📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多2025 年数字统计

24 650
订阅者
+6224 小时
-517 天
-80930 天
帖子存档
193-қисм
Машинага миниб уйга қайтаётганимизда телефонимга бир расмли смс келди. Жўнатган Юсуф эди. Машина ичида устида қора костюм- шими, бир қўлида гулдастаси ўзи эса қўлидаги соатга қараб туради.Ва расм остида
“Бизни билган- ҳечдан кўра кеч дейди. Лекин мен сенга, доим сен ва яна сен дейман. Оз қолди келяпман”
,-деган ёзув бор эди. Юрагим ҳўпиқиб кетди. Шукур тушмади тилимдан. Қувончдан бир томчи сизилиб оқди. Энди қайтиб қарадим кўзгудаги аксимга.Танидим бу сафар Зумрадни. Юзида майин табассум ва кўзида қувонч излари.
М у а л л и ф д а н
Б и р н е ч а к у н о л д и н
“Алло! Бошладикми?”
“Бошладик! Қанчада етиб келасан?”
“4-5 соатда айтилган ерда бўламан”
“Яхши! Юсуф, Нўъмоннинг хабари йўқ а?”
“Йўқ бошлиқ. Тўй баҳонасида оилам олдида қолдирдим”
“Яхши! Унда оқ йўл!”
Юсуф гўшакни қўйиб тўғри шаҳарга ҳайдади. Уни маҳаллий аэропортда кутишарди. Машинасини ўша ердаги кишига бериб, ўзи тез юрганча ичкарига кирди.
Чунки самолётга етишиб,яна ортга қайтишига атиги уч куни бор эди. Душман дегани тугаб битадиган нарса эмасди. Унинг на томири қурир эди ва на боши чопилиб бутунлай йўқ бўларди. Узоқ йиллар курашди ҳар хил тўда-ю, одамлар билан. Фақат бу сафарги бошқа.Қабиҳ инсонларда ор- номус йўқлигини билар эдида, лекин бу галгиси унинг ёнидаги ва юрагидагигача узайган эди. Зумрадни қўрқитиб унга таҳдит солгани етмай. Қизни ухлатиб унинг ҳар хил расмларини олишгача борганди. Ифлослигининг чегараси йўқ эди. Сотқин ҳамтавоғи орқали, махсус хизматдаги хабарларни Зумраддан олаётганини етказиб, уни хоин эълон қилишларигача борди.
Афсуски содда севгилиси бу жирканч наҳангларнинг ўйинига келиб ҳар қаерда Фирдавс билан учрашиб қолганини махсус хизматга айтмаганди. Тоғасида ҳам катта хато бор эди. Қизни ишга олдириб унга махсус таълимдан ўтказиши зарур эди. Қиз ҳар ташлаган қадами ва гапирган гапини рапорт қилиши ва махсус хизматни хабардор қилиши лозим бўларди.
Афсус Юсуф кўп нарсани кеч билиб қолди. Сўнги томчи эса, қизнинг уйига бориб ҳамманинг кўзича унга жиркач ич кийим бериши бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 52🔥 14🤔 7👍 4
#Қарғалар_маҳкамаси
192-қисм
Икки кун бўлди Юсуф кетганига. Кўнглимга ҳар хил ғашликлар келса-да, ўзимни яхши нарсага йўналтириб турдим. Қайнонам, калтош тоға ва амма куёв томондан. Мен билан эса опам ва янгам бирга бозорга чиқиб менга тиллалар олдик. Пойтахтдан яна яхшиларидан олиб бераман деган қайнонам билан шаҳардаги дўконларни айланиб овқатлангани кирдик.
“Юсуфдан хабар йўқми ҳали ҳам?”,-деб хавотир билан сўради акасидан.
“Йўқ, менга қўнғироқ қилмади”,-деб жавоб берганида юрагим қўлимда бўлмай, тез ура бошлади.
