arabic.uz (hikmatlar)
前往频道在 Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
显示更多2025 年数字统计

35 254
订阅者
+824 小时
-487 天
+7630 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Латоифул Қуръон
📜Қуръони каримда фақатгина уч ўринда, уч оят دَ "дол" ҳарфи билан бошланади. Улар:
دَرَجَاتٍ مِّنْهُ وَمَغْفِرَةً وَرَحْمَةً وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا
1. "Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Нисо сураси, 96 - оят.
دَعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَامٌ وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
2. "У ердаги дуолари «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса «Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга» демоқдир", Юнус сураси, 10 - оят.
دُحُورًا وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ
3. "Қувилган ўлароқ! Улар учун узлуксиз азоб бордир", Соффаат сураси, 9 - оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 6👍 2😢 2
照片不可用在 Telegram 中显示
13358. Ғурур инсонга доим ёпишиб туради, фақат Аллоҳ асрагангина ундан саломат бўлади.
Бунинг маъноси шундан иборатки, мағрурлик деган касаллик бутун инсониятга хос бир офатдир. У ҳар хил кўринишларда бўлади. Бу умумий балодир, ундан фақат Аллоҳ таоло асраган бандаларгина нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: “Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас”, Оли Имрон сураси, 185-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 92❤ 46🔥 21👍 16😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
13357. Бир киши қўнғизни кўриб: «Аллоҳ буни яратишдан нимани ирода қилган экан? (Бу қўнғизни) на кўриниши чиройли ва на ҳиди ёқимли», деди. Шунда Аллоҳ уни шундай яра билан имтиҳон қилдики, табиблар уни даволашдан ожиз қолишди.
Бир табиб келиб: «Менга битта қўнғиз олиб келинглар!» деди. У қўнғизни ёндирди ва унинг кулини яра устига қўйди. Шунда Аллоҳнинг изни билан яра тузалди.
Яра эгаси: «Аллоҳ таоло энг ёқимсиз жонзотни (яъни, қўнғизни) мен учун энг зарур дори бўлишини ирода қилди-я!» деди.
Одамларни паст санайдиган бўлсак, биз инсонларни ҳолимиз қандай бўлади? Одамларни камситишдан ўзингни сақла!
Балки, кун келиб сен бир пайтлар камситган кишингга эҳтиёжинг тушиб қолиши мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 142👍 73❤ 51🔥 12
照片不可用在 Telegram 中显示
Латоифул Қуръон
📜Қуръони каримда фақат биргина оят ظَ "зо" ҳарфидан бошланади. У - Рум сурасининг 41 оятидир.
ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
"Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамларнинг қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликда-ю, денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар", Рум сураси, 41 - оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 75👍 31😢 29🤩 1
照片不可用在 Telegram 中显示
13356. Абу Қатода ибн Рибъий Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, икки ракъат намоз ўқимасдан ўтирмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳи.
🟢Изоҳ: Ушбу икки ракъат намоз "таҳийятул масжид" деб аталади. Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 92👍 37🔥 4😱 2😢 1
照片不可用在 Telegram 中显示
13356. Абу Қатода ибн Рибъий Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, икки ракъат намоз ўқимасдан ўтирмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳи.
🟢Изоҳ: У икки ракат намоз "таҳийятул масжид" деб аталади. Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
照片不可用在 Telegram 中显示
Латоифул Қуръон
📜Қуръони каримда фақат биргина оят ظَ "зо" ҳарфидан бошланади. У - Рум сурасининг 41 оятидир.
ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
"Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамларнинг қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликда-ю, денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар", Рум сураси, 41 - оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
照片不可用在 Telegram 中显示
Латоифул Қуръон
📜Қуръони карим сураларининг деярли барчасининг номи ўша суранинг ичида зикр қилинади. (Бақара, Моида, Наҳл, Қадр ва бошқалар каби). Фақатгина учта сура бундан мустасно. Улар:
- Фотиҳа, Анбиё ва Ихлос сураларидир.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 126👍 46😢 21🔥 4🤩 2
照片不可用在 Telegram 中显示
13355. Аллоҳ таоло сари йўл
Қалбларнинг саломатлиги,
Нафсларнинг саховати,
Ҳусни яқийн, ишонч,
Ўзини паст олиш ва синиқлик биландир.
Имом Рофеий раҳимаҳуллоҳ.
照片不可用在 Telegram 中显示
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜 Масжиди Набавийдаги Яшил гумбаз - "Қуббатул Ҳадро" ҳақида
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг уйларидаги бир неча метр квадратдан ошмайдиган кичик ҳужрада Одам фарзандларининг энг улуғи – Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг икки соҳиблари Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ётибдилар. Жой тор бўлишига қарамай, бу унинг улуғворлигини камайтирмайди, балки унда дафн этилган зотларнинг улуғликлари билан у дунё ва ундаги барча нарсалардан кенг бўлди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиблага юзланган ҳолда дафн этилганлар, у зотнинг орқаларида эса тўғридан-тўғри соҳиблари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, сўнгра эса уларнинг соҳиблари ва энг яхши йўл билан эргашувчилари бўлган саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу, худди ҳаётдаги каби: Аллоҳнинг Расули, сўнгра икки халифа бўлиб сафланганлар.
