Rasul Kusherbayev
الذهاب إلى القناة على Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

202 148
المشتركون
+2 93324 ساعات
+3 4697 أيام
+1 75330 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Хитой автоэкспортида янги қоидалар — Ўзбекистон бозорига таъсир қилади
2026 йилдан Хитой автомобиль экспорт қоидаларини кескин ўзгартиради. Энди фақат 180 кундан кам рўйхатда турган авто “янги” ҳисобланади ва экспорт фақат ишлаб чиқарувчининг расмий рухсати билан амалга оширилади.
Бу қарор арзон, деярли янги, аммо кафолатсиз автомобиллар экспортини чеклашга қаратилган. Натижада ҳужжатлаштириш мураккаблашади, етказиб бериш узаяди ва нархлар ошиши мумкин.
Мутахассислар 2026 йилдан Ўзбекистонга Хитой автоимпорти қисқариши эҳтимолини истисно қилмаяпти.
👉 @r_kusherbayev
👎 185👍 50👏 12👌 3😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Марказий Осиё “Газпром” учун янги асосий бозорга айланмоқда
Келгуси 5 йилда “Газпром”нинг Марказий Осиёга газ етказиб бериш ҳажми икки баробардан ортиққа ошиши кутилмоқда. Илгари Европа учун мўлжалланган газ энди янги йўналишларга бурилмоқда.
2030 йилга бориб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт 20 млрд куб метрга етиши мумкин. Асосий ўсиш Ўзбекистон ҳисобига — газ импорти 3 млрддан 12 млрд куб метргача ошади.
Сабаб эса аниқ мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми камайиб бормоқда.
👉 @r_kusherbayev
👎 315🤯 39👏 32👍 20😢 14🔥 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тожикистон–Афғонистон чегарасида кескин тўқнашув содир бўлди
Чегарада террорчилар гуруҳи билан қуролли тўқнашув юз берди. Икки нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган, уч жангари эса йўқ қилинган. Ҳодиса жойидан қурол-яроғ, граната ва портловчи моддалар топилди.
Бу сўнгги бир ойда учинчи шундай воқеа. Расмийлар чегара хавфсизлиги бўйича жиддий хавотир билдирмоқда.
👉 @r_kusherbayev
😱 164😢 47👎 30👍 13🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Истанбулда йирик операция
Истанбул прокуратураси Рождество ва Янги йил байрамлари арафасида терактлар режалаштирган ИШИДнинг 115 нафар жангариси қўлга олинганини маълум қилди.
Терроризмга қарши қатъий кураш давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 327😱 42👏 25🔥 6👎 3😢 3🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ПЕДОФИЛГА ҚАТЪИЙ ЖАЗО
Оҳангарон шаҳрида вояга етмаган (2016 й.т.) қиз болага нисбатан жиноят содир этган М.Т. суд томонидан 18 йил озодликдан маҳрум этилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Т. вояга етмаган С. Х. (қиз бола, 2016 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд қарорига кўра, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазонинг дастлабки 2 йили турмада, қолган қисми эса махсус тартибли колонияда ўтайди.
Болаларга қарши жиноят — кечирилмас.
👉 @r_kusherbayev
👍 464👎 34🔥 30👏 22😢 10🙏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси 5 та қурилиш компаниясини истеъмолчиларга 6,7 млрд сўм қайтаришга мажбур қилди
Тошкент вилоятидаги фуқаролар мурожаатларига кўра, айрим қурилиш компаниялари хонадонларни шартномада белгиланган муддатда топширмаган.
Ҳудудий бошқарма 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш учун судга ариза берди.
Суд қарорлари билан “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS”, “NUR” МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига 6,7 млрд сўм қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қолган истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 150👏 19😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Бельгия Жанубий Африка томонидан Исроилга қарши геноцид ишларида иштирок этишни сўради
Халқаро суд маълумотига кўра, Бельгия Жанубий Африка томонидан Исроилга қарши 1948 йилги Геноцидни олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги Конвенцияни бузганлик айблови билан бошланган ишда иштирок этишни расман сўради.
Бельгия ўз аризасида МС Статутининг 63-моддасига асосан иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширганини билдирди. Ҳужжатда, геноцид ниятларини исботлашда қийинчиликларни камайтириш мақсадида Конвенциянинг кенгроқ талқини талаб қилинган.
Бельгиянинг таъкидлашича, ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилганда суд геноцид ниятини исботлаш учун юқори талабларни амалга ошириши лозим.
👉 @r_kusherbayev
👍 284🔥 20👏 16👎 4😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Япония исроиллик сайёҳлар учун мамлакатга киришни тақиқлади
Япония ҳукумати Исроил фуқаролари учун мамлакатга киришни расман тақиқлаганини эълон қилди. Қарорга Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва у ердаги ҳарбий амалиётлар сабаб қилиб кўрсатилган.
Расмий Токионинг таъкидлашича, ушбу чеклов инсон ҳуқуқлари бузилиши ва тинч аҳолига нисбатан содир этилган ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолда жорий этилган.
Қарор халқаро майдонда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва Япония ташқи сиёсатда кескин позиция тутган навбатдаги давлатлар қаторига қўшилди.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2025 йилда Ерда сўнгги 10 йилдаги энг кўп магнит бўронлари кузатилди
Олимлар маълум қилишича, 2025 йил давомида Ер сайёрасида сўнгги ўн йил ичида энг кўп магнит бўронлари қайд этилган. Бу ҳолат Қуёш фаоллигининг кескин ошиши билан боғлиқ.
