ar
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

الذهاب إلى القناة على Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
23 216
المشتركون
-724 ساعات
-977 أيام
-33130 أيام
أرشيف المشاركات
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров: “Биз ҳар доим биродар Ўзбекистонга ўзгача ҳис-туйғу билан ташриф буюрамиз, бу ерда Марказий Осиё бирлигининг ҳақиқий муҳити сезилиб туради”. @pressuzb
إظهار الكل...
Qirg'iz_tg.mp41.71 MB
02:41
Video unavailableShow in Telegram
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев ҳақида: “Биродарим Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг доно раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиёт ва бунёдкорлик йўлидан ишонч билан бормоқда. Улкан халқаро обрў-эътибор, самарали иқтисодий ислоҳотлар, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кенг кўламли лойиҳалар Ўзбекистонни минтақада етакчи ўринга олиб чиқди. Шавкат Миромонович нафақат доно давлат арбоби, балки Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган инсондир. Озарбайжонда уни амалий ишлари, халқимизга бўлган самимий муносабати учун ҳурмат қилишади ва яхши кўришади. Узоқни кўра биладиган сиёсатчи сифатида Шавкат Миромонович Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада яқинлаштириш зарурлигини аниқ кўра билади”. @pressuzb
إظهار الكل...
Ozarbayjon_tgtgtg.mp45.93 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Озарбайжон Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви форматининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди Озарбайжон Республикасини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинди — Шавкат Мирзиёев. @pressuzb
إظهار الكل...
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Шаҳноза Мирзиёева 15 ноябрь куни Хоразм вилоятида Урганч-Хива йўналишида ҳаракатланувчи троллейбусда одамлар билан самимий мулоқот қилди. @pressuzb
إظهار الكل...
25.75 MB
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортига Тожикистоннинг биринчи рақамли борти қўнди Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. @pressuzb
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Украина Марказий Осиёдан OPCW сайловида қўллаб-қувватлашни сўрамоқда Украина ТИВ ўринбосари Олександр Мишченко Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон элчилари билан учрашув ўтказди. Украина Шарқий Европа гуруҳи номидан 2026–2028 йиллар учун Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) Ижроия кенгаши таркибига ўз номзодини расман илгари сурди. Шу муносабат билан вазир ўринбосари Олександр Мишченко Марказий Осиё давлатларидаги ҳамкорларни Шарқий Европа гуруҳи томонидан келишилган учлик — Украина, Словакия ва Словения номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди. Мишченконинг айтишича, Россиянинг Конвенцияни мунтазам бузаётганини инобатга олганда, OPCW раҳбар органида унинг ўрни бўлиши мантиқсиз. Украина Россиянинг икки бор сайланмай қолганини халқаро ҳамжамият бирлигининг муҳим натижаси деб баҳолади. Маълум бўлишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида алоҳида Марказий Осиё бўлими ташкил этилди. Бу Украина томонининг минтақа давлатлари билан ўзаро манфаатли кўплаб йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини англатади. @pressuzb
إظهار الكل...
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. @pressuzb
إظهار الكل...
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. @pressuzb
إظهار الكل...
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев: “Икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди, Марказий Осиё эса бутун дунёга дўстлик ва ҳамкорлик минтақаси сифатида танилди. Ўзбек халқининг тан олинган етакчиси, халқаро майдонда улкан обрў-эътиборга эга, буюк давлат арбоби, Янги Ўзбекистоннинг асосчиси бўлган муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бунда хизматлари беқиёс. Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли етакчилиги туфайли Ўзбекистон кўплаб соҳаларда юксак натижаларга эришди, муваффақиятли ривожланаётган давлат сифатида бутун дунёга танилди”. @pressuzb
إظهار الكل...
sinxron.mp46.76 MB
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади. @pressuzb
إظهار الكل...
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий муносабатлари: 2018-2025 йиллар динамикаси Ўзбекистон ва Қозоғистон сўнгги йилларда минтақада икки томонлама савдонинг энг барқарор ва жадал моделларидан бирини яратди. 2018 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилда ташқи тебранишларга қарамай, ушбу кўрсаткич 4,3 миллиард долларга етди. Бу Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиб, йиллик ўсиш тахминан 6-8 фоизни ташкил этади. Айниқса, 2024 йилда Қозоғистондан импорт деярли 8 фоизга камайган бўлса-да, Ўзбекистон экспорти 2,5 фоизга ошгани савдо таркибининг босқичма-босқич текисланаётганидан далолат беради. 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларидаёқ товар айирбошлаш ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этиб, 15,5 фоизга ошган. Бу эса сўнгги етти йилдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти таркиби ҳам ўзгармоқда: озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотларидан ташқари, машинасозлик, транспорт воситалари ва хизматлар улуши ортиб бормоқда. Импортда ғалла, минерал ёқилғи, қора металлар, кимё маҳсулотлари асосий ўринни эгаллаб турибди. Шундай қилиб, бугунги кунда икки томонлама савдо энди шунчаки товар айирбошлаш эмас, балки бозорларнинг ўзаро интеграцияси, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ва узоқ муддатли иқтисодий занжирларга айланди. @pressuzb
إظهار الكل...