Уйдагиларини бу ерда ташлаб, ўзи бир ерларга қочиб кетмагандир? Ҳеч биримизга хабар бермагани инсонни қўрқитарди. Тоға махсус хизматдагиларга қўнғироқ қилиб сўраганда, Юсуфнинг меҳнат таътили олганидан бери ишга келмагани айтилди. Зумрад ўзингни бос. Сенга шунча севги сўзлари айтган одам сени ташлаб кетмайди дердим ичимдан. Бу сафар кетмасди.
Уйдагиларимга билдирмасликка ҳаракат қилсамда, опам тинмай,”Келмаса-чи? Эски хотинини олдига борган бўлса-чи ?”,-дея миямни қоқиб қўлимга берди. Хотинига кетмасди. Айниқса Нигора бошқаси билан турмуш қурганда.
Эртаси куни бир машина, кўйлакни келтирди.
Юсуф ўзим олиб қайтаман деганди. Кўйлак келганига қараганда ўзи ҳам йўлда бўлса керак. Сабр қил Зумрад. Шунча йил кутдинг яна бир кун кутсанг ҳеч нима қилмайди. Қайнонам қўнғироқ қилиб меҳмонлар аста- секин келишни бошлаганини айтди. Меҳмонлари келаётган бўлса, аниқ ўзи ҳам келади.
Тўй куни етиб келди. Мени эса ҳеч ҳам уйқу тутмади. Кўзим тинмай йўлда қолди. Бир кун олдин келаман деганди келмади. Мен янада тайёргарлигимни кўриб салонга бордим. Қишлоқдаги ҳамма дугонларим оилали ва бола –чақали бўлиб кетишганди. Жияним ва янгам билан салонга келдик. Қўшни вилоятдан келин бўлиб тушган аёл, бугун унга пули тўланганини ва фақат мен билан шуғуланишини айтди. Соатлаб сурган пардоз ва соч иши давомида, Юсуфга бир неча бор қўнғироқ қилдим жаввоб бермади.
Ойнадаги аксимга қараб нафис пардози ва соч турмаги билан Зумрадни танимадим. Бу мен эмас эдим.
Дунёда куёвсиз тўйи бўлган ёлғизмасман. Охирги пайтлар куёв чет элда бўлса, келин ўзи даврага чиқиб турарди.
Тинчлан!
Сабрнинг сўнги саломат,Зумрад.
Машинага миниб уйга қайтаётганимизда телефонимга бир расмли смс келди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
🤔 41❤ 31👍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Ишга отланаётган дустларим...💐
Барчангизга ёкимли ва хузурли
нонушта тилайман!💐
Бошлаётган ишларингиз хайрли ва баракотли булсин АЗИЗЛАРИМ!💐
🥰 5
00:07
视频不可用在 Telegram 中显示
#Жума_муборак
❄ 2025-ЙИЛНИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ саломат етказсин!
4.63 KB
❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
🌙✨🌙✨
Ҳайрли тун Азизларим!
🌙✨🌙
Қадринг йўқ бўлса, кетиб кўр дейилганидек ёмон деб ўйлаган инсонларни яхшилиги кетганда билинади.
🌙✨Тун ҳам, кунни,
Кун ҳам тунни яхшилигини билдириб туриш учун яралган.
🌙✨
Сиз Азизларни яхшилигингиз сал йироқлашсам билинади.
🌙✨
Доимо ғойибона, қалбан, руҳан биргамиз.
🌙✨
Биргалигимиз бардавом бўлсин.
🌙✨
Тунингиз ҳайрли ўтсин.
🌙✨
❤ 3
照片不可用在 Telegram 中显示
🔥 ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД
Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган ҳонадон томонидан келаётган эди.
Куёв чимилдиққа киргач, янгаларнинг норозилигига қарамай, уларга жавоб бериб юборди.Негадир йигитнинг кўзлари қизариб, юзи кўкариб кетган, бутун аъзои-бадани дағ-дағ қалтираётгандай эди.
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола беўхшов тиржайиб, - тилло узук муборак бўлсин, жоним. Аммо дунёдаги энг бахтли келинчак бўласиз, бунга гарантия. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Билганингиз маъқул, ахир энди менинг хотинимсиз. Лекин сиз қўрқманг...хўпми?...
Давоми
❤ 1
Давомини уқинг.
