ELTUZ
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

147 752
المشتركون
+9324 ساعات
+2 2997 أيام
+20930 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️БИЗНЕСМЕН ВА КОРРУПЦИОНЕР БОШ ВРАЧГА СТОП БЕЛГИСИ КЎРСАТИЛМАДИ
Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида гўзаллик салони ишлаб турибди. Туққан хотинлар камерачи, ижарага олинган қиммат мошин, Мики Маус ва айиқчалар олдига чиқиб боришдан аввал аши салонда сочини жингалак қилиб, киприк улайди. Кринж.
«Раҳбар хусусий тадбиркордан каттагина улуш олмаганда гўзаллик салони касалхона ичида хўжалик ҳисоби деган ёзув билан сақлаб қолинмас эди. Касалхонада беморлар ортидан келаётганларга шароит йўқ. Реанимациядаги беморлар яқинларига кутиш учун махсус жой хам йўқ аммо гўзаллик салони эгаси ёнғин хавфсиздигини таъминловчи ҳовуз тепасига жойлаштириб қўйилди» – дейди ходимлар.
Умуман олганда, мамлакат бўйлаб роддоми бор барча касалхоналарда салон бор. Нима қилибди энди шунга? Лекин Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи катта маблағни ўзлаштириб, жавобгарликка тортилгач суд ҳукмидан кейин ҳам ўз лавозимида қолаётгани шубҳали. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратура нима дейди?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 40❤ 36🤬 18⚡ 6👍 4🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ҚЎҚОНЛИК АПРС ИҚБОЛ ТАБИБ СУДГА БЕРИЛДИ
Халқ орасида апрс сифатида танилган Иқбол Солиев судга берилди. Бу ҳақда 16 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унинг апрслик фаолияти ўрганилганда 2020 йил августида солиқ органларидан «Халқ табобати» фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассотциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугагани маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан 7,5 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Бироқ Иқбол Солиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келгани аниқланиб, 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисми (ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилди.
Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровдан муносабат кутамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 87❤ 68👍 39🤯 3😢 3🔥 2
01:55
Video unavailableShow in Telegram
⚡️«ҒОР ОДАМИНИНГ» ЙЎЛ УСТИДАГИ ҲУЖУМИ
Мустақиллик кўчасида Нексия 3 мошинни ҳайдаб кетаётган хотин Дамас шўпирининг қаҳрига учради.
Рулда хотин киши ўтирганини кўрган бу «ғор одамининг» духига дух қўшилди. Шартта дамасдан тушиб Нексияда ўтирган хотинга ҳужум қила кетди. Сўкиниб, депсиниб мошина балонини тепди.
Рулда ўтирган аёл ва унинг 11 яшар қизи мошинни қулфлаб қўйиб махлуқ ҳужумидан омон қодлишди.
«Аёл шўпр айбдор, қоидани бузгандир» дейилмасин. Агар қоидани бузган Нексия ичида хотин эмас эркак шўпр ўтирганда манови ИШИЖ соқол Дамасчи маймун ҳеч нарса қилолмасди. Кўриб кўрмаганга олиб, жуда бўлса бир сўкиниб сигнал чалиб йўлида давом этиб кетаверарди.
Омадсиз ва заиф эркаклар нафрат билан ғазабини хотин-қизларга кўрсатишдан завқ олади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
21.28 MB
⚡️ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ НИҚОБИДАГИ КОРРУПЦИЯ: МИНТРАНСДА «ДОЗВОЛ» КИМ УЧУН ИШЛАЯПТИ?
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти. Бу мурожаатни сиз орқали жамоатчиликка чиқармоқчимиз, чунки Транспорт вазирлигида йиллар давомида ислоҳот ниқоби остида яшаб келаётган бюрократия ва коррупцияли “дозвол” тизими бизни саргардон қиляпти.
Элтузда бу мавзу аввал ҳам кўтарилган. Ҳар сафар танқид чиққанидан кейин қисқа муддатли "силжиш” бўлади, айрим ўзгаришлар кўзга кўринади, лекин вақт ўтиб тизим яна ўша эски, чириб кетган коррупцион ҳолатига қайтади.
Сўнгги танқидий чиқишлардан кейин ишлатилган ва электрон тарзда базага юкланган дозволларни ўчириш жараёнида нисбатан адолатли тартиб жорий этилгандек эди. Таниш-билишсиз электрон юкланган дозволлар ўчирила бошлаганди. Аммо бу “адолат” ҳам узоққа чўзилмади.
Бугунга келиб, тепада таниши йўқ ташувчиларнинг электрон юклаган дозволини ўчириш бир ҳафтагача чўзиб юборилмоқда.
Бу эса аллақачон ботқоққа ботган логистика соҳасини янада ортга тортиб, хорижий ташувчилар билан рақобатда ютқазишимизга олиб келмоқда.
Энг катта муаммолардан бири – дозвол тизимига биринчи марта киришнинг ўзи коррупциялашган эшигига.
