ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
24 625
订阅者
+6224 小时
-517
-80930
帖子存档
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 136-қисм “Кабутар қандай овланади биласанми?”,-деб менга қараб юриб келарди. Бошим билан йўқ деб жавоб қилдим. “Сен билан бир нарсани келишиб олайлик. Мен сенга савол берганда овоз чиқариб жавоб берасан тушунарлими?”,-деб бор важоҳати билан бақирганди. Наҳот атрофда қўни қўшни йўқ эди. Булар қандай оила буларнинг кимлигини нима иш қилишини биров билмайдими? “Демак, нима экан кабутар қандай овланар экан?” “Билллмадим”,-деб зўрға овоз чиқардим “Баландроқ!!!” “Билмайман!”,-деб йиғламсираб жавоб қайтрадим. “Кабутар қўлга тез ўрганадиган қуш. Унга икки ем, дон бердингми айни ерга қайтиб келаверади. Хавфни сезмайди”,-деди бу сафар пастроқ гаприб. “Мендан нима истайсан?”,-деб ниятини сўрадим. “Сендан яхши терговчи чиққан экан Пуаро хоним. Фақат бурнингни ҳар қаерга тиқаверишинг яхши эмас”,-деб тобора менга яқин келди. “Мен…” “Тишшҳ! У чиройли бўйнинг кесилишини истамасанг мени яхшилаб эшитиб ол” Чаққиси чап қўлида эди. Кўзларига қарашга қўрқар эдим. “Мен сенга нима қилдим?”,-деб зўғра сўрадим. “Нималар қилмадинг-ки? Онамни алдаб, мен аспирантман деб уйгача келишлар. Ёлғондан кафедрада ишлайман деб ойин ўйнашлар. Ҳамма ахмоқ, бир сен ва у тўданг ақллими?”,-деб сочимдан қаттиқ ушлаб олди. Овозим борича бақирган эдим. Пичоғини кўрсатди ва овозим сўзсиз йиғига айланди. “Чаросдек овозинг ўчишини истамасанг, у тилингни ют тушундингми?”,-деганида бошимни қимирлатган эдим “Мен сенга нима дедим?”,-деб дўқ урди. “Тушундим” “Чароснинг ишини қандай очганг бўлсанг, шундай ёпасан!” “Мен очганим йўқ”,-деб уни ишонтиришга ҳаракат қилдим. “Ёлғон гапирма! Сен очдинг! Сен ҳамманинг миясига қўйдинг!”,-деб қулоғим остида бақирди. “Мен эмас, илтимос қўйиб юбор. Ҳеч кимга ҳеч нарса айтмайман”,-деб ёлвора бошладим. “Кетасан, ҳа демай қаҳрамонларинг келиб қолади. Сени бугун қўйиб юборишим, эртага қайтиб тутишимга тўсиқ эмас. Ҳозир шу ерда, бўйнингга пичоқ тортсам ўлигингни биров топа олмайди. Лекин сен билан ҳали ишим тугамади. Чароснинг жиноят ишини, тергов бўлимга қайтариб бердирасан, тушундингми? Қотил йўқ, топилмади ва бу иш ёпилади”,-деганида кўзларимни юмдим. Бечора Чарос сен қандай инсонлар орасида яшадинг? “У эски ўйнашинга нима ваъда қиласан билмадим. Лекин уни ҳам овозини ўчирасан!”,-деб сочимни янада қаттиқ тортди. “Чарос бир қ****қ эди ва ҳаққини олди. Сен ҳам йўқ бўлиб кетишни истамасанг, айтганларимни сўзсиз бажарасан эшитдингми?!” Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