#Қарғалар_маҳкамаси
191-қисм
Худди йиллар аввал менга бир видолашув қарзи борлигини эслагандек гапирарди. Ичим ёнарди. Ёмонликни чақирсанг келади дейишади. Қўрқинчли сценарийларни ва эҳтимолларнинг ҳаммасини миямдан олиб ташлашга ҳаракат қилардим.
Қайси кинода ёки романда эди? Икки севишган қалб висолга эришмай умрбод айриларди? Эй,худойим мен нега энг бахтли кунимда айрилиқни ўйладим? Ҳаммасига ўқиган китобларим, кўрган киноларим айбдор. Чунки уларда муаллиф, доим бир ерида қитмирлиги тутиб, бир нарсалар бошлаб қўярди.
Аммо менинг ҳаёт ҳикоямнинг муаллифи бошқа. У рахмонлиги билан машҳур. Каримлиги билан ном қозонган. Ишни деб мажбур йўлга тушаётган умр йўлдошимга далда бериш, умид бўлиш юкини бугун ҳаққи билан бўйнимга қўйган. Юсуфнинг маюс кўзларига қарадим.
“Ишқда азоб гўзалда,аммо энг қийноғи яқинида бўла туриб, ақлидан узоқда қолиш. Ҳозир кетсангизда, орамизга бир неча кун кирсада. Бу кўнгилда, бу ақлда эканлигимни билиш қанчалик бахт биласизми? Йилларим бир савол билан ўтди. Мени наҳот севмади дея. Аммо кўриб турибманки, бу маъноли нигоҳларда ҳали ҳам ерим бор. Менга бўлган соғинч бор. Бор йўғи, бир неча кун, ўтади- кетади. Кейин яна биргамиз. Ҳеч нимани ўйламай бориб келинг”,-деганимда мени ўзига тортиб бошимни кўксига қўйди.
“Рахмат сенга! Бу сўзларинг мен учун қанчалик қийматга эга эканини тасаввур эта олмайсан. Ўзингни ҳеч нарсага уринтирма. Нима керак бўлса, тоғам шу ерда. Йиғилишда бўлиб қолсам қўнғироғинга жавоб бера олмаслигим мумкин. Шунга яна хавотир олма.
Кўйлагинг билан бирга тез қайтаман”,-деб сўз берди.
Иккимиз ҳам туйғуларимиз таъсирида эдик. Яна бироз ўтириб, бир-биримизни руҳлантирдик кейин хайрлашдик. У кетди мен эса бир уй одам ичида холи қолиб йиғлайдиган ер қидирдим. Билмасдим-ки, бугун у розиман деб берилган сўз ичида- унинг юзини қайта кўргунимча ҳис этадиган ҳар туйғуга кўнган эканман. Онамни эсладим, опаларимни ҳатто Зебо опани. Чунки мен кўрган ва билган ҳар боши боғли аёл, эри ким ва қандай бўлишидан қатъий назар остона ҳатлаб чиққан жуфтини орқасидан хавотирга тушар эди. Бу никоҳнинг олдига қўшиб берилган акциядаги ҳадиядек туюлди менга. Англадимки, мени ҳам энди бошим боғлиқ. У қаерга кетса, хаёлим унинг ортидан чопаверади.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 51👍 22🤔 7🔥 4
#Қарғалар_маҳкамаси
190-қисм
Қадамларим неча маротаба унга қараб ташланди.У билан не манзиллар кезди. Баъзан узун йўл юрди. Энг кўп, эса севги бекатида садоқат билан кутди. Бир неча қадамдан ҳам бахтли бўладими киши? Сизга у оёқ изларнинг туйғусини, ҳар қарич босган ерининг енгиллигини таърифлаб бера олмасам керак.
Машинасининг ён ойнагидан унга юриб бораётганимни кўриб жилмайди. Ёнига етиб, ўриндиққа жойлашиб олганимда, бироз холироқ ерга ҳайдади.
Юзида ўйчан ифода бор эди. Нимадир демоқчи, сезиб турибман. Сукут сақлаб унга фурсат бердим.
