Mehrob.uz
前往频道在 Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
显示更多2025 年数字统计

233 854
订阅者
-9424 小时
-6647 天
-3 29430 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 49👍 31😍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
👍 40❤ 32🕊 2😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 73👍 23🔥 3🕊 3😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 75👍 22😢 7🕊 5
"КАҲФ" СУРАСИДАГИ ҒОР ЭГАЛАРИНИНГ ИТИНИ РАНГИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?
Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳулло айтадилар: " Одамлар менга ўта кўп телефон қилишиб, турли масалаларда савол сўрайдилар. У саволлар орасида ҳалол-ҳаром, мумкин, мумкин эмас каби фойдалилари ҳам бор. Баъзан, бефойда саволлар ҳам берилади. Жумладан, бир куни бир киши менга телефон қилиб, Каҳф эгаларининг итини ранги ҳақида савол сўради. Савол ҳам бемаҳалда, яъни кечки уйқу вақтида берилди.
Мен шунда ундан: "Сизга у итнинг рангини билиш нима учун зарур бўлиб қолди?" деб сўрадим.
У: "Ҳозир бир неча дўстлар гаплашиб ўтирган эдик. Шунда орамизда шу мавзуда мунозара бўлиб қолди. Шунга аниқлик киритиш мақсадида сизга телефон қиляпмиз" деди.
Мен унга: "Каҳф соҳибларининг итини рангини қора ёки оқ эканини билсангиз, сизга дунёю охиратда бу нима наф беради?" деб савол бердим.
Бу ортиқча нарсалар ҳақида на қабрда ва на охиратда савол-жавоб қилинади. Ҳозирда кўплаб инсонлар дин номидан шу каби бефойда нарсалар ҳақида баҳсга киришиб кетганлар. Ва ҳатто улар бу нарсалар юзасидан ўзаро баҳс-мунозара қилишади, китоб ва мақолалар ёзишади. Ачинарлиси, бу каби мавзуларда бири иккинчисини танқид ҳам қиладилар....
(Вақт буюк неъмат)
@mehrob_uz
❤ 236👍 72💯 47😢 38🔥 9👏 7😱 2
Тадбирингга ишониб, ўзбошимчалик қилмагин ва бошлиғингга эътиборсиз муносабатда бўлмагил.
Изоҳ. Ҳар қандай ишга тадбир билан ёндашиш ҳушёрликнинг белгиси. Лекин тадбирга суяниб қолиш бунинг акси, яъни бу вазиятда ақл-ҳуш ўз ўрнини васвасага бўшатиб бераётган бўлади.
Натижанинг қандай бўлиши биз ҳар томонлама ўйлаб, «қирқ ўлчаб, бир кесаётган» тадбирларга боғлиқ эмас. Агар Оллоҳ сабаб қилган бўлса, режалаштирган, қўллаётган чора-тадбирларимиз кутганимиздек натижа бериши мумкин. Бас, шундай экан, натижа биз қилаётган тадбирга мос бўлиши ё бўлмаслиги мумкин, деган ақидадан келиб чиқиб, тадбир қилишдан тўхтамаймиз ва унга буткул суяниб ҳам қолмаймиз. Тадбирга суяниб қолган киши ўзидан бошқани тингламайди, ёши улуғ, иши улуғ одамларнинг панд-насиҳатларини олмайди. Негаки, ҳаммаси тадбир қилганидек бўлишига «юзга-юз» ишонади. Агар иш бир марта ўйлаганидек амалга ошса, иккинчи марта ҳам шундай бўлишига яна шунча кўпроқ ишонади, ўзини буткул тадбирга топшириб қўяди. Ҳар гал бу муваффақиятдан гўё «еттинчи осмон»гача кўтарилиб бораверади. Лекин бу шундай хавфли кўтарилишки, агар қуласа, омон қолиш эҳтимоли жуда кам...
"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz
👍 94❤ 87💯 11🕊 6🎉 5
#савол_жавоб
Шифо бўлувчи дуо борми?
❓Савол: Тўрт яшар қизим 3–4 ойдан бери гапирганда тутилиб қоляпти. Домлага ўқитдик, аммо 1–2 кун яхши бўлиб, яна тутуляпти. Шунга шифо бўлувчи дуо борми?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуйидаги дуони ўқиб, кўп марта дам солинг: “Бисмиллаҳи арқийка. Мин кулли шайъин юъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи арқийка”.
Маъноси: “Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан, ҳар бир нафс ёки кўзнинг шарридан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман”.
Дам солиш дуонинг бир кўринишидир. Имкон қадар тез-тез такрорланади. Аллоҳ таолодан шифо умид қилинади. Шу билан бирга, қизингизни шифокорга кўрсатиш, мутахассисларнинг маслаҳатини олишингиз керак. Расули акрам алайҳиссалом ҳам бемор бўлсалар, ҳам дам солар, ҳам табибга кўринар эдилар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 226👍 77💯 10😍 5🔥 1🕊 1
00:10
视频不可用在 Telegram 中显示
🍸 Ajoyib ta’mni his eting!
Milliy mahsulot – xalqaro sifat.Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
IMG_5991.MP47.83 MB
👍 40😱 36❤ 29😢 9👏 5🕊 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Агар:
– кечаси ибодат-ла бедор бўлишдан;
– кундузлари рўза тутишдан;
– молингизни инфоқ-эҳсон қилишдан ожиз бўлсангиз:
– Субҳоналлоҳ!
– Алҳамдуллилаҳ!
– Лаа илаҳа иллаллоҳ!
– Аллоҳу акбар!
деб кўп зикр қилишдан ожиз қолмассиз.
Чунки шу зикрлар ёмонликларни кетказади, яхшиликларни кўпайтиради ва даражаларни юксалтиради.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 410👍 154🕊 25😢 21🔥 12💯 9👏 5😍 5🎉 2
Дунёдаги бепул даволовчи 11 табиб
1. Қуръони карим тиловати;
2. Беш вақт намоз ўқиш;
3. Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
@mehrob_uz
👍 425❤ 259💯 32😍 30🔥 22😢 16🕊 16👏 2🤩 2
00:56
视频不可用在 Telegram 中显示
Эр-хотин бахтли бўлиш сири
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 4. Er-xotin baxtli bo'lish siri.mp46.52 MB
❤ 199👍 86🔥 16💯 15😢 12🤩 10👏 7😍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди.
@mehrob_uz
❤ 182👍 59😢 25🕊 11
Истаганингизча илм ўрганаверинг
«Истаганингизча илм ўрганаверинг. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати – ривоят, уламолар ҳиммати – риоятдир».
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ
@mehrob_uz
❤ 255👍 116😢 49🕊 17🔥 9👏 3🤩 2💯 1
00:09
视频不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
💐 Хайрли тонг! 💐
Кунингиз барокатли бўлсин!
🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
AQMkaVcAv9nJQxpjpfvskDW13z2a9taspumxAIptYwfynYYfiuUQhT4phI_4GFD.mp41.10 MB
❤ 240👍 66🕊 19😢 9😍 2
«Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббирларнинг жойлари нақадар ёмон!!» Наҳл сураси, 29-оят.
Тана хаста бўлгани каби қалбларга ҳам касаллик етар. Қалб касалликларининг энг даҳшатлиси кибр – инсон ё пули, ё илми, ё иши сабаб ўзини бошқалардан афзал деб билиши. Ҳатто тайинли устунлиги бўлмаса ҳам, баъзиларнинг кибр қилишига ҳайрон қоласан. Бу энг бадбўй кибр.
Ҳадиси шарифда «Қалбида заррача кибри бор инсон жаннатга кирмайди», дейилган. Ибн Хузайма ривояти.
Солиҳлар қалбларида кибрни сезиб қолишса, дарҳол уни тузатишга шошишган.
Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу бозорда бир боғ ўтинни елкалаб кетарди. Одамлар: «Эй фалончи, Аллоҳ сенга шунча бойлик бериб қўйган-ку», дейишганда у киши: «Тўғри, аммо мен қалбимдан кибрнинг томирини суғуриб ташламоқчиман», деган экан.
“Қуръондан мактублар”дан
@mehrob_uz
❤ 255👍 93😢 51🕊 13🔥 7😍 7🎉 2😱 1
#савол_жавоб
Қийшиқ тишларни тўғрилаш хилқатни ўзгартиришга кирмайдими?
❓Савол: Тишларим қийшиқлиги ва қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга сим (брикет) қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганларга лаънат айтилган экан. Менда шубҳа уйғонди. Мен нотўғри иш қилдимми?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин бу қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки шариатда айбни кетказиш жоиз.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: “Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди”, дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида турли амалиётларни қўллаш ножоиз. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 252👍 106🕊 15😢 9👏 8🎉 4😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
ЕТТИ ТОЖ
1. Зикр тожи
«Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир».
2. Дуо тожи
«Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр».
Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят).
3. Қўрғон тожи
«Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм».
Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир».
4. Истиғфор тожи
«Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».
5. Машаққатни кетказиш тожи
«Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).
6. Хотиржамлик тожи
«Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади».
7. Тасбеҳ тожи
«Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман».
@mehrob_uz
❤ 472👍 160🔥 23😢 19💯 15😍 10🕊 8🤩 4🎉 3