55🤔 23👍 15 6😢 3🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси 135-қисм “Вой-вой! Режалар унақа эмас эди. Уйқудаги гўзални уйғотиб қўймай деб бошқа ерда ўтиргандим. Бу эртак бундай якун топмаслиги керак. Уйқудаги гўзалнинг ўзи эмас бир бўсадан уйғаниши....”,-деб менга жуда яқин масофага яқинлашган эди.Эпчиллик қилиб қўлидан қочдим. “Нималар деяпсан? Эшикни оч, уйимга кетаман!”,-деб овозим титрарди. Қочган томонимга қараб у ҳам юриб келарди. “Ҳали гаплашадиган гап кўп. Чароснинг қотилини....қарғаларни......у * Хуршидни”,-деганида Фирдавсни ҳақидаги содда тушунчаларимга пушаймон бўлдим. “Бу аҳволда гаплашадиган гап қолмади”,-деганимда қўлимнинг юқори қисми, елкамнинг пастроқғидан жуда қаттиқ ушлаб олди. Жоним оғриди. Гиёҳванд модда таъсирида эканини билганимдан унга қаттиқ қаршилик қилишга қўрқдим. Овозимни ичимга ютдим. Бор кучи билан мени ўзига торди. Қулоғим остига эса, “Сенга қўпўл муомала ёқадими? Истаган муомалангни оласан унда. Ҳозир эса, юр мен билан”,-деб мени ичкарига судради. Кўзимдан ёш оқа бошлади. Оёғим ҳар қанча оғир юрмасин, Фирдавс бор кучи билан мени юритишга ҳаракат қиларди. Телевизор қўйилган хонага кирдик. Экранда ҳали ҳам оилавий архивдан видео кетарди. Унда ота Турғунов ва кичик Чарос легодан ўйин ўйнаётган тасвир бор эди. Овозларга қараганда, тасвирга олаётган Фирдавс эди. Мени диванга шунақа қаттиқ иттариб юбордики, оғирлигим куч билан аралашганда, диван ердан силжигандек бўлди. Йиғимни ортиқ яшира олмас эдим. Юзига қарадим шавфқат учқунлари қидирардим. Аммо йўқ. Кунлаб менга илтифотли смслар ёзган, ҳар учрашганда гулар ҳадия қилган одам бошқа-ю, мени ўлдиришга тайёр турган ваҳший бошқа. Атрофга қараб онасини қидира бошладим. Фирдавс хона ичида юрарди. Ақли-ҳуши жойида эмаслиги маълум. Бундай ҳолатларда қотиллик қилиши ҳеч гап эмас. Ким эди энг сўнг гиёҳванд модда таъсирида жиноят ишлаган? Уч яшар гўдакни ваҳшиярча ўлдирган бири бор эди. Охирида эслай олмайман деганди. Қандай қутилар эдим бунинг қўлидан? Ҳар томонга аланглаганимни кўриб, “Бекорга қидирма онам уйқу дорисини ичганда бомба портласа эшитмайди”,-деб мени баттар қўрқитди. Бундай хавфли инсонларнинг жамиятда юриши, бутун одамзотга жазо. Экранда кўриниб турган лавҳаларнинг овозини пасайтирди. Қўлида эса, кичик чақи пичоққа ўхшаган нарсанинг учини кўриб қолдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
🤔 41 17😢 14🔥 8👍 7
00:09
视频不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум! Ҳайрли кеч! Ҳурматли каналимиз обуначилари ҳамда каналимизни зимдан кузатувчилари! Омонат дунёда омонмисиз?! Каналимиз орқали мен билан ёнма туриб мени қўллаб қувватлаб турганликларингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман! Аллоҳ барчангизни умрингизни зиёда қилсин! Яхши инсонларим борингизга шукур!
显示全部...
3.97 KB
19🥰 3
02:13
视频不可用在 Telegram 中显示
«Ишдаги ишқ»🤦‍♂️😅
显示全部...
