ar
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

الذهاب إلى القناة على Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
201 856
المشتركون
-1 44224 ساعات
+1 4797 أيام
-46430 أيام
أرشيف المشاركات
Давлат бюджетининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда Сенаторлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни маъқулладилар. Аввалроқ, Давлат бюджетининг ҳар бир тақсимланиш жараёнлари маҳаллий Кенгаш сессиялари ва Сенатнинг қўмита мажлисларида батафсил муҳокама қилинган эди. Келгуси йилда Давлат бюджети харажатларининг қарийб 55 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Яъни мактаблар, шифохоналар ва аҳолининг эҳтиёжлари устувор бўлиб қолмоқда. Қонунда 2026 йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткич бюджет барқарорлигини таъминлаш, аҳоли реал даромадларини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий мажбуриятларни бажаришда муҳим омил ҳисобланади. Сенаторлар ҳар бир ажратилган маблағнинг самарали сарфланиши зарурлигини қайд этдилар. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 60👎 55😢 12🔥 2🤯 1😱 1
⚡️ Toshkent davlat tibbiyot universiteti va Profi University hamkorligi doirasida shveytsariya tizimi asosida shaxmat turniri tashkil etildi. Musobaqa 7 turdan iborat bo‘lib, yakuniy natijalarga ko‘ra g‘oliblar aniqlandi. Yigitlar o‘rtasida: 🥇 1-o‘rin — Sattorov Samariddin 🥈 2-o‘rin — Mirzoxidov Shohjahon 🥉 3-o‘rin — Baxtiyorov Diyorbеk Qizlar o‘rtasida: 🥇 1-o‘rin — Abdunazarova Charos 🥈 2-o‘rin — Kamalova Gulbonu 🥉 3-o‘rin — Sultonxodjayeva Zarnigor 🏆 Turnir g‘oliblari va barcha ishtirokchilarni tabriklaymiz hamda o‘qish va sportda yanada katta muvaffaqiyatlar tilaymiz! @profiuniversity
إظهار الكل...
👍 60👎 6🔥 3👏 3😢 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
7.71 MB
👍 35🔥 6
02:56
Video unavailableShow in Telegram
Россиянинг "тил бошқа иш бошқа" сиёсати ҳақида Сиёсий таҳлилчи Шухрат Расулнинг билдиришича, Россияга Марказий Осиёдан борган мигрантларга мажбурий бўлган патент, ҳиндлар учун мажбурий эмас экан. Яна Россия Марказий Осиё давлатлари билан иттифоқдошмиз, дейди. Буни тил бошқа иш бошқа сиёсат, дейишади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
10.99 MB
👍 530👏 50🤯 23👎 21😢 9🔥 5👌 4
03:43
Video unavailableShow in Telegram
❗️Пора олди-бердисида "ўртакаш"лик қилган адвокатлар қўлга тушди ДХХ ва прокуратура органлари томонидан бир гуруҳ адвокатлар қўлга олинган. Хусусан: ➖ Тошкентда муқаддам судланган адвокат ноқонуний тарзда 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. ➖ Самарқандда маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилаётган Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд идораларидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. ➖ Гулистонда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 млн сўмлик дори воситаларини олиб, пулини бермай юрган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги танишлари орқали жиноят иши қўзғаттириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
Advokatlar.mp421.97 MB
👍 108👏 9👎 6🤯 5🔥 3😱 3
Росатом Ўзбекистон томонига тадқиқот реактори учун инновацион ядровий ёқилғи етказиб берган. Ядро ёқилғиси Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг VVR‑SM тадқиқот реактори учун мўлжалланган. Ушбу ядро ёқилғиси Росатом ва Ўзбекистон ўртасидаги атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битимнинг бир қисми ҳисобланади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 222👍 63🤯 14🔥 6👏 3🙏 3
00:54
Video unavailableShow in Telegram
❗️Амирсой, Билдирсой ва Чимён дам олиш масканлари олиб борувчи автомобиль йўлидаги вазият, қордан тозаланмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
IMG_1040.MOV19.50 MB
👍 234👌 16🔥 11👎 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Юнусобод туманида ҳоким алмашди Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли туман ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 81👎 45🔥 9😱 7🤯 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Сергели туманида ҳоким алмашди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Даврон Исматов туман ҳокими этиб тайинланди. Ушбу тайинловга қадар Даврон Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
star reaction 1👎 104👍 30😱 9👏 5🤯 4👌 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Россияда мигрантлар учун янги чекловлар киритилади 2026 йилдан бошлаб Россияда мигрантлар учун бир қатор янги чекловлар жорий этилади. Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган қарорга кўра, улар алкоголь ва тамаки савдосида ишлай олмайди, шунингдек қурилиш соҳасида уларнинг улуши ҳам камайтирилади.
