунга кўра, уларнинг қисқартмаларини нуқтасиз ёзганимиз тўғри бўлади:
• миллиметр — мм (mm)
• сантиметр — см (cm)
• дециметр — дм (dm)
• метр — м (m)
• километр — км (km)
• грамм — г (g)
• килограмм кг (kg)
• миллилитр — мл (ml)
• литр — л (l)
Мисол учун:
Вазни 60 кг бўлганлар орасидаги мусобақа давом этади.
————————
Биз сўз қисқартмаларидан кейин нуқта қўйилишига одатланганмиз:
• республика — рес.
• вилоят — вил.
• туман — тум.
• ва ҳоказо — ва ҳ. каби...
Аммо муайян қисми қирқилган қисқартмалардан ташқари, аббревиатуралар (уларга кейинроқ алоҳида тўхталамиз) ва орада унли (ва баъзи бошқа) ҳарфлари тушириб қолдирилган қисқартмалар ҳам бўлади:
• миллион — млн
• миллиард — млрд
• триллион — трлн каби
Амалиётда бундай қисқартмалардан кейин нуқта қўйилмайди. Мисол учун:
• Бу йили даромад 14 млрд сўмни ташкил қилди.
• ...корхоналар бир йилда 2,3 трлн сўм соф фойда кўрди.
Мантиқан қаралса, нуқтанинг вазифаси қисқартманинг тушириб қолдирилган сўнгги қисми борлигини билдиришдир. Соддароқ айтсак, нуқтанинг ўрнида бирор нарса бор дегани.
Биздаги млн, млрд қисқартмаларида эса сўнгги ҳарф сақланиб қолган, шу боис улардан кейин нуқта қўйиш хато бўлади, чунки нуқтадан кейин яна бир тушиб қолган қисм бор дегандек бўлиб қолади.
@xatoliklar
👍 122🔥 22👏 13🐳 3🌚 3❤🔥 1🤔 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- 3 млн. сўм | 3 mln. so‘m
- 3 млн сўм | 3 mln so‘m
👍 98😢 30🤔 20💯 8🔥 3👌 2🤣 2❤🔥 1👏 1🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ойига 3 млн топаман, 5 млн ишлатаман...
Курсимда ўқиганларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ.
Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масала содда тилда тушунтириб бориладиган канални тавсия қиламан. Фойдали ва сифатли канал.
Каналга уланиш ➡️ @foydali_moliya
👍 37🔥 13🤣 9🤬 6💯 6🌚 2❤🔥 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шахсий кўрикдан ўтказиш
Расмий услубга оид матнларда синонимия, омонимия каби ҳодисаларга йўл қўйиб бўлмайди. Бу матннинг ҳар хил тушунилиши, турли шарҳланишига олиб келади.
Рус тилидаги юридик личный досмотр термини ўзбекчага икки хил вариантда таржима қилинган ва ҳар иккаласи ҳам тилимизда фаол ишлатиб келинмоқда:
1) шахсий кўрикдан ўтказиш;
2) шахсни кўрикдан ўтказиш.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 289-моддасида иккала бирикма ҳам ишлатилган.
Шахсий кўрикдан ўтказиш деб берилиши хато ҳисобланади. Чунки бу бирикма бир киши томонидан бир ё бир нечта шахсни кўрикдан ўтказиш ёки бир нечта киши томонидан бир шахсни кўрикдан ўтказишни англатади.
Русча личный досмотр терминини шахсни кўрикдан ўтказиш бирикмаси тўлиқ ифодалай олади.
Демак:
Шахсий кўрикдан ўтказиш ❌
Шахсий кўрикдан ўтказиш ✅
"Юридик тил назарияси ва амалиёти" китоби асосида тайёрланди
@xatoliklar
👍 56🔥 4🤔 4❤🔥 1🌚 1