Янги юридик шахс ёки якка тадбиркор дозвол базасига Минтранс ходимлари шахсан регистрация қилиб бермагунча шахсий кабинетга кира олмайди. Тизим “электрон” деб аталади, аммо у автомат эмас. Ходим хоҳласа рўйхатдан ўтказади, хоҳламаса – йўқ. Бу ерда таниш-билиш ҳал қилувчи омилга айланган: таниши борлар истаган пайтда тизимга кириб кетади, таниши йўқлар эса расмий хат ёзиб, қонунга кўра 15 кун, баъзан бир ойлаб жавоб кутишга мажбур. Бизнес туриб қолади, шартномалар бузилади, мижозлар йўқолади. Бу бизга нисбатан очиқчасига иқтисодий босим эмасми?
Энг оғриқли масала – дозволлар йўқлиги. Айниқса, энг талабгир йўналишлар бўйича дозвол тополмайсиз. Масалан, ҳозир тизимда Озарбайжон дозволи умуман мавжуд эмас. 13 декабрь, шанба куни Озарбайжон электрон транзит дозволлари ҳеч кимга хабар берилмасдан, ими-жимида тарқатиб юборилди. Бу ҳақда ташувчиларнинг шахсий кабинетига бирорта ҳам хабар келмади. Худди шундай ҳолат 5 декабрь куни ҳам кузатилган.
Бошқа янгиликлар бўйича тизим орқали огоҳлантириш юборилади-ю, нега айнан Озарбайжон дозволлари ҳақида сукут сақланади? Атайин шундай қилишади.
Ҳудди шу мантиқсизлик Хитой дозволларида ҳам кўринди. Йил охирида, фақамт 10 декабрь куни Хитой дозволлари тақсимотдан чиқарилди.
Қозоғистон-Хитой чегарасида электрон навбат тизими бор ва 10 декабрь ҳолатига кўра, Хитойга ўтиш учун навбат 2026 йил 10 январгача етиб борган эди. Хитой дозволлари эса 31 январь 2026 йилгача амал қилади. Устига-устак, Хитойда январь ойи деярли тўлиқ дам олиш кунлари. Шундай экан, бу дозвол ким учун чиқарилди? Бу очиқчасига ҳисобот учун, “иш қилинди” деган кўриниш бериш учун амалга оширилган ҳожакўрсин тадбир эканини биламизку, вазир Махкамов?
Тизим тўлиқ автоматлаштирилиши, инсон омили бутунлай олиб ташланиши шарт. Ёки ҳеч бўлмаса, Минтранснинг ҳудудий органлари орқали очиқ ва шаффоф мурожаат қилиш механизми жорий этилиши керак.
Акс ҳолда, электрон деган ниқоб ортида яширинган коррупция логистикани чўктиришда давом этаверади.
❤ 66👍 26⚡ 2🤯 2😁 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ СЕРВЕРЛАРИНИ КИМ ИШДАН ЧИҚАРДИ?
Тадбиркорларга жарима тайинлайдиган солиқ серверлари шу кеча-кундузда ишдан чиқди. Натижада, ҳисоботларни жўнатишда қийинчиликлар юзага келди.
«My.soliq.uz тизимида ишловчи серверлар бугун келаётган хисоботларни умуман кўтара олмай қолди» – дейди ходимлар.
Программалаш сохасида етакчи ўрин эгаллаган солиқ тизимига бюджетдан миллиардлаб пул сарфланган. Бироқ интернет платформа айни иш қайнаган пайтда қулади. Бу тартибсизлик ва коллапс қўмитани Қутбиев тарк этиши ортидан юз берди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 66❤ 25👍 15🤬 6😱 4🤯 3🎉 1
⚡️ҒИЖДУВОН АҲЛИНИ ИП ЙИГИРИШ ЦЕХИ ЗАҲАРЛАМОҚДА
Ғиждувон тумани Памуза маҳалласида жойдашган ип йигирув цехи ҳавони заҳарли тутунга тўлдириб аҳолини заҳарламоқда.
«Ҳаво бўғиқ, заҳар ютиб яшаяпмиз. Болалар аллергия, кексалар тинимсиз йўталади. Қўлмизда диагнозларимиз бор. Ҳаво заҳарлангани ҳақида СЭС хулосаси ҳам бор» – дейди маҳаллий аҳоли.Тахминан 50 дан ортиқ кишида турли респиратор касалликлар аниқланди. Бироқ туман ҳокимлиги ҳам, вилоят Экология бошқармаси ҳам ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Иддаоларга кўра, цех раҳбари Бухоро вилояти Экология бошқармаси раҳбари Жобир Тошев билан дўстона муносабатларда. Мутасаддилар сукутининг асл сабаби шу бўлиши мумкин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
1.mp43.35 MB
❤ 40👍 12🔥 9🤬 9😱 5
00:38
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ЮЛДУЗ УСМОНОВА АЖРАШГАН ХОТИНЛАРНИ САЗОЙИ ҚИЛДИ
Ҳозир Умрада араб тўрпоқларини ялаб юрган тройной ҳожи эна Юлдуз Усмонованинг "Ажрашган хотинлар унитозга ўхшайди, истаган келиб сийиб кетоуради" деган гапи жамиятда диссонанс ҳосил қилди.
