Kun.uz | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
显示更多2025 年数字统计

1 116 248
订阅者
-62924 小时
-2 3777 天
-7 85430 天
帖子存档
02:09
视频不可用在 Telegram 中显示
Токиода Марказий Осиё - Япония саммити бўлиб ўтди
Биринчи минтақавий мулоқотда беш республикалар президентлари ва Япония бош вазири қатнашди. Шавкат Мирзиёев нутқида бундан 21 йил аввал айнан Япония бундай форматга асос солганини назарда тутиб, ушбу қарор ўша пайтда узоқни ўйланган ва тўғри бўлганини айтди.
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp433.42 MB
❤ 284👍 152😁 32🤔 13🔥 8🤯 5
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози?
Италия ва Франция қаршилиги ортидан Евроиттифоқ «Mercosur келишуви»ни имзолашни яна кечиктирди. Европалик фермерлар Лотин Америкасининг арзон маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказишидан хавотирда. ЕИ йиғилиши арафасида Брюсселга мингта тракторда намойишчилар бостириб келди.
👉 https://kun.uz/kr/38334517
Kun.uz расмий канали
2.mp44.95 MB
❤ 472👍 290😁 83😢 22🔥 10🤔 7🤯 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди
Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/73378597
Kun.uz расмий канали
🤔 894😁 541❤ 245🤯 173😢 96👍 79🔥 15😍 15
00:57
视频不可用在 Telegram 中显示
Вайроналардан тикланган ГЕРМАНИЯ | SUBYEKTIV (1-қисм)
Миллионлаган дунё муҳожирларини бағрига сиғдираётган Германия, дунёнинг учинчи иқтисодиёти ва энг кўп сўралган мавзу. Урушдан енгилган бу давлат қандай қилиб қисқа вақтда ҳаётини ўнглаб олди-ю, ғолиб совет иттифоқи парчаланиб кетди? Биз давлат ва фуқаро сифатида Олмониянинг қайси ижобий жиҳатларини ўзлаштиришимиз ва тарихнинг қандай хатоларидан хулоса чиқаришимиз керак? Берлин, Франкфурт, Мюнхен каби йирик шаҳарларга бориб ўрганилган таҳлиллар... СУБЪЕКТИВ бу сафар Германияда. Бу саёҳат ҳақидаги кўрсатув эмас, балки реал воқеликларга асосланган икки қисмли ҳужжатли фильм.
📹 👉ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ👈
Kun.uz расмий канали
IMG_3655.MP443.18 MB
👍 564❤ 481🔥 43😁 37🤔 13🤯 13😢 11😍 8
照片不可用在 Telegram 中显示
Путин катта матбуот анжуманини ўтказди ва жанг майдонидаги муваффақиятларни эълон қилди
Москвада 19 декабр куни Россия президенти Владимир Путин билан якуний бевосита алоқа ва катта матбуот анжумани бўлиб ўтди. Кремл раҳбари тахминан 4,5 соат давомида фуқаролар ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Асосий баёнотлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/80745385
Kun.uz расмий канали
😁 414❤ 308👍 94🤯 61🔥 20🤔 14😢 12😍 6
04:39
视频不可用在 Telegram 中显示
2026 йилги солиқ ставкалари ва ҳудудларда электр таъминотидаги узилишлар – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/65258818
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp446.66 MB
❤ 170👍 50🤔 19😢 18🔥 17😁 9🤯 3😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
“Ксенофобия Россиянинг фундаментал муаммоси” – Москвадаги фожианинг сабаблари ҳақида суҳбат
16 декабрь куни Москва областидаги мактаблардан бирида тожикистонлик меҳнат муҳожири фарзанди, 10 ёшли Қобилжон Алиев шу мактабнинг 15 ёшли ўқувчиси Тимофей томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу қотиллик Россиядаги миллатчилик мавзусини яна бир бор муҳокамалар марказига чиқарди. Рус жамиятида бундай кайфият пайдо бўлиши нималар билан боғлиқ? Ҳукумат бунга қарши курашадими? Kun.uz фаоллар билан шу каби саволлар атрофида суҳбатлашди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢 487❤ 368👍 59😁 29🔥 16🤯 13🤔 5😍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
Компаниялар орасида Фарғона кимё заводи ҳам бор. Ушбу бизнес субъектлари Россия билан «иқтисодий ҳамкорликда» гумон қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/95396548
Kun.uz расмий канали
😁 451👍 323❤ 227🤯 89🤔 57😢 35🔥 11
01:03
视频不可用在 Telegram 中显示
Kun.uz огоҳлантирган XCM молиявий пирамидаси ўн минглаб одамни чув туширди. Ўзбекистонликларни ким шилмоқда?
ИИБ ходимлари тарғиб қилган XCM платформасидан пул ечиш тўхтатилди – молиявий пирамида “ғалвирни сувдан кўтарди”. Оқибатда яна ўн минглаб ўзбекистонлик алданди. Халқнинг чўнтагидан ўмарилган пуллар эса миллионлаб долларни ташкил қилади. Ҳар сафарги каби молиявий пирамидачилар ютди, бунинг олдини олиш керак бўлганлар эса кузатиб турди. Одамларнинг охирги пулигача шилишни мақсад қилган XCM эса яна ёлғон ишлатмоқда.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мои видео.mp49.94 MB
❤ 372😁 365😢 74👍 43🤔 38🤯 31🔥 9
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
Ҳайма Вашингтон билан Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги Disney ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/56449099
Kun.uz расмий канали
👍 1 046❤ 310😁 192🔥 58🤯 44🤔 43😢 35😍 13
照片不可用在 Telegram 中显示
Северск қулаш ёқасида: бу Словянск ва Краматорскка қандай хавф туғдиради?
Украина қуролли кучлари Донецк областининг Северск шаҳри атрофида 2022 йилдаёқ йирик плацдарм ҳосил қилиб, шарқдан Словянск ва Краматорск агломерациясига ўтишни тўсиб турганди. Энди бу плацдарм йўқ, Россия расмийлари эса ушбу шаҳар олинганини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/kr/17452293
Kun.uz расмий канали
❤ 333😢 162👍 124🤯 51🤔 33🔥 13😁 13😍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
Сенат маҳаллий кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларининг ажратилгани инобатга олиниб, амалдаги 9 та кодекс ва 69 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/47814143
Kun.uz расмий канали
😁 251❤ 217👍 69🤔 36🔥 26😢 10🤯 9😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Давлат хизматлари марказида сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари кенг кўламда расмийлаштирилгани маълум бўлди
Бош прокуратура республика бўйлаб 1300 га яқин қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномалари Адлия вазирлигига тегишли Давлат хизматлари маркази ходимлари орқали расмийлаштирилганини аниқлади. Жиноят ишлари қўзғатилиб, гумондорлар қамоққа олингани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/09480183
Kun.uz расмий канали
😁 654❤ 303👍 218🤯 81🤔 70😢 24🔥 9😍 4
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди
Ўзбекистон етакчисини Япония бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.
👉 https://kun.uz/kr/64132148
Kun.uz расмий канали
👍 817❤ 301🔥 76😁 55😢 24🤔 19🤯 12😍 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
Ҳолат 26 сентябр куни юз берган. Фуқаро Centrum Air сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та чипта сотиб олган. Аммо авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф этилган.
👉 https://kun.uz/kr/33050492
Kun.uz расмий канали
😁 620❤ 300🤯 235👍 93🤔 59😢 14🔥 9😍 9
Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди
Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи 15–18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Жамоалар 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.
👉 https://kun.uz/kr/73019125
Kun.uz расмий канали
❤ 262👍 84😁 18🔥 17🤯 4
07:11
视频不可用在 Telegram 中显示
“Учта Ўзбекистонни боқадиган газ”, истеъфо талаби ва сирли тайинлов – Алишер Султонов фаолиятига назар
Ўзбекистон энергетика секторининг узоқ йиллик раҳбари Алишер Султонов лавозимидан озод этилди. 58 ёшли собиқ амалдорнинг нима учун ишдан бўшатилгани ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум эмас. Kun.uz охирги 10 йилликда энергетика соҳасидаги энг муҳим лавозимларда ишлаган сиёсатчининг фаолиятига назар ташлайди.
👉 https://kun.uz/kr/77150467
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp468.51 MB
❤ 447😁 224👍 98🤯 36😢 22🔥 21🤔 18😍 17
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда эко-стикерлар: кимларга шарт эмас ва қандай олинади?
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва транспортдан чиқадиган зарарли моддаларни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистонда “Экологик транспорт” тизими жорий этилмоқда. Унга кўра, автоуловлар экологик даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангдаги эко-стикерлар билан белгиланади. Эко-стикер бепул берилади.
👉 https://kun.uz/kr/17053238
Kun.uz расмий канали
❤ 300👍 177🤯 111😁 89😢 32🤔 11😍 8🔥 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Олдиндан банд қилиш 2026: 60% гача чегирмалар ва нима учун ўзбекистонликлар дам олишни олдиндан режалаштиришни бошлашди?
Йилдан-йилга Ўзбекистонда кўпроқ сайёҳлар олдиндан банд қилишни танлашмоқда. Сабаби оддий: айнан 31 декабргача энг арзон нархлар, меҳмонхоналарнинг энг кенг танлови ва нархни мавсумий ўсишдан олдин қайд этиш имконияти мавжуд.
👉 https://kun.uz/kr/17438905
Реклама
❤ 230😁 54👍 33🤯 10🔥 5🤔 4😢 3
01:44
视频不可用在 Telegram 中显示
Япония бош вазири Марказий Осиё президентлари шарафига дастурхон ёзди
Эртага Токиода Марказий Осиё + Япония минтақавий мулоқоти бўлиб ўтади. Саммитда қатнашиш учун кунчиқар юртга келган минтақа етакчилари шарафига бош вазир Санаэ Такаичи бугун қабул маросими уюштирди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Санаэ тадбирдаги нутқида бундай форматга 21 йил аввал Токио асос солганини айтган.
Kun.uz расмий канали
Мои видео.mp421.41 MB
👍 641❤ 403🔥 56😁 38😢 10🤯 9😍 5