8.34 MB
6😁 2👏 1
#Қарғалар_маҳкамаси 134-қисм Фирдавс Турғуновнинг уйида эдим. Деразадан кеч тушганини кўрдим. Кеча энг сўнг, бошим оғригани эсимда. Диванда ётқизишганини ҳам эсладим. Фақат ён томонда телевизор қўйилган ва экранда эски видео лавҳалар берилар эди. Телевизорга флешка ёки дисплейр уланиб эски видео қўйилганди. Унда Гулбаҳор Турғунова ёш, ёнида кичикроқ ёшларда Чарос. Фирдавс деб тахмин қилганим болакай ҳам бор. Бу эски кадрлар оила архивидан бўлса керак. Ундаги маъсум Чаросни кўриб, кўнглим ёмон бўлди. Бироз аввал қулоғимга илинган овозлар шу видео лавҳалардан келаётганди демак. Хонада ёлғиз эдим. Чанқоқдан томоғим қуриганди. Бир амаллаб еримдан турдим. Бошим сал айлангандек бўлди. Оғриқ қолдирувчи деб берган дорисида бир гап борга ўхшайди. Аввалари ҳам бошим оғрир эди. Фақат бир ситрамон ёки тримолдан оғриғи қолиб кетарди. Оёқларим нимжон эди. Бир-икки қадам ташлаган эдим. Оёқларим титрагани сездим. Чироқлар ўчиқ фақат экран ёруғлиги бор эди хонада. Бир амаллаб ошхонага етиб олсам, қониб сув ичишим керак. Ошхона деб тахмин қилган ерга етганимда ичкарида хира чироқ ёнганини ва у ерда орқаси ўгирилган ҳола ўтирган Фирдавсга кўзим тушди. Рўпарадади ойнада акси тушиб турар эди. Деярли доим мукаммал кўринишга эга бўлган Фирдавсни оддий уй кийимида яна сочлари тўзиган кўриш бошқача экан. Кўринишидан чалғиган кўзим унинг олдида турган нарсани кўриб ҳайратга тушди. Ўтирган ўриндиғида боши орқага эгик бўлган Фирдавс мени пайқамади деган умид билан тезда ўзимни ортга олдим. Бу ердан тезроқ кетишим керак эди. Тезда сумкамни қўйган ердан олиб чиқиш эшигига яқинлашдим. Эшикни секин очиб ҳечкимга билдирмай чиқишим керак эди. Фақат калит билан қулфланганини кўриб ичимдаги ваҳима баттар орта бошлади. Бошқа чиқиш топиш илинжида ортимга ўгирилганимда, кўзи қон тўлгандек қизарган Фирдавс билан юзма- юз бўлдим. Ҳардоимгидек ўткир қараган нигоҳлари ерини бироз аввал томирдан олган гиёҳванд моддаси таъсиридаги нигоҳлари қўрқитарди. “Қаерга?”,-деб сўради кўзимга қараб. Унинг бу юзини ва оҳангини олдин кўрмаган ва эшитмаган эдим. “Уйга кетаман кеч бўлди”,-деб юмшоқроқ гапиришга ҳаракат қилардим. “Вой-вой! Режалар унақа эмас эди" Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
66👍 16🤔 14🔥 2
02:59
视频不可用在 Telegram 中显示
КЕЛИНЛАР ДАРДИ😂
显示全部...
32.47 MB
😁 4 2🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
​​​​«Барча безовталигинг, шубҳаларинг, беҳузурлигинг - ўз йўлингда эмаслигингдан. Ўз йўлингга тушиб олсанг, енгил тортасан». ©Элчин Сафарли «Қайтганимда уйда бўл»
显示全部...
