ar
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
18 987
المشتركون
-1424 ساعات
-657 أيام
-24430 أيام
أرشيف المشاركات
Шарм ал-шайх ёки..? Бугун реклама эълонларида кўп учрайдиган сўзлардан бири — Шарм ал-Шайх. Мисрда жойлашган бу шаҳар саёҳатчиларнинг севимли маскани. Аммо ҳамма ҳам унинг тўғри ёзилишини билавермайди, уни Шарм ал-Шайх тарзида ёзиш эса хато. Нима учун хато? Арабчада бу сўз шундай ёзилади: شرم الشيخ. Ҳарфлар кетма-кетлигига қарасак, чиндан ҳам алалиф ва лом тарзида ёзилган. Аммо араб тили грамматика қоидаларида шамсий ва қамарий ҳарфлар деган тушунча бор. Агар алиф-ломдан кейин шамсий ҳарфлар келса, лом ўқилмай, шамсий ҳарфлар иккилантирилади. Масалан, ал-Замахшарий эмас, балки аз-Замахшарий. Ш (шин) ҳам шамсий ҳарф саналади. Шу боис Шарм ал-Шайх дейиш тўғри бўлмайди. Ал-Беруний, ал-Бухорий сўзларида Б (ба) қамарий ҳарф бўлгани сабабли Л (лом) ўзгармай, аслича қолади. Демак: Шарм ал-шайх ❌ Шарм аш-шайх ✅ @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 8🔥 2👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ниҳоят, янги гуруҳга рўйхатга олиш бошланди «Тўғри копирайтинг» курсига қабул бошланишини кўпчилик кутиб қолди. Ниҳоят, бугундан курсга яна ёзилишингиз мумкин. Агар сиз: — ота-онасидан пул сўраш ёшидан ўтиб бораётган йигит-қиз; — ойлик маошига қониқмайдиган ва қўшимча даромад манбаи излаётган ишчи; — ишсизликдан чарчаган бекорчи ёки декретдаги аёл бўлсангиз, бу постни охиригача ўқинг. Инсон ҳозирги ҳолатидан қониқмаслиги бу ўз камчиликларини англашидан далолат қилади ва бу яхши. Шундай бўлса, албатта копирайтингни ўрганиб, копирайтер бўлинг. Копирайтер ким? Бу компаниялар учун кучли сотув матнларини ёзиб, пул ишлайдиган мутахассис. Ҳозирги кунда копирайтерларга биттагина қисқа сотув матни учун бизнеслар 40 мингдан 200 минг сўмгача тўлашга тайёр. Сиз ҳам бу соҳага осонгина киришингиз мумкин, агар: • Имловий хатоларсиз ёзсангиз • Кўп китоб ўқисангиз ва шахсий кундаликда мақолалар ёзиб турсангиз • Ёзиш сиз учун кундалик ва одатий иш бўлса. Ёзишга мойиллигингиз бўлса, бу орқали пул ишлашни бошлаш фурсати келмадими? Курсда ўқиш мажбурий эмас, аммо ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, ўқишдан бошқа чора йўқ. ———————————— Бу сафар биз кўпчиликнинг илтимосини инобатга олдик. Энди сиз курс пулини 3 қисмга бўлиб тўлашингиз мумкин. Батафсил юқоридаги расмда ва ушбу ҳаволада: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr Курс ҳақида кўпроқ билиш учун ёзинг: @Copywriting_Support
إظهار الكل...