Машинани тўхтатиб менга юзланди. Кўзларим ичига маъноли қаради. Икки қўлимни ушлаб ҳовучларим ичидан ўпди.
“Айрим ошиқлар фақат соғинч учун яратилгандек эмасми? Агар у айрилиқнинг бир овози бўлсайди, нима эканлигини ифодалаб бўлсайди, сенга бир оғиз сўз сўзламай жим турардим. У гапирсин, сен эшит дердим. Баъзи сўзлар бор, қайси жумлани у билан бошласанг ҳеч бир сўз олдида ярашмай туради. Ерини бу ер эмас, деб муаллиф ёзиб –ёзиб ўчиради. Чунки у сўз ўша ҳикояларга оид бўлмайди. Мен йиллаб бошқа бир ҳикоянинг ён қаҳрамони бўлиб келдим. Ҳеч бош қаҳрамон бўла олмадим. Сабаби эса оддий, чунки улар сен ҳақингда ёзилган ҳикоя эмас эди. Йиллар давомида бир карра бўлсада ақлимга тушмаган кунинг йўқ. Баъзан эшитган қўшиғим, баъзан бир тола соч.Ёки шунчаки йўлимдан чиққан бири доим сени менга эслатиб турди. Узоқда кўринаётган тоғлар устидаги қорни кўряпсанми? Ҳар фаслда ўзгармай ўша ерида турадию, худди шундай баландда,муқим эдинг мен учун. Пастда сарсон юрган, бир чўққига чиқолмай юрган мен эдим доим. Бугун розилик бермай мени қўрқитдинг-ку.Шунда ўша чўққига етай деганда оёғи тойиб, ерга қулаган кишига ўхшадим. Яна бир бор қўрқдим. Худди ҳар сафар ақлимга тушганингда,бошқани севиб кетган бўлсангчи, деган хаёлдан қўрққаним каби. Ҳаққим бўлмаса-да, сени узоқдан туриб доим қизғандим, қўмсадим.Ҳозир ёнимдасан,никоҳимдасан ва мен ҳали ҳам қўрқяпман. Сени йўқотишдан. Сенга эришолмасдан кетишдан. Сўз берган ҳар бахтли онни яшатмасдан қолишдан чўчияпман.”
Қўллари қўлларимга михлангандек қаттиқ ушларди. У гапирар мен тинглардим. Кетиши керак, лекин истамаганини сезиб тургандим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 57👍 14🔥 13🤔 8😢 2
#Қарғалар_маҳкамаси
189-қисм
Юсуф ичкарига кирди. Унинг шоҳиди тоғаси меники эса акам бўлди. Қолганлар ҳам кириб ўтиршган экан. Устимга оқ матодан кўйлак кийиб, бошимга бир рўмол ўрадим.
Мулла узоқ вааздан сўнг, маҳр масаласини айтди. Юсуф сахийлиги тутиб катта миқдорда пул ваъда қилди.
Кўз остимдан атрофга қараганимда ҳамманинг юзида мамнуният бор эди. Оилам мени йиллаб ўқитганди. Менга қиймат берилаётганидан, ва ҳеч нарсадан тортинмай қилинаётган харажатларни кўриб, кўнгиллари жойига тушганди.
Розимизсиз деган савол берилганда, бироз жим турдим.Бошим эгик бўлса-да, Юсуфнинг ерида қимирлаганини кўриб кулгим келди.
Ҳамма: “Зумрад жавоб бер”,-дерди.
Мулла: “Индаманглар қизимиз рози эдими ўзи?”,-деб сўради.
Опам ён томонимни уйиб олсада, овозимни чиқармадим.
Шунда Юсуф “Бир дақиқа!”,-деб сўз олди ва мен эшитадиган даражада
“Шунча йилнинг қасосини никоҳ пайти олишингни билмагандим”,-деди.
“Баттар бўл”,-деб мен ҳам унга жавоб қайтардим.
Мулла: “Охирги марта қизимиздан сўрайлик. Агар ризоси бўлмаса, мен ҳеч нима қила олмайман”,-деди.
