Mehrob.uz
前往频道在 Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
显示更多2025 年数字统计

234 016
订阅者
+9024 小时
-3837 天
+1 29330 天
帖子存档
00:24
视频不可用在 Telegram 中显示
УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 9. Ustoz otadek ulugʻ.mp43.08 MB
❤ 143👍 54😢 13🕊 7💯 5😍 3
18 декабрь – Халқаро араб тили куни
ЭНГ БОЙ ТИЛ
1973 йил 18 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси араб тилини БМТнинг расмий ва ишчи тили сифатида қабул қилди.
* * *
Қайси тилда синоним – "маънодош" сўзлар кўп бўлса, ўша тил энг бой ҳисобланади. Дунё тиллари ичида араб тилида синоним сўзлар энг кўп учрайди. Араб тили уч ярим миллиондан ортиқ сўзга эга.
* * *
Араб тили грамматикаси (наҳв илми) асосчиси Али розияллоҳу анҳу ҳисобланади.
* * *
Сибавайҳ наҳв илми отаси ҳисобланади.
* * *
Араб тилида 28 та ҳарф бўлиб, улар ўнгдан чапга қараб ёзилади.
* * *
Араб тили 26 мамлакатнинг расмий тили ҳисобланади.
@mehrob_uz
👍 301❤ 228🤩 27👏 22🕊 17🎉 8😍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
55. У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби наздида рози бўлган эди.
Маълум бўладики, Исмоил алайҳиссаломнинг шариатларида ҳам намоз ва закот ибодатлари бўлган. Бўлганда ҳам, алоҳида зикрга сазовор, юксак мақомли ибодатлардан экан.
«...ва Робби наздида рози бўлган эди».
Яъни, Роббининг розилигига сазовор бўлган эди.
Кейинги икки оятда Аллоҳнинг Пайғамбарларидан бири Идрис алайҳиссалом ҳақида эслатма келади.
@mehrob_uz
❤ 153👍 48😢 8🕊 8💯 6😍 4🤩 3
Жаннатда ҳамма нарса муҳайё
Жаннатга кирган киши у жойда нима истаса, барчаси муҳайё. Пайғамбаримиз алайҳиссалом жаннат ҳақида айтиб бераётганларида, саҳобалардан бири сўради: «“Ё Расулуллоҳ, жаннатда ҳамма нарса бор, деяпсиз, мен отларни ниҳоятда яхши кўраман. Жаннатда от ҳам борми?” Расули акрам алайҳиссалом савол берган саҳобага табассум қилдилар ва: “Сенга қанотлари зумрад бўлган от бор, сен унга миниб жаннатдаги хоҳлаган ерингга учиб борасан”, – дедилар».
Бир саҳоба туя сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар: “Истаган ҳамма нарсангиз бор, шундай неъматлар борки, кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган...”
Имом Термизий, “Жаннат”, 4/11.
@mehrob_uz
❤ 426😢 117👍 61😍 35🕊 18🔥 8💯 6👏 2
00:08
视频不可用在 Telegram 中显示
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱
Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин
حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).
@mehrob_uz
IMG_4670.MP41.56 MB
❤ 262👍 72😍 19🕊 12🤩 6😢 4👏 3🔥 2
Ислом азиз қилган инсон
Масжиди Набавийда бир қанча кишилар ўтирар эдилар. Улар орасида Салмони Форсий розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Ўша ердагилардан бири билан Салмони Форсий ўртасида озроқ тушунмовчилик ўтганди. Шу киши Салмони Форсийни оғирроқ вазиятга солиш учун: “Қани, ҳаммамиз ўз насабимизни айтиб чиқсак”, – деди. Ҳалқадаги кишилардан бири ўзининг Авс қабиласига мансублигини баён қилди. Бошқалар ҳам бирин-кетин “мен фалончиман, отам фалончи, бобом фадончи”, дея бошлади. Баҳсни атайлаб бошлаган киши Салмони Форсийга қараб: “Айт-чи, сенинг насабинг қандай?” – деди. Аввал гапирганларнинг барчалари мадиналик, оилалари, яқинлари, шажаралари ҳам шу ерга оид. Салмони Форсий эса Форс юртидан келган. Аввал мажусий бўлган, роҳиблардан ўргана-ўргана охирзамон пайғамбари ҳақларида хабар топган. Қанча машаққатлар тортиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келган.
