PORTAL24 | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

84 493
المشتركون
-43224 ساعات
-2 2917 أيام
-8 08530 أيام
أرشيف المشاركات
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Хитойда улкан "қор одам" ясалди
Унинг баландлиги 23,8 метр (8 қаватли бино баландлигидек) бўлиб, бу рақам мамлакатда рамзий маънога эга, яъни хитой тилида 2, 3 ва 8 рақамларининг бирикмаси "ҳар томонга оқиб бораётган муҳаббат" деган маънони англатади. Санъат объектини қуриш учун мутахассислар нақд 4 кун вақт сарфлашган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.55 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Мадуро БМТни Венесуэла суверенитетига таҳдид ҳақида огоҳлантирди
Венесуэла президенти Николас Мадуро Трампнинг таҳдидли баёнотлари ортидан БМТни огоҳлантирди. У БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон суҳбатида бу баёнотларни Венесуэла суверенитети ва халқаро ҳуқуққа таҳдид деб баҳолади ҳамда уларни қатъий рад этишга чақирди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:28
Video unavailableShow in Telegram
NATO Россия билан урушга тайёрланмоқда — Россия мудофаа вазири
Андрей Белоусовнинг бошқа баёнотлари: ◾️ Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз. Аксинча, бизга таҳдид қилишмоқда; ◾️ NATO коалицион кучларини кенгайтиришда давом этмоқда; ◾️ NATO қўшинларини алянснинг шарқий қанотига тезкор кўчириш имконияти ошмоқда, бунинг учун “ҳарбий Шенген” жорий этилиши режалаштирилмоқда; ◾️ NATO'нинг ҳарбий харажатлари ортиб бормоқда, алянс бюджети 1,5 баравардан кўпроқ оширилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
copy_E8E2657D-23C1-45C8-ADA0-91B9E7FA9838.mp44.62 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда мигрантлар учун янги чекловлар (2026 йилдан):
Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган қарорга кўра: • Мигрантлар алкоголь ва тамаки савдоси, бозорлар, кўчма савдо ва дорихоналарда ишлай олмайди. • Йўловчи ва юк ташишда улар улуши 24%дан ошмаслиги керак. • Қурилишда улуши 80%дан 50%га, сабзавот етиштиришда 50%дан 40%га, ўрмон хўжалиги ва ёғоч қайта ишлашда ҳам 50%дан 40%га камаяди. Белгиланган лимитдан ошган ҳолда иш берувчиларга жарима ёки фаолиятни тўхтатиш жазоси қўлланилади: • Мансабдор шахслар: 45–50 минг рубль • Юридик шахслар: 800 минг – 1 млн рубль ёки 14–90 кун фаолиятни тўхтатиш.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Юнусобод туманида ҳам ҳоким алмашди
Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли туман ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Сергели туманида ҳоким алмашди
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Даврон Исматов туман ҳокими этиб тайинланди. Ушбу тайинловга қадар Даврон Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Энди қайси дори воситалари рецептсиз берилишини My.gov.uz орқали текшириш мумкин
Порталда мазкур янги хизмат ишга туширилди. Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, бунинг учун «Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот» бўлимига кириш ва керакли дори номини ёзиш лозим. Тизим қидирув натижаларига кўра, керакли дори воситасини рецепт билан ёки рецептсиз олиш мумкинлиги ҳақида маълумотни чиқариб беради.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Конституциявий суд фаолияти рақамлаштирилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди. Хусусан, Конституциявий суд мажлисларида масофадан онлайн тарзда иштирок этиш, суд мажлисларини интернет орқали трансляция қилиб бориш, вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Гонконг гриппи Москва вилоятида кенг тарқалмоқда
ОАВнинг хабар беришича, ҳозирда 10 мингдан ортиқ киши касалланган.
