ar
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

الذهاب إلى القناة على Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
200 741
المشتركون
-97924 ساعات
-1 9607 أيام
-16330 أيام
أرشيف المشاركات
02:17
Video unavailableShow in Telegram
Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳокими ўринбосари 8 минг доллар пора олган вақтида қўлга олинди. У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан “электрон онлайн аукцион” савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога ўтказиб беришни ваъда қилган. Шунингдек, Наманганда икки нафар ҳоким ёрдамчиси ер ажратишни ваъда қилиб, пора билан қўлга олинган. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
11.05 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️The New York Times: Мадуро лавозимини тарк этиши мумкин The New York Times газетасига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро яқин 72 соат ичида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Манба маълумотларига кўра, у Яқин Шарққа “кўчиб ўтиши” эҳтимоли бор. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
😢 96👎 43👍 23👏 8🔥 4👌 2
02:18
Video unavailableShow in Telegram
❗️Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан бир нечта ҳокимлик идораларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.
1️⃣ Фарғонада — Боғдод туман ҳокимининг ўринбосари 8 минг доллар олган пайтда ушланди. У фуқарога аукциондан ютиб олинган ерни бошқа шахсга мулк сифатида ўтказиб беришни ваъда қилган. 2️⃣ Наманганда — шаҳар ҳокимининг маҳалладги ёрдамчиси “Яшил макон” лойиҳасидаги ерни бир йил вақтинчалик бериш ва кейин турар-жойга айлантириб бериш учун 6 минг доллар талаб қилган. Пулни олган вақтда ушланди. 3️⃣ Янги Наманганда — ҳоким ёрдамчиси 12 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 16 минг доллар талаб қилган, шундан 6 минг долларни олганида ушланди.
⚖️ Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
Ер_сотиш_тг.mp423.68 MB
👍 134👏 20😢 17🤯 8🔥 3🙏 2
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда
إظهار الكل...
5.69 MB
👍 248👏 34🔥 15😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Қишки таътил саналари эълон қилинди 2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида қишки таътил: ➖ бошланғич синфларда — 2025 йил 27 декабрдан; ➖ умумий тартибдаги синфларда — 2025 йил 28 декабрдан бошланади. Таътил муддати 2026 йил 10 январгача белгиланган. III чоракдаги дарс жараёнлари 2026 йил 12 январдан бошланади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 142👎 10👏 6😱 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тез орада вояга етмаганлар мобил иловалар орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлиши мумкин — МБ Марказий банкнинг маълум қилишича, 14–18 ёшли ёшлар энди банкларда ўз номига ҳисобварақ очиши мумкин. Яқин вақтларда улар банк карталаридан мобил илова орқали тўлов қилиш имкониятига ҳам эга бўлиши кутилмоқда. Бунда хавфли амалиётлар учун қўшимча идентификация (Face ID ва бошқалар) сақлаб қолинади — бу фирибгарликларнинг олдини олиш учун зарур. МБ банк ва тўлов ташкилотларига вояга етмаганларга мобил тўлов имкониятини бериш, бироқ юқори хатарли операцияларда қўшимча текширувларни сақлаш бўйича кўрсатма юборди. Яқин вақт ичида ёшлар мобил илова орқали ўз карталаридан бемалол фойдаланиши мумкин бўлади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 136👍 47🤯 8🔥 4
01:04
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда экологик талабларни бузган 50 га яқин қурилиш объекти тўхтатилди Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси қурилиш майдонларида чанг кўтарилиши ва ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказмоқда. Рейдлар давомида: — қурилиш ташкилотларига 289 та ёзма кўрсатма берилди; — экологик талабларга амал қилмаган 50 га яқин объект фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Қурувчилар ер майдонини намлаб туриш, махсус техникалар ва сув пурковчи ускуналардан фойдаланиш орқали чанг тарқалишини камайтиришга мажбур. Инспекция назорат тадбирларини кучайтирган ҳолда давом эттирмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
12.96 MB
👍 355🔥 155👏 25👌 18👎 9😱 3
Ҳокимлик иши манқуртларга қолса... Ҳокимлик масъуллари адашиб уйини бузиб қўйишган яшнободлик фуқаро ҳамон сарсон юрибди: на ваъда қилинган уй бор ва на товон пули. Ҳеч нарса бўлмагандек кўзлар кўр, қулоқлар кар... Қизиғи, бу ишда асосий айбдор ҳокимлик вакилига қўзғатилган жиноят иши ҳам тўхтаб қолган. Прокуратура ҳам жим... Бу ҳолат Ўзбекистонда конституцияда кафолатланган мулк дахлсизлигининг ўта қўпол бузилишига мисол бўлиб тарихда қолади. Манқуртлар эса ҳокимликларда ишлашда давом этади. Батафсил қуйида: 👇👇👇 https://youtu.be/P5wlAHPST4Y?si=wxkX_AMGnDqQbnf7
إظهار الكل...
star reaction 1🤯 232👍 75😢 44😱 16🔥 12👏 9👎 6
Уч кун муддатда қурбон бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш топшириғи берилди.
إظهار الكل...
👍 440🔥 119😢 46👎 12🤯 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Гулистондаги портлаш: қурбонлар оиласига моддий ёрдам берилади Президент Шавкат Мирзиёев Гулистондаги газ баллони портлашида жабрланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олишни топширди. Шунингдек, воқеа сабабларини пухта ўрганиш ва келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш вазифаси қўйилди. 2 декабрь куни умумий овқатланиш шохобчасида газ баллони портлаши натижасида 29 киши жароҳат олган, 3 нафар фуқаро вафот этган. Президент 4 декабрь куни Сирдарё вилоят шошилинч ёрдам марказида бўлиб, беморларнинг аҳволи билан шахсан танишди, оилалар билан суҳбатлашди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
star reaction 2👍 336😢 59👏 9👎 8👌 1
00:48
Video unavailableShow in Telegram
❗️Давлат меҳнат инспекцияси Термиздаги “мажбурий меҳнат” ҳақидаги хабар юзасидан ўрганиш ўтказди Унда Сурхондарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи ходимларни ихтиёрига хилоф равишда лавозимига тегишли бўлмаган ишларга жалб этгани аниқланди. Бу билан Меҳнат кодексининг 5-моддаси ҳамда мажбурий меҳнатни тақиқловчи қоидалар бузилган. Айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
SaveVid_Net_AQMedTDvMiKUMIOcnX4VJ1_10ACazyqfxZAbbC0CDwL5SDymPCtNuP.mp416.38 MB
👎 105👍 74😱 12😢 10🤯 9🔥 1
01:42
Video unavailableShow in Telegram
📣Шошилинг! Энг мустаҳкам материал — базальт энди сизнинг бизнесингиз бўлиши мумкин! 📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий диабаз толасидан геосетка/геотекстиль ишлаб чиқариш объекти сотувга қўйилди. • Умумий ер майдони — 20 гектар | Қурилиш ости майдони — 5 505 кв.м; • Электр, сув, газ — тўлиқ мавжуд; • Йиллик қувват — 10 миллион кв.м маҳсулот; • Ускуналар — Германия технологияси асосида ўрнатилган. Ишлаб чиқариш мажмуасининг умумий қиймати — 100 млрд сўм. Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, қуйидаги шартларда бўлиб тўлаш асосида харид қилиш мумкин: — Бошланғич тўлов: 5%; — Тўлов муддати: 10 йилгача; — Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида. 👉Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишинг. 📞 Батафсил маълумот: +998781476402
إظهار الكل...
49.83 MB
👌 20👎 5😢 3👍 2🔥 2
01:09
Video unavailableShow in Telegram
Бир неча кун аввал Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар одам жароҳат олган эди. Бугун Президент Сирдарёга ташрифи доирасида шифохонага келиб, улардан хабар олди, яқинлари билан суҳбатлашди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
IMG_2089.MP425.12 MB
star reaction 3👍 407👏 23👎 14😱 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга бепул экспресс-тест берувчи тестоматлар ўрнатилади ОИТС маркази маълумотига кўра, тестлар ихтиёрий ва аноним бўлади. Фуқаролар паспортни сканерлаб, сўлак орқали ОИВни аниқловчи тестни олиб кетиши мумкин. Лойиҳа хориждан қайтганлар орасида ОИВ ҳолатлари кўпайгани боис жорий этилмоқда. Самара берса, тестоматлар сони кўпайтирилади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 151👎 12🔥 6👌 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️11,2 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди Рақобат қўмитаси ҳудудий органлари томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида давлат харидларида йирик қонунбузилишлар аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.
Аниқланган ҳолатлардан айримлари:Бухоро вилояти: — Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 500 млн сўмдан ортиқ қонунбузилиш. ➖ Фарғона вилояти: — Соғлиқни сақлаш бошқармасида 6 та ҳолат — жами 8 млрд сўмга яқин. ➖ Жиззах вилояти: — Агротехнология техникумида 140 млн сўмга яқин; — Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 4 та — 766 млн сўм; — Ободонлаштириш бошқармасида 17 млн сўмга яқин. ➖ Навоий вилояти: — Тиббиёт бирлашмасида 7 та ҳолат — 1,7 млрд сўмга яқин; — Онкология маркази филиалида 100 млн сўмлик қонунбузилиш.
Текширувларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани, савдоларда рақобатни чекловчи ҳаракатлар содир этилгани маълум бўлди. 📝 Мазкур ҳолатлар бўйича иш қўзғатилиб, масъул ташкилотларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 73😱 41👎 4😢 4🔥 1
01:22
Video unavailableShow in Telegram
Европа билан ҳамкорлигимиз кейинги вақтларда янги босқичга чиқяпти. 1-3 декабр кунлари Сенат Раиси бошчилигида парламент делегацияси Венгрияга расмий ташрий буюуриб, учрашувлар ва бир қатор музокарадар олиб борди. Хусусан Танзила Нарбаева Венгрия Президенти Тамаш Шуйок, Венгрия Миллий Ассамблеяси Раиси Ласло Кёвер, шунингдек, Венгриянинг йирик 4iG компанияси Бошқарув кенгаши раиси Геллерт Ясзаи ҳамда бизнес доира вакиллари билан учрашди. Учрашувларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш ва ишбилармон доиралар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Делегация аъзолари Ўзбекистон–Венгрия бизнес форумида ҳам иштирок этиб, йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказибди. Бу каби расмий ташрифлар Ўзбекистон учун ҳам сиёсий, иқтисодий ва дипломатик ҳамкорлик йўналишида янги имкониятларни очишига ишонамиз. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
12.mp466.99 MB
👍 46👎 25👏 3🤯 3🔥 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Бугун ёмғир ёғиши кутилмоқда Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийсида ҳаво асосан қуруқ бўлади. Тошкент шаҳрида эса куннинг биринчи ярмида ёмғир эҳтимоли бор, иккинчи ярмида ҳам вақт-вақти билан ёғин кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёки қор аралаш ёғинлар бўлиши, шунингдек, туман тушиши эҳтимол қилинмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 200🔥 17🙏 16👏 7😢 6👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШ 19 та давлат фуқароларидан иммиграция аризаларини қабул қилишни тўхтатди АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти 2 декабрь куни 19 та мамлакат фуқаролари учун барча турдаги иммиграцион аризалар — грин карта, доимий яшаш, фуқаролик олиш бўйича ҳужжатлар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Чеклов миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига оид хавотирлар сабабли жорий этилган. Чеклов Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Ҳаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Сьерра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла давлатлари фуқароларига нисбатан жорий этилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 106👎 52😢 10🔥 8👏 2👌 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри Россия Фанлар академияси Сибир дарёлари оқимини Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўналтириш бўйича лойиҳа устида ишланаётганини маълум қилганидан сўнг, қатор таниқли россиялик олимлар бу ғоя амалга ошмаслигини таъкидлади. Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас. Сиёсий келишмовчиликлар: сув экологияси бўйича мутахассис Владимир Кириллов бугунги геосиёсий шароитда бу лойиҳа деярли имконсизлигини айтади. Марказий Осиё давлатлари ва Россия бу масалада келишиши қийин. Лойиҳа Северная Двина, Печора ва Об дарёсининг бир қисмини Орол денгизига ҳамда Марказий Осиёга йўналтиришни назарда тутган. Бундай ғоя аввал Совет даврида ҳам иқтисодий сабабларга кўра рад этилган эди. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👎 294👍 65😢 24😱 21👏 14🤯 5🔥 4
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Андижонда ҳаво ифлослигининг олдини олиш мақсадида сомса ёпадиган тандирлар бузиб ташланибди. Албатта, бу кулгули ҳам жиддий муаммо. Кулгули томони, сомса ёпадиган беш олтита тандир Андижон ҳавосини ифлослаётган асосий омиллар қаторида эмас. Ачинарлиси эса, жойларда соч ол, деса бош олишга тайёр кадрларга кунимиз қолиб кетган. Ва бу экологик муаммолар фонида кадрлар тизимининг нақадар ислоҳга мухтожлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Энг ёмони тандири бузилган қанча одам ҳам иш, ҳам тирикчилик манбаидан маҳрум қилинган. Биз Андижондаги каби услубда иш ташкил этилишини қоралаймиз ва ҳар бир экологик тадбир амалдаги қонунлар, шу жумладан мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ҳам бузмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Расул Кушербаев, Экология миллий қўмитаси раисининг маслаҳатчиси. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
9.03 MB
star reaction 3👎 836👍 286🤯 130😢 72😱 46🔥 21👏 20👌 4