ar
Feedback
Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

الذهاب إلى القناة على Telegram

Молиявий билимлар Асосий блог: @shohida_ibragimova Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
11 022
المشتركون
-1124 ساعات
-1087 أيام
-27730 أيام
أرشيف المشاركات
Бугунги кун қаҳрамони — Опра Уинфри. Бу инсон ҳақида эшитганмисиз?Anonymous voting
  • Ҳа🤓
  • Йўқ 🧐
0 votes
👍 6
🛫Миллионерлар бой бўлиб туғилмайдилар ⚠️ АҚШдаги миллионерларнинг 79% ота-оналари ёки бошқа оила аъзоларидан ҳеч қандай мерос олмаган. 👥 10 нафар миллионердан 8 таси ўртача ёки ундан паст даромадли оилалардан чиққан. 👨‍💻Бойлиги $30 млн ортиқ бўлган инсонларнинг 68% ўз кучи билан бойлик орттирган. 💸Forbes 400 рўйхатидаги 69% миллиардерлар ўз бизнесини нолдан бошлаган. ↗️ 75% миллионерлар узоқ вақт давомида мунтазам, изчил сармоя тикиш уларнинг муваффақиятига сабаб бўлганини айтади. 🤝93% эса харид вақтида купонлардан тўлиқ ёки қисман фойдаланади. Шунингдек, ҳар ойда ресторанларда $200 ёки ундан камроқ пул сарфлашларини таъкидлашади. ❗️ Ўртача миллионер 28 йил давомида ишлаб, пул жамғариб ва сармоя киритиб келган бўлиб, миллионерликка 49 ёш атрофида эришган. 💡Барча миллионерларни бирлаштирувчи фазилатлар: улкан мақсадлар қўйиш, устоз излаш, таваккалчиликлар қилиб туриш, муваффақиятсизликлардан сабоқ чиқариш, вақтни самарали бошқариш ва сармояларни турли соҳаларга тақсимлашдир. 📌 Демак, порлоқ келажакни яратиш учун мақсад, қатъият, меҳнат ва сабр керак экан. @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 53 7🔥 3
Нега ҳамма ҳам бой бўлиб кетолмайди?
إظهار الكل...
«Сусткашлик ва дангасалик турмуш қурганда — улардан қашшоқлик дунёга келди». — Ибн Аббос @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 46🔥 16 7😢 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
📣 Ғолиб рандом аниқланди https://t.me/moliyauzbek/9495?comment=768 🎉Табриклаймиз! ❗️Иккала ғолибга ҳам ютган китобларини етказиш учун манзилларини аниқлаштиргани эртага алоқага чиқишади. Яна шундай ўйин ўтказайликми?
إظهار الكل...
👍 55👏 9🥰 3
Хайрли кун! 📣 Бугун ўйинимиз доирасида иккинчи ғолибимизни аниқлаймиз. 🔴 Шу пост изоҳига 7 кунлик ёзилган ҳаражатларингизни юборинг. Харажатларингизни тоифаларга бўлиб олган бўлсангиз янада яхши. ❗️ Ғолиб 20:00 да рандом аниқланади. @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 3
🤔Қандай қилиб харажатларни бошқариш мумкин? 📝Барча харажатларингизни тоифаларга бўлиб олинг: рўзғор (катта ва кичик бозорлик), — таълим (китоб, ўқув курслари, дафтар), мобил алоқа (телефон ва WiFi), транспорт (автобус, такси) ва х.к. Бу усул сизга вақтингизни тежаш, ҳамда пулингиз асосан қаерга кетаётганини аниқлашда ёрдам беради. 📆Ҳафта ёки ой якунида таҳлил қилиш орқали сарф-харажатларингиздаги тенденцияларни аниқлаб, молиявий одатларингизни ислоҳ қилишингиз мумкин. 📱Харажат ва даромадингизни самарали бошқаришда сизга ёрдам берадиган кўплаб бепул мобил иловалар мавжуд: • MonefyWalletMoney managerMoney tracker 📌 Харажатларни назорат қилиш ва шахсий молияни бошқариш молиявий барқарорликка эришишнинг асосий кўникмалари ҳисобланади. @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 19 13
📣 Биринчи ғолибимиз https://t.me/moliyauzbek/9490?comment=643 Табриклаймиз🥳🥳 📌 Аслида, орангиздан 1та инсонни танлаш қийин бўлди. Лекин бу ҳали бошланиши, бундан кейин китобли ўйинлар кўп бўлади
2-чи ғолиб 4-май куни эълон қилинади
@moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 26🤩 2
🌍 Яшаш учун энг қиммат мамлакатлар 1. Монако — $6538 2. Кайман ороллари — $3374 3. Сингапур — $3000 4. Швейцария — $2896 5. Исландия — $2518 6. Ирландия — $2438 7. АҚШ — $2433 8. Лихтенштейн — $2315 9. Багама ороллари — $2295 10. Австралия — $2293 📌 Дунёдаги энг қиммат мамлакатлар асосан икки тоифага бўлинади: ҳашаматли ороллар ва Шимолий Европа мамлакатлари. 🤧Қиммат нархлар, юқори сифат — аммо бу ҳамма учун эмас. @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 27 7🤩 2
Ҳайирли кун! 👀 Бугун ўйинимиз доирасида биринчи ғолибимиз аниқланадиган кун. Ғолиб 20:00да эълон қилинади. 📌 Шу постнинг изоҳига 3 кунлик ёзилган ҳаражатларингизни юборинг. Хоҳласангиз фақат % ёки тўлиқ ёзишингиз мумкин ⬇️⬇️⬇️
إظهار الكل...