2
#Қарғалар_маҳкамаси 133-қисм У қарға ҳайкалчалари кўзидаги қизил нарса камера эди. Юзимдаги ҳадикни билдирмасликка ҳаракат қилардим. Бошим негадир айлана бошлади. Худди танам бир ерда ўтирган бўлса-да, ҳушим учиб юргандек бўлди. Ўшанда Ҳилоланинг гапини эсладим. Унинг қўлидан ҳеч нарса ема деган эди. Аммо ўртага қўйилган таомдан ҳамма еди. Дўкондан олинган сувлар тўғри дастурхонга қўйилди. Балки оғриқ қолдирувчи дори қон босимимни тушуриб юборган эди. Секин кўнглим айнишни бошлади. “Синглим ўлганидан кейин ва ҳали ҳам қотили топилмаганидан уйда ҳар қаерда камера қўйишга мажбур бўлдим.Қарға кўзидагилари шулардан бири. Сиз бизникига келган кунингиз ҳеч нарсадан хабарсиз тўғри менинг кўзларимга қарагандек бўлдингиз. Ва у кўзлар, мени эгасини топишга ундаган эди”,-деди овози борган сари пасайиб борар эди. Пешонамдан совуқ тер оқа бошлади. Тиззам қалтирар эди. “Мен ўзимни яхши ҳис этмаяпман”,-деб зўрға гапирдим. “Қон босими тушдими экан?”,-деб онаси ичкарига кирди. Секин ён томонга тушаётганимни ҳис этдим. “Болам мен адашиб давления доримдан берибман”,-деганини эшитдим. Аммо тилим карахт эди. Ҳимоясиз бир вазиятда балки қотил ёки қотиллар қўлида қолган эдим.Фирдавс қўлимдан тутиб мени диванга қараб юрита бошлади. Қулоғимга жуда яқин келиб “Ҳаммаси яхши кабутарим. Бироз ухлаб ол ўтиб кетади”,-деди Унга жавоб қайтара олмадим. Энг сўнг эслаганим бошимнинг ёстиққа теккани ва кўзларимнинг мендан сўроқсиз уйқуга кетгани бўлди. 🐦‍⬛️ “Чарос! Менга қара, камерага қара!” “Ака, бу ўйин менга ёқмади” “Бироздан сўнг эшик очилади ва бууууухххх” “Ойи! Ойи! Қаранг акам мени қўрқитяпти!” “Икки дақиқа келишиб ўйнай олмайсизларми?” “Мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Қизингиз ўзи қўрқоқ” “Ҳечамда! Дадам келсинлар сизни айтиб бераман. Қўлимни қайирганингизни ҳам айтаман” “Бас қил Чарос! Даданг уйга келганда, унинг кайфиятини тушурадиган гап қилиш йўқ. Неча марта айтдим сизларга” “Чаро! Чарос! Чарооооооооос.....” Ҳҳҳ, нафас ололмай еримдан сапчиб турдим. Бир неча сония қаерда ва қайси пайт оралиғида эканлигимни англаш қийин бўлди. Секин- аста миям ўз фаолиятига қайта бошлади. Томоғим қуриб атрофда сув қидира бошладим. Фирдавс Турғуновнинг уйида эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
👍 53🤔 19 14🔥 3💔 2
#Қарғалар_маҳкамаси 132-қисм У машинадан тушганида сумкамдаги телефонимни олмоқчи бўлдим. Фақат сумкамда икки телефон ҳам йўқ эди. Охирги марта қаерга қўйганимни эслашга ҳаракат қилдим. Кафедрадаги нарсаларим турган стол устида қолди-ми экан? Махсус хизмат берган телефоннинг қуввати камлиги учун столим ёнида қувватга қўйгандим. Шахсий телефонимда эса, столим устидаги хужжатлар орасида қолган эди. Шунчалик фикрларим тарқоқ ва кун давоминда руҳиятим турфа ҳолларга тушганидан нимани қаерга қўйганимни унутгандим. Юсуфнинг бугун айтган гаплари, тоғасининг пухта режалари ўзимни бутунлай йўқотишимга сабаб бўлганди. 🐦‍⬛ “Кел, болам яхши келдингми?”,-деб Гулбаҳор Турғунова бизни қарши олди. Менинг келишимдан хабардор бўлса керак маманун бўлмаса-да, юзида сохта табассум ерлаштирди. “Хуш келибсан қизим!”,-деб ичкарига киришимизга йўл очди. Уй ичидаги ҳиддан, хамирли овқат эканини билинарди. Ҳар она каби ўғилига ёзган дастурхони, тўла эди. Қўлларимизни ювиб дастурхон бошига ўтирдик. “Онажон, Зумраднинг боши қаттиқ оғрияпти. Бирорта оғриқ қолдирувчи берсангиз”,-деб Фирдавс дардимга чора топмоқчи бўлди. “Бироз қорнини тўйғазиб олсин, мана дори”,-деб менга яқинроқ ерга қўйди. Оддий суҳбат бўлиб кўринсада, орамиздаги гаплардан ҳамма худди тикан устида ўтиргандек туюларди менга. Ёки акси фақат менга туюларди она –боланинг парвойига ҳам келгани йўқ. Телефонларимсиз ўзимни химоясиз ҳис этардим. Фирдавс онаси билан қуюқ суҳбат қилар, ора-ора мени ҳам гапларига аралаштириб турарди. Бир луқма нарса еб, оғриқ қолдирувчи дорини ичиб олдим. Бир неча