24.26 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон муҳим чегаравий шартномани ратификация қилди Тошкент шаҳрида 15-16 ноябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этиб, ушбу давлатлар билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. @pressuzb
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
9 ойда қайси умумий овқатланиш компанияси кўпроқ солиқ тўлагани маълум бўлди 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида умумий овқатланиш соҳаси 14,7 трлн сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, бюджетга 1,25 трлн сўм солиқ тўлаган. Энг йирик солиқ тўловчилар орасида халқаро бренд KFC (International Foodchain – 72,5 млрд сўм), EVOS (Мак Food Servis – 50,3 млрд сўм) ва Oqtepa Lavash (Oqtepa Food Service – 28,6 млрд сўм) етакчилик қилди. @pressuzb
إظهار الكل...
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келди Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари кутиб олди. Тоқаев 14-16 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. @pressuzb
إظهار الكل...
star reaction 2
15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади. @pressuzb
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тўлов тизимларида смс-кодлар энди давлат хавфсизлик тизими - Antifraud’дан келади. Фойдаланувчиларга бир қанча тўлов иловалари бу ҳақида билдиришнома юбормоқда. Antifraud — бу фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш тизими. У фойдаланувчи ҳаракатлари ва тўловларни таҳлил қилиб, шубҳали ҳолатларни автоматик аниқлайди. Одатда, қуйидагича ишлайди: ⁃ маълумот тўплайди — IP, қурилма, жойлашув, транзакция тарихи; ⁃ қоидалар ва AI асосида таҳлил қилади; ⁃ ҳар бир операцияга “риск балл” беради; ⁃ шубҳали тўловларни тўхтатади ёки тасдиқлаш сўрайди; ⁃ ўрганиб боради, янги фирибгарлик усулларини ҳам аниқлайди. Маълумот учун, Президент қарорига кўра 2025 йил 1 сентябргача Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этишни якунига етказиш белгиланган эди. @pressuzb
إظهار الكل...
14-17 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши чекланади, шаҳар ичида уларнинг ҳаракати тўхтатилади. @pressuzb
إظهار الكل...
02:20
Video unavailableShow in Telegram
❗️Пойтахтда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилиши муносабати билан 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчалар вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати учун қисман чекланади. @pressuzb
إظهار الكل...
UZB.mp437.01 MB
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14-16 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Шунингдек, ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган. Қозоғистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади. @pressuzb
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Бир нархда иккита смартфон: Huawei ва UZTELECOM "1+1" акциясини ишга туширмоқда Бир вақтнинг ўзида иккита смартфон ва бир йил давомида катта ҳажмли интернет трафикга эга бўлишни хоҳлайсизми? UZTELECOM Huawei билан ҳамкорликда шундай имкониятни тақдим этади! Huawei Nova 13i (8ГБ/128ГБ) харид қилсангиз, Huawei Nova Y63 (4ГБ/128ГБ) совға сифатида оласиз. 🌟Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас: ⏺ 2 ТБ интернет (ҳар бир СИМ картага 1 ТБ) бир йилга ⏺ 3 ой бепул Telecom TV "All inclusive" пакети - 150 дан ортиқ ТВ-каналлар, минглаб филмлар ва сериаллар ⏺ "Smartphone" тарифи: 100 ГБ интернет, бошқа тармоқларга 500 дақиқа, 500 СМС ва тармоқ ичида чексиз қўнғироқлар.* 📲Буларнинг барчаси 2 990 000 сўмга! *Компания сотув офисларида харид қилинганда, биринчи ой абонент тўлови — 0 сўм! Кейинги ойдан бошлаб тариф нархи тўлиқ тўланади – 59 000 сўм ойига. Сотув манзилларини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Смартфонлар сони чекланган - бугуноқ UZTELECOM офислари ёки Yandex Market орқали харид қилинг! 👍 UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор! Реклама
إظهار الكل...