Сўралган саволга “Розиман” деган жавобни олгач, “Буни шундай қолдирмайман Пуаро хоним “,-деб мени таҳдит қилди.
Никоҳ ўқилгач мен хонадан чиқдим.Фақат эркаклар ичкарида қолишганди. Аёллар яна тўй ташвишларига шўнғиб кетишди. Юсуф тоғаси билан кетишни режа қилган экан.Фақат бу ердаги ишларга ҳам куёв томондан бир бош кераклигини айтиб, мажбур ёлғиз кетадиган бўлди. Қайтишда тўйга келадиган меҳмонларни эргаштириб келишини айтди. Сингллари турмушга чиққан ва оиласи билан тўйгагина келишини билардим. Кеч тушиб бўлганди. Телефоним жиринглади Юсуф қўнғироқ қилаётган эди.
“Хоним чиқиб эрингизни кузатмайсизми?”,-деб эркаланиб гапирди.
“Бир ҳуқуқ ўқиган кишининг, қонунан никоҳ ўқитилмай бировга эр бўлиши қаерда ёзилган?”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим.
“Унда шариатдаги эрингизни кузатиб қўйинг ҳалолим”,-деганда юзимда табассум пайдо бўлди.
Тезда уст-бошимни тўғрилаб кўчага чиқаётган эдим, опам мени кўриб
“Қаяққа?”,-деб сўради.
“Юсуф кетяпти экан, шуни кузатиб қайтаман”,-дегандим қўлимдан чимчилаб олди.
“Сенсирашни бас қил! Кейин, никоҳ ўқитдим деб бир ишни бошлаб ўтирма деганди”,-унга қовоғимни уйиб жавоб қилдим.
“Опа! Мен йиллаб ёлғиз яшадим. Ўз ҳурматимни биламан”,-дедим.
“Қарада кўзинга. Эркак зотига ишонч йўқ”,-деб мени огоҳлантирди.
“Унда бугун нега никоҳ пайти оёқларимни уйиб олдингиз? Эркакларга ишонч бўлмаса, эрга тегиб нима қиламиз?”,-дегандим телефоним яна жиринглай бошлади.
Юсуф йўлга чиқиши керак эди. Опам билан тортишиб шаърий эримни куттириб қўйгандим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 22🤔 7👍 5🥰 3
00:14
视频不可用在 Telegram 中显示
Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир!
2.53 MB
❤ 6
#Қарғалар_маҳкамаси
189-қисм
Юсуф ичкарига кирди. Унинг шоҳиди тоғаси меники эса акам бўлди. Қолганлар ҳам кириб ўтиршган экан. Устимга оқ матодан кўйлак кийиб, бошимга бир рўмол ўрадим.
Мулла узоқ вааздан сўнг, маҳр масаласини айтди. Юсуф сахийлиги тутиб катта миқдорда пул ваъда қилди.
Кўз остимдан атрофга қараганимда ҳамманинг юзида мамнуният бор эди. Оилам мени йиллаб ўқитганди. Менга қиймат берилаётганидан, ва ҳеч нарсадан тортинмай қилинаётган харажатларни кўриб, кўнгиллари жойига тушганди.
Розимизсиз деган савол берилганда, бироз жим турдим.Бошим эгик бўлса-да, Юсуфнинг ерида қимирлаганини кўриб кулгим келди.
Ҳамма: “Зумрад жавоб бер”,-дерди.
Мулла: “Индаманглар қизимиз рози эдими ўзи?”,-деб сўради.
Опам ён томонимни уйиб олсада, овозимни чиқармадим.
Шунда Юсуф “Бир дақиқа!”,-деб сўз олди ва мен эшитадиган даражада
“Шунча йилнинг қасосини никоҳ пайти олишингни билмагандим”,-деди.
“Баттар бўл”,-деб мен ҳам унга жавоб қайтардим.
Мулла: “Охирги марта қизимиздан сўрайлик. Агар ризоси бўлмаса, мен ҳеч нима қила олмайман”,-деди.
Сўралган саволга “Розиман” деган жавобни олгач, “Буни шундай қолдирмайман Пуаро хоним “,-деб мени таҳдит қилди.