👍 33👏 9🔥 7❤‍🔥 3😱 1
Курсга қабулни қачон очасиз? Охирги пайт копирайтинг курсимизга қабул бўлишини кўпчилик сўраяпти. Олдиндан тўлов қилиб қўйишни илтимос қилганлар ҳам бўляпти. Шунинг учун эртадан янги гуруҳ очишга қарор қилдик. Қизиққанлар бўлса, ҳозирча копирайтинг ва курс ҳақидаги маълумотлар билан танишиб туришингиз мумкин: • Копирайтинг нима?Курс ҳақида батафсил @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 43🔥 11❤‍🔥 5👏 5
Photo unavailableShow in Telegram
Светофор Дунёда илк светофорлар автомобиллар учун эмас, пиёдалар оқимини назорат қилиш учун 1968 йил Лондонда ўрнатилган. Унда фақат яшил ва қизил чироқ бўлган. Дастлабки 3 рангли (яшил, сариқ ва қизил) светофорлар 1918 йилда Нью-Йоркда қўйилган. Светофор сўзи ўзбек тилига рус тилидан кириб келган бўлиб, у рус тилидаги свет (ёруғлик) ва юнонча phoros (ташувчи, элтувчи) сўзларининг бирикмасидан ясалган. "Светофор"нинг ўзбекча муқобилини ясашга уринишлар бўлган. Улардан энг кўп таклиф қилинганлари — йўлчироқ, уччироқ, хавфсизлик чироғи вариантлари. Балки, сиз бошқа бир таклиф берарсиз? Юқоридаги расмда Лондондаги светофорлар ёдгорлигини кўришингиз мумкин. Маълумот учун, ҳар йили 5 август куни дунёда светофорлар куни нишонланади. @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 58🔥 13👏 9😁 2
У Қуръонни ..... қилди.Anonymous voting
  • хатим
  • хатм
0 votes
👍 83💯 20👌 7❤‍🔥 4🕊 4🔥 3🌚 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бутун дунёни иш билан таъминлайдиган янги платформа Манзил бу ерда 👉 @qamaruz
إظهار الكل...
👍 34🤣 25🔥 9👌 7🌚 2❤‍🔥 1
Маҳкум ёки маҳбус? Лисонимизда маҳкум ва маҳбус сўзлари бор. Кўпчилик бу сўзларнинг маъносидаги фарқни билмайди. Уларни қўллашда адашадиганлар учраб туради. “Qomus Info” онлайн энциклопедиясида ушбу сўзларнинг маънолари қуйидагича изоҳланган: МАҲКУМ — қонун билан тақиқланган муайян жиноятни содир этгани учун суд томонидан айбдор деб топилган шахс. Маҳкум барча фуқаровий ҳуқуқлардан фойдаланади. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Процессуал кодексида берилган. Маҳкум фуқаровий, мулкий, ворислик, муаллифлик, кашфиётчилик, меҳнат, уй-жой ҳуқуқларига эга. МАҲБУС — эҳтиёт чораси тартибида қамоққа олинган шахс. Маҳбус дастлабки қамоқ жойларида сақланади ва қонун бўйича чекланган ҳуқуқларга эга. Маҳбус қамоқда 3 ой сақланади. Оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда айбланаётган маҳбуслар эса бир йилгача қамоқда ушлаб турилиши мумкин. @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 54🔥 9👏 6💯 3❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Гумондор ким? Собиқ шўролар даврида турли соҳаларга доир терминлар рус тилидан тўғридан-тўғри таржима қилинган. Бунинг ортидан шакл ва мазмуни номутаносиб бўлган терминларга кўп дуч келамиз. Шулардан бири рус тилига оид подозреваемый юридик терминининг мустамлакачилик даврида ўзбек тилига гумондор деб нотўғри таржима қилинишидир. Гумондор сўзининг гумон қилинувчи шахсга ишлатилиши хато. Чунки форс тилидан олинган -дор қўшимчаси шахс ёки предметнинг бирон нарсага эгалик маъносини англатади. Масалан: хабардор — хабарга эга, айбдор — айби бор, мансабдор — мансабга эга, ҳомиладор — ҳомиласи бор. Демак, гумондор бу бирор ким/нарсадан гумон қилинаётган кимса эмас, балки ўзида бирор ким/нарсага нисбатан гумони бор одам. 1995 йилдан бошлаб қонунчиликда хато қўлланган гумондор сўзи ўрнига гумон қилинувчи бирикмасидан (баъзида гумонланувчи сўзидан) фойдаланилади ва бу тўғри қарор. Тилнинг сўз бойлиги ошишида бадиий асарларнинг роли катта. Аксарият сўзлар илк бора адиблар томонидан ўз асарида қўлланади ва у орқали кенг тарқалади. Гумондор сўзининг деярли барча жамиятимиз аъзолари томонидан ноўрин ишлатилишига асосий сабаб ҳам аввал бадиий асарларда, сўнг бошқа услуб матнларида хато ишлатиб келиниши бўлса керак. — Гумондор борми? – деди уста. — Гумондор-ку йўқ, аммо бечоранинг ўлими жуда қизиқ кунга тўғри келиши ажиб, – деди уста Фарфи. А. Қодирий, “Ўткан кунлар”. ——————————————— Демак, гумон остидаги шахс — • Гумондор ❌ • Гумон қилинувчи ✅ • Гумонланувчи ✅ @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 90🔥 14👌 3💯 2❤‍🔥 1
Меҳмондўст ўзбек халқи меҳмонларни очиқ чеҳра билан кутиб олади, аммо аҳмоқ ва босқинчиларни эмас. @xatoliklar
إظهار الكل...