Мутахассисларга кўра, магнит бўронлари алоқа тизимлари, навигация ускуналари ҳамда сунъий йўлдошлар ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, айрим одамларда бош оғриғи, чарчоқ ва қон босимининг ўзгариши каби ҳолатлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Олимлар Қуёш фаоллиги яқин вақт ичида ҳам юқори бўлиб қолишини истисно этмаяпти.
👉 @r_kusherbayev
👍 33😱 15👌 7😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ Жазоир Франция мустамлакачилигини жиноят деб эълон қилди
Жазоир парламенти 24 декабр куни Франциянинг мамлакатдаги мустамлакачилик даврини жиноят сифатида тан олувчи қонунни бир овоздан қабул қилди. Ҳужжатда Париждан расмий узр сўраш ва товон тўлаш талаб қилинган.
Маълумот учун, Франция Жазоирни 1830–1962 йилларда мустамлака қилган. 1954–1962 йиллардаги мустақиллик урушида Жазоир томонига кўра, 1,5 миллион киши ҳалок бўлган. Франция тарихчилари эса қурбонлар сонини тахминан 500 минг деб баҳолайди.
👉 @r_kusherbayev
👍 247👏 30🔥 19😱 6👎 1👌 1
00:47
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олинади
Президент фармонига кўра, 2026 йил бошида 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 5 кун дам олиш белгиланди.
• 31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
• 1 январь — Янги йил байрами;
• 2 январь — қўшимча дам олиш куни;
• 3 январь (шанба) — 5 иш кунида ишловчилар учун одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
• 4 январь (якшанба) — барча ходимлар учун одатий дам олиш куни.
👉 @r_kusherbayev
IMG_2796.MOV37.37 MB
👍 243👎 15😱 14🔥 4👏 3👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Туризм қўмитаси раиси Шадиев Умид Рустамович лавозимидан озод этилди.
Аккулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди.
👉 @r_kusherbayev
👍 66👎 30🤯 8👏 4😱 4👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Москвада портлаш: икки полициячи ҳалок бўлди
Москва шаҳрининг Елецкая кўчасида 24 декабрга ўтар кечаси ЙПХ хизмати автомобили яқинида портлаш содир бўлди. Тергов қўмитасига кўра, полициячилар шубҳали шахсни текширишга яқинлашган пайтда портловчи қурилма ишга тушган.
Оқибатда 24 ва 25 ёшли икки полициячи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. Уларга яқин турган яна бир шахс ҳам вафот этган. Маълумотга кўра, у портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинган шахс бўлиши мумкин.
Айрим манбалар портлашни содир этган шахс фирибгарлар таъсирига тушган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
👉 @r_kusherbayev
👏 105👍 48🔥 14😢 9👎 8
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қишки таътилда қўшимча поездлар қатнайди
Йўловчилар талабини қондириш мақсадида 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 12 январгача бир қатор йўналишларда қўшимча поездлар йўлга қўйилади.
🚈 Қўшимча қатновлар: — «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26–31 декабрь кунлари ҳамда 2026 йил 4 январь куни «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновлари ташкил этилади. Ушбу йўналиш бўйича жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади. — «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26–31 декабрь кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча 4 та рейси бажарилади. — «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишида 2026 йил 12 январга қадар қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда жами 12 та қўшимча рейс амалга оширилиши режалаштирилган. 🚈 Қўшимча вагонлар: — «Тошкент – Хива – Тошкент», «Тошкент – Шовот – Тошкент», «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент», «Тошкент – Термиз – Тошкент» ҳамда «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ поезди) йўналишларида ҳаракатланувчи поездлар таркибига 2026 йил 12 январга қадар ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон қўшилади.👉 @r_kusherbayev
👍 90👎 12👌 4🔥 3🤯 1
00:28
Video unavailableShow in Telegram
❗️Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатди
Ижтимоий тармоқларда 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик фуқаролар акс этган видео тарқалди. Видео мазмунига кўра, улар хитойлик бўлиши мумкин.
Маълумот учун: Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, миллий валютага нисбатан бундай ҳаракатлар жавобгарликка сабаб бўлади.
☝️Тегишли ташкилотлардан ушбу шахсларни топиб қонунчиликда белгиланган қонунга кўра жазо беришларини кутиб қоламиз!
👉 @r_kusherbayev
IMG_7574.MP410.20 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи
Сўнгги ўн йилликларда энг оғир сув танқислигига дуч келган Ироқ Туркия билан сув ресурслари бўйича йирик ҳамкорлик келишувига эришди.
Бунда:
➖ Туркия компаниялари Ироқда сув омборлари ва дамбалар қуриши;
➖ лойиҳалар нефть экспортидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши;
➖ ҳукумат сув ресурслари устидан тўлиқ суверенитет сақланишини таъкидламоқда.
БМТ маълумотига кўра, мамлакатда қурғоқчилик ва экологик муаммолар туфайли 168 мингдан ортиқ киши уйини тарк этган, минглаб фермерлар эса деҳқончиликни ташлаб қўйган.
👉 @r_kusherbayev
👍 120😢 60🔥 6
#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!
Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda ekan.
To‘rt yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi.
Hozirda egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.
Toma-toma ko‘l bo‘lur deganlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.
Ehsonning mukofoti ehson deyishadi.
Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami: 5440810319513437 Raximova Z
😢 55🙏 36🔥 9👍 4👏 3
00:22
Video unavailableShow in Telegram
❗️Туркияда Ливия генерали бор самолёт қулади
Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган эди.
Барча йўловчилар ҳалок бўлди. Ҳозирда расмий тергов ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
2.92 MB