Никоҳ ўқилгач мен хонадан чиқдим.Фақат эркаклар ичкарида қолишганди. Аёллар яна тўй ташвишларига шўнғиб кетишди. Юсуф тоғаси билан кетишни режа қилган экан.Фақат бу ердаги ишларга ҳам куёв томондан бир бош кераклигини айтиб, мажбур ёлғиз кетадиган бўлди. Қайтишда тўйга келадиган меҳмонларни эргаштириб келишини айтди. Сингллари турмушга чиққан ва оиласи билан тўйгагина келишини билардим. Кеч тушиб бўлганди. Телефоним жиринглади Юсуф қўнғироқ қилаётган эди.
“Хоним чиқиб эрингизни кузатмайсизми?”,-деб эркаланиб гапирди.
“Бир ҳуқуқ ўқиган кишининг, қонунан никоҳ ўқитилмай бировга эр бўлиши қаерда ёзилган?”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим.
“Унда шариатдаги эрингизни кузатиб қўйинг ҳалолим”,-деганда юзимда табассум пайдо бўлди.
Тезда уст-бошимни тўғрилаб кўчага чиқаётган эдим, опам мени кўриб
“Қаяққа?”,-деб сўради.
“Юсуф кетяпти экан, шуни кузатиб қайтаман”,-дегандим қўлимдан чимчилаб олди.
“Сенсирашни бас қил! Кейин, никоҳ ўқитдим деб бир ишни бошлаб ўтирма деганди”,-унга қовоғимни уйиб жавоб қилдим.
“Опа! Мен йиллаб ёлғиз яшадим. Ўз ҳурматимни биламан”,-дедим.
“Қарада кўзинга. Эркак зотига ишонч йўқ”,-деб мени огоҳлантирди.
“Унда бугун нега никоҳ пайти оёқларимни уйиб олдингиз? Эркакларга ишонч бўлмаса, эрга тегиб нима қиламиз?”,-дегандим телефоним яна жиринглай бошлади.
Юсуф йўлга чиқиши керак эди. Опам билан тортишиб шаърий эримни куттириб қўйгандим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 53👍 24🔥 4😁 4🤔 3❤🔥 1
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус.
188-қисм
Юсуф билан режамиз ҳам шу эди асли. Пойтахтдагилар ҳамамси ҳам воҳага кела олмасди.
Эркаклар ва онам ҳали ҳам меҳмонхонада қолди. Опаларим ва янгаларим мени ичкарига тортишиб менга ажратилган сандиқда нима сарпам борлигини кўришмоқчи бўлишди.
Аслида менда бир ҳавас йўқлигини ва ҳеч нарса олиб йиғмаганимни ўшанда маълум бўлди.
“Э,буларни модаси ўтган. Ҳозир ҳеч ким бунақа нарса киймайди?”,-деб опам, онам бечора ўзидан ортириб йиққан нарсаларига қарди.
“Бунақа чойнаклар ҳам берилмайди ҳозир қизга “,-деб янгам бошқа еридан кирди.
Шунда йиллар давомида онамнинг ўзига ишлатсин деб берган пулларимга менга нарса йиғиб қўйганини эсладим. Уйда бир марака бўлса, ёки биров яхшироқ нарса совға қилса. Яхшироқ идиш келса ёки сочиқ набори. Балкида икки метр яхши мато.Онам ҳаммасини менинг сепига деб йиғиб қўйган экан.
🐦⬛
Икка ҳафтада тўй қилиш қандай бўлар экан десангиз бизнинг аҳволимизга қаранг. Уйимиз худди бозорга ўхшарди. Деворлар оқланишни бошланган. Опамлар янги парда ва айрим уйларга гиламлар олиб келган. Хуллас ҳамманинг қўли бр ишда. Шу кунларда дарвозамиз умуман ёпилмади ҳисоб. Эшитган қон-қариндош ва теварак атроф бир “Қуллуқ бўлсин!”га келиб кетяпти.
