Kun.uz | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
显示更多2025 年数字统计

1 117 070
订阅者
-60324 小时
-2 0967 天
-7 68030 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
Украина президенти Axios нашрига айтишича, АҚШ Украинага 15 йил муддатга хавфсизлик кафолатлари бериши мумкин, аммо Киев бундан ҳам узоқроқ муддатни истаяпти. Зеленский Трамп бунга рози бўлса, буни “катта муваффақият” деб ҳисоблайди.
👉 https://kun.uz/kr/74320443
Kun.uz расмий канали
😁 104❤ 48👍 29🤔 6🔥 3🤯 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Шаҳарлар кенгайяпти: 2025 йилда энг йирик мегаполислар рейтинги
2050 йилга бориб, прогнозларга кўра, Ер аҳолисининг 68 фоизи шаҳарларда яшайди — бугун бу кўрсаткич 55 фоизга тенг. Урбанизациянинг бу шиддатли жараёни аллақачон дунёдаги энг йирик мегаполислар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.
👉 https://kun.uz/kr/26505632
Kun.uz расмий канали
❤ 85👍 24😢 15🤔 10🔥 7😍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
Украина ҳозир сайловларни молиялаштира олмайди, бюджетга бошқа устуворликлар - сафарбарлик ва ижтимоий дастурлар киритилган, деди Подоляк. МСК сайловларни ўтказиш харажатларини деярли 480 миллион долларга баҳолаган.
👉 https://kun.uz/kr/83340438
Kun.uz расмий канали
😁 261❤ 77👍 47😢 34🤯 12🔥 10🤔 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарима миқдорлари оширилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
👉 https://kun.uz/kr/48478478
Kun.uz расмий канали
👍 590❤ 146😁 59🤯 16😢 16🔥 13🤔 5
04:11
视频不可用在 Telegram 中显示
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
Кўзингиз тушган бўлса керак, Украина президенти Володимир Зеленский халқини насронийларнинг муқаддас байрами рождество билан табрикларкан Путинни назарда тутиб «барча украинлар унинг ўлимини хоҳлашини» айтди. Қуйида уруш одамларни қанчалик нафратга мойил қилиб қўйиши ҳақида гаплашамиз.
👉 https://kun.uz/kr/36254263
Kun.uz расмий канали
Мои видео1.mp438.96 MB
👍 329❤ 165😁 51😢 38🤔 23🤯 22
08:02
视频不可用在 Telegram 中显示
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
Ўзбекистон президентининг йиллик мурожаатномаси қарийб уч соат давом этди. У давлат ЯИМ 145 млрд долларга етгани, келаси йилда 160 млрд доллардан ошишини айтди. Бундан ташқари, илк ўзбек космонавти фазога учирилиши эълон қилинди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жиноий тўдалар фаолиятини тўхтатишда давлатнинг қудрати етишини эслатди, наркожиноятлар сонидан хавотирини яширмади. Хўш, давлат раҳбари яна нималар деди?
👉 https://kun.uz/kr/06941705
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp481.36 MB
👍 548❤ 336😁 103🔥 44🤔 31😢 9😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди
Миллий хавфсизлик архиви нодавлат ташкилоти ўз сайтида Владимир Путиннинг 2001, 2005 ва 2008 йилларда АҚШ президенти Жорж Буш билан ўтказган музокараларининг махфийликдан чиқарилган стенограммаларини эълон қилди. Ҳужжатларга кўра, Кремл раҳбари Буш билан биринчи учрашувдаёқ Россия «минглаб километрлик ҳудудларни ўз ихтиёри билан бериб юборгани»дан нолиган ва НАТОнинг кенгайишига эътироз билдирган.
👉 https://kun.uz/kr/76983211
Kun.uz расмий канали
❤ 367😁 185🤯 55👍 54🤔 33🔥 11😢 10
照片不可用在 Telegram 中显示
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
Сўнгги кунларда эҳтимолий вориси билан ахборот майдонига «қайтган» Ким Чен Ин узоқ масофали ракеталар синовини кузатди ва ўқ-дорилар корхонасига борди. КХДРнинг “деярли тайёр” бўлган ядро двигателли сувости кемаси эса қўшниларда хавотир уйғотмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/92434569
Kun.uz расмий канали
❤ 389😁 171👍 105🔥 81🤯 60🤔 27😢 11😍 2
04:57
视频不可用在 Telegram 中显示
2026 йил номи ва ўзбек космонавтини фазога учириш режаси – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/90826023
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp449.85 MB
👍 415❤ 235😁 93🔥 43🤔 22🤯 17😢 15
照片不可用在 Telegram 中显示
Жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга автомобил совға қилинди
Каратэ ва таэквондо бўйича жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида BYD русумли автомобиллар ҳамда 15 минг доллардан мукофот пули топширилган.
👉 https://kun.uz/kr/69948734
Kun.uz расмий канали
👍 1 143❤ 375😢 69🔥 47🤯 37😁 24😍 15
照片不可用在 Telegram 中显示
Зеленский Трамп билан навбатдаги учрашувини анонс қилди
«Янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин», – деди у.
👉 https://kun.uz/kr/29834918
Kun.uz расмий канали
😁 249❤ 145👍 103🤔 37🤯 27🔥 15😢 14😍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
“E-Auksion” платформасидан арзон давлат активларини сотиб олинг!
🔹Андижон вилояти 18 та 🔹Бухоро вилояти 43 та 🔹Жиззах вилояти 78 та 🔹Қашқадарё вилояти 86 та 🔹Навоий вилояти 59 та 🔹Наманган вилояти 39 та 🔹Самарқанд вилояти 41 та 🔹Сурхондарё вилояти 42 та 🔹Сирдарё вилояти 18 та 🔹Тошкент шаҳри 99 та 🔹Тошкент вилояти 48 та 🔹Фарғона вилояти 39 та 🔹Хоразм вилояти 38 та 🔹Қорақалпоғистон Республикаси 87 таБарчасини кўриш ☎️: +998712022111 @onlineauksionuz Реклама
❤ 90🤯 27👍 22😁 20🔥 10😢 7🤔 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади
Суд «Mufasa» тахаллуси билан танилган Мирсаид Ҳайдаровга маънавий зарар билан бирга журналистдан узр сўраб, ҳақоратли постларини ўчириш мажбуриятини ҳам юклаган. Қарздор блогер бугун белгиланган маънавий зарар ҳамда 5 млн 643 минг сўм суд харажатларини тўлаб берди, бу – унинг мол-мулкига тақиқ қўйилишидан сўнг амалга ошди.
👉 https://kun.uz/kr/90827621
Kun.uz расмий канали
👍 624❤ 413😁 174🤔 27🔥 12😢 6😍 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин?
2025 йил июндан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси беш дақиқа ичида банк ва микромолия ташкилотларига ўз номига кредит беришини тақиқлаш имконига эга бўлди. Бу хизматдан фойдаланганлар сони қарийб 150 минг нафарга етди.
👉 https://kun.uz/kr/82385177
Kun.uz расмий канали
👍 380❤ 267😁 43🤯 17😍 13😢 6🤔 3🔥 2
06:03
视频不可用在 Telegram 中显示
Нигерияда ИШИДга зарба берган АҚШ, украиналикларнинг Путинга «тилаги» ва Килиманжарода қулаган вертолёт – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/44953103
Kun.uz расмий канали
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 26-12.mp439.81 MB
❤ 237👍 93😁 25🤔 21🤯 18😍 6🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Сиз ички ишлар органлари ходимларидан қанчалик розисиз?
Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизим сифатини яхшилаш, ходимларнинг аҳоли билан муносабатларда йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.
Сизнинг фикрларингиз халқчил ички ишлар органларини шакллантириш борасида келгусидаги режалар учун хизмат қилади.
Ўз хавфсизлигингиз ва тинч ҳаёт кечиришингиз учун масъул бўлган куч тузилмаси фаолияти янада яхшиланишини истасангиз бефарқ бўлманг, сўровномада фаол иштирок этинг ва фикр мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.
📝 Сўровномани тўлдириш
👉 https://kun.uz/kr/20855281
😁 241👍 233❤ 106😢 43🤔 32🤯 22🔥 5
照片不可用在 Telegram 中显示
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
Трамп жангарилар «бегуноҳ христианларни кўп йиллар ва ҳатто асрлар давомида мисли кўрилмаган даражада шафқатсизлик билан ўлдириб келишгани»ни айтган.
👉 https://kun.uz/kr/47621207
Kun.uz расмий канали
🤔 311❤ 223🤯 97👍 59😁 43😢 30🔥 5
照片不可用在 Telegram 中显示
«Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга кучимиз етади ва буни қиламиз» – президент
Президент мурожаатида сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўйган, тадбиркорларга босим қилиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган, иқтисодиётга жиддий путур етказадиган мураккаб молиявий жиноятларни содир этаётган, ўзини «қози» деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларни ҳал қилиб юрган айрим жиноий тўдалар ҳақида ҳам сўз борди.
«Осон пул топаман» деган илинжда айрим спортчилар ҳам бундай жиноий тўдаларга қўшилиб қолаётгани қайд этилди.
👉 https://kun.uz/kr/27590683
Kun.uz расмий канали
👍 1 290❤ 354😁 228🔥 129🤔 43🤯 12😢 12😍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
JAC JS8 Ўзбекистонда расман тақдим этилди: бутун оила учун кенг ва технологик SUV
Ўзбекистонда янги SUV — JAC JS8 сотуви расман бошланди. У оилавий автомобиллар бозорида муҳим янгиликлардан бирига айланиши кутилмоқда. Модел замонавий дизайн, кенг салон, юқори технологиялар ва хавфсизлик тизимларининг кенг тўпламини ўзида мужассам этган бўлиб, бу уни шаҳарда ва шаҳар ташқарисидаги сафарлар учун энг мақбул танловга айлантиради.
👉 https://kun.uz/kr/95107615
Реклама
❤ 238👍 68😁 40🤯 7🤔 6😢 6😍 5🔥 1
03:56
视频不可用在 Telegram 中显示
«Купянскда назорат бой берилди» – Z-блогерлар ғазабда
Купянск фронтдаги стратегик даражада муҳим манзилга айланди. Россия шаҳар эгаллангани ҳақида камида уч марта баёнот берган. Лекин Z-блогерлар бирин-кетин шаҳар назорати бой берилгани ҳақида ёзиб чиқмоқда.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Мои видео.mp437.46 MB
👍 364❤ 170😁 117😢 25🔥 20🤔 15🤯 6😍 2