Тез ёрдам бригадалари чақирувлар билан ортиқча юкламада — шошилинч тиббий ёрдамни кутиш вақти 3–4 соатгача узайган. Инфекция жуда тез ривожланади: бор-йўғи бир неча соат ичида тана ҳарорати 41°С гача кўтарилиши мумкин. Бутун тананинг оғриши, титроқ, қусиш, ич кетиши ва 3–5 кун давом этадиган йўтал кузатилади. Шифокорлар ўзбошимчалик билан даволанмасликни ва пневмония хавфини камайтириш учун ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этмоқда. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли учун 4,7 млрд доллар инвестиция жалб этилди
Лойиҳа асосан Хитой банклари ҳисобидан молиялаштирилади, темир йўл Хитойдан Ўзбекистонгача бўлган масофани 900 кмга қисқартириб, Европа йўналишида юк ташиш муддатини 8 кунгача камайтиради.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Японияга боради
Президент Шавкат Мирзиёев 18–20 декабрь кунлари Япония Бош вазири Санае Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида Президент “Марказий Осиё — Япония” форматидаги биринчи саммитда ҳам иштирок этади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқонлик табиб 10 суткага қамалди
Қўқонлик табиб сифатида танилган Иқбол Солиев халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун 10 суткага маъмурий қамоққа олинди. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни гувоҳномасининг амал қилиш муддати 2024 йил декабрда тугаганига қарамай фаолият олиб борган деб топди. Вилоят ИИБ маълумотига кўра, у беморларни қўл билан силаб даволаш усули билан танилган. Илгари ҳам, 2025 йил январ ойида, шу турдаги қоидабузарлик учун унга 7,5 млн сўм миқдорида жарима солинган эди. Суд қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш мумкин.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
10 ёшли тожикистонлик бола ўлими ортидан Тожикистон Россия элчисини чақиртирди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва вилоятидаги мактабда 10 ёшли Тожикистон фуқароси бўлган боланинг ўлдирилиши юзасидан Россия Федерациясининг Душанбедаги элчисини ТИВга чақиртирди. Расмий Душанбе ҳодисани миллий нафрат асосида содир этилган зўравонлик сифатида баҳолаб, уни кескин қоралади. Учрашув чоғида Россия томонига зудлик билан холис ва шаффоф тергов ўтказиш, ҳодисага алоқадор барча шахсларни аниқлаб, уларни қонун доирасида қатъий жавобгарликка тортиш талаби билан дипломатик нота топширилди. Шунингдек, Тожикистон томони жабрланувчи оиласига адолатли муносабат ва зарур ёрдам кўрсатилишини сўради. ТИВ баёнотида хорижда яшаётган тожикистонлик, айниқса вояга етмаган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда Россия ваколатли органлари билан масала бўйича доимий алоқада бўлиниши қайд этилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Мирзиёев Корея парламенти спикерини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабр куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон–Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик, жумладан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, таълим ва гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди. Инфратузилма, транспорт, юқори технологиялар ва қонун ижодкорлигини рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Хўжандда Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган пиёдалар йўлаги қулаб тушди
Мутахассислар ҳодисанинг асосий сабаби сифатида намликнинг тўпланиб қолганини қайд этмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда ушбу ҳудудда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Қулаб тушган йўл қисми 33 метр узунликда ва 7,5 метр кенгликда экани маълум қилинди.
1.84 MB
1.24 MB
1.61 MB
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Бухорода Афғонистондан олиб келинган салкам 5 кг наркотик тўхтатиб қолинди
Рейд давомида икки киши кетаётган Gentra тўхтатиб текширилганда, 4 кг 715 грамм “опий” гиёҳванд моддаси топилган. Маълум бўлишича, улар Афғонистондан контрабанда орқали олиб кирилган гиёҳванд моддани Бухоро шаҳридаги хуфия жойдан олишган. Маълумотга кўра, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Улар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
5.36 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент атрофидаги автотураргоҳлар пойтахтга киришни чекламайди
Президент матбуот хизматининг «пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади», деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобил ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди. Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади. Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Сирдарё вилояти ҳокимига сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарорига мувофиқ, Анваров Ойбек Тўлқинжонович вилоят ҳокимининг рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот берди. Маълумот ўрнида, ушбу тайинловга қадар Ойбек Анваров “IT-Park” — Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритиб келган. Янги лавозим доирасида у ҳудудда рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, шунингдек, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган ишларга масъул бўлади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
