2025 عام في الأرقام

109 684
المشتركون
-14724 ساعات
-1 0117 أيام
-1 78330 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️КИМЁ фанидан нолдан олий тоифа ва A+ сертификатигача чиқиш, репетиторлик тизими орқали қўшимча даромад қилиш йўлларини БЕПУЛ ўрганинг
Бунинг учун 8 йиллик тажрибага эга эксперт, репетитор Ҳусниддин Эргашев 3-4-5 ноябрь кунлари "Кимё фани ўқитувчилари учун аттестация ва миллий сертификатдан юқори балл олиш сирлари, қўшимча 1000$ гача даромадга чиқиш учун махсус тизим!" номли БЕПУЛ онлайн вебинар ташкил қиляпти!
✅Вебинарда сиз:
➡️ Аттестация форматидаги тестларни осон ечиш усулларини ва нолдан олий тоифагача чиқиш йўлларини;
➡️ Миллий сертификат тестларини осон ечиш усулларини ва нолдан А+ сертификатигача чиқиш йўлларини;
➡️ Шунингдек, КИМЁ фанидан репетиторлик тизимининг барча сирларини, тизим орқали қўшимча даромад қилишни БЕПУЛ ўрганасиз.
👉 Ҳозироқ ёпиқ каналга БEПУЛ уланиш
👉 Ҳозироқ ёпиқ каналга БEПУЛ уланиш
👉 Ҳозироқ ёпиқ каналга БEПУЛ уланиш
❤ 10👍 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Xitoydagi xaridlar uchun keshbek oling
Xitoyda xaridlar Hamkorbank va UnionPay bilan yanada foydaliroq.
1-oktabrdan boshlab, Hamkorbank UnionPay karta egalariga Xitoy savdogarlaridan qilgan xaridlari uchun 1% keshbek beriladi (oyiga $80 gacha).
Qo‘shimcha — Pinduoduoda darhol chegirmalar:
50 yuandan ortiq xarid uchun — 3 yuan chegirma;
100 yuandan ortiq xarid uchun — 10 yuan chegirma.
Aksiya doirasida chegirmadan 10 martagacha foydalanish mumkin.
UnionPay kartasini Hamkorbank filiallarida bepul rasmiylashtiring va bugundan boshlab tejashni boshlang!
Batafsil
#reklama 16+
hamkorbank.uz
❤ 7👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Эртага, 29 октябрь она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчилари аттестация тестига киради
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.
✅Унга кўра:
➡️ 28-29 октябрь (2 кун): Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун); Ўзбек тили (Давлат тили) ўқитувчилари аттестация тестига киради.
Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.
Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 21👍 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади
❗️5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади.“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-316-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш; 🔹 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш; 🔹 хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш. ❇️ Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади. 📝 2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади. 👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 22
00:06
Video unavailableShow in Telegram
NAN 3 - Farzandingizga mos mahsulotni tanlang
NAN 3 - bir yoshdan oshgan bolalarga gamxorlik qilishda onalar ishonch bildirgan tanlov!❤️
Aynan shu davrda moddalar almashuvi, ovqat hazm qilish tizimi va immunitet faol shakllanadi.
NAN 3 OPTIPRO — OPTIPRO oqsili, BL probiyotigi va 2FL oligosaxaridlari bilan.
NAN 3 SUPREME — 5 HMO, B. LACTIS probiyotigi va DHA va ARA yog kislotalari majmuasi bilan.
Gipoallergen NAN 3 — allergiya xavfi bolgan bolalar uchun maydlangan oqsil bilan.
Echki suti asosidagi NAN 3 — yumshoq tamga ega va ovqat hazm qilishni qollab-quvvatlaydi.
NAN 3 Fermetlangan — kefir va sigir sutiga soglom muqobil.
Yangiliklar hamda aksiyalardan xabardor bolish uchun Nestlebaby.uz telegram kanaliga obuna boling!
*Qollashdan oldin mutaxassis bilan maslahatlashing.
Batafsil
#reklama
uzum.uz
tmp9he983fr.mp42.68 MB
❤ 5👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Фото
⚡️Ўқитувчи кузги аттестацияда 86 баллдан паст балл олса, олаётган устамасидан маҳрум этилмайди
❓Савол:
Баҳорги аттестацияда 88 балл билан 1 тоифани ва 70%лик устамани қўлга киритдим. Энди келаётган аттестацияда олий тоифа олсам-у лекин, 86 баллдан паст олсам 70 фоизлик устама тўланмайдими?
✅Жавоб:
📝Тўланади. Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорининг 48-бандига кўра, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.
