Kun.uz | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
显示更多2025 年数字统计

1 116 059
订阅者
-48424 小时
-2 3567 天
-8 16830 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
“Россиянинг бешта талаби бор” – Рябков |"Геосиёсат"
Украинадаги урушни якунлашнинг асосий шарти сифатида Донбасснинг Москвага берилиши талаб қилиняпти. Лекин Россия конституциясига Херсон ва Запороже ҳам киритилган. Шундай вазиятда Москва амалда қайси ҳудудларга даъвосидан воз кечишга тайёр?
Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
❤ 248😁 58🤯 39👍 26😢 5🤔 2😍 2
00:42
视频不可用在 Telegram 中显示
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
Мамлакат президенти Садир Жапаров уни «давлат хизматчиси этикасига риоя этмагани» учун лавозимидан озод этган.
👉 https://kun.uz/kr/14677254
Kun.uz расмий канали
AQOwfZHib8P9bEiNOCyeaJWGC7hWjnlKYx9eCDdqJ7yHOTrC5Ei34kCzQEnEvioAkBeznfCLF3.mp41.81 MB
👍 1 045😁 289❤ 255🤔 30🤯 28😢 17🔥 12😍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
Ўқув марказлари ва таълим платформаларида хизмат сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундириб, шартнома ва пулни қайтариш шартлари бўйича етарли маълумот бермаслик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Рақобат қўмитаси энг кўп шикоят тушаётган 10 дан ортиқ муассасаларни санаб ўтди. Улар орасида аввалроқ Kun.uz суриштирув ўтказган “Newton Academy” ва “Бадавлат аёл” лойиҳалари ҳам бор.
👉 https://kun.uz/kr/23186960
Kun.uz расмий канали
❤ 307👍 164😁 81🤯 16🤔 14
01:48
视频不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма декларация қабул қилинди
Тошкент шаҳрида 15–17 декабр кунлари бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши якунида парламентлараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қўшма декларация қабул қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/12762885
Kun.uz расмий канали
Finall TG.mp414.60 MB
❤ 225👍 46😁 36🔥 18🤯 18🤔 5😢 3
照片不可用在 Telegram 中显示
АҚШ Венесуэла атрофида денгиз блокадасини бошлади
Бу санкция остидаги танкерларга тааллуқли бўлади.
Трамп ўзининг узун постида «ўғирланган нефт конлари» ҳақида гапириб, Мадуро бошчилигидаги Венесуэла ҳукуматини Америка мулкини ўғирлаш, терроризм, гиёҳвандлик моддалари савдоси, одам контрабандаси ва қотилликларда айблаган.
👉 https://kun.uz/kr/22841662
Kun.uz расмий канали
😁 409❤ 194🤯 159🤔 33👍 27😢 19🔥 2😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
JAC Motors Toshkent JAC M3 модели учун фоизсиз ва жаримасиз қулай бўлиб-бўлиб тўлаш дастурларини ишга туширади
JAC Motors Toshkent ҳамкор банклар билан шерикликда жисмоний шахслар учун янги имтиёзли бўлиб-бўлиб тўлаш дастурини ишга тушириб, JAC M3 йўловчи автомобилининг ҳамёнбоплик имкониятларини кенгайтирганини маълум қилади.
👉 https://kun.uz/kr/91874142
Реклама
❤ 228😁 111👍 53🤔 24🤯 19😢 11🔥 7😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда янги “сити”лар қурилиши кутилмоқда
Пойтахтда 37 гектар майдонни эгаллайдиган 1 млрд долларлик Uchtepa City қурилиши бошланади, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/91713007
Kun.uz расмий канали
👍 910🤯 391🔥 320❤ 246😁 118😢 82🤔 35😍 11
00:50
视频不可用在 Telegram 中显示
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари катта миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Тадбир давомида 4 кг 715 грамм “опий” моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
👉 https://kun.uz/kr/44313906
Kun.uz расмий канали
Buxoro narkota.mp45.58 MB
👍 240❤ 216😁 64🤯 34😢 26🤔 14😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Муҳандислик шедеврлари: дунёдаги энг узун 10 та туннел
Тоғлар ичида, дарёлар тагида ва ер остида катта чуқурликларда қазиб ўтказилган муҳандислик мўъжизалари — инсониятнинг энг улкан инфратузилмавий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Бу иншоотлар замонавий туннелсозлик ютуқларинигина эмас, балки одамларнинг табиий тўсиқларни енгиб ўтадиган конструкциялар яратиш қобилиятини ҳам намоён этади.
👉 https://kun.uz/kr/93874151
Kun.uz расмий канали
❤ 276👍 100😢 18😁 17🔥 6🤔 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Туркияда яшириниб юрган шахс ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди
«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятида айбланган фуқаро Туркия ҳудудида қўлга олинди.