Икки марта келинилган совчиликдан сўнг оқлиқ, фотиҳа тўйи уйда ўтказилди. Мен уйдаги маросимларда деярли қатнашмадим ҳисоб. Чунки Юсуф билан оқ кўйлак қидириш дардига тушган эдик. Қайси салонга кирмай ҳаммада бир хил кўйлак. Ниятим соддароқ нозикроқ нарса кийиш эди. Аммо кўйлакларнинг ҳаммаси шиш ва ҳажими катта экан.
Пойтахтдан қарамаганимга пушаймон бўлдим. Охири дардимга Ҳилола даво бўлди. Менга керакли кўйлакни топишини айтганди. Юсуф яқинда пойтахтга бориб келишини айтиб, Ҳилола айтган ердан олиб келадиган бўлди.
Бугун тугаса яна тўрт кундан кейин тўй. Юсуф пойтахтда ишлари борлигини, марказдаги йиғилишга ҳам қатнаши кераклигини айтди.
“Хавотир олма тўйдан бир кун олдин қайтаман”,-деб мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди.
Катталар Юсуфнинг кетишини эшитиб диний никоҳимизни ўқитишни айтишди. Биз шаҳарда кўйлак ва бошқа нарсалар кетидан қувиб уйга етганимзида, мулла аллақачон бизни кутарди.
“Тез бўл Зумрад! Шунчалар ҳам кетади-ми, бир кўйлакка?”,-деб опам койиб берди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 60👏 12👍 10🔥 3🤔 2
Садақа улашинг.
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.
❤ 5
#Қарғалар_маҳкамаси
187-қисм
“Чарос ишидан кейин бир нарсага амин бўлдим. Оилада меҳр-шафқат бўлмаса шунчаки унда аъзо сифатида саналиш фожеларага олиб келар экан”,-деб хаёлим Чароснинг қанчалар шафқатсиз бир оилада катта бўлганини эслатди.
Фирдавс, онам отамни жуда қаттиқ яхши кўрар эди деди-да. Менимча у аёл ўзидан бошқа ҳеч кимни севмаган.
“Пуаро хоним сизга оилавий суҳбатимизга жиноий ишларни аралаштириш шу ондан таъқиқланади,-деб менга сохта қовоқ уйди.
“Ҳақиқатларни гапиряпман. Масалан менга уйланаман деб қизингни эътирборсиз қолдирма. Бола дунёга келтиришни ҳамма эплайди. Лекин ота-она бўлишни эплаш бошқа нарса экан”,-деб аслида анчадан бери ўйлаб юрган нарсамни айтдим.
“Сен бу икки кун яна жим ўтирмай бир нарсалар қилдингми?”,-деганида кинояли кулдим.
Икки қурган жумламдан ҳолимни билди.
Юсуф билан уйга қайтганда, энг қизиғи ва қийини уйга қайта кириш бўлди. Қўшнининг уйи олдида тушиб қолдим.Меҳмонларни уйдагиларим чиқиб кузатишди.Чеккароқда пойлаб тургандим. Кечки қоронғида биров –бировни пайқамасада, Юсуфнинг айнан мен турган ерда сингнал чалиб кетиши уят устига уят бўлди.
Мен пойтахтда яшаб, бундай ишларга кунда гувоҳ бўлсамда, содда оилам учун бунақа ишлар ҳаддан ошиш ҳисобланар эди.
🐦⬛
“Мен айтдим ўзи шу одат нега керак деб”
“Майли болам, улар ҳам биз нима десак шуни қиламиз деб келишган”,-деди онам акамнинг гапига.
Совчилар кетгач, жумбур-жамоат меҳмонҳонага кириб вазият таҳлили қилаётган эдик. Катта акам ёнбошлаб олган. Онам унинг ёнида деворга суяниб зўрға ўтирибди. Бир –иккитаси қирсиллаб данак чақиб еяпти. Янгалар нима кийиш режаларини тузган. Опамлар десанг бошқа олам.
Мен эса шунча гап орасидан ким нима дегани ва нима натижага борилганини ўйлаб тургандим.
“Қанча қўйибди?”,-деб кичик акам сўради.
“1000”,-деб жавоб қайтарди каттаси.