👍 25 1🤩 1
💡Бой ва камбағал ўртасидаги фарқ⠀(2-қисм) 1. Пул — камбағал учун мақсад, бой учун эса улкан имкониятлар. 2. Айтилган нархида сотиб олган одам камбағал, бойлар эса шу сифатда арзонини топади. ⠀ 3. Камбағал ўзидан «форс шейх»ини ясаб олади, бой эса ўзида борича яшайди. ⠀ 4. Бой одамнинг фалсафаси: «Менинг бойлигим сири, инсонлар муаммосини ҳал қилганимда». ⠀ 5. Бой одам пулларини фойда келтирадиган жойга сарфлайди (активга), камбағал эса катта харажатга. 6. Бой одам омадсизлик сабабини ўзидан қидиради, камбағал эса ўзидан бошқа ҳаммадан. ⠀ 7. Баъзи камбағал инсонлар бойларни ёмон кўради, бойларга эса фарқи йўқ. 8. Камбағал пул учун ишлайди, бойларда эса аксинча, — пул улар учун ишлайди. ⠀ 9. Камбағал пуллари қаёққа кетганини билмайди, бой эса ўз ҳаражатларини назорат қилади. — Роберт Кийосаки 1-қисм @moliyauzbek
إظهار الكل...
58👍 46
Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси 1. Ташаббускор бўлинг Проактивлик барча ўзгаришларнинг асосидир. Проактив ёндашувни қўллаган киши ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммасига олади, ўзи бошқариши мумкин бўлган нарсага эътибор беради ва вақтинчалик ҳис-туйғулар ёки бошқаларнинг фикрига эмас, балки ўз қадриятларига асосланиб қарор қабул қилади. 2. Якуний мақсадни ёдда тутиб иш бошланг Мақсадларни белгилашнинг муҳим босқичи шахсий қадриятларингизни билишдир, чунки миллионлаб одамлар ҳаётидаги марказий устуворликлар ишонч ва энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. 3. Энг муҳим ишдан бошланг Бу тамойил интизом ва устуворликни талаб қилади. Кови вазифаларни муҳимлиги ва долзарблигига қараб тўртта квадратга ажратувчи матрицани таклиф қилади. Энг самарали йўл — кераксиз шов-шувлардан қочиб, ривожланиш ва олдинга силжишга ёрдам берадиган муҳим, аммо шошилинч бўлмаган нарсаларга эътибор қаратишдир. 4. Ғалаба қозониш ҳақида ўйланг Китобнинг энг муҳим ғояларидан бири ўзаро манфаатли муносабатларга интилишдир. Энг асосий вазифалар устида ишлаётганда, ҳар доим икки томонлама манфаатга интилинг, ҳар икки томонга фойда келтирадиган ўзаро боғлиқ муносабатларни қуриш йўлларини изланг. 5. Аввал эшитасиз, кейин эшитиласиз Бу маҳорат мулоқотни яхшилашга қаратилган. Фикрингизни билдиришдан олдин суҳбатдошингизни тинглашга ва унинг нуқтаи назарини тушунишга ҳаракат қилинг. Ушбу ёндашув ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради, ўзаро тушунишни мустаҳкамлайди ва тушунмовчиликлар эҳтимолини камайтиради. 6. Синергияга эришинг Синергия — бу жамоа бўлиб ишлаш орқали кўпроқ нарсани яратиш қобилияти. Синергия умумий мақсадга эришиш учун одамлар орасидаги фарқлардан фойдаланилганда юзага келади ва ҳар бир киши алоҳида ҳаракат қилгандан кўра яхшироқ натижаларга эришишга имкон беради. 7. Аррангизни чархланг «Аррани чархлаш» — бу танангиз, руҳингиз, онгингиз доимий ўз-ўзини такомиллаштириш йўлидан боришга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун вақт ажратишдир. Аммо оғир иш кунларида бироз дам олиш, ўйлаш, мумтоз адабиётларни ўқиш ва яқинларингиз даврасида вақт ўтказиш учун ўзингизга танаффус бермасангиз, бу содир бўлмайди. — Стивен Кови @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 45 5
📣 Биринчи қадам 📊 Молиявий саводхонликка олиб борувчи биринчи қадам — ўз харажатларингизни билишдан бошланади. 📚Ушбу биринчи қадамни биргаликда ташлаш учун эса ўйин ташкил қиламиз ва совға сифатида китоб тақдим этилади. 👀 Шартлари оддий: 3 ёки 7 кун давомида барча қилган харажатларингизни қайд этиб, изоҳларда бўлишишингиз керак. Қўлёзма дафтарми ёки мобил илова — танлов ўзингизда. 😀 Ғолиблар 1 ва 4-май кунлари эълон қилинади. 📌 Бу сизга кераксиз харажатларни қисқартиришга ёрдам беради. @moliyauzbek
إظهار الكل...
