PORTAL24 | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

85 552
المشتركون
-34324 ساعات
-2 0447 أيام
-7 52430 أيام
أرشيف المشاركات
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Боксчи қиз бир соатда ҳаётидаги иккита муҳим натижага эришди
Кеча, "Ҳумо арена" мезбонлик қилган бокс оқшомида бокс бўйича ЖЧ финалчиси, 3 карра Осиё чемпиони Навбаҳор Ҳамидова проф боксдаги дебют жангини ўтказди. Ушбу жангда Навбаҳорга ўзбекистонлик бошқа бир боксчи қизимиз Одинахон Исмоилова рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Иккинчи раундда Навбаҳор рақибасини техник нокаутга учратди. Шу тариқа, Ҳамидова проф боксдаги юришини ғалаба билан бошлади. Шунингдек, Ғалаьасидан кўп вақт ўтмай “Миллий спорт мукофоти-2025” тантанали тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” совринини ҳам қабул қилиб олди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
IMG_7695.MOV5.80 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида янги енгилликлар берилди
Иқтисодий процессуал кодекска ҳуқуқий таъсир чоралари қаторига қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш чораси киритилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун республикамизда қандай ҳаво кутилмоқда?
Тошкент шаҳри: Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ бўлади, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразм: Ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, Устюртда 12-15 даража совуққача, кундузи 0-7 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий: Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқ – 1 даража илиқ бўлади, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах: Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё: Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона: Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқ – 1 даража илиқ бўлади, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда ноқонуний эгаллаб олинган уй-жойлар хатловдан ўтказилади
2026 йилдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уй-жойларни хатловга олиш ишлари бошланади. Фуқаролар махсус сайт орқали ўз маҳалласи 2026 йилги режага киритилган-киритилмаганини онлайн текшириши мумкин.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат ҳимоячиси
Расман. Қитъамизнинг энг қиммат футболчиси “Манчестер Сити” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Метин ҳимоячимизнинг трансфер баҳоси 35 миллион еврога тенг. Иккинчи ўриндан Жанубий Корея терма жамоаси вакили Ким Мин Жэ жой олган бўлиб, унинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни Япония футболчиси Хироки Ито якунлаб бермоқда — 18 миллион евро.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Қирғизистонда зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Фарғона туманида 2 балл, 48 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 277 км жанубий-шарқда Вақти: 21:17:32 26.12.2025 Магнитуда: 3,2 Чуқурлиги: 10 км Эпицентр: Боткен, Қирғиз РеспубликасиInstagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда 110 километр темир йўл тармоғи қурилади
Натижада Бўка, Пискент, Бекобод, Боёвут туманлари ҳамда Нурафшон шаҳри пойтахт Тошкент билан боғланади. Шунингдек, президент 2026 йилда Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлар учун янги темир йўл линиясининг қурилиши бошланишини маълум қилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда ўз чақалоғини ташлаб, қочиб кетган аёл боласи билан Ўзбекистонга қайтарилди
Она аввалроқ шифокорларга чақалоғидан воз кечишини айтган. Орадан 3 кун ўтганидан сўнг у гўдагини ташлаб, ўзи шифохонадан қочиб кетган. Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона вакиллари аёлни топиб, у билан болани ватанга қайтариш ишларини амалга оширган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқонлик табиб иши бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
Суд апеллятсия инстансияси 20 декабрь куни Қўқонлик табиб Иқбол Солиевни 10 суткага қамаш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирган. Апеллятсия шикояти қаноатлантирилмаган. Солиевнинг видеоларни ўзи жойламагани ҳақидаги важлари судда рад этилиб, видеолар жойланган канал ва профилларда фаол иштирок этгани айтилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
3 нафар Марказий Осиёлик АҚШда ашаддий жиноятчилар қаторига кирди
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти “энг ёмонларнинг энг ёмони” деб топилган чет эллик жиноятчилар рўйхатини эълон қилган. Улар орасида уч нафар Қозоғистон фуқароси ҳам бор. Улардан бири Алабама штатининг Бруквуд шаҳрида қўлга олиниб, ҳужум қилиш ва ўғирланган мулкни эгаллашда айбдор деб топилган. Иккинчиси Флорида штатида ўғрилик учун, учинчиси эса Орегон штатида қурол билан ҳужум қилганлик учун ҳибсга олинган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
02:18
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда фуқаро қарзини тўлаш учун банкоматни ўмармоқчи бўлди
Қўлга олинган шахс банкоматни очишга уринган, аммо ичидаги сейфни очолмаган. Йигит трейдингда 10 миллион сўм қарз олгани ва унинг пулини кўпайтириб беришини айтган одамга ишониб, ютқазиб қўйганини билдирган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
BANKOMAT teleg.mp419.00 MB
Антеп каштачилик санъати ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди
2025 йил 8-13 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 20-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Антеп каштачилик санъати мамлакат номидан ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Шу тариқа Туркия ЮНEСКО рўйхатида дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Антеп каштачилик санъати асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, чуқур илдиз отган каштачилик техникасидир. Унда оқ мато устига оқ ип билан ишланиб, ипларни тортиш ва кесиш орқали нафис нақшлар ҳосил қилинади. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой шундай деди: “ЮНEСКО рўйхатига кирган Туркиядаги тирик маданий мерослар сони 32 тага етди ва мамлакатимиз дунёда энг кўп маданий элементлари рўйхатга олинган иккинчи давлат сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади”.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Россия янги купюрани муомалага киритди
Россия Марказий банки Волга федерал округи рамзлари туширилган, 1000 рубл номинал қийматдаги янгиланган купюрани тақдим этган. У бугун, 26-декабрдан расман муомалага киритилган. Банкнота Нижний Новгород ва Волга федерал округига бағишланган. Олд томонидаги асосий тасвир – Нижний Новгород Кремлининг Николская минорaси. Орқа томонида эса Саратов автомобил кўприги, “Метеор-120Р” сувусти қанотли кемаси ҳамда Қозондаги Деҳқончилик саройи тасвирланган. Аввалги купюра каби янги банкнота ҳам кўкимтир рангда ишланган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент бош арчаси дунё рейтингидан жой олди
Бош арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, Тошкентни дунёнинг йирик мегаполислари қаторига қўшган. Пойтахтлардаги энг баланд янги йил арчалари рейтинги: 🔹57 м - Бразилия 🔹35 м - Тошкент 🔹35 м - Мадрид 🔹33 м - Жакарта 🔹30 м - Бухарест, Лиссабон 🔹28 м - Вена 🔹27 м - Варшава 🔹26 м - Москва, Прага 🔹25 м - Рим, Лондон 🔹23 м - БудапештInstagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада уйсиз аёл бедарак йўқолди
Қўқон шаҳар Пўстиндўз кўчаси 6-уй 2-хонадонда рўйхатда турган, доимий яшаш жойига эга бўлмаган 45 ёшли Нилуфар Сайидалиева 2024 йилнинг июнь ойларида номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИБ томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Аёл ҳақида маълумотга эга бўлган шахслардан ИИБГА мурожаат қилиш сўралган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
02:49
Video unavailableShow in Telegram
2026 йилда коррупцияга қарши "фавқулодда ҳолат" эълон қилинади
"Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда «фавқулодда ҳолат» эълон қиламиз", – деди давлат раҳбари. Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
34.51 MB