Ҳижрий 678 санада Миср ҳукмдори Сайфиддин Қаловун муборак ҳужра устига бир гумбаз қурди. У пастида тўртбурчак, юқорисида саккизбурчак шаклида бўлиб, қўрғошин тахталар билан қопланган эди. Ҳижрий 1253-йилда Усмоний ҳукмдорлардан Маҳмуд ибн Абдулҳамид гумбазни яшил рангга бўяшни буюрди. Шундан сўнг у Яшил гумбаз номи билан машҳур бўлди. Илгари у Кўк гумбаз, Оқ гумбаз ёки Файҳо гумбази деб номланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки соҳиблари розияллоҳу анҳумонинг қабрларини охирги кўрган киши имом Нуриддин Самҳудий раҳимаҳуллоҳдир. Бу воқеа ҳижрий 878-йилда, мелодий 1474-йилда, Мамлук султони Ашраф Ҳайитбой даврида содир бўлган.
У буни ўзининг «Хулосатул вафо би ахбари Дарил Мустафо» китобида жуда аниқ тасвирлаб берган. Имом Самҳудий ҳижрий 878-йилда ҳужраи саодатга киргани ҳақидаги ҳикоясини айтиб, шундай деган:
"Мен ҳужраи шарифга орқа томонидан кирдим ва умримда ҳидламаган энг хушбўй ҳидни ҳидладим, сўнгра Пайғамбарларнинг энг шарифига ва кейин икки соҳибларига салом бердим. Шу истакни бажарганимдан кейин, соғинганларга тавсиф қилиб бериш учун кўзларимни ўша майдонга тикиб кўрдим ва ҳужраи шарифга разм солиб тааммул қилсам, у текис ер экан. Қўлим билан тупроғидан олдим, намлик ва майда тошлар бор экан. Муборак қабрларнинг изини топмадим, фақатгина ҳужранинг ўртасида жуда озгина баландлик бор жой бор эди. Эҳтимол, у саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабридир".
Шуни таъкидлаш жоизки, Самҳудий таъмирлаш жараёнида ҳужраи шарифга кирган ва шу сабабли муборак қабрларни кўрган. У 700 йил ўтгандан кейин Набавий ҳужрага кирган ягона кишидир. Шундан сўнг ҳужра ҳар томондан қурилди ва унда кириш, эшик ёки ўтиш жойи қолмади.
Барча тарихий манбалар ва кейинги Усмонли ва Саудия Арабистони тарихий ҳужжатларига кўра, ўша санадан кейин у ерга ҳеч ким кирмаган.
☪️Юқоридаги расм тахминий ва қабрларнинг устида ҳеч қандай ёпқич ёки қабр тоши йўқ. Қабрларнинг тавсифи Самҳудий томонидан айтилганларга мувофиқдир.
📝 Изоҳ: кўрганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёдга соладиган ҳозирги яшил гумбазни Миср ҳукмдорларидан Султон Ҳайитбой 892/1487 санада қурдирган ва уни илк бор усмоний ҳукмдорлардан, Абдулҳамид биринчининг ўғли, Абдулҳамид иккинчининг бобоси Султон Маҳмуд қайта таъмирлаб, яшилга бўяган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 152😢 59👍 24🔥 7🤩 2
照片不可用在 Telegram 中显示
13354. 📞 Сизга эслатма бор: Бугун истиғфор айтдингизми?
Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.
Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 130😢 56👍 25🔥 10🤩 7😱 1
照片不可用在 Telegram 中显示
13353. Ўзингизни одобсиздек ҳис қилдингизми, демак сиз одоблисиз. Чунки одобсизлар буни ҳис қилмайдилар.
Изоҳ: Ўзида ноқулайлик ҳис қилиш, «мен нотўғри иш қилдимми?» деб ўйлаш - инсоннинг виждони борлигини билдиради. Виждон эса одоб ва тарбиянинг асосларидан ҳисобланади. Беодоб одам ўз хатти-ҳаракатлари атрофдагиларга қандай таъсир қилишини ёки уларнинг ноўрин эканини тушунмайди. Унинг онгида бундай танқидий фикрлаш йўқ ёки бўлса ҳам суст. Яъни, ундан одам ўзидаги камчиликни кўрмайди, тан олмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 108👍 50🔥 18😢 10🤩 7😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
13352. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингни поклаб ёд эт!» Тур сураси, 48 – оят.
Ибн Атия Андалусий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳар бир мўмин ушбу оятни ўзи учун (қалбига мустаҳкам) ўрнаштириб олиши лозим. Чунки бу оят унга дунёнинг машаққати, тангликларини кенгайтиради, енгил қилади”, деди.
“Муҳаррарул важийзи” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 112😢 48👍 23🔥 5😱 1🤩 1
照片不可用在 Telegram 中显示
13351. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга: «Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди.
Бас, агар (намози) тугал бўлса, унга (намози) тугал, деб ёзилади. Агар у (намоз)дан бирор нарса камайган бўлса, У зот: «Назар солинглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Бас, агар нафли бўлса, «Бандамнинг нафл (намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди. Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 153❤ 64👍 16😱 5🔥 2
照片不可用在 Telegram 中显示
🌧Ёмғир дуо вақтидир
Аллоҳуммағфирли маа қоддамту ва маа аххорту,
ва маа асрорту ва маа аъланту
ва маа асрофту ва маа анта аъламу биҳи минний.
Антал Муқоддиму ва антал-Муаххир, лаа илааҳа иллаа анта.
🟢Дуонинг маъноси: Аллоҳим, менинг аввалгию охирги, яширину ошкор, ҳаддан ошиб қилган ва Ўзинг мендан яхши билган гуноҳларимни мағфират қилгин, Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 90😢 29👍 21🔥 3🤩 2