🔥 47👍 15 8🎉 3
Китоб ютиш имконияти тақдим этилса, фойдаланармидингиз?Anonymous voting
  • Албатта, актив бўламан🤩
  • Уруниб кўраман🙂
0 votes
20👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Майкл Блумберг
Тажрибанинг кераксизи бўлмайди, ундан қандай фойдаланишни ўрганинг.
Муваффақиятли тадбиркор ва Forbes журналининг дунёдаги энг бой одамлар рўйхатига кирган Нью-Йоркнинг 108-мэри. У ўртаҳол оилада туғилган, мактабда ўртача ўқиган, аммо Джонc Хопкинс университетини тугатгунга қадар энг аълочи талабалардан бирига айланган. Гарвард бизнес мактабини битирганидан сўнг, у Salomon Brothers инвестиция компаниясида карьерасини бошлайди, бироқ 15 йилдан кейин ишдан бўшатилади. 1981 йилда Блумберг ўзининг Innovative Market System (кейинчалик Bloomberg LP) компаниясини ташкил этади ва ноёб дастурий таъминотни яратади. Биринчи битимнинг ўзидаёқ компания $600 минг даромад олади. Вақт ўтиши билан компания Bloomberg News ахборот агентлиги, WNEW радиостанцияси, Bloomberg Information Television телеканали ва Bloomberg Magazine журналини ўз ичига олган медиа империясига айланди. Нью-Йорк мэри сифатида 12 йил ичида у ишсизлик ва жиноятчиликни камайтиришга, таълимни ислоҳ қилишга, экологияни яхшилашга муваффақ бўлди. Бунинг ҳаммаси учун эса шахсий ҳисобидан камида $650 млн сарфлаган, у ойлик маошидан буткул воз кечиб, йилига атиги $1 дан олган. Вақти-вақти билан ишга метрода ҳам қатнаган. 📌 New York Times Блумберг ҳақида: «Илгари шаҳар мэрни мэр вазифасини бажаргани учун маош билан таъминларди. Бу сафар эса мэрнинг ўзи бу лавозимни эгаллаётгани учун шаҳарга пул тўлади». @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 47🔥 10👏 5
⚡️Бугунги кун қаҳрамони — Майкл Блумберг. Бу инсон ҳақида маълумотга эгамисиз?Anonymous voting
  • Ҳа
  • Йўқ
0 votes
👍 13
Repost from TgId: 1768832021
00:24
Video unavailableShow in Telegram
2.24 MB
👏 26👍 10 7🥰 4
Repost from TgId: 1768832021
🟢 На международной выставке «ИННОПРОМ. Центральная Азия» говорят на разных языках — и это прекрасно. Спикер форсайт-сессии «Новый Узбекистан: инновационное предпринимательство и молодые профессионалы» Шохида Ибрагимова, финтех-эксперт, PhD, проректор Central Asian University, лично, на родном, узбекском языке приглашает вас на выставку.
30 апрель — «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» да M cosmetics куни Бўлажак лидерлар учун форсайт-сессияси: «Янги Ўзбекистон: инновацион тадбиркорлик ва ёш мутахассислар». ⛓️ IТ, саноат, молия ва дизайн соҳасидаги ёш, интилувчан мутахассислар бугунги кунда қоидаларни ўзгартириб, жаҳон даражасидаги лойиҳаларни яратмоқдалар. Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ва илғор жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик тадбиркорларнинг янги авлоди мамлакатга ҳақиқий технологик ютуқларни тақдим этмоқда. Саноат ва стартапларнинг келажаги қандай шакилланаётганини кўришни истайсизми? Форсайт-сессияда иштирок этинг!
📍 CAEx Uzbekistan, зал «Ташкент» 🗒 30 апреля, в 11:00 🟢 Вход бесплатный Чтобы посетить выставку, зарегистрируйтесь на сайте. До встречи на «ИННОПРОМ. Центральная Азия»!
إظهار الكل...
🤩 8👍 3
Муваффақиятга эришган инсонлар ҳақида ҳам постлар бўлсинми?Anonymous voting
  • Ҳа албатта🙂
  • Билмадим😐
0 votes
👍 11
Пассив даромад ҳақида @moliyauzbek
إظهار الكل...
👍 38🔥 5