🔥 141👍 77🤔 18🤣 8💯 5👏 3👌 3❤‍🔥 1
"Келмаса-келмас" деган қўшиқ бўлармиди? Кемади | Kemadi ❌ Келмади | Kelmadi ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
إظهار الكل...
🤣 170👍 27😁 19🔥 5😢 4🐳 3❤‍🔥 2
Қонун бўйича ижарачи — бу ...Anonymous voting
  • Ниманидир ижарага олувчи
  • Ниманидир ижарага берувчи
0 votes
🔥 46👍 33🌚 8🐳 1
Repost from TgId: 1285127439
✅ Qay biri toʻgʻri?Anonymous voting
  • 10 dan 5 ni ayiring | 20 ta kitob | Soat 12 gacha
  • 10dan 5ni ayiring | 20ta kitob | Soat 12gacha
0 votes
👍 101👏 17😱 11🔥 9💯 9😁 6😢 5🤔 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Эълон, плакат, афишалар билан шуғулланиб келаётган ҳурматли тадбиркорлар! Ёнингизга билимли ўзбек тили мутахассисларини ишга олишингизни ёки имло қоидаларига мунтазам мурожаат қилишингизни сўраймиз. Йўқса, бу кетишда бутун халқ саводсиз бўлиб қолади. Шакиллари ❌ Шакллари ✅ Манархия ❌ Монархия ✅ Тузулиш ❌ Тузилиш ✅ Федеятив ❌ Федератив ✅ Конфедеятив ❌ Конфедератив ✅ Демакратик ❌ Демократик ✅ @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 108😢 50🔥 9👏 5💯 5👌 2🐳 2
“ТАЪҚИҚЛАШ”НИ ТАҚИҚЛАШ “Тақиқ” сўзини “таЪқиқ” деб хато ёзиш ҳоллари кўп учрайди. Хўш, нега “таЪқиқ” деб ёзиб бўлмайди? Аслида, айириш ёки тутуқ белгиси (“ъ”) ҳеч қандай товушга эга эмас, соф туркий-ўзбекча сўзларда умуман ишлатилмайди, ундан фақат араб ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзларни ёзишда фойдаланамиз. Арабий сўзларда “ъайн” (“ع”) товуши, “ҳамза” (“ء”) ёки “сукун” белгилари иштирок этса, уларни ўзбек тилида “ъ” билан ифодалаймиз, мисол: қатЪий قَطْعىٌّ, масЪул مسؤول, “таЪқиб” تَعْقِيب... Яъни, “ъ” билан ёзиладиган сўзларимизнинг ҳаммаси ўзлашган сўзлардир. Демак, шу кичик белги ҳам, гарчи товуш билдирмаса-да, сўзнинг этимологияси билан боғлиқ муҳим маъно таширкан. “Тақиқ”ни ҳам агар “таЪқиқ” деб ёзсак, унинг илдизларини бошқа тил, хусусан, араб тилидан излашимизга тўғри келади. Келинг, излаб кўрамиз. 1981 йили чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “ТАҚИҚ” сўзи арабча ёки бошқа тилдан ўзлашган деб айтилмаган. Бу эса сўзнинг бошқа тилдан ўзлашмаган, соф ўзбекча эканлигини ёки, камдан-кам ҳолларда, олимлар сўз этимологиясини аниқлай олмаганини билдиради. 