👉 https://kun.uz/kr/77233432
Kun.uz расмий канали
👍 406❤ 198😁 88🤯 34🔥 16😢 7🤔 5
01:57
视频不可用在 Telegram 中显示
ТКХУда 500 дан ортиқ талабага таълим грантлари топширилди
Тошкент Кимё халқаро университетида йилнинг энг муҳим ва тантанали тадбирларидан бири — таълим грантлари ҳамда номдор стипендиялар соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://kun.uz/kr/65328674
Реклама
8.98 MB
❤ 255👍 105😢 17🔥 16😁 13🤯 11😍 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
Хитой ва Ҳиндистон — иккаласи бирга ҳисоблаганда 2,8 миллиарддан ортиқ аҳолига эга — нафақат иқтисодий гигантлар, балки Осиё хавфсизлиги тизимидаги ҳал қилувчи ўйинчилар сифатида ҳам қаралади.
👉 https://kun.uz/kr/25030836
Kun.uz расмий канали
😁 205❤ 201👍 54🤔 28🤯 15🔥 8😢 6
照片不可用在 Telegram 中显示
Сўнгги муҳокамадаги мавзулар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилмоқда
Қурилиш ва уй-жой бозори, нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳамда электр энергияси таъминоти бўйича тадбиркорларни қийнаётган масалалар очиқ муҳокама қилинмоқда. Соҳадаги вазирлик ва идоралар вакиллари саволларга бевосита жавоб беряпти.
Жараённи тўлиқ кузатиш, муҳокамалар ва жавобларни ўтказиб юбормаслик учун
жонли эфирга уланинг.
ССП матбуот хизмати
❤ 254😁 69👍 31😢 14🤯 10🔥 7🤔 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
Доналд Трамп бир қатор давлатлар, жумладан Сурия фуқароларига, шунингдек Фаластин миллий маъмурияти ҳужжатлари эгаларига АҚШга кириш бўйича тўлиқ тақиқ жорий қилди. Туркманистон бўйича чекловлар юмшатилди.
👉 https://kun.uz/kr/86826055
Kun.uz расмий канали
😢 248❤ 195🤯 79😁 74🤔 44👍 43🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
“Наркоздаги ўлимлар – тизимли муаммо оқибати” — анестезиолог
Ринопластика ижтимоий тармоқларда “хавфсиз” муолажа сифатида тарғиб қилинади, лекин у билан боғлиқ ўлим ва оғир асоратлар ҳақидаги хабарлар ортиб бормоқда. Хусусан, яқинда 31 ёшли йигитнинг ринопластика вақтида вафот этиши, аввалроқ худди шу клиникада бошқа бир бемор нотўғри наркоз сабаб ногирон бўлиб қолгани – тиббий хатолар ортида тизимли муаммолар ётганига ишора қиляпти.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤ 343😢 163🤔 77🤯 46👍 31😁 14🔥 8
照片不可用在 Telegram 中显示
Сокин ишлаш имконияти – Японияда давлат идоралари қандай ишлайди?
Давлат идоралари тизимида юз берадиган тинимсиз ўзгаришларни тез-тез лойқаланиб турадиган кўлмакка ўхшатса бўлади – тина олмайдиган бунақа жойда бирон бир тартиб, бирон ички маданият шаклланмайди. Нагоя университети профессори Алишер Умирдинов ислоҳотлардан кейин бюрократияга тиним беришга қурилган япон тажрибаси ҳақида гапиради.
👉 https://kun.uz/kr/82422523
Kun.uz расмий канали
❤ 325👍 103🔥 52🤔 20😁 16😢 10🤯 7
照片不可用在 Telegram 中显示
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
Париж суди «ПСЖ» клубини Килиан Мбаппега тўланмаган иш ҳақи ва бонуслар учун товон пули тўлашга ҳукм қилди.
👉 https://kun.uz/kr/21834505
Kun.uz расмий канали
👍 592❤ 204😁 58🤯 54🤔 36🔥 21😍 13😢 12
照片不可用在 Telegram 中显示
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
Янги қоидалар гўштни ЕОИИ мамлакатларига ҳам, учинчи мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга ҳам экспорт қилишга тааллуқли.
👉 https://kun.uz/kr/01786537
Kun.uz расмий канали
👍 310❤ 180😁 124🤔 101😢 78🤯 21🔥 7
照片不可用在 Telegram 中显示
Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
ФИФА 16 декабр куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида The Best мукофотларини топшириш маросимини ўтказди. «ПСЖ» футболчиси Усмон Дембеле йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
👉 https://kun.uz/kr/48952403
Kun.uz расмий канали
👍 1 006❤ 324😁 167🤔 54🤯 40😢 23🔥 17😍 10
照片不可用在 Telegram 中显示
Kun.uz огоҳлантирган XCM молиявий пирамидаси ўн минглаб одамни чув туширди. Ўзбекистонликларни ким шилмоқда?
ИИБ ходимлари тарғиб қилган XCM платформасидан пул ечиш тўхтатилди – молиявий пирамида “ғалвирни сувдан кўтарди”. Оқибатда яна ўн минглаб ўзбекистонлик алданди. Халқнинг чўнтагидан ўмарилган пуллар эса миллионлаб долларни ташкил қилади. Ҳар сафарги каби молиявий пирамидачилар ютди, бунинг олдини олиш керак бўлганлар эса кузатиб турди. Одамларнинг охирги пулигача шилишни мақсад қилган XCM эса яна ёлғон ишлатмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/50853097
Kun.uz расмий канали
😁 514❤ 363😢 118🤯 70👍 59🤔 31🔥 13😍 5