Ўзи камида икки марта эрдан ажраган ва қизиям уч марта эрдан ажраган Юлдуз Усмонова "ажрашган хотинни ҳамма ҳапа қилади" деган гапни ўз хаëтий тажрибасидан келиб чиқиб айтди.Чунки шу элни ичида юрибди — шилқимлик фитратига сингиб кеткан халқ.
Мана бир йил ичида иккки мингдан зиëд коп-котта ўзбек амакилар кўча-кўйда қизларни эмчагини ғижимлаб, кўтини эзғилагани учун беш суткадан ўтириб чиқишди. Автобус ва метро ичида, муюлишда, музей ва масжид ичида аши ишти қилишди йил бўйи ўзбек эркаклари. ҳҲатто Маккаий Мушаррафга борибам хотинлар кўтини эзғилаб Сауд қамағига тушган ўзбеклар бор. Яъни Юлдуз Усмонова қисман тўғри гапирди.
Ўзбеклар эрдан ажрашган хотинга суйкалай деб атай этигини кийиб кўчага чиқади. Аммо бу эркаклар ўз йўлида эрли хотин, ëш қизлар бўлса ҳам суюлиб секс шилқимлик қилаверади…
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
3.43 MB
👍 159❤ 89🤬 53😁 35😢 7😱 4🔥 2🤔 1
⚡️ИҚБОЛ ТАБИБ УСТИДАН ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИГА ШИКОЯТ НАФ БЕРАДИМИ?
Қўқон шаҳрида йиллар давомида «табиблик» билан шуғулланиб келган Иқбол Солиев устидан ногирон ва касалманд фуқаролар Президент администрацияга шикоят йўллашди.
Иқбол табиб фуқароларнинг ишончига кириб, реклама ва оммавий чиқишлар орқали даволаш ваъда қилади. Танқидчиларни қарғаб, яна шоу кўрсатишда давом этади.
Ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Иқбол табибдан моддий ва маънавий зарар кўрган беморларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмоқда.
бартараф этилмаётган ижтимоий хавфли ҳолат, шунингдек нинг ҳаракатсизлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинди. Мурожаатда мазкур масала Президент Администрацияси даражасида алоҳида назоратга олиниши сўралган.
Қўқон шаҳар ИИБ аризаларга “жиноят аломати йўқ” мазмунида жавоб қайтармоқда. Кинначи "табиб" жазоланмаслигига амин бўлиб ўз рекламасини кучайтирмоқда.
Апрс табиб ва у билан шерикликда бўлиши мумкин давлат органлари ходимларини Президент Администрацияси даражасида алоҳида назоратга олиб, холис текширув белгилай оладими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 112👍 59😁 39🔥 11🤬 4🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ВAҚТ МАШИНАСИ: 15 декабр — Тошкентда жиҳозланган космик кема Венера сайёрасига мувафақиятли қўндирилди
1970 йил 15 декабрда Совет Иттифоқининг "Венера-7" космик аппарати тарихда биринчи марта бошқа сайёра — Венера юзасига муваффақиятли қўнди.
Ушбу миссия Ерга Венера атмосфераси ва юза шароити ҳақидаги дастлабки маълумотларни юборган дунёдаги биринчи воқеа бўлди.
Венера сайёрасига биринчи бўлиб муваффақиятли қўнган "Венера-7" автоматик станцияси лойиҳаларида Ўзбекистон мутахассисларининг ҳиссаси катта бўлган. Тошкент муҳандислари "Луна" ва "Венера" автоматик станциялари учун асбоб-ускуналар ва компонентларни ишлаб чиқишда қатнашганлар. Бу билан Ўзбекистон Халқаро космик дастурнинг пассив фони эмас, балки фаол иштирокчиси бўлган.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти Халқаро космик тадқиқотларининг муҳим илмий марказларидан бири эди.
Тошкентда жойлашган Конструкторлик Бюроси (КБ) космик алоқалар ва радиоастрономия учун муҳим ҳисса қўшган. Тошкент КБсида диаметри 10 метргача бўлган трансформацияланувчи (йиғилиб-очиладиган) антенналар яратилган. Бундай антенналар йиғилган ҳолда ракета-ташувчининг қопқоғига жойлаштирилиб, космосда очилган.
Бу ишлар СССР, АҚШ, Германия, Канада ва бошқа мамлакатлар иштирок этган халқаро "Радиоастрон"дастури каби йирик лойиҳалар доирасида амалга оширилган.
Шундай қилиб, 1970 йилда Тошкент нафақат астрономик кузатувлар маркази сифатида, балки космик аппаратлар ва алоқа тизимлари учун муҳим технологик компонентлар ишлаб чиқарувчи сифатида ҳам СССРнинг космик ютуқларига жиддий ҳисса қўшди.