2006-2008 йилларда ўзбек тилининг янги, тўлдирилган беш жилдли изоҳли луғати чоп этилди. Дейлик, 1981 йил изоҳли луғатида 60 минг сўз ва сўз бирикмалари бўлса, кейингисида уларнинг сони – 80 мингта. Янги нашрда кўпгина сўз ва уларнинг изоҳлари эски луғатдан ўзгаришсиз айнан кўчирилган, фақат баъзилари бироз таҳрир қилинган. Шундай таҳрирга учраган сўзлардан бири – ТАҚИҚ, юқорида таъкидлаганимиздек, эски изоҳли луғатда бу сўз араб ёки бошқа тилдан ўзлашган дейилмаган, яъни соф ўзбекча сўз сифатида изоҳланган, янги луғатда эса унинг араб тилидан ўзлашганлиги айтилади ва унга арабча تعقيق шакли келтирилади. Агар чиндан ҳам “тақиқ” арабча бўлса-ю, “таъқиб” (تَعْقِيب) сингари сукунли “айн” билан ёзилса, уни ҳам “тақиқ” эмас, “таъқиқ” деб ёзсак тўғри бўлмайдими? Мана, янги луғатда келтирилган ўша изоҳ: “ТАҚИҚ [а. تعقيق – узиш, тўхтатиш, қулоқ солмаслик, бўйсунмаслик] ман, қатағон” (ЎТИЛ.Т.2008.V.37-бет). Хўш, бу сўз арабча бўлса, қайси феълдан ясалган? Араблар ҳам уни ишлатишадими? Шу каби саволларга жавоб излаб камина арабча луғат ва матнларда изланиш олиб бордим. Лекин ҳеч бир арабча луғат ёки матнда тақиқ ёки таъқиқ (تعقيق) сўзини учратмадим. Араб тили грамматикаси қоидаларига кўра, бу сўз арабча عَقَّ (“ъаққа”) феълидан ясалган бўлиши мумкин. “Ъаққа” (عَقَّ) феъли чиндан ҳам луғатда: “узиш, кесиш, қулоқ солмаслик, бўйсунмаслик” каби маъноларни билдиради, лекин ундан “таъқиқ” (تعقيق) масдари ясалганлиги бирон бир манбада келтирилмаган (Қаранг:АРС.Х.К.Баранов.М.1989.522-526). Арабларнинг ўзлари “тақиқ” маъносида “мань” (مَنْعٌ) ва бошқа сўзлардан фойдаланишади, “таъқиқ” десангиз тушунишмайди. Агар бу сўз араб тилидан ўзлашган бўлса, биздан олдин форсларда бўлиши керак эди, ҳар ҳолда Ислом оламида форс тили араб тилидан кейинги ўринда турган, аммо форс тилида ҳам бундай сўз мавжуд эмас. Шунингдек, “тақиқ” сўзи Навоий ёки бошқа мумтоз адабиётимиз вакиллари асарларида ҳам учрамайди. Алқисса, “тақиқ” сўзи арабча этимологияга эга эмас, балки яқин ўтмишда соф ўзбекча “тақмоқ” феълидан “тақ+иқ” шаклида ясалган сўздир. “Тақмоқ” феълининг “боғламоқ”, “чатмоқ”, “тўғнамоқ” каби маънолари ҳам бор. Дейлик, "тақиқ қўйилди" – "боғлаб қўйилди", “чек қўйилди”... Шу боис бу сўзни ўтган аср давомида ота-боболаримиз “таъқиқ” эмас, “ТАҚИҚ” деб ёзиб келишган. Ўз сўзимизни “таъқиқ” (تعقيق) деб хато ёзиб арабчага чиқармайлик. Демак: Таъқиқ | Ta’qiq ❌ Тақиқ | Taqiq ✅ @Абдувоҳид Ҳайит Мавзуга оид постлар:https://t.me/xatoliklar/66https://t.me/xatoliklar/201
إظهار الكل...