🖼Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.
❗️Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.
Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
📌Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 23👍 3🔥 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
⚡️Мактабда ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйиши мумкин, фақат муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан
❓Савол:
Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Телефон шахсий мулк бўлса, уни олиб қўйишга ўқитувчисининг ҳаққи борми?
✅Жавоб:
🔰Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори ва Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
❌ТАҚИҚЛАНАДИ.
✅Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
➡️ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
➡️ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
✅телефони ёрдамида:
➡️ атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
➡️ таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
✅ўқув машғулотлари вақтида:
➡️ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
➡️ телефонни стол устига қўйиш;
➡️ мусиқа тинглаш;
➡️ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
➡️ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
➡️ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ:
📌 Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
❗️ТАРТИБНИ БУЗСА:
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 30👍 2🔥 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Аттестация натижаларига кўра педагоглар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниши мумкин
❓Савол:
Мутахассис малака тоифасидаги педагог навбатдаги-мажбурий аттестациядан ўта олмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?
✅Жавоб:
Низомнинг 44-бандида иккита босқич натижаларига кўра:
📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
📍55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
📍55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
📍Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.
❗️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 37👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚽️ Документы кружка по физкультуре
🧮 Документы кружка по математике
💻 Документы кружка по информатике
📔Документы кружка по литературе
📕Документы кружка по русскому языку
🇬🇧 Документы кружка по английскому языку
🎶 Документы кружка по музыке
⚙️ Документы кружка по технологии для начальных классов
✂️Документы кружка по технологии для девушек
🛞 Документы кружка по технологии для мальчиков
⚖️ Документы кружка по юриспруденции
📝Документы кружка по истории
🎨 Документы кружка изобразительному искусству и рисования
🔰 Документы кружка по воспитанию
🔆 Документы кружка естественных наук
🧲 Документы кружка по физике
💊 Документы кружка по химии
🦠 Документы кружка по биологии
🌏 Документы кружка по географии
💵 Документы кружка по экономике и предпринимательству
🅰️Документы кружка по букварь и пропис
🆎 Документы кружка по читательская грамотность
❇️ Документы кружка по русскому языку для начальных классов
🔢 Документы кружка по математике для начальных классов
🧰 Документы методического объединения
📕Тетрадь классного руководителя для 25 август 2025 г. № 308
⏰ Часа будущего 25 август 2025 г. № 308
📖 Барча фанлардан тақвим-мавзу режалар рус мактабларга 1-11 синфлар учун
🌀Сайт: 👉Zokirjon.com
Контакт:
📱 Telegram: @nza234
@nza234
📞 Телефон: +998908342266
❤ 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Эртага, 28 октябрь она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчилари аттестация тестига киради
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.
✅Унга кўра:
➡️ 28-29 октябрь (2 кун): Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун); Ўзбек тили (Давлат тили) ўқитувчилари аттестация тестига киради.
Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.
Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤ 17🔥 2👍 1
⭐️Энг яхши ресурс – бу билим!
🏆 Билимингизни оширинг ва ўйинда иштирок этинг
📢Ёш ижодкорлар, журналистлар ва талабалар учун фойдали манбалар бир жойга жамланди!
Сиз сифатли ахборотни аниқлашни истайсизми? журналистикага қизиқасизми? Медиа саводхонлик, фактчекинг, рақамли ҳуқуқлар ва кибербуллинг ҳақида тўғри ва ишончли маълумот излаяпмисизми?
🎯Ана шундай билимлар жамланган платформага ташриф буюринг!
✅Медиа саводхонлик бўйича материаллар
✅ Сўз эркинлиги нима?
✅ Унинг қонуний асослари қандай?
✅ ОАВ ва ахборот саводхонлиги бўйича янги ҳаракат
✅Кибербуллинг нима ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?
✅Дезинформация нима?
✅Фактчекинг инструментлари ва иловалар
✅ Рақамли ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар
🎓 Бу платформа ёш журналистлар ва ОАВ соҳасидаги фаол ёшлар учун билим манбаи, амалиётчи устоз!
📲 Ҳозир киринг, ўрганинг, билимингизни бойитинг!
🌐 Havola
⚠️ Ҳар бир ресурсни кўриб, ўрганиб, изоҳларда фикр билдириб туринг!
Тез орада улар асосида викторина ўтказилади!
🏆Ғолибларга совғалар бор!
📍Лойиҳа Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
#MediaLiteracy #CyberBullying #DigitalRights #FakeNews #Factchecking #jqtm.uz #unescotashkent
❤ 7👍 4🔥 1😁 1