“Ўқиган қизларга ҳозир шундай беришяпти ўзи”,-деб ниҳоят тоғадан олинган қалин пулининг суммаси ҳам маълум бўлди.
Эртага яна совчилар қайтиб келиши, шунда оила ичида кичик бир маросим. Сўнг икки кундан кейин бир неча маросимларни бирга ўтказишга келишиб олишган экан. Эртага кундузи тумандаги тўйхоналарда бўш кунига қараб тўй куни белгиланишини айтишди.
Пойтахтда тўй қилса ҳамма бора олмаслигини инобатга олишиб, бу ерда бир тўй ва пойтахтда ҳамкасбларимиз ҳамда дўстларимизга банкет қилинадиган бўлибди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 53❤ 29👏 12🔥 1
Aaaa:
#Қарғалар_маҳкамаси
186-қисм
Қари қиз Зумрадни ким оляпти деб қизиқишган бўлишса ажаб эмас. Қишлоққа аллақачон Юсуфнинг уйланиб ажрашгани ва қизи борлиги хабари етиб келганди. Балкида Юсуф бу ерларга бегона бўлгани учун ҳам қиқизқиш катта бўлгандир.
Катталар ичкари кирди, мен эса секин ташқарига чиқдим. Юсуф йўл четида қўйган машинаси ичида ўтирар эди. Ортиқча кўзларга ботмаслик учун тезда юриб машинага ўтирдим.
Мени пардозли кўриб, кўзлари порлади. Жонли кузатув камералардан узоқлашдик. Ёшимиз улғайган бўлсада, руҳимиз ҳали ҳам талабалик даврида қолиб кетди.Юсуф қўлимни ушлаб, бир кўзи йўлда бир кўзи менда,
“Кунлари оғир ва секин лекин йиллари жуда тез ўтди Зумрадим! Менга аталганни, асранганни, бугун олгани келдим”,-деди.
Ўшанда англадим-ки, аёл –қизлар ҳақиқатдан қулоғи билан севади. Унга қараган нигоҳларимда балкида шукур балкида кечиккан бахтнинг нишоналари бор эди.
Биз тумандаги бир кафеда кечки овқатни ер эканмиз, оилаларимиз ҳам биз каби улғайган қарорлар берганди. Юсуф томон ҳеч нарсага йўқ демаган бўлса мен томон имкони борича енгиллик берибди.
Жиянларимдан хабарларни олиб турдим. Юсуф иккаламиз эса келажагимиз, иш ва оила ҳаётининг режаларини қурардик. Унинг соатлаб кўзини олмай тикилиши мени ноқулай аҳволга соларди.
“Йиллар ўтиб учрашганимизда менга душмандек қараган у кўзларнинг ерини ҳозир шу қарашлар тутди. Минг шукур”,-деб чуқур нафас олди.
“Душманликни кеткизган нарса пушаймонлик бўлди. У кўзларда пушаймонликни, хатосини тан олганни кўрдим. Шу таъсир қилди дейлик”,-деб гапига жавоб қайтардим.
Кулди.
“Демак шафқатинг севгингдан устун келибди-да?”,-деб бошини қимирлатди.
“Бир йўлга чиқяпмиз. Яратган қанча умр берди билмайман. Севги бир кун тугаши мумкин ёки таъсири пасаяр. Аммо шафқат бўлмаса инсонлар бир-бирини ўламай хафа қилишдан ранжитишдан тортинмай қўяр экан. Шунча йиллик орамиздаги дил оғриқлари етар. Бундан сўнг бир-биримизни асраш учун яшайлик”,-деганимда менга тикилиб қолди.
“Зумрадим! Ҳали ўттиз бешга кирмай бунақа тушунчалар нега? Ёшмиз биз ҳам. Фақат қовушма фаслимиз бироз кечикди холос”,-деб қўлимни ушламоқчи бўлди.
Кўзларимни атрогфа қартиб қўлимни ундан яширдим. Ҳарқалай пойтахтда эмас эдик. Таниш биров кўрса бу беор нима қиляпти деб гапиришмасин.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 54👍 34❤🔥 1🥰 1