Буюк саҳоба савол берган кишига: “Мен Ислом ўғли Салмонман. Залолатда эдим, Аллоҳ таоло мени Муҳаммад алайҳиссалом туфайли ҳидоят билан шарафлантирди. Қул эдим, Аллоҳ мени у зот ила иззатга эриштирди. Фақир эдим, у зот сабабли бой қилди”, – деб жавоб берди.
@mehrob_uz
❤ 478😢 119👍 63👏 60😍 7💯 6🕊 5😱 4
00:33
视频不可用在 Telegram 中显示
Оиланинг ўрни муҳим
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Faqat ikki xil odam bor oilaga shoshishga.mp44.57 MB
👍 173❤ 106👏 17🔥 13💯 6🕊 5
Ҳаққинг йўқ жойда тамаъ қилмаслигинг, қулинг бўлмаган кишига катта кетмаслигинг, заифга зарар етказиш ҳисобига кучлига ёрдам бермаслигинг, шариф одамни эҳтиром қилинишдан тўсмаслигинг мурувватдир.
Изоҳ. Арабча «мурувват» сўзининг ўзаги бўлиб, «эр киши», «эркак» деган маънодадир. Демак мурувват сўзининг луғавий маъноси эр кишига хос хусусиятлар билан сифатланиш. Бу сифатга эга бўлган инсон ҳаққи йўқ нарсага интилмайди. Шунинг учун ҳам ҳаққи йўқ нарсага интилиш эркакка ярашмайди. Бу сифатга эга бўлган инсон қули бўлмаган кишига катта кетмайди. Агар бу шартга бугуннинг мезонида ёндашадиган бўлсак, умуман, ҳеч кимга катта кетиб бўлмайди. Чунки бугун биз қулдорлик тузуми батамом тугатилган, бутун ер юзида қуллик расман бекор қилинган бир даврда яшаяпмиз. Бас, кимга гердаямиз? Ҳамма ўзимизга ўхшаган озод, ҳур, фақат бироз фақирроқ, дунёвий мартабада пастроқ бўлиши мумкин, мисоли сиз хўжайин, у ходим. Шунинг учун кеккаямизми? Кимдандир бойроқ, лавозимда каттароқ бўлишимиз улардан ўзимизни устун санашга асос бўладими? Зинҳор, бу Мурувватдан эмас экан.
Заифни ташлаб, кучлига ёрдам шошган одам ҳам мурувватли инсон эмас. Чунки эр киши муҳтожга ёрдам беради. Хўш, иккаласи ҳам ёрдамга муҳтож бўлса-чи? Мурувват муҳтожрогини танлайди. Ҳар қандай ҳолатда заиф кучлидан кўра ёрдамга муҳтожроқдир. Бас, бу вазиятда дунёвий фойдани ўйлаб, кучлига ён босишимиз, заифга зарар етказиш бўлади.
Абу Ҳасан Мовардий мурувватга таъриф бериб: «Мурувват – ҳолатларнинг афзалига риоя қилишдир», – дейди. Шундай экан, юқоридаги вазиятда энг афзал ҳолат дунёвий фойдани ўйлаб кучлига ён босиш эмас, Охиратни ўйлаб ожизга ёрдам беришдир.
Шариф, яъни аслзода одамни эҳтиром қилинишдан тўсмаслик ҳам мурувватдир. Инсоннинг аслзодалиги ота-боболарининг, наслининг пок, улуғлиги билан белгиланади. Шу покликни сақлай олган (ҳатто бунинг уддасидан чиқа олмаётган) насл давомчиларини ҳурмат қилмаётган бўлсак-да, лоақал, уларнинг ҳурматини жойига қўяётганларга халақит бермайлик. Улар улуғ вазифани бажараяптилар. Ғафлатга ботган авлодга ота-боболарининг улуғлигини эслатяпти. Модомики, аждоди эҳтиром қилинаётган экан, бу иззат завқини тотган авлоднинг яна азизликка қайтиш эҳтимоли кўпроқ. Гарчи бу ишга бош қўшмасак-да, унга халақит бермасак, ажабо, бу ҳам мурувватдан экан.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 240👍 54👏 10😢 6🕊 5😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#иқтибос
«Дунё ичганинг сайин чанқатадиган, чанқаганинг сайин ичтирадиган шўр сувга ўхшайди».