Тошкент муҳандисларининг саъй ҳаракати натижасида «Венера-7" космик кемасининг сайёрага қўниши гарчи 23 дақиқа давом этган бўлса ҳам. сайёранинг юқори босими (90 атмосфера) ва юқори ҳароратига (475° C атрофида) дош берган ва маълумотларни ерга узатган.
Бу парвоз инсониятнинг бошқа сайёраларга қўниш саъй-ҳаракатларидаги муҳим босқич ҳисобланади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 95❤ 90😁 6🔥 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТИ ЗЎР БЎЛИБ ЧИҚДИ
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет эллик ўзбек дўхтрлардан даво топди.
54 мингга яқин тожик, 14мингга яқин қирғиз, 7 мингга яқин қозоқ, 2 мингга яқин афғон қўшнилар келиб, давлениясини ўлчатиб укол қилдириб кетди.
Майли, энди, ҳафтада бир икки ўзбекни билмасвой дўхтрлар ўлдириб қўйса, дўхтрларни ўзи касал бўлса кинначи билан Иқбол апрсга борса бу дегани ҳаммаси шундай деганимаску, тўғрими?
Агар шундай бўлганда, ашинча тожик, қозоқ, қирғиз қора тортиб келармиди "дўхтиржон" деб?
Айниқса медсестрларни чертиб чертиб олишган. Бир-биридан гўзал, бир-биридан секси.
УЗД, рентген ва геморойни текширадиган ашинча темир-терсак олинган дўхтрхоналарга.
Хуллас, мен бу статистикага ишонаман. Бир йилда 80 минг иностранецни даволаган тиббиëт — бу ваашше зўр тиббиëт. Касал бўманглар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 178❤ 65👍 22🤔 7🤬 6😢 5😱 4🎉 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ҚИЙИН ВАЗИЯТГА ТУШГАНЛАР ҲАҚИДА
Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги "Матбуот уйи"да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ўраб олган. Одамларнинг қўлларида чамадон. Минг сўм тўласак чет элга ишга кетарканмиз" дея қатъий ишонишган. Энди "Матбуот уйи" 9 қават бино.
Қандайдир апрс фирма очиб шу бинодан офис олиб "Ким минг сўм тўласа Канада ва Австраиляга ишга юбораман ойлиги беш минг доллар" деб фейк эълон берган.
Яхшиям бу эълонни бизни канал бермаган. Чунки бу апрс одамларни пулини олиб, эртаси Қозоғистонга қочиб кетди.
"Қайин вазиятга тушган" одамлар бир ҳафтача дод вой қилиб юриб пули куйганига рози бўлиб қолишаверди. Алданганлар орасида олий маълумотли ўқитувчи, фан кандидати ҳатто врачлар ҳам бор эди.
Одам алданаëтганда миясидаги мантиқ тормозланиб қоларкан.
Лекин одамлар ҳар қандай эълон ва хабарга танқидий қарашни ўрганиши керак.
"Муаммоли ҳолатга тушиб қолган ўзбеклар" ТИВ ва элчихоналар кўмагида давлат ҳисобидан уйига қайтарилаëтганини тез-тез эшитамиз.
Кимдир "Билмай тўртта давлатни кесиб ўтиб, Сурияга бориб тўртта эрдан саккизта бача орттирган", кимдир билмай бачасини Мисрга диний ўқишга жойлайман деб педофил қўлига берган. Кимдир ҳар рейсига юз берар экан деб Дубайга жалаблик қилишга борса, эллик ҳам тўламагани учун" қийин ҳолатга тушган".
Давлат бу "қийин холатга тушган лўхларни "орқасида тургани" яхши. Лекин одамда масъулият ва қилган ишига жавибгарлик ҳисси ҳам бўлиши керак.
Ван вей тикет (бир томонга билет) олиб ашағларга бориб ўйнаб кулиб бўлгач "қийин аҳволга тушдим" дея консулликка заява қилиб қайтиш билетини текинга туширганлар ҳам ашинча.
Хуллас, Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига бир гуруҳ ўзбеклар Мьянмада "қийин аҳволга тушиб қолгани, иш берувчи билан моши пишмганини" рўкач қилиб ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Албатта саҳоватли давлат бу "қийин аҳволга тушган" саргардонларни едириб-ичириб, аллада азиз тўрвада майиз қилиб Ўзбекистонга қайтарди.
Булар икки ҳафта Ўзбекистонда онтарилиб ëтиб, яна Мьянмага қайтиб бориб "аши пулди бероуринг, ака. Биз рози" деб яна "қийин аҳволга" тушиб кетади.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 89😁 33👍 17🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️САУДИЯ АРАБИСТОНИ УКРАИНЛАРГА ЭШИК ОЧДИ
Биринчи январдан бошлаб украина ватандошлари Саудияда 90 кун визасиз юра олади. Лекин украиналик ва бошқалар ўзлари билан мана бу нарсалрни Саудия ҳудудига олиб киролмади:
1. "Лаҳми хинзир" яъни тўнғиз эти ва ëғи (сала); 2. Поддельная валюта. Сувенир фейк доллар; 3.Наркота; 4. Ҳайвон қонидан пишган егулик; 5. Кесак( кўт артишга); 6. Алкоголь; 7. Винони дистилляция қиладиган ускуна (самагон аппарат); 8. Кўп тиражда Қуръон китоби (иккита мумкин); 9. Сигарет рекламаси; Динга қарши китоб 10. Бўш идиш; 11. Манекенлар; 12. Эски ва ямалган шиналар; 13. Янги йил арчаси; 14. Милтиқ, пистолет; 15. Бўмба ва радиоактив модда, ҳамда пиротехника; 16. Устига давлат герби туширилган товарлар; 17. Мускат ëнғоғи; 18. Қурбонлик қўй учун облигация ва купонлар; 19. Елкани массаж қиладиган прибор; 20. Мошн эшигини разблокировка қиладиган ускуна; 21. Вий-вий қиладиган сирена сигнал ускунаси; 22. Маскировка халат; 23. Ичи кўриниб турадиган шаффоф хотинлар плащи; 24. Ҳанжар, қилич ва ўткир учли пичоқлар; 25. Карбонат натрий; 26. Шприц шаклидаги ручка; 27. Устида ўз дўлатини байроғи расми туширилган товарлар; 28. Пайғамбар Муҳаммад С.А.В расми ва исми туширилган товарлар; 29. Машҳурлар расми ва исми туширилган товарлар; 30. Ëввойи ҳайвон терилари; 31. Эшик учун видеофонлар; 32. Ичини очсанг мусиқа чоладирғон поздравителний открыткалар; 33. Автомобиль антенаси; 34. Бромат калий; 35. Иккита глушители бор мошн; 36. Бургутли эмблема; 37. Овозни ўзгартирадиган прибор; 38. Таркибида симоби бор кечқурун ëниб турадиган оëқ кийим; 39. "Бай-бай" қилиб ликкиллаб турадиган одам қўли шаклидаги мошинга осадиган ўйинчоқ; 40. Электрон меҳроб — Каабаий Мушаррафни модел қилиб ясалгани; 41. Олти қиррали ҳазрати Довуд С.А.В юлдузи; 42. Эски газеталар; 43. Рули ўнг тарафда бўлган мошн; 44. Эски пилта милтиқ; 45. Лазер указка; 46. Бодринг ва бақлажон шаклидаги ичида мотори бор ғириллайдиган массаж олатлари; 47. Нос ва қуритилган тамаки.Бу нафақат украинлар, балки ҳамма учун қатъий қонун-қоида. Қоидани билмаслик жазодан қутқармайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 103😁 68👍 25🤬 8🎉 1
⚡️РОССИЯНИНГ ПОМИДОР ОРТИЛГАН КЕМАГА ҲУЖУМИ
12 декабрь куни Россия ҳарбий кучлари Қора денгиз акваториясида Туркиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган кемасига ракета билан зарба берди.
Туркияга тегишли бўлган «Kuruoglu» савдо кемаси бортида бир неча манбаларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, асосан помидор бўлган.
Хабарларда айтилишича, кема Россия Федерацияси Қуролли Кучлари учирган ракетанинг нишонига айланган. Оқибатда кеманинг корпусига зарар етди, лекин экипаж аъзолари орасида жиддий жабрланганлар йўқ.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан норозилик билдириб, бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқни бузиш ва савдо кемаларининг хавфсизлигига таҳдид деб баҳолади. Расмий Анқара бу масалада Россиядан тезкор тушунтириш ва хавфсизлик кафолати талаб қилди.
Расмий Москва бу ҳодиса юзасидан аниқ ва очиқ изоҳ бермади. Айрим ҳарбий манбалар нишон «хато» олинганини тан олмоқда. Бироқ бу иддаолар ҳам ҳали расман тасдиқланмади.
Бундай «хато»лар халқаро муносабатлардаги кескинликни ошириб, озиқ-овқат етказиб бриш занжирларига салбий таъсир кўрсатади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
IMG_0513.mp46.32 MB
IMG_8558.mp410.93 MB
в1.mp42.66 MB
❤ 84🤬 30👍 20😁 11😱 3😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ГЕРМАНИЯДА РОЖДЕСТВО КУНИГА ТЕРАКТ РЕЖАЛАГАН БЕШ КИШИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Bild нашрининг ёзишича, гап уч нафар марокашлик, бир нафар мисрлик ва бир нафар суриялик шахслар ҳақида кетмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, улар автомобилда одамлар орасига бостириб боришни режалаштиришган. Теракт Баварияда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Гуруҳ ичида мисрлик шахс диний жамоа етакчиси бўлгани ва қолганларни ҳужумга ундагани айтилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 45😱 28❤ 24👍 4🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Фарғонада хотинини тириклайин ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди
Фарғона вилоятида 36 ёшли эркак М.Т. хотини Ш.Т. ни кимсасиз жойга олиб бориб, уриб, тириклайин ёқиб юборган. У буни хотинининг хиёнати сабаб қилганини иддао қилган.
Тергов маълумотларига кўра, эркак узоқ вақт давомида рафиқаси билан рашк туфайли жанжаллашиб келган. Воқеа содир бўлган куни соат 12:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Айбланувчи аёлни уйдан куч билан олиб чиқиб, Матиз автомобилига итариб юборган, шундан сўнг бир литр бензин сотиб олиб, машинага олиб кирган.
У хотинини кимсасиз жойга олиб чиқиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтиб, онаси учун видео ёзиб беришини талаб қила бошлаган. Рад жавобини олгач, эркак жабрланувчини аёвсиз калтаклаган, ўзини эса ўткир жисм билан жароҳатланган. Шундан сўнг аёлини бензин сепиб, ёқиб юборган. Жабрланувчи ёнидан оқиб ўтаётган дарёга ўзини ташлаб, қочишга уринган. Аёлни шу атрофда ишлаётган деҳқонлар кўриб қолишган ва уни сувдан чиқариб, ёрдам беришган. Аммо кеч эди.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча кундан сўнг оғир куйиш оқибатида вафот этди.
Суд айбдор М.Т ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада эркак хотини ва икки нафар ёш боласини ўлдирганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Бухорода эр хотинини рашкдан буғиб ўлдирган эди. Эр 13 йил озодликдан маҳрум этилганди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 79❤ 78😢 24😱 22👍 5🤔 1😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ДОРИ-ДАРМОН БЎЙИЧА РЕЦЕПТ НАЗОРАТИ: ЯНГИ ҚАТАҒОН ВА КОРРУПЦИЯ МEХАНИЗМИ
Янги Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан фақат ўз чўнтагига фойдали бўлган тажрибаларни ўзлаштиришни одат қилган. Масалан, йўллар аҳволи расво – жаҳон стандартига мутлақо мос эмас. Лекин камера, радар, жарималар жаҳон стандартига кўра.
Тиббиёт ҳам фалаж аҳволда. Бирор касални аниқлаштириш учун тўрт-бешта дўхтирга учраш керак. Узоқ туман ва қишлоқ аҳолиси диагностика учун вилоят марказига қатнаб сарсон. Вилоятдаги касал-ўсаллар Тошкентдан нажот излайди. Онкологияни даволаш, диагностика ва касалларга иқтисодий ёрдам масаласи ўлда-жўлда. Ривожланган мамлакатлардан ўрганиш, ўзлаштириш керак бўлган шунча тажриба бор яъни.
Лекин Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор фақат ўзига қулай, “соққали” тажрибани ўзлаштиришга қарор қилди. Энди дори-дармон фақат рецепт асосида сотилади. Рецептсиз сотиладиган дорилар сони жуда чекланган. Рўйхатни манбалардан кўриб олишингиз мумкин.
Алишер Қодиров каби овсар депутатлар: “агар дорилар рецепт билан сотилса, қалбаки препаратлар йўқ бўлади. Одамлар доридан наркотик ясаб олмайди. Рецепт шунинг учун керак” деб хитоб қилиши мумкин. Бари сафсата. Сохта дори-дармонни бир-икки монопол амалдорлар олиб киришини, божхоналар бу махсулотни “кўрмай қолишини” жуда яхши биламиз. Доридан ясалган сунъий наркотик баҳонаси ҳам айни мантиқсизлик: одам истаса бир кило қуруқ чойни уч литр сувда қайнатиб ҳам кайфи кучли наркотикка айлантира олади. Шундай экан, ўхшовсиз баҳоналарга ўрин йўқ.Рецепт талаби эса тиббиётни янада улкан коррупция ўчоғига айлантиради. Тасаввур қилинг, чекка қишлоқдаги касалмандлар қон босими, юрак касалликлари учун дори оламан дея аввал марказдаги дўхтирга учраши керак. Қишлоқ врачлик пунктидаги чаласавод фельдшернинг бунга ақли етмайди. Рецептлар эса санасига қараб эскириб, дорихона уни қабул қилмай қолади. Яна оворагарчилик, навбат кутиш ва кераксиз анализлар. Дўхтир ҳам беморнинг асл муддаосини билади. Яхши таъсир қиладиган дори ёзиб бериши учун дўхтирни алоҳида рози қилиш керак. Шамоллаш, грипп мавсумида хроник касалликлар кучайиши маълум. Беморлар шунда нима қилади? Тирбанд поликлиникага бориб ишдан қолиб навбат кутадими? Ёки таниш-билиш дўхтирларга биттагина рецепт ёзиб бериши учун пул қистирадими?
Бундай коррупция ҳолатлари ҳатто АҚШда бор. Масалан, ўзбек мардумлар ватан қилган Пенсилванияда Собиқ СССР ҳудудидан борган дўхтирларни “рози қилиб” рецепт ёздириб олиш мумкин. Ўзбекистондан юборилган дори запаси тугаб қолганда, ватандошларимиз унча жиддий бўлмаган, бироқ рецептурали дориларни шундай қилиб олишади. Бу борада қўлга тушиб қамалган дўхтирдан кўра, рецепт ортидан билдирмай қўшимча даромад қилиб юрганлар кўп. Рецептлар ҳатто АҚШда сотилса, Ўзбекистонда бу коррупцион бизнес қай даражага етишини тасаввур қилиб кўринг.Ўзбекистонда тизимли жиноят олами ички ишлар билан изчил ҳамкорликда ишлашини пистачи Сапура опа ҳам билади. Кўча авторитети Бахти Ташкентский “Мени ИИБ кўчага назоратчи қилиб қўйган” деганди суд мажлисида. Демак, дори рецептини пулга сотиш истиқболда жиноий схемага айланади. Айрим (маълум) кимсалар аптекадан дорини оптом сотиб олиб, кўчада рецептсиз сота бошлайди. Компьютер назорати, электрон тизим четлаб ўтилади. Сохта дори биснезининг ҳақиқий масштабини ана ўшанда кўрамиз. Ҳали барча ҳудудлар етарлича диагностика аппаратлари ва мутахассислар билан таъминланмаган, тиббий суғурта тизимини йўлга қўйилмаган. Даволаниш учун ордер олишнинг ўзи бир жиноий коррупция схемаси. Шу шароитда дориларни рецепт билан чеклаш халқни очиқчасига қатағон қилиш билан баробар. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 167❤ 76😁 12🤬 8🔥 5🤔 2😍 2⚡ 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️УЧРАШУВ УЧУН МEҲМОНХОНА VS ИЖАРА УЙ?
Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозлардан “загс” гувоҳномаси сўрамай қўйган. Шунга қарамасдан, ишқий учрашувлар учун кунлик ижара уйлар бизнеси касод бўлмади. Меҳмонхонада анонимлик йўқ, келди-кетди ҳамманинг кўз ўнгида. Ижара уйни эса телеграмдан топиб онлайн келишиш мумкин.
Самарқанд шаҳрида фуқаро Фазлиддинов Алимжон Аҳмад ўғли ҳам ижара хата бизнесини йўлга қўйган. Ишқий саргузаштлар учун квартира ижараси – 800 минг сўм. Нарх-наво 3 юлдузли меҳмонхонадан қолишмайди.
Бу сердаромад бизнес маҳаллий ИИБни ғашлантирди. 23 яшар тадбиркорга навбатдаги мижозлар 800 минг сўм санаб берганда ички ишлар ходимлари пайдо бўлиб уни қўлга олишди. Самарқанд шаҳар суди Фазлиддинов Алимжонга 10 миллион 300 минг сўм жарима жазосини тайинлади. Бу жаримани «хата» бизнеси учун ўзига хос даромад солиғи дейиш мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 82❤ 44🤬 6👍 4🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон ўқитувчиларининг косаси қачон оқаради
Сўнгги йилларда ўқитувчи образи жамиятда билим берувчи шахсдан кўра, ҳужжат тўлдирувчи ва ҳисобот топширувчи ходимга айланиб бораётир. Дарсга тайёргарлик кўриш, ўқувчи билан ишлаш ўрнига ўқитувчи вақтининг катта қисми қоғозбозлик, турли электрон платформаларни тўлдириш, навбатдаги текширувга тайёргарлик билан ўтмоқда. Бундан ташқари, малака ошириш курслари, сертификат олиш, балл тўплаш илинжида доимий равишда югуриш ҳам ўқитувчини асосий вазифасидан чалғитмоқда.
Натижада, дарс сифатини ошириш иккинчи ўринга сурилиб, таълим мазмуни эмас, расмий талаблар устувор бўлиб келмоқда.
Биринчи навбатда, ортиқча қоғозбозлик муаммоси ўқитувчилар учун энг катта юкламалардан бири ҳисобланади. Ҳисоботлар, кундаликлар, турли платформалардаги электрон маълумотларни тўлдириш, статистик маълумот тайёрлаш каби ишлар ўқитувчининг асосий вазифаси бўлган дарсга тайёргарликка салбий таъсир қилади. Бу эса ўқитувчининг вақти ва энергиясини талайгина сарфлашга мажбур қилади.
Яна бир муҳим муаммо синфларда ўқувчилар сонининг кўплиги. Айрим мактабларда битта синфда 35–40 нафар ўқувчи борлиги ўқитувчига ҳар бир болага индивидуал ёндашиш имконини чеклайди. Бу эса таълим сифатининг пастлашишига, ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши камайишига олиб келади.
Ўқитувчининг моддий рағбатлантирилиши ва меҳнат ҳақининг етарли эмаслиги ҳам таълим сифатига таъсир этади. Ҳозирги кунда уларнинг меҳнати жамиятда юқори баҳоланишига қарамай, моддий таъминланиш даражаси улар кўрсатаётган меҳнатга мутаносиб эмас. Бу ҳолат кадрлар қўнимсизлигига, ёшларнинг бу касбга қизиқиши камайишига ва соҳанинг жозибадорлиги камайишига сабаб бўлади.
