Burchak | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

325 219
المشتركون
-1 85624 ساعات
-9 6157 أيام
+108 01230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺 Агар НАТО давлатлари Калининград вилоятини блокада қилса, Россия Европа билан тўлиқ масштабли уруш бошлайди — Путин
«Агар Калининград вилоятига нисбатан таҳдидлар яратилса, Россия уларни йўқ қилади. Ҳамма тушуниши ва тўлиқ англаб етиши керакки, бундай ҳаракатлар можарони мисли кўрилмаган даражада кескинлаштиради ва уни мутлақо бошқа босқичга — тўлиқ қуролли тўқнашувгача олиб чиқади», — деган Путин.
Батафсил Gorizontда...
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Нетаняҳу Трамп билан Эронга янги зарбалар бериш эҳтимолини муҳокама қилади — NBC News
Телеканал манбаларига кўра, Исроил Эроннинг баллистик ракета дастури кенгайиб бораётгани ва уранни бойитиш объектлари қайта тикланиши мумкинлигидан хавотирда.
"Нетаняҳу Трампни Эронга эҳтимолий зарбалар ҳақида хабардор қилиш ва уни шошилинч чоралар кўриш зарурлигига ишонтиришни режалаштирмоқда. Уларнинг учрашуви шу ой охирида Флоридада бўлиб ўтиши режалаштирилган", дейилади хабарда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬 31❤ 2😡 2🤣 1
⚡Тошкентда 1988-йилда туғилган автобус хайдовчиси 2 та автобус ўртасида қолиб кетиб вафот этибди😥😱:
2025 йил 20-декабрь куни тахминан соат 16:56 ларда 1-автобус саройи филиали тасарруфида бўлган “YUTONG CNG” русумли, 01 081 QKA давлат рақам белгили, сарой рақами 01 346 бўлган, 55-йўналишда харакатланадиган автобус хайдовчиси 1970 йилда туғилган Иргашев Абдурасул стажи 35 йил корхонада 1,5 бўлган, автобусни Сергели тумани Хонобод кўчасида харакатланиб келиб темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги учун тўхтаб турганида, орқасида тўхтаб турган 12 автобус саройига тегишли YUTONG CNG русумли д/р 01 895 LKA бўлган с/р 12 126 бўлган автобус хайдовчиси 1988 йилда туғилган Элтаев Рашид автобусни қўл тормозига қўймастдан пастга тушиб автобус олдига ўтганида автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб хайдовчини сиқиб қўйиш натижасида бахтсиз ходиса содир бўлган. Бахтсиз ходиса натижасида 12 а/с хайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бахтсиз ходиса 12 автобус саройи хайдовчиси эхтиётсизлиги натижасида содир бўлган. ЙТХ ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилмоқда.‼️Йўлларда эҳтиёт бўлинг, қор тўхтовсиз ёғишда давом этмоқда, йўллар сирпанчиқ INSTAGRAM | TELEGRAM
😢 21
❗️🇷🇺 Одинтсоводаги қотиллик ишининг Кремл билан алоқаси борми?
Одинтсовода тожикистонлик мактаб ўқувчисини пичоқлаб ўлдирган ўсмирнинг отаси деб тахмин қилинган фотосурат интернетда тарқалмоқда: фотосуратда у "Рус ҳамжамияти" аъзоси сифатида кўрсатилган. Шу билан бирга, Россия ижтимоий тармоқлари ва платформалари модераторлари қотилнинг қариндошлари ҳақидаги маълумотларни шошилинч равишда ўчириб ташламоқда; буйруқ "юқоридан" келган бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Агар бу хабар тасдиқланса, бу ўсмирнинг фашистик келиб чиқишига ишора қилади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬 45❤ 6👏 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Россия ва Украина ўртасида тинчликка эришиш йўлида беш тўсиққа дуч келмоқда - The Wall Street Journal
- Ҳудудлар масаласи;
- Украинанинг НАТОга аъзолиги;
- Украина армиясининг сони;
- Маданий сиёсат;
- Запорижжя АЭС устидан назорат;
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Киев айрим таклифлар қабул қилиниши учун босимлар бўлаётгани ва бу Украина суверенитет учун хавфли деб ҳисоблашини билдирмоқда. Москва эса музокараларни босим ўтказиш воситаси сифатида қўллаб, ҳарбий таҳдидлардан воз кечмаяпти.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 3🤣 2
01:42
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺 “Қорбобо” Путин россиялик болаларнинг орзуларини амалга оширди
Россия Президенти Владимир Путин Янги йил арафасида икки боланинг орзусини рўёбга чиқарган. Дзюдо билан шуғулланувчи 11 ёшли Владимир Кремл етакчисидан кўк рангли кимоно совға олган бўлса, Олтойдан бўлган Егор енгил самолётда парвоз қилиш имкониятига эга бўлган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
QetqxIM8X4RLmiAuSNLe+EZ7NO17uaUE.mp414.06 MB
👍 12👎 6❤ 2🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Япония Россияни "айланиб ўтиш"да ёрдам беради
🇯🇵🇷🇺 Япония Марказий Осиёга юкларни Россия ҳудудини четлаб ўтган ҳолда, Каспий денгизи орқали Европа бозорларига олиб чиқувчи Транскаспий транспорт йўлагини кенгайтиришда ёрдам беради.
Бу экспорт-импортда Россия йўналишига қарамликни камайтириш, хавфларни қисқартириш ва Марказий Осиёнинг мустақил тарзда жаҳон бозорларига чиқишини кучайтиришга қаратилган қадам, деб баҳоланмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 34👍 6❤ 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
📰 🇺🇸🇵🇸 АҚШ Ғазони ҳашаматли курортга айлантирмоқчи — WSJ
Трамп маъмурияти Ғазо сектори учун "Sunrise" деб номланган режа ишлаб чиқди. 112 миллиард долларга баҳоланган лойиҳа минтақани йигирма йил ичида бутунлай ўзгартиришга қаратилган.
Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва махсус элчи Виткофф томонидан таклиф қилинган асосий ғоя Ғазони юқори технологияли курорт метрополига айлантиришдир. Режага миналардан тозалаш, замонавий транспорт марказларини яратиш ва янги шаҳарлар барпо этиш киради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 28❤ 3👎 2👍 1
😂 3-4 kunlab kutilgan aksiyalardan arzonroq beramiz!
Narxlarni texnomart atayin siz uchun sindiradi! Qimmat olib qo’ymang yana…
Faqatgina 20-dekabr, shoshiling! Narxlar yigirma to’rt oyga korsatilgan.
📍Manzillar
71-209-99-44 | texnomart.uz
👉 Obuna bo'ling: @texnomart
❤ 1
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🇯🇵🇷🇺 Япония Марказий Осиёга юкларни Россия ҳудудини четлаб ўтган ҳолда, Каспий денгизи орқали Европа бозорларига олиб чиқувчи Транскаспий транспорт йўлагини кенгайтиришда ёрдам беради.
Бу экспорт-импортда Россия йўналишига қарамликни камайтириш, хавфларни қисқартириш ва Марказий Осиёнинг мустақил тарзда жаҳон бозорларига чиқишини кучайтиришга қаратилган қадам, деб баҳоланмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
IMG_0639.MP49.29 MB
👍 28❤ 2🔥 1
🇵🇸🇮🇱Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида 5 фаластинлик ҳалок бўлди
2024-йилнинг июлидан 2025-йил 28-ноябригача Ғазодан тиббий рухсат билан эвакуацияни кутаётган 1092 бемор вафот этган. Ғазо шаҳридаги мактабга Исроил томонидан уюштирилган ҳужумда беш фаластинлик ҳалок бўлган.
Шунингдек, Исроил вертолётлари Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрини ўққа тутган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
IMG_3377.MP41.18 MB
IMG_3376.MP41.12 MB
IMG_3375.MP47.47 KB
😡 28😢 10❤ 2🤬 2