дақиқадан бу оғриқ қолади ва ишимни қилишга кучим қолади деган умидда эдим. Фирдавснинг онаси яна нима учундир ошхонага кетганида Фирдавс менга қараб, “Кўзларингиз ранги жуда кўзал “,-деганида унинг кўзини қуюқ асал рангига ўхшатганимни эсладим. “Уларни илк кўрганимда, бу кўзларда бир дард борлигини билган эдим”,-деб гапини давом этди. “Кафеда шунчалик билдириб қўйдимми, дардим борлигини ?”,-деб сўрадим. “Илк бор кафеда кўрмадим”,-деганида ҳайрон қолдим. Боши билан орқамда турган сервантни кўрсатди. Бу уйга биринчи келганимда у сервантга яқинлашган эдим ва тахминим тўғри демак. У қарға ҳайкалчалари кўзидаги қизил нарса камера эди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
48👍 22🔥 2
#Ҳикоялар МУАЛЛИМ Урушдан кейинги йиллар… Куз изғирини этни жунжиктиради. Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди.. У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди. Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди. – Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин! Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб. Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди. Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди… Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим. Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди. Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади… Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади… Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди. Эртаси куни Барот мактабга келмади. Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди. Совуқ буйракларини шикастлабди… Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади… Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш… Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда. Йўқ. Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир. Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир… Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ
显示全部...
13😢 10
照片不可用在 Telegram 中显示
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 OZISH MARAFON I MARHAMAT OZISH MARAFONI MARHAMAT 🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣 TOʻGʻRI OVQATLANISH HAR 5 KUNDA YANGI MENYU HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA TANANGIZ OSILMASDAN MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILADI ✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️ OZISH MARAFONI MARHAMAT OZISH MARAFONI MARHAMAT 1️⃣-OY 5️⃣0️⃣MING 2️⃣- OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING 3️⃣- OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING OZISH MARAFONGA MARHAMAT OZISH MARAFONGA MARHAMAT ✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️ https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
显示全部...
00:44
视频不可用在 Telegram 中显示
"Илик суяк" тайёрлаш рецепти Албатта тайёрлаб кўринг
显示全部...
7.81 MB
2👍 2
00:11
视频不可用在 Telegram 中显示
ЎША СИЗ ИШИ ЁҚ ДEГАН АЁЛНИНГ. Минг ҳил ташвиш йўлин кетма-кет тўсар. Ҳудди пойга ўйнаб ким дея ўзар. Меҳнатдан қавариқ қўлларин безар. Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг. Тўгри балки сиздек касби йўқ унинг. Бегам ташвишсизда деманг ҳар кунин. Кўрмадим бир лаҳза олмаганин тин. Ўша сиз иши йўқ деган аёлни. Бир қўлга ўн қўлни улаб чопади. Қайда розгор ками барин ёпади. Яна ҳато излаб минин топади. Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг. Бир ёнда фарзанди бир ёнда розгор. Қанча элсин қилмас дийдиё бозор. Аслида кўринмас мингта касби бор. Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг. Кечгача элмасин чала қолди иш. Кўнгли тинчимайди керак бажариш. Айтинг қандай берай касбига олқиш. Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг. Бебаҳо демоққа арзир ҳар иши. Меҳнат деб ўтади баҳор ёз қиши. Бир кунмас ҳар куни ёддир ташвиши. Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг. Ҳулкарой Ҳўжамовна ✍
显示全部...