Шу билан бирга, замонавий педагогик технологияларни қўллаш учун зарур бўлган техник таъминот ҳамма мактабларда ҳам етарли эмас. Компьютер, интернет, электрон доска каби жиҳозлар етарли даражада бўлмаган мактабларда ўқитувчилар инновацион усулларда дарс ўтиш имкониятига эга бўлмайди. Бу эса таълим жараёнини замон талаблари даражасида олиб боришга тўсқинлик қилади.
Психологик босим ва чарчоқ ҳам ўқитувчилар учун жиддий муаммодир. Ўқитувчи фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчи, ота-она ва мактаб маъмурияти ўртасидаги ўзаро алоқани таъминловчи шахс ҳамдир. Бу эса уларда стресс, руҳий чарчоқ ва ишдан қониқмаслик ҳолатларини келтириб чиқаради.
Ўқитувчилар елкасига юкланган муаммолар йиллар давомида тўпланиб, бугун таълим сифатининг энг заиф нуқтасига айланмоқда. Ортиқча қоғозбозлик, синфлардаги меъёрдан ортиқ ўқувчи сони, етарли бўлмаган маош ва техник таъминот масалалари ҳал этилмас экан, ўқитувчидан юқори натижа кутиш адолатдан йироқ. Таълим тизимидаги ислоҳотлар кўпинча ҳисоботларда гўзал кўринса-да, амалда ўқитувчининг кундалик ишини енгиллаштирмаяпти.
Хориж тажрибаси эса бошқача манзарани кўрсатади. Масалан, Финляндияда ўқитувчилар ортиқча ҳисоботлардан озод қилинган, синфларда ўқувчилар сони кам, маош анча юқори. Сингапурда ўқитувчига ёрдамчи ходимлар ажратилган бўлиб, у асосан таълим ва тарбияга эътибор қаратади.
Шундай экан, ўқитувчини ислоҳот объекти эмас, ислоҳотнинг асосий иштирокчиси сифатида кўриш вақти келди. Акс ҳолда, муаммолар ҳақида гапириш давом этаверади, сифат эса ўзгармайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 182❤ 72😁 11😱 7🔥 6🤔 4😢 3
БУХОРО ВИЛОЯТИ СУД ТИЗИМИДА СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИГА БОСИМЛАР ҲАҚИДА СИГНАЛЛАР
Бухоро вилояти суд тизимида судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатлар юзасидан жиддий сигналлар келиб тушмоқда. Суд тизимидаги камчиликларни фактик асосларда ёритиб бораётган материаллар жамоатчилик эътиборини ушбу муаммоларга қаратмоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этиладиган турли йиғилишларда вилоят суди раиси иштирок этиши судьялар мустақиллигига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Ушбу йиғилишларда иштирок этувчи айрим ташкилотларнинг судларда кўрилаётган ишлари мавжуд бўлиб, йиғилишга раҳбарлик қилаётган ҳоким орқали аниқ суд ишлари бўйича вилоят суди раиси Учқун Рўзиевга оғзаки “топшириқлар” берилиши қайд этилмоқда.
Келган маълумотларга кўра, ушбу “топшириқлар” асосида айрим суд ишларини кўраётган судьялар чақириб олиниб, уларга иш мазмуни бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Бу эса судьяларнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига жиддий путур етказаётгани таъкидланади.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти судининг ўзида хизмат фаолиятига оид доимий йиғилишлар ҳам судьялар орасида норозиликка сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Судьяларни тез-тез жамоавий мажлисларга йиғиш, топшириқ бажармаганларни очиқ ёки билвосита босим остига олиш ҳолатлари мавжуд. Натижада айрим судьялар муайян ишлар бўйича адолатсиз қарор чиқаришга мажбур бўлаётгани, бу эса янги эътироз ва норозиликларга олиб келаётгани билдирилмоқда.
Шу муносабат билан судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш ваколатига эга бўлган Судьялар олий кенгаши Бухоро вилояти судларига, айниқса фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 58🤬 34🔥 7😁 4🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
АМЕРИКАДА ЎЗБЕК ТАЛАБАСИ ОТИБ ЎЛДИРИЛДИ
Қотиллик АҚШнинг Род-Айленд штати Браун университетидаги отишма чоғида содир бўлди.
Отишма оқибатида ўзбек студенти Муҳаммад Азиз Умурзоқов ўлди.
Отишмада яна 9 киши яраланди ва улардан бирининг ахволи оғир.
Нейрохирург бўлишни орзу қилган Муҳаммад Азиз ëш умрига бир бандит отган ўқ нуқта қўйди.
Муҳаммадзиëни яхши таниган билган 300 дан ортиқ киши пул тўплаб унинг ота онасига беришди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 267❤ 61🤬 9👍 6🤔 3😁 2🤯 1