Жалолиддин РУМИЙ
@mehrob_uz
❤ 272😢 120👍 83💯 42🔥 10🕊 8🎉 4😱 2
ИСТИҒФОР ВА ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда гуноҳ қилиб, сўнгра: «Ё Роббим, мен гуноҳ қилдим, гуноҳимни кечир», дейди. Робби: «Бандам гуноҳларини кечирадиган, гуноҳига яраша жазолайдиган Робби борлигини билди» деб, уни кечиради. Сўнг у Аллоҳ тақдир этгунича яшайди ва яна бошқа гуноҳ қилади. Сўнг яна: «Ё Роббим, мен яна гуноҳ қилдим, мени кечир», дейди. Робби: «Бандам гуноҳларини кечирадиган, гуноҳига яраша жазо берадиган Робби борлигини билди» деб, уни яна кечиради. Сўнг у Аллоҳ тақдир қилгунича яшайди ва яна бошқа гуноҳ қилади, сўнг «Ё Роббим, мен гуноҳ қилдим, мени кечир», дейди. Шунда Робби: «Бандам гуноҳини кечирадиган, гуноҳига яраша жазолайдиган Робби борлигини билди. Мен бандамни кечирдим, хоҳлаганидек иш қилсин», дейди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадисдаги «хоҳлаганидек иш қилсин» жумласининг маъноси шундай: гуноҳи бир неча марта кечирилган бандада Аллоҳнинг фазли билан ҳаё шаклланади. Бу ҳаё уни Аллоҳга яна осийлик қилишдан тийиб туради, гуноҳдан тўсади. Банда Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилганининг баракасидан шундай бўлади. Бу ҳам истиғфор ва тавбанинг фазилатига далолат қилади. Истиғфор ва тавбани маҳкам ушлаб, унга интилиш, доим истиғфор ва тавба билан машғул бўлиш бандага кўп яхшиликлар, катта баракотлар олиб келади. Аллоҳ таоло унга берган ҳаё неъмати ана шу баракалардан биридир. Ана шу ҳаё туфайли ҳатто «хоҳлаган гуноҳингни қил» дейилса ҳам у энди гуноҳ қилмайди.
📚“Энг шарафли уммат” дан
@mehrob_uz
❤ 389😢 144👍 61🕊 21🔥 7👏 2
00:23
视频不可用在 Telegram 中显示
Уч нарса эркак кишининг ақлини кўрсатади
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 6. Uch narsa erkak kishining aqlini koʻrsatadi.mp41.87 MB
❤ 193👍 99👏 15🕊 13🔥 7😢 6🤩 2
照片不可用在 Telegram 中显示
54. Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва набий бўлган эди.
Эй Муҳаммад, илоҳий китоб–Қуръонда Исмоилнинг қиссасини эсла. Исмоил, ҳеч шубҳасиз, ваъдасига содиқ зот эди. Содиқлик ҳар бир Пайғамбарнинг сифатидир. Аммо, Исмоил алайҳиссалом бошқа Пайғамбар алайҳиссаломлардан ўзларининг ваъдага садоқатлари билан ажралиб турганлар.
«...ҳамда Расул ва набий бўлган эди».
У зотнинг Расул ва набий эканликларига шак-шубҳа йўқ. Демак, Исмоил алайҳиссалом халойиқни ҳидоят йўлига чақирганлар.
@mehrob_uz
❤ 177👍 57🔥 7🕊 4
ИНСОННИ ИНСОН ҚУТҚАРАДИ
«Ёш оила дам олишга табиат қўйнига чиқибди. Аёл пишир-куйдир ҳаракатида, эр ўтин тўплаш билан овора. Уларнинг эмаклаб юрадиган гўдаги эса ота-онасидан узоқлашади. Эмаклай-эмаклай жар ёқасига бориб қолади. Ўша ерда ўзича ўйинга берилади. Аёл боласи йўқлигини билиб, ваҳимага тушади. Қараса, гўдак жар лабида. Энди бақиришга тушганди ҳамки, хордиқ чиқаришга келган бир ақлли одам уни тўхтатади: “Бақирманг, болани чўчитиб юборасиз, олдинга сапчиса, аниқ пастга қулайди”, – дейди. Донишманд одам атрофга қараб бир болакайни кўради, уни жар лабидаги гўдак кўра оладиган, лекин жарликдан узоқ жойга ўтқазади. Иккинчи бола фалокат ёқасидаги гўдакнинг эътиборини тортадиган қилиқлар қилади. Гўдак унга яқинлаша бошлайди ва хатардан қутулади...»
Қиссадан ҳисса: “Эй азиз инсон, шуни билингки, инсонни фақатгина инсон қутқаради, бири иккинчисини, иккинчиси учинчисини...
Жалолиддин РУМИЙ раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
❤ 365👍 155👏 21🕊 21😢 20🔥 11
00:22
视频不可用在 Telegram 中显示
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz
AQPC8JZiDYXFDlvdsktjgAdJ0SCySAnL3zXWekm4FTmZ6NWZZ7OSwnRV4QGjGYz.mp44.74 MB
❤ 329👍 79🕊 28😍 6👏 1
ТУШ ТАЪБИРИ
Инсон зоти борки, туш кўради. Ундоқ туш кўрибман, бундоқ туш кўрибман, таъбири нима бўлади деб сўраб-суриштириб юради. Униси у дейди, буниси бу дейди, барибир тушларнинг аниқ таъбири ечилмай қолаверади. Ота-боболаримиз даврида ундай бўлмаган. Улар бундай пайтда ёши улуғ илмли одамларга мурожаат қилишган.
Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг китобларида баён қилинишича, бир киши улуғ аллома Ибн Сириннинг олдиларига келиб, тушимда узугимдаги муҳр билан эркакларнинг оғизларини, аёлларнинг фаржларини муҳрлаётган эмишман, бунинг таъбири қандай бўлади, деб сўрайди. Ибн Сирин: “Сен рамазон кунлари оғизни ёпиш учун азон айтармидинг”, деб сўрайдилар. Ҳа, шундай қилардим дейди у. Чунки у муаззин эди.
Бундан шундай мантиқ келиб чиқадики, оғизларнинг муҳрланиши ейиш-ичишдан тўхташ, фаржларнинг муҳрланиши эса жинсий алоқадан тийилишни англатади. Яна бир киши: “Тушимда тўнғизларнинг бўйинларига маржон тақаётганимни кўрдим” дейди. Ибн Сирин: “Ҳикматни ҳикмат аҳлига эмас, ҳикматдан бегона бўлган одамларга сочаётган экансан”, деб жавоб берадилар.
Ушбу айтилганлардан мурод шуки, тушингиз таъбирини билгингиз келса, илмли, фозил кишилардан сўранг. Дуч келган одам ёки фолбинлардан эмас. Жуда бўлмаса ҳадисга кўра: “Яхши туш Раҳмондан, ёмон туш шайтондан” деб қўйинг, яна ҳам кўнглингиз тўлмаса, садақа қилинг, олам гулистон.
“Саждада ором бор” китобидан
@mehrob_uz
❤ 544👍 241🔥 49🕊 30👏 16💯 14😢 8🎉 2
Ҳидоят учун биргина сура кифоя
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг ажойиб бир гапи бор: “Қуръонда бир сура бор. Каломуллоҳга оид фақатгина шу сура нозил қилиниб, бошқа сура туширилмаса ҳам, у инсоннинг ҳидоят, саодат топишига кифоя қиларди”, – дея Аср сурасини тафсир қилишга киришади. Аллоҳ таоло мазкур сурада: «Асрга қасамки, инсонлар зарарда, зиёнда, фалокатда, бахтсизликдадир. Фақатгина иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар, ҳақни ва сабрни тавсия қилганлар ундай эмас», – дейди.
@mehrob_uz
❤ 297😢 110👍 67🕊 23💯 12🎉 1