5.85 KB
8🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 131-қисм Қўшним қўлимдаги гулнинг кетини суриштириб, асабимга ўйнаши мумкин, дея олмадим. Фирдавс тушундим дегандек бўлиб индамади. Машинага миниб йўлга отландик. “Сизни аниқ биров хафа қилган. Ким? Яна у-ми?”,-деганида унга қарадим “У деган ҳеч ким йўқ. Ўзим, онамни ўйлаб зерикиб тургандим”,-деб Юсуф эҳтимолини орадан чиқармоқчи бўлдим. “Агар хоҳласангиз маҳаллага бошқа вақт борамиз. Бирор тинчроқ ерга бориб шунчаки ўтирамиз”,-деган таклифни берди. Бу таклифга жон деб кўнган бўлар эдим. Бошимнинг оғриғи билан маҳаллага бориб яна жиноят суриштиришга кучим йўқ эди. “Бошим жуда қаттиқ оғрияпти. Ўтиб кетар”,-деб жавоб бердим. “Бизникига борамиз-ми?”,-деди кутилмаганда. Нима дейишни билмай қараб қолдим. “Онам мен яхши кўрган овқатни пиширдим деб қўнғироқ қилганди. Маҳаллага бошқа кун борсак ҳам бўлади. Уйда оғриқ қолдирувчи дори ҳам ичиб оласиз”,-деди Бу одамнинг нияти нима? Махсус хизматдагилар маҳалла атрофига йиғилиб бўлишган ва ҳамма бизни у ерга боради деб билади. “Йўқ деманг. Онамга кўп вақт ажрата олмаяпман. Бугун уйга борайлик бирга, кейин маҳаллага борамиз яна”,-деганида йўқ дейишга баҳона топа олмадим. Аввал уйларига борган биров, энди бора олмайман деб баҳона қила олмас эдим. Бошимнинг оғриғи шунчалик кучли эди-ки, бошимни ихтиёрсиз ён томонга машина ойнасига суядим. Катта йўлга чиқиб навбатдаги светафорда машина тўхтади. Фирдавснинг қўли юзимга тушган сочларимни қулоғим орқасига ўтказганида сесканиб у томонга қарадим. “Сизни бунақа хафа кўриш ғалати экан”,-деб қўли сочларимдан пастроққа очиқ турган буйнимга текканида, худди бармоғи билан бўйнимни кесагандек ҳаракат қилди. Ёки охирги кунларда Фирдавснинг қотил экани ҳақида кўп фикрлар юритганимиздан бўлса керак менга шундай туюлди. Бу бир неча сониялик ҳаракатидан хушланмаганимни билдириш учун ўтирган еримда ўзимни тузатдим. “Мен ўз уйимга борсам яхши бўлар эди?”,-деганимда юзида тушунарсиз табассум пайдо бўлди. “Мақолангиз учун ажойиб имкон бўлади деб ўйлапман. Чароснинг оиласи билан бироз вақт ўтказиб, оилани яхшироқ таниб олиш имконингиз бор” Бу гаплар ўзимга тузоқ бўлди. Йўлда бир дўконга тўхтаб газли ичимликлардан олди. У машинадан тушганида сумкамдаги телефонимни олмоқчи бўлдим. Фақат сумкамда икки телефон ҳам йўқ эди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
50🤔 16🔥 7👍 5
#Қарғалар_маҳкамаси 130-қисм Бошқа ходимларнинг ёнимизга келиши натижасида юзлашувимиз ярим қолди. Ҳамма ўз ишига қайтди. Бошимни кучли оғриқ тутган эди. Бироздан Фирдавс келади, унинг олдида ўзимни ҳеч нарса билмай тутишим керак. Фақат жуда чарчадим. Сохта одамларнинг сохталикларидан. Ва ўзим истамаган инсонларга мажбур қолишдан чарчадим. Онамни соғдим. Содда қишлоқ ҳаётимни, қўйлар изидан чопган у ёш Зумрадни қўмсадим. Ҳақли бўлишнинг юкини ташишдан кўра, ёлғон бахтинг ипларини тутсайдим кошки. Аёл бўлиш шунчлар қийин замонми бу? “Зумрадхон сизни биров сўраб келди”,-деб дардим билан ёлғиз қолишга рухсат беришмади. Йўлкка чиққанимда, уст бошида бир дона нуқсон топа олмайдиганингиз Фирдