Mehrob.uz
前往频道在 Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
显示更多2025 年数字统计

233 922
订阅者
-20724 小时
-4677 天
-1 25830 天
帖子存档
ХАТО-КАМЧИЛИКЛАРИНГИЗНИ ҚИЁМАТ КУНИ ЎЗГАЛАРДАН СИР ТУТИЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Бир инсон биродарининг ўзгаларга зарари тегмайдиган айбини билиб, уни яшириши улкан савобдир.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор банда дунёда бир бандани(нг айбини) яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни(нг айбларини) яширади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
“Айбни яшириш” ёки “айбни беркитиш”дан мақсад бошқаларга ўзганинг айбини айтмаслик ва барчанинг кўз ўнгида эълон қилмасликдир.
@mehrob_uz
❤ 352😢 121👍 99💯 20🔥 13🕊 9👏 6😍 5
Иброҳим Адҳам бир кеча тушида Жаброил алайҳиссаломни кўрди, унинг қўлида қалам ва довот бор эди.
«Бу не иш учундир?» деб сўради.
«Ер юзидаги авлиёларни ёзурман», деди Жаброил алайҳиссалом.
«Мени ҳам ёз», деган эди.
«Сенинг учун амри илоҳий йўқдир», деди. Шунда Иброҳим
«Мен авлиё бўлмасам ҳам, уларни севарман», деган эди, бир муддат сукут сақланди.
Сўнг Жаброил алайҳиссалом марҳамат этдики, «Фармони илоҳий келди, дафтарнинг бошига сенинг исмингни ёзгаймен», деди.
"Тазкиратул-авлиё"дан.
@mehrob_uz
❤ 494😢 220👍 95🕊 22🔥 18👏 4😍 3💯 3🤩 2
02:39
视频不可用在 Telegram 中显示
Интернетдаги “қозилар”дан эҳтиёт бўлинг!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram_9_Internetdagi_“qozilar”dan_ehtiyot_bo'ling!.mp418.73 MB
👍 228❤ 126👏 30🔥 13🕊 10🎉 8💯 3😢 2😱 1🤩 1
照片不可用在 Telegram 中显示
39. Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, сен одамларни ҳасратлар куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантир. У кунда ҳукм ўқилиб, иш якунланган бўлади. Улар ана шу кунга довур ўзларини ўнглаб олсинлар. Ҳозир эса:
«Улар ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар».
Улар ғафлат уйқусини тарк этиб, иймонга, Исломга келсинлар.
@mehrob_uz
❤ 190👍 57😢 23🔥 12😍 3
Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ) Юсуф сураси, 18-оят.
Дўстим, сабр қилинг.
• Қуръонингизни олинг-да, маҳкам тутинг.
• Намозларни канда қилманг.
• Дардлардан савоб умид қилинг.
• Бу кунлар Раббимизнинг тақдири.
• Бу дунё ўткинчи имтиҳондан бошқа нарса эмас.
• Сўнгги манзилга элтувчи кўприк холос.
• Кун келиб, иншааллоҳ, жаннатдаги соя-салқинларда гурунглашиб ўтирамиз.
• Дунёнинг бўлмағур ишларини эслаб, кулиб ўтирамиз.
“Қуръондан мактублар”дан
@mehrob_uz
❤ 467👍 184😢 113🔥 23🕊 20👏 7💯 2
00:11
视频不可用在 Telegram 中显示
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️
Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃
✅ Каналга аъзо бўлинг📲
t.me/mehrob_uz
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
❤ 224👍 50🎉 14🕊 5🔥 4😍 2👏 1
АҚИДА – БУ:
«Биз қалбимиз билан иймон келтирамиз, тилимиз билан тасдиқлаймиз. Албатта, Аллоҳ таоло мавжуд, яккаю ягона, қадим, абадий ва азалий тирик, унинг охири йўқдир. Аллоҳ таоло азалий илми билан олим, азалий қудрати билан қодир, азалий иродаси билан ирода қилувчидир. Кўрувчи, эшитувчи, лекин узотнинг кўриши ва эшитиши жисмоний олатларга муҳтож эмас. Ўз зотида азалий калом билан гапирувчи, лекин ҳарф ва овозларга муҳтож эмас. Аллоҳ таоло араз (пайдо бўлувчи) эмас, жисм ҳам, жавҳар ҳам эмас. Пайдо бўлувчи ва камаювчи сифатлардан покдир. Аллоҳ таоло ранг билан ҳам, таъм билан ҳам, ҳид билан ҳам сифатланган эмас. Ашёлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Бирор жойда жойлашган ҳам, Аршда қарор топган ҳам эмас».
@mehrob_uz
❤ 380👍 103😢 45💯 35🕊 18👏 7😱 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Тулкининг қаҳрамонлик қиссалари бор. Лекин ҳаммаси товуқлар иштирокида кечади.
@mehrob_uz
❤ 220👍 121🤩 32👏 18😢 8🔥 6💯 6😍 1
#савол_жавоб
Фарзандни уриб тарбиялаш тўғрими?
❓Савол: Кичик келиним набираларимни кўп уради.
Қанча насиҳат қилдим, ҳатто қаттиқ гапирдим ҳам ҳеч фойдаси бўлмади. Сабабини сўрасам, тушунтириб беролмайди. Келинимнинг қилаётган иши тўғрими?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Болани уриш тарбия беришда маҳоратсизлик белгиси ҳисобланади. Ҳақиқий солиҳ инсон болаларини ширин сўзлар билан тарбиялайди. Фарзанд нотўғри иш қилганида уриш-сўкиш тарбиядаги нотўғри услубдир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Ислом дини болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: “Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ”, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: “Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас”, – дедилар» (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Шундай экан, биз ҳам Аллоҳ таоло омонат сифатида бизга ато этган “фарзанд” деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, уларнинг одобини гўзал қилишимиз, келажакда уни ўзи учун ва яшаб турган жамиятига фойда келтирувчи қилиб тарбиялашимиз лозим. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 349👍 101😢 52👏 10💯 9🕊 8🔥 1
05:10
视频不可用在 Telegram 中显示
Рибохўр савдогарнинг тавбаси
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 6. Riboxo'r savdogarning tavbasi.mp434.23 MB
❤ 142👍 46😢 15💯 11🔥 4👏 2
照片不可用在 Telegram 中显示
38. Бизга келадиган куни қандай ҳам яхши эшитарлар, қандай ҳам яхши кўрарлар. Лекин золимлар бугунги кунда очиқ залолатдадирлар.
Шунинг учун бу дунёда ҳар нарсани эшитиб, кўриб турсалар-да, ибрат олмайдилар. Ҳолбуки, бу дунё эшитилган ва кўрилганлардан ибрат олиш дунёси эди. Ишни ўнглаб олиш даври эди. Аммо улар бундай қилмай яшаб ўтдилар. Қиёмат қоим бўлиб, Бизнинг ҳузуримизга келганларида эса, шунақа эшитадиларки, шунақа кўрадиларки, асти қўяверасиз. Аммо, унда кеч бўлади. У кунги эшитганлари ва кўрганларидан заррача фойда йўқ.
@mehrob_uz
❤ 172😢 65👍 41💯 10🕊 7👏 4😱 1😍 1
Қуръонга боғланинг, барака топасиз.
Аллоҳ таоло каломида айтади:
كِتٰبٌ اَنۡزَلۡنٰهُ اِلَيۡكَ مُبٰرَكٌ لِّيَدَّبَّرُوۡۤا اٰيٰتِهٖ وَلِيَتَذَكَّرَ اُولُوا الۡاَلۡبَابِ
"Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир" (Сод сураси, 29-оят).
Баъзи муфассирлар айтадилар: Қуръон билан машғул бўлдик, натижада дунёмиз хайру баракага тўлиб тошди.
Аллоҳим Сендан қалбимизни китобингни ҳифз қилишга муваффақ қилишингни сўраймиз. Китобингни Сени биздан рози қиладиган тарзда ўқиш ва тадаббур қилишимизни насиб этгин. Унга амал қилишимизни муяссар қилгин.
Биродарим...
Вирдингиздан чалғиманг.
Аллоҳга қасамки, агар ниятни Аллоҳ учун холис қилсангиз Қуръон кундалик ҳаётингизда барака манбаига айланади.
Доктор Айман Сувайд.
@mehrob_uz
❤ 438😢 102👍 88💯 17🕊 7🔥 3
00:09
视频不可用在 Telegram 中显示
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
🌷Хайрли тонг! 🌷
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
00 1.mp49.03 KB
❤ 357👍 91👏 15😢 15🔥 12🕊 12🤩 2😍 2😱 1
07:22
视频不可用在 Telegram 中显示
ЗИКРДА БАРДАВОМ БЎЛИНГ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#челленж #истиғфор #ижоза
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. Zikrda bardavom boʻling.mp453.13 MB
❤ 340👍 146🕊 18💯 15🔥 8👏 7😢 3
