ar
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
147 769
المشتركون
+34424 ساعات
+2 0747 أيام
+630 أيام
أرشيف المشاركات
⚡️Бухоро вилояти Шофиркон туманида метан газ заправкалардаги ҳолат оғирлигича қолмоқда. Кўплаб метан заправкалар фаолият юритмаяпти, навбатлар узун, айрим жойларда эса умуман газ йўқ. Шу билан бирга, туманнинг кўплаб қишлоқларида аҳоли уйларига газ берилмаяпти. Қишнинг совуқ кунларида одамлар иситиш ва овқат тайёрлашда жиддий қийинчиликка дуч келмоқда. Хўш, нега Шофирконда газ йўқ, лекин Бойсунда газ кўкка совурилмоқда? Бу ҳолатлар одамни ўйлантиради. Айрим фуқаролар “Ўзбекистон цивилизациядан узилиб қолмадимикан?” деган саволни очиқча қўя бошлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
шофиркон газ3.mp438.26 MB
шофиркон газ2.mp48.47 MB
Шовфиркон газ1.mp47.15 MB
👍 64 31🤬 19😁 5🤯 2🔥 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ҚЎЛ ОСТИДАГИ МАЙДА РАҲБАРЛАР ҚЎПОЛЛИКДА КИМДАН РАНГ ОЛАДИ? Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Оила ва хотин-қизлар қўмитасида ҳам раҳбарлик қилади. Опанинг севимли иш услуби – мажлисбозлик. Пуч лойиҳалар устида, эрмак топшириқлар сабаб кунда, кунора онлайн мажлис бўлади. Зулайҳо Маҳкамовадан андоза олган қўмитанинг қуйи бўғин бошлиқлари эса катта-кичикни бурнини ерга ишқаб мажлисга олиб киришга мажбур.
«Ўлаётан бўлсаларинг ҳам мажлисга кирларинг», «Гап эшитсам ейман барингни» – қўмитанинг Навоий шаҳри масъули шу оҳангда йиғилишга жарчилик қилмоқда.
Бу ваҳимани кўриб йиғилишни Зулайҳо оя эмас, шахсан Доналд Трамп Пентагонда ўтказади деб ўйлаш мумкин. Кошки амалда бир фойдаси тегса эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
😁 165 57🤬 18👍 15🤯 7🔥 1🎉 1
⚡️⚡️⚡️Ассалому алайкум Хурматлик Элтуз канали юритувчилари. Биз, Фарғона вилоятда Шошилинч Тез тиббий ёрдам хайдовчиларини қийнаётган муаммо юзасидан кўмак сўраб сизга ёзяпмиз. Ҳар Йилги Қишда метан газ қуйиш шаҳобчасида муаммога учраймиз. Бундай вазиятларда аҳолига Тезкор хизмат кўрсатишга халақит қилмоқда. Бензинга юришимиз мумкинми? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
tez yordam2.mp414.10 MB
tez yordam1.mp42.08 MB
😢 56 32🤬 8👍 4🤯 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️СОХТА ВА ЁЛҒОН ИСЛОҲОТ Соғлиқни сақлаш тизимида қандайдир ислоҳотлар кечаётгани тўғрисида ўқиб тураман, лекин тушунишим қийин. Бизнинг тиббиёт тизимида хусусий сектор билан бирга давлат сектори ҳам фаолият юритади. Амалда аҳолига бепул хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассаси йўқ, фақат поликлиникалар бепул хизмат кўрсатади. Хоҳлаган давлат шифохонасига боринг, ҳаммасида касса ишлаб турибди ва ҳар бир докторнинг текширувчи ва турли тиббий-техник текширувлар пуллик, кассага пул тўлайсиз. Кўп касал бўлиб турли давлат шифохоналарга бордим, ҳамма жойда касса ишлаб турибди. Давлат тиббиёт сектори пулли хизмат кўрсатишда хусусий клиникалардан қолишмайди. Ҳозирги кунда поликлиника электрон йўлланмаси билан шифохонада 6 кун бепул даволанишингиз мумкин экан, ҳолос. Олти кунда касал тузалмайди. Ҳатто оғриқлари пасаймайди. Совет даврида стационар даволаниш 21 кун эди, мустақил бўлгач 10 кун бўлди, энди олти кунга туширишибди. Халқни сарсон қилишдан мақсад нима? Тиббиётда давлат сектори ҳеч қачон пулли бўлмаслиги керак, агар пулли бўлса давлат сектори деб аталмаслиги лозим. Лекин электрон йўлланмаларнинг мингта камчилиги бор. Электрон тизимга кўп шифохоналар киритилмаган. Модомики давлат шифохоналари аҳолига пуллик хизмат кўрсатаётган бўлса, бизда тиббиётда давлат сектори йўқ деб очиқ тан олиш керак. Гўё ислохот қилишяпти, аммо маъно ўзгаргани йўқ - шундоқ ҳам камбағал халқни чўнтагини шилиш. Мен Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига қарашли Марказий поликлинига бириктирилганман. Поликлиникага эътирозим йўқ. Бу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш яхши йўлга қўйилган. Менга касалим бўйича 1-шаҳар шифохонасига йўлланма беришди. Аммо у ерда, неврология бўлимида мени касалимни даволашмас экан. Касалим Травматалогия ва Ортопедия Иилмий тадқиқод институтида даволанар экан. Лекин бу даво маскани поликлиника электрон тизимизга киритилмаган. Демак, ҳеч қайси поликлиника Травматалогия ва Ортопедия ИТИга бемор учун йўлланма беролмайди. Демак, бу шифохона худди хусусий клиникалар каби аҳолига 100% пуллик хизмат кўрсатади, аммо номи давлатга қарашли. Очиқ тан олиш керак: бизда давлат шифохоналари аҳолига тўлиқ пулли хизматга ўтди. Шундай экан, Соғлиқни сақлаш вазирлигини тарқатиб юборса бўлаверади. ССВ амалдорлари ислоҳот ўтказяпмиз деб, халқни ҳам, давлат раҳбарини ҳам алдаб юрмасин. Раҳматжон Қўлдошев. 2-гуруҳ ногирони, нафақада, Тошкет шаҳар, Себзор даҳаси. Тел. 94 446 08 61 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
👍 150 77😢 13😁 4🔥 2🎉 1
03:05
Video unavailableShow in Telegram
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БИР ҲАМШИРАНИНГ ЭШАГИНИ ҲАМ ЎЗГАРТИРОЛМАДИ Холбека Бобоқулова 35 йилдан бери Чироқчи тумани Қизилчорва қишлоғида халққа хизмат қилиб келади. Унинг транспорт воситаси - эшак. Ҳа, 2025 йилда ҳам ҳамшира эшак миниб тиббий хизмат кўрсатмоқда. Ҳатто аҳолиси 1,5 миллиарддан ошган, ишсизлик даражаси энг юқори бўлган Ҳиндистонда ҳам шифокорлар ва ҳамширалар эшак ёки хўтик миниб ишга бормайди. 21-асрда, ўзини демократик давлат, ривожланган сивилизация деб атаётган мамлакат учун эса бу - оддий муаммо эмас, ҳақиқий шармандагарчилик. Уч йил аввал бир блогер Холбека хақида видео чиқариб, масъулларнинг “Ўзбекистонни шарманда қилаяпсан” деган гапига қолган еди. Аслида эса шарманда - эшак минган ҳамшира ёки блогер эмас, уни шу аҳволда қолдирган тизим эди. Орадан уч йил ўтди. Ҳисоботлар бўлди, баёнотлар берилди, “ислоҳотлар” ҳақида гапирилди, ҳамширани мақтаб кўкларга кўтаришди, мукофотлашди. Аммо бир нарса ўзгармади - ҳамширанинг транспорти. Бу ерда айб блогерда эмас, фидокор Холбекада ҳам эмас. Айб - Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ушбу чириган тизимни бошқараётган бир тўда каламушлардан иборат вазирликда. Қимматбаҳо хизмат машиналарида юрадиган бу ғўддайганлар тўдаси бир ҳамширани транспорт масаласини ҳал қила олмади. Эшак минган ҳамшира - шарманда эмас. Уни 35 йил давомида шу аҳволда қолдирганлар - шарманда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
eshak mingan hamshira.MOV67.81 MB
👍 252 82😢 48😁 17🔥 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“102” ТИЗИМИ: АНИҚ МУАММОЛАР ҲАҚИДА ЎРИНЛИ ТАНҚИД Ўзбекистон ички ишлар органлари тизимида “102” милицияга мурожаат қилишнинг тезкор рақами бўлиб, унинг вазифаси – жиноят, тартибсизлик ёки жамоат хавфсизлигига оид вазиятларда фуқароларга хизмат қилиш. Шахсан Президент ташаббуси билан жорий этилган бу тизим орқали 2022 йилда деярли 2,9 миллион қўнғироқ қабул қилинган. Бу кўрсаткич йилдан йилга ошмоқда. Одамлар ҳатто эрмакка ҳам телефон қилишади: қўшниси сал шовқин солса, кўчада кимгадир туртилиб кетса, кимдир унга ёмон қараса. Тизим ҳар бир мурожаатни қабул қилиб чора кўришга мажбур. Аммо бу тизим йилдан йилга ривожланиш ўрнига, ўзининг ислоҳга муҳтож эканини кўрсатиб келмоқда. Илмсиз ва малакасиз кадрлар масаласи тизимда ҳануз долзарб муаммо. Фуқаролар ижтимоий тармоқларда ИИБ бўлимларидаги қуйи даражадаги ходимларнинг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, вазиятни нотўғри талқин қилиши ёки қонунчиликни нотўғри тушуниши ҳақида тез-тез норозилик билдириб туради. Ходимлар тинч вазиятни нотўғри баҳолаб, фуқарони ушлаб қолиш ҳолатлари юз бераётгани ҳақида ҳам кўплаб шикоятлар мавжуд. Асоссиз ҳибсга олиш фуқароларни бу тизимдан анчайин бездирди. Баъзан шунчаки туҳмат ёки нотўғри хабар асосида фуқаро “102” орқали вақтинча ҳибсга олинади. Бу эса фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари етарли эмаслиги ёки амалда тўлиқ ишламаётганини кўрсатади. Сақлаш (филтр) хоналарининг талабга жавоб бермаслиги ҳам жиддий муаммолардан бири. Бўлимлардаги филтр хоналар кўпинча санитария, тартиб ва ҳуқуқий кафолатлар нуқтаи назаридан танқид қилинади. Айрим ҳолларда у ерда ҳожатхона йўқ ёки жуда узоқ жойлашган бўлади, шу сабабли вақтинча ушланганлар эҳтиёжини шу хонанинг ўзида чиқаришга мажбур. Нажосат қўлансасидан ушланганлар ҳам, ИИБ ходимлари ҳам азият чекади. ИИБ ходимларининг алкаш, қаланғи-қасанғилар ва йўлда учраган оддий одамлар билан муомаласи ҳам кишини ҳайратга солади. У ерда “дежурний” махбуслар орасида бор ойига икки марта ичиб қўшниси билан жанжаллашган ёки кўчада маст ҳолда ухлаб қолган шахслар ҳам бўлади. Улар ИИБ ходимларини номма-ном таниб қолишган ва худди ўртоғи ёки улфатдоши билан гаплашгандек мулоқот қилишади. Ходимларнинг жамоат хизмати сифати ва фуқаролар билан мулоқот маданияти жуда паст даражада эканини, айрим шахслар эса ИИБнинг норасмий “қулоқлари” вазифасини бажараётгани ҳам маълум. Кўплаб хорижий мамлакатларда ҳам полиция ва фавқулодда хизматлар тизими 102 ёки 911 сингари рақамлар орқали бошқарилади. Масалан, яқинда Янги Зеландияда “111” тизими узоқ йиллар давомида эскиргани, бошқарувдаги тартибсизликлар ва нотўғри координация сабабли салбий натижалар келтириб чиқаргани мамлакат бўйлаб катта норозиликка сабаб бўлди. Бу ҳолатда бутун тизим вакиллари халқдан узр сўраб чиқишди. 911 тизимининг ортиқча чақириқлар, нотўғри талқинлар, мажбурий жавоблар ёки ресурсларни нотўғри тақсимлаш туфайли самарадорлиги пасайиши ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу тадқиқотлар натижасида ходимлар қайта ўқитилган. Масалан, Японияда қўнғироқларни саралаш, маълумотни қисқартириш, ходимларни махсус тренинглар орқали тайёрлаш ва жамоат билан муносабатларни яхшилаш орқали бу муаммолар ҳал этилади. Ўзбекистонда “102” тизими муҳим ижтимоий хизмат бўлишига қарамай, унинг самарадорлигини ошириш учун ҳам ходимларнинг, ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ходимларнинг мулоқот маданияти устида ишлаш, фуқаролик ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ўргатиш, шикоят филтрациясини кучайтириш, шунингдек, хорижий илғор амалиётларни ўрганиб тизимини қайта шакллантириш зарур. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
79👍 40🔥 6🤬 6🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ МУАММОСИ Д.А.Нестеренконинг “Суд психологияси” китобидаги Россия судлари ҳақида ёзилган асосий фикрлар: Судларнинг фундаментал муаммоси – бу уларнинг ижро ҳокимиятига, xусусан Президент Администрацияси ва куч ишлатар тизимларга қарамлиги. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни ўзига бўйсундирган ижро ҳокимияти ўзини ажойиб ҳис қилмоқда ва у ўзига керакли бўладиган барча қарорларни расмийлаштириш имкониятига эга. Суд бор, агарда сизни ишингиз давлат манфаатларига тегмаса, эҳтимолки ишингиз ҳаққоний кўриб чиқилади. Давлат кучининг даҳшатлари имконли бўлишининг сабаби судлар йўқ қилинди ва унга қўғирчоқлик ролини беришди, узоқдан қарасанг бордек, лекин амалда ҳеч нарса ҳақиқий эмас. Бугунги суд – бу ижро ҳокимияти назоратидаги ёпиқ давлат корпорацияси. Тўғри, Конституция бўйича ҳокимиятлар бўлиниш принципи бор. Амалда эса – ижро ҳокимияти культи. Россияда ҳозирда мустақил тергов органи, суд, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ, социология мавжуд эмас. Ҳаммаси режимга хизмат қилади. Бунга мисол сифатида Алексей Навальний, Борис Немцов, Сергей Магнитиский кейсларини кўриб чиқинг. Аслида бу фикрлар собиқ совет тузумида бўлган барча давлатларга ҳам тегишлидир. Норма ижодкорлигини Россияникидан нусха оладиган Ўзбекистон Россиянинг ушбу бузуқ тизимидан ҳам нусха олганмикан. Россиянинг роман-герман ҳуқуқ тизимида эканлиги Ўзбекистоннинг ҳам англо-саксон ҳуқуқ тизимида эмас, балки роман-герман ҳуқуқ тизимини танлашига сабаб бўлган. Шу ўринда қонунчилик ташаббусига эга субъектларга тавсиямиз – нусха олар экансиз, фақат Россиядан олманг. Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
52👍 35😢 7😁 4🤔 3🤬 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯ ДАЪВОЛАРИ Элтуз манбаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тизимида йиллар давомида коррупциявий схемалар шаклланган бўлиши мумкин. Хусусан, департаментнинг собиқ раҳбари сифатида тилга олинаётган полковник Турсунов Рустам Раҳмонович ҳамда унинг яқин ҳамкори деб кўрсатилаётган полковник Қодиров Завқиддин Ғайбуллаевич фаолияти юзасидан жиддий даъволар илгари сурилмоқда. Манбаларнинг айтишларича, Қодиров Завқиддин аввал Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш тизимида раҳбарлик лавозимида ишлаган. Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар сабаб ишдан олинган. Шунга қарамасдан, кейинчалик у Турсунов Рустам Раҳмонович томонидан яна юқори лавозимга тайинланган. Манбалар ушбу икки мулозим орқали Навоий, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархидан анча қиммат баҳоларда, таниш тадбиркорлар орқали етказиб берилганини даъво қилмоқда. Бу жараёнда тадбиркорлардан ноқонуний равишда “откат” пуллари олингани, маблағлар эса Қодиров Завқиддин орқали йиғилиб, Турсунов Рустамга етказилгани айтилмоқда. Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилган ғишт, оҳак ва бошқа қурилиш материаллари ҳам манфаатдор шахслар томонидан ўзлаштирилгани ҳақида маълумотлар келтирилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Жаслиқ колониясининг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрига кўчирилган. Янги турма муассасаси қурилиши ёпиқ тендер орқали Навоий шаҳрида рўйхатдан ўтган, Қизилтепа туманига мансуб бўлган “Шарқ қурилиш” хусусий корхонасига берилган. Манбаларга кўра, ушбу корхона раҳбари сифатида Шуҳрат исмли тадбиркор тилга олинади ва у Турсунов Рустам Раҳмонович ҳамда Қодиров Завқиддин билан яқин алоқада бўлган. Бундан ташқари, Навоий шаҳри, Қизилтепа тумани ва Зарафшон шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари бир неча йил давомида ҳеч қандай тендер ўтказилмасдан, бозор нархидан юқори баҳоларда етказиб берилгани ҳақида даъволар мавжуд. Кўчмас мулк масаласида ҳам қатор қоидабузарликлар тилга олинмоқда. Айтилишича, Тошкент шаҳри ва Навоий шаҳри ҳудудларида қурилган кўп қаватли уйлардан квартиралар уй-жойга муҳтож бўлмаган айрим ходимларга арзон нархларда, таниш-билишчилик асосида тақсимланган. Бу жараёнлар ҳам Турсунов Рустам имзоси билан амалга оширилгани иддао қилинмоқда. Манбалар, шунингдек, Турсунов Рустам ва Қодиров Завқиддин номига ёки уларга яқин шахслар, жумладан, Қодиров Завқиддиннинг шаръий никоҳида бўлган Ҳуррият исмли аёл, шунингдек Турсунов Рустамнинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Феруза исмли аёл номига Навоий ва Тошкент шаҳарларида квартиралар, ер участкалари ҳамда бошқа қимматбаҳо мол-мулклар расмийлаштирилганини таъкидламоқда. Юқорида келтирилган маълумотлар юзасидан Элтузда ҳозирча ваколатли идоралар расмий муносабати мавжуд эмас. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
116😱 31👍 12🤬 10😁 6 2😢 2🤯 1
00:57
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ ENTER ENGINEERING: MOF-3’ДА ҚУЛАГАН ТОМ ВА ЁПИЛАЁТГАН ҲАҚИҚАТ Олмалиқ шаҳридаги MOF-3 ҳудудида Enter Engineering’га тегишли КРП цехи томи қор босимига чидай олмай қулагани ҳақида хабар келиб тушди. Ҳодисадан кейин эса вазиятни холис ўрганиш ўрнига, уни яширишга уринишлар бошлангани айтилмоқда. Манбаларга кўра, ҳудуд зудлик билан ёпилган, сурат ва видео олиш тақиқланган, ишчиларнинг телефонлари йиғиб олинган. 24 соат тўхтовсиз ишлайдиган объектда бундай жиддий авария юз бериб, “жароҳатланганлар йўқ, қурбонлар бўлмади” деган баёнот берилиши кўплаб саволларни уйғотмоқда. Нега ҳодиса очиқ текширилмади? Нега гувоҳларнинг овози ўчирилмоқда? Бу воқеа фақат қулаган том ҳақида эмас. У ишчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги қай даражада қадрланишини ҳам кўрсатиб турибди. Ҳолат ҳануз очиқ ва холис баҳолангани йўқ. Айтиб ўтиш жоиз, КРП цехининг том қисми бош директор Улуғбек Усмоновнинг қариндоши томонидан қурилган экан. PS: Мурожаатчининг илтимосига биноан унинг овозига техник ўзгартиш киритилган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
ОЛМАЛИҚ ЭНТЕР ИНЖИНИРИНГ.mp46.22 MB
😱 55 48🤔 6😁 5🤬 4👍 1🤯 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Москва марказида РФ қуролли кучлари Бош штаби оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Фанил Сарваров мошинасини пўртиллатишди. Мошн ичидаги генерал-лейтенант Фанил Сарваров ўлди. Путин ишониб юрган генерал итдай ўлди.
إظهار الكل...
👍 164😢 78 41😱 23😁 20🤬 11🤔 8🎉 5🤯 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
إظهار الكل...
👍 23 13😁 5
⚡️ЮҚУМЛИ “ҚАҲР” Абдулла Қаҳҳор мураккаб даврда яшади. Шунга яраша ўз замонининг баланд-пастидан ўтди. Лекин ҳаёт йўли сифатида танлаган соҳаси – адабиётда миллатнинг истеъдодли ёзувчиларидан бири бўлиб қолди, қола билди. Бу – жуда муҳим. Зеро, анча-мунча қаламкаш Қаҳҳор насрда кўтарилган юксакликка фақат ҳавас қилиши мумкин. Ёки ҳасад. Танлов – уники. Қаҳҳорнинг теша тегмаган ибораларининг ўзи – бир мактаб. Шунингдек, зиддиятли ҳаёт йўли, йўл қўйган хатолари ҳам қалб кўзи очиқ одам учун турган битгани – ибратхона. Ахир, шундай истеъдодли ёзувчи совет ҳокимияти даврида ўзини қандай тутди, ўз халқи манфаатларига, эътиқоди ва адабиётга қай даражада содиқ қола билди? Қололдими ўзи? Қолган бўлса, бунга қандай эришди, қололмаган бўлса-чи, бунинг учун қандай тўловлар тўлади? Нима учун у даҳрийлар империяси даврида, Москва хастахонасида ўлим тўшагида ётар экан, жасадини Ўзбекистонга олиб кетишини шогирди Шуҳратдан (Тошкентдан чақириб олиб!) илтимос қилди? Ахир, Москвадек дунё пролетариатининг бошкентида мангу қўним топиш совет граждани, совет ёзувчиси учун буюк шараф эди-ку?.. Нима учун яна Шуҳратга “мени эскича таомилга кўра, жаноза ўқитиб кўминглар!” дея васият қилди? Ахир, у суяк-суягигача атеист эмасмиди?!.. Ёки даҳрийлик – тирик қолиш учун юзга тортилган ниқоб эдими?.. Давр ниқоби. Саволлар, саволлар... Биз эса, бундай ўта муҳим саволларга жавоб топишга уринмай, ўзимизни уринтирмай, негадир энг осон йўл – унга тош отишга чоғланиб қолдик... Биз Қаҳҳор ва у сингари бошқа салафларни қоралаш, уларга тош отиш йўлидан эмас, зарурат бўлганда ҳаёт ва ижодини тўғри баҳолаш ва бундан сабоқ чиқариш йўлидан боришимиз керак, деб ўйлайман. Бу, аслида, ўзимиз учун керак, ўзимиз учун фойдали. Зеро, эртага бизни ҳам инкор қиладиган, ҳар сўзимиз ва амалимиздан қийиқ қидирадиган ва албатта топадиган авлод етишиб чиқса (кўпинча шундай бўлади ҳам), дардимизни кимга айтамиз? Гўрдан чиқиб келиб: "болам, мени тушун, мен яшаган даврда бошқача йўл тутиб бўлмасди!" деймизми? Десак, бизга қулоқ солишармикан?..(Бугун биз қулоқ соляпмизми?..) Қаҳҳорнинг ўзи ғойибдан савол бериб қолса-чи, айтайлик тушимизга кириб: "Сен менинг ўрнимда бўлганингда қандай йўл тутардинг? Ахир, қисматдошларимнинг ҳаммаси деярли мен каби йўл тутишди-ку?! Уларнинг қаери ортиқ ёки менинг қаерим кам?.. Сен-чи, сен? Наҳотки, сен ўзгача йўл тутардим, деб ўйласанг?!.. Ертўлада, зах ва совуқ ерда, оч ва чорасиз ҳолингда узоқ муддат исканжага олишса, уришса, одам боласи чидаб бўлмайдиган қийноқларга солишса, яқинларингнинг номусию ҳаёти билан қўрқитишса ва буларнинг бари сен мағлуб бўлгунингча давом этиши маълум бўлиб турса, нима қилган бўлардинг?!. Ахир, инсоннинг руҳи таслим бўлмаса ҳам, жисми таслим бўлади-ку, дили тик турса ҳам, тили синади-ку! Инсон деганимиз асаб толаларидан иборат яратиқ бўлса, унинг қийноқларга чидаши ҳам маълум жойгача эканини наҳотки билмасанг?!.. У ёғига одам боласи дош беролмайди. Ёки сен одам боласи эмасмисан?!" деса, жавобимиз қандай бўлади? Ҳа, тинч даврда, иссиқ хонада, оғизга шоколад бўлагини солиб, қаҳвани ичганча, босқинчи жосуслар қийноққа солган ва аксарият ҳолда қийноқлардан енгилиб чиққан аждодларни қоралаш – жуда осон. Бунга, яъни қоралашга фақат бир кишигина – ўша исканжалардан соғ-омон чиқиб, ўз муродига етган одамгина ҳақли. (Тарихда эса бундай қаҳрамон деярли учрамайди). Қийноқ вақтида ўлиб қолганлар ҳисобга кирмайди. 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
إظهار الكل...
98👍 56🤔 7🔥 5😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️21 ДЕКАБР – «ОҚБИЛАК ВА ЕТТИ ГНОМ» ИЛК ТЎЛИҚ МЕТРАЖЛИ МУЛЬТФИЛЬМ 1937 йил: Уолт Диснейнинг биринчи тўлиқ метражли мультфильми — «Оқбилак ва етти гном» (Snow White and the Seven Dwarfs) премьераси бўлиб ўтган. Бу мультипликация оламида инқилоб ясаган. «Оқбилак ва етти гном» (Snow White and the Seven Dwarfs) нафақат мультфильм, балки кино санъати тарихини ўзгартириб юборган улкан лойиҳа бўлган. Ўша пайтда кўпчилик бу ғояга шубҳа билан қараган, бироқ натижа кутилганидан ҳам аъло бўлган. Лойиҳа устида иш бошланганда, Голливудда уни «Диснейнинг телбалиги» деб аташган. Сабаби, ўша пайтгача ҳеч ким томошабин 1,5 соат давомида экрандаги чизилган қаҳрамонларга қизиқиб, улар билан бирга кулиб ёки йиғлаб ўтиришига ишонмаган. Ҳатто Уолт Диснейнинг рафиқаси Лилиан ҳам: «Бу фильмга ҳеч ким бир тийин ҳам тўламайди», деб ўйлаган. Фильм яратилиши учун 3 йилдан ортиқ вақт ва ўша давр учун жуда катта маблағ — 1,5 миллион доллар сарфланган (бу дастлабки бюджетдан 6 баравар кўп эди). Дисней муҳандислари тасвирга чуқурлик ва ҳажм бериш учун махсус камера яратишган. Бу мультфильмда макон (пространство) ҳудди реал ҳаётдагидек кўринишини таъминлаган. Ҳар бир кадр қўлда чизилган ва бўялган. Персонажларнинг ҳаракатлари табиий чиқиши учун ҳақиқий актёрларнинг ҳаракатларидан нусха олинган (ротоскопинг). Кутилмаган муваффақият 1937 йил 21 декабрда Лос-Анжелесдаги «Carthay Circle Theatre»да бўлиб ўтган премьерадан сўнг, зал актёрлар ва машҳурларнинг гулдурос қарсакларига тўлиб кетган. Фильм қисқа вақт ичида 8 миллион доллар фойда келтириб, ўша даврнинг энг кассабоп овозли фильмига айланган. Ушбу даромад эвазига Уолт Дисней Бербанкда (Калифорния) ўз студиясини қуришга муваффақ бўлган. 1939 йилда Уолт Дисней ушбу мультфильм учун махсус «Оскар» мукофоти билан тақдирланган. Мукофот жуда рамзий бўлиб, у битта катта ва еттита кичкина «Оскар» ҳайкалчаларидан иборат эди. Уни Диснейга ёш юлдуз Ширли Темпл топширган. Айнан «Оқбилак»нинг муваффақиятидан сўнг «Пиноккио», «Фантазия», «Бэмби» каби классик асарлар дунё юзини кўрди. Бу мультфильм анимацияни шунчаки «болалар учун эрмак» даражасидан юксак санъат даражасига кўтарди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
👍 80 69🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 22 декабр – арча безаклари, рентген ва коммунистик диктатуранинг қулаши 1882 йил 22 декабрь — Томас Эдисон биринчи марта электр ёритқичлари билан безалган Янги йил арчасини оммага намойиш қилди. 13 йилдан сўнг айни шу санада немис физиги Вильгельм Рентген ўзининг Х-нурлари бўйича тадқиқот натижаларини илмий жамоатчиликка тақдим этди. Бу янгилик тиббий диагностикада инқилоб ясаб Рентген ускунаси яратилишидан нишона эди. 1917 йил 22 декабрда ёш Совет Россияси ва Германия ўртасида Брест-Литовск сулҳи бўйича музокаралар бошланди. Бу Россиянинг Биринчи жаҳон урушидан чиқишига олиб келди. 1947 йил 22 декабр куни эса Италия Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Мамлакат расман демократик республика сифатида эътироф этилди. Совет Иттифоқи сўнги нафасларини олаётган 1989 йилнинг 22 декабрида Румынияда диктатор Николай Чаушеску ҳокимияти ағдарилди. Коммунистик диктатура тугади. Кейинги йил 22 декабрида эса Словенияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилди. Аҳолининг катта қисми мустақилликни қўллаб-қувватлади. 1996 йил 22 декабр куни дунёда илк бор электрон китоблар (e-book) оммавий китобхонлар эътиборига тақдим этилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
51👍 18😁 6😢 1
05:45
Video unavailableShow in Telegram
ХОРАЗМДА НАВБАТДАГИ ДАРАХТЛАР ҚИРҒИНИ Хоразм вилояти, Урганч шаҳар марказидаги ер майдони сохта ҳужжатлар асосида “тадбиркор” шахсга расмийлаштириб берилгани айтилмоқда. Натижада шу ҳудуддаги дарахтлар кесила бошлаган. Маҳаллий аҳоли бунга қарши чиқиб, ҳужжатлар қалбаки эканини очиқ айтмоқда. Энг ташвишли жиҳати — бу ҳолатни текшириши керак бўлган идоралар, жумладан, прокуратура томонидан ҳозиргача ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Шаҳар марказида дарахтлар кесилаётган бўлса, ким жавоб беради? Қонун ким учун ишлаяпти? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
УРГАНЧ ДАРАХТЛАР КЕСИЛМОҚДА.mp479.30 MB
🤬 42👍 34 23😁 7😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ENTER ENGINEERING – ОЙЛИКСИЗ ИШ ТУЗОҒИДА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ҲАМ ЯШИРИЛМОҚДА Еnter Engineering компанияси ишчиларига яна бир неча ойлаб маош тўламаяпти. Ўз ҳаққини ойлар давомида ололмаётган ишчилар, меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар ва бахтсиз ҳодисалар яшириляпти. Хусусан, Олмалиқ шаҳридаги МОФ-3 заводи ҳудудида 1 гектар майдонда қурилган КРП цехи томи шу кунларда ёққан қор юкини кўтара олмай қулаб тушди. Ҳодисадан сўнг цех зудлик билан ўраб олинди, видеога олиш қатъиян тақиқланди, ишчиларнинг телефонлари олиб қўйиллди. Гувоҳларнинг айтишича, телефонини топширмаган ишчилар объектга киритилмаган. Ҳолат босди-босди қилинмоқда. 24 соат ишлайдиган заводда шундай авария бўлиб,«ҳеч ким жароҳатланмади, ўлим ҳолати йўқ» деган ғирт ёлғон баёнот берилди. Айни пайтда ишчилар аллақачон 2 ойдан ортиқ вақт давомида маош ололмай ишлаб юришибди. Ушбу ҳодисадан сўнг тўловлар янада кечикиши кутилмоқда.
«Компанияда оддий ишчилар манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолган, раҳбарият ва юқори бўғиндаги бошқарув учун эса шароитлар мутлақо бошқача. Ёқилғи сотиш, кабел ўғирлаш каби ҳолатлар майда-чуйда ўғрилик бўлиб, бунга эътибор ҳам бермай қўйдик. Лекин бутун бошли цех томи қуласаю, қурбон йўқ деб туришса... Қадримизга ачинамиз-да» дейди ходимлар.
Меҳнат инспекцияси, Қурилиш назорати, Бош прокуратура ва бошқа ваколатли органлардан МОФ-3 заводидаги ҳодисага очиқ ва холис баҳо беришни, ишчиларга ойлик тўлови масаласини ўрганишни, меҳнат хавфсизлиги ва бошқарув тизими бўйича расмий текширув ўтказишни талаб қиламиз. Компания оғир молиявий аҳволда бўлса, компания раҳбарияти GMS Yukon, Cadillac, Tahoe, Land Cruiser, Prado каби қимматбаҳо мошнларни минишга, доимий янгилаб туришга қайдан пул топяпти? Бу мошнларнинг ҳар бири миллиардлаб сўм туриши ҳеч кимга сир эмас. Агар компанияда ҳақиқатан ҳам пул йўқ бўлса, бу ҳашамат кимнинг ҳисобидан? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
66👍 40😱 23🤬 10😁 6😢 3 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИДА НИМА ГАП? ЯНГИ ЙИЛ БАҲОНАСИДА ПУЛ ЙИҒИМИМИ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолияти бўйича жиддий саволлар пайдо бўлмоқда. Давлат раҳбари томонидан бир неча бор ишонч билдирилган тузилмадаги “ички аҳвол” жамоатчиликни бефарқ қолдирмаяпти. Маълум қилинишича, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi ҳузуридаги Yoshlar parlamenti раиси Отабек Собитов ташаббуси билан янги йил муносабати билан парламент аъзоларидан 200 минг сўмдан пул йиғилмоқда. Айтилишича, бу маблағлар Yoshlar agentligi раҳбарлари, “катта-катта” депутатлар ва турли мансабдорларга совға олиш учун мўлжалланган. Эътиборли жиҳати, бу биринчи ҳолат эмас. Яқинда ўтказилган қишки оромгоҳ учун ҳам Ёшлар парламенти аъзоларидан 150 минг сўмдан пул йиғилган. Ҳолбуки, қишки оромгоҳ тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилгани айтилади. Пул кимнинг чўнтагидан чиқаётгани аниқ. Аммо у кимнинг чўнтагига кетяпти - ҳозирча кўпчилик учун очиқ қолган савол. Ёшлар парламентидаги бундай “ихтиёрий-мажбурий” йиғимлар қачон ва ким томонидан назоратга олинади? Бу ҳолатга баҳо берадиган масъул борми? Ёшлар парламенти аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади ва маош олмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
😁 63 42🤬 41👍 6🤯 4🔥 3🎉 2🤔 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Қўшкўпир хони вазири аъзамларига буйруқ беряпти. Расм Қўшкўпир туман ҳокимлигининг телеграм каналидан олинди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
😁 210🤬 29 16👍 10🤔 4
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Қиш зийнати Сурхондарё вилояти Узун туманида ЙПХ ходимлари қор завқидан мошин бошқаролмай қолишди, афтидан. Яхшиям -10 градусга кириб тизза бўйи қор кечмаяпмиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
4.34 MB
😁 72 18🤔 8👍 3🔥 1🤯 1
БЕЗОРИ ХОТИНЛАР ЖАЗОЛАНАДИ 29 ноябрь куни Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ маҳалласи Тарона кўчасида соат тонги 04:00 ларда 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. (видеотасвирдаги аёллар) спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда шу ҳудудда яшовчи фуқароларни тинчлигини бузишган. Улар жанжални тинчитиш учун етиб борган ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатишди. Ҳолат юзасидан безори хотинларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
إظهار الكل...
bezori xotinlar.mp47.97 MB
👍 69😁 41 32🤔 4😱 3🤬 1