👍 99👏 14🔥 10👌 4🐳 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Камсуқим | Kamsuqim
  • Камсуқум | Kamsuqum
0 votes
👍 87❤‍🔥 14👏 8🌚 8🔥 5
Нақ ва нақд Бу икки сўзни кўпчилик адаштириб қўллайди. Бугун улар орасидаги фарқни билиб оламиз. 1. Нақ сўзи айтилганнинг, кўзда тутилганнинг ўзгинаси, айни ўзи, худди, деярли, роса, обдан каби маъноларда ишлатилади. — Аргентиналик вингер нақ 4 та ҳашаматли автоуловга эгалик қилади. 2. Нақд сўзини эса пулини жойида тўлаш шарти билан амалга ошириладиган савдо жараёнида, шунингдек, қўлда, ихтиёрда бор, фойдаланиш ёки муомалага киритиш учун тайёр маъноларида қўллаймиз. — Бу болаларнинг ота-оналари ўқиш тўловини нақд пулда амалга оширар эдилар. — Нақд пулим нақ 10 млн сўм чиқди. @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 103🔥 15👏 13❤‍🔥 6💯 6👌 4
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Захарҳанда | Zaxarhanda
  • Заҳарханда | Zaharxanda
0 votes
👍 82😢 22💯 11❤‍🔥 5🔥 3👏 3🐳 2🤔 1😱 1🌚 1
Ҳар ишни ўз устасидан ўрганинг Инглиз тили бўйича қайси мутахассис саҳифасига обуна бўлгансиз? IELTS 8.0 соҳиби ва Muxtasar English номи билан танилган халқаро инглиз тили ўқитувчиси 10 кун давомида жонли онлайн дарслар ва профессионал видеодарслар бериб боряпти. Инглиз тилини нолдан ўрганаман ва "душанбадан бошлайман" деганлар учун яхши имконият. Обуна бўлинг 👇 https://t.me/+j8J6-0jhijNkZmQy
إظهار الكل...
👏 22😁 14👍 7🔥 4❤‍🔥 2
Инглиз тилини ўрганиш қийин деб бошлолмай юрганлар борми?Anonymous voting
  • Мен-да ўша
  • Инглиз тилига қизиқмадим
  • Инглиз тилини яхши биламан
0 votes
👍 8🌚 8❤‍🔥 1👏 1🤯 1
Нима учун олижаноб хато? Бу сўз атрофида ҳали ҳам тушунмовчиликлар барҳам топгани йўқ. Бугун ниҳоят шуни узил-кесил ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Сўзнинг олижаноб деб ёзилишига биринчи ва энг асосий сабаб — «Ўзбекистон» нашриёти чиқарган имло луғатида шундай ёзилган. Биз мактабда ўқиган пайтларимиз айни шу луғатдан фойдаланардик ва уни ўзгармас ҳақиқат деб қабул қилардик. Аммо ўша пайтларда ҳам бошқа яхши луғатлар бўлган, масалан, изоҳли ва этимологик луғат. Уларда сўзнинг олийжаноб шаклида ёзилиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Олижаноб шакли тўғри дейилишига яна бир сабаб Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев китобларида шундай ёзилганида. Аслида, бу — «Ўзбекистон» нашриёти луғатига таянилгани учун келиб чиққан хато, яъни ўша китоблар мусаҳҳиҳлари бир луғатдан фойдаланишган. Соддароқ қилиб айтсак, президент китоблари айнан «Ўзбекистон» нашриётида чиқарилади, нашриёт ўзи чиқарган луғатга таянмай, бошқасига таянишга хижолат тортса керак. 2013 йилда «Академшашр» янги имло луғатини тақдим этди. Унда кўпчилик хато-камчиликлар тўғриланди, шу жумладан олижаноб сўзи ҳам. Тўғри, «Ўзбекистон» луғатининг яқин йилларда босиб чиқарилгани ҳам бор, аммо уларда эски нашрлардаги камчиликлар тўғриланмаган. Шунинг учун уларни "янги нашр" эмас, шунчаки "қайта нашр" дейиш мумкин. Энди сўз таркибига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур қўшма сўз олий сифати ҳамда жаноб отининг бирикувидан ҳосил бўлган. Худди олийҳиммат, олиймақом каби. Шундан келиб чиқиб, сўзни олижаноб тарзида ёзиш имловий хато саналади. Юқоридаги расмларда тартиб бўйича: 1. Изоҳли луғат 2. Имло луғати 3. Этимологик луғат. Демак: Олижаноб | Olijanob ❌ Олийжаноб | Oliyjanob ✅ @xatoliklar
إظهار الكل...
👍 83👏 12🤣 8❤‍🔥 3🔥 2