Янги қоидаларга мувофиқ: ➖ иш берувчилар хорижий мутахассислар сонини ҳудудий ва тармоқ бўйича белгиланган лимитларга мослаштириши шарт; ➖ бозорлар ва кўчма савдо нуқталарида чакана савдога хорижий фуқаролар жалб этилиши тақиқланади; ➖ дорихоналарда дори воситалари савдосида ҳам чет элликлар ишлай олмайди; ➖ йўловчи ва юк ташиш соҳаларида мигрантлар улуши умумий ишчи кучининг 24%дан ошмаслиги керак; ➖ қурилишда уларнинг улуши 80%дан 50%га, сабзавот етиштиришда 50%дан 40%га, ўрмон хўжалиги ва ёғоч қайта ишлашда ҳам 50%дан 40%га камайтирилади.
Агар компанияда мигрантлар улуши белгиланган лимитдан ошса, иш берувчи ходимлар билан шартномаларни бекор қилиши ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Мансабдор шахсларга 45–50 минг рубль, юридик шахсларга 800 минг рублдан 1 миллион рубльгача жарима ёки 14–90 кун фаолиятни тўхтатиш жазоси белгиланади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 329👏 39👍 14🤯 12🔥 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди 31 декабргача Қозоғистон мол гўшти экспортига квота жорий қилди. Чеклов ЕОИИ давлатлари ва учинчи мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга ҳам тааллуқли. Умумий ҳажм — 13 минг тонна. Мақсад, ички бозорда гўшт танқислигини олдини олиш, нархларни барқарор сақлаш. Янги тартиб фақат ҳайвонларни қайта сотиб фойда қиладиган воситачиларга чек қўяди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
star reaction 2👍 144😢 36😱 8🤯 4🔥 3👏 3👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташриф билан боради Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санае Такаичи таклифига биноан 18–20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади. Ташриф доирасида давлат раҳбари “Марказий Осиё – Япония” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 326🔥 34👏 23👎 22🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
Дунёга машҳур Burger King бренди Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади Ушбу воқеа Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, расмий дипломатиядан ташқари ҳам бизнес ва инвестиция соҳасида ҳамкорлик кенгаяётганини кўрсатади. Тошкентдаги илк филиалнинг очилиш маросимида АҚШнинг  элчиси жаноб Жонатан Ҳеник раҳбарлигидаги АҚШ элчихонаси делегацияси қатнашди. Тадбир давомида у International Beverages Tashkent раҳбари жаноб Шуҳрат Эргашев билан биргаликда рамзий қизил лентани қирқиб, Тошкентдаги Burger King ресторанини очиқ деб эълон қилдилар. Дунёдаги иккинчи йирик тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳисобланган Burger King ишга туширилиши муҳим халқаро қадамлардан бири бўлиб, компания учун мамлакатда самарали ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бренд замонавий ресторан дизайни, янги иш ўринлари ва узоқ вақтдан бери Burger King рамзига айланган юқори хизмат кўрсатиш стандартларини ваъда қилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 358👍 75🔥 8😢 5👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тайинлов Сангинов Абдугани Абдурахмонович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 420👍 364🔥 304🤯 12😢 9😱 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Сидиқов Баходиржон Бахромович лавозимидан озод этилди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 237👏 27😱 14🔥 9🤯 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари соҳасида аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йилларда нодавлат таълим хизматлари бўйича қарийб 1 200 та мурожаат қабул қилинган.
Асосий эътирозлар қуйидагилар билан боғлиқ: ➖ таълим сифати қониқарсизлиги; ➖ кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов талаб қилиниши; ➖ шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги.
Эътиборли, мурожаатлар асосан қуйидаги марказлар ва онлайн платформа фаолиятига тааллуқли: ➖ “NEWTON ACADEMY”; ➖ ➖ ➖ “NewTone school”; ➖ “MyTeacher” онлайн инглиз тили курси; ➖ “Prep.uz” онлайн рус тили курси; ➖ “Бадавлат аёл” лойиҳаси; “Qadam Education”, “Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”; “Interno Edu”, “Englify”, “Niyat Education”, “Sevenedu”.
 Шунингдек, “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар ва рекламада ваъда қилинган хизматлар амалга оширилмаётгани ҳақида ҳам шикоятлар бўлган. Рақобат қўмитаси таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама қоидаларига риоя қилишга чақирди ва ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
🔥 74👍 33👎 5👏 4😱 3
00:27
Video unavailableShow in Telegram
Жанубий Кореяда ўзбекча гапирадиган полициячини фикрларини бир эшитинг Унинг айтишича, айрим ўзбеклар Жанубий Кореяда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқараркан. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
AQPRuhWiTS5ysXH8XdoA0C9VeGju_uDLZWUx7I9NEh5yfRuIkDdT8xIC076WrlM.mp44.34 MB
👍 609👏 59🔥 45😢 28👌 9😱 7🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Қирғизистон таълим вазири маст ҳолда машина бошқаргани учун лавозимидан озод этилди Қирғизистон президенти Садир Жапаров фан ва таълим вазири Бактиёр Орозовни лавозимидан озод этди. Президент матбуот хизматига кўра, қарорга амалдорнинг давлат хизматчиси этикаси талабларига риоя қилмагани сабаб бўлган. Қирғизистон ОАВларининг ёзишича, Бактиёр Орозов ишдан олинганидан бир кун олдин маст ҳолда автомобил бошқаргани вақтида қўлга олинган. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👏 333👍 107🤯 6👎 5👌 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Россияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёши чекланиши мумкин Россияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни фақат 16 ёшдан бошлаб рухсат этиш таклифи илгари сурилди. Ташаббускор Россия жамоатчилик палатасига кўра, бу чора болалар ва ўсмирларни зарарли ахборотлар, кибербуллинг ҳамда руҳий босимдан ҳимоя қилишга қаратилган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий контент, тажовузкорлик ва манипуляция ҳолатлари ўсмирлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, мутахассислар ёш чекловини жорий этиш орқали назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 212🔥 16👏 12👎 4😢 3🙏 1
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 млн доллар ажратади Ўзбекистонда тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллаштирилмоқда. Жаҳон банки томонидан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга ажратилаётган 100 миллион долларлик имтиёзли кредит FINGROW лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилиб, кичик ва ўрта бизнес учун кредит кафолатлари ҳамда хусусий капиталга чиқиш имкониятларини кенгайтиради. Мазкур лойиҳа нафақат кредит ресурсларига киришни енгиллаштиради, балки юқори ўсиш салоҳиятига эга корхоналарга менторлик ва ҳамроҳлик қилиш орқали уларнинг бизнесини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, қўшимча равишда 500 миллион долларгача хусусий капитал жалб этиш режаси тадбиркорлик муҳитини янада фаоллаштириб, иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган. Манба 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 76😱 23👍 7🔥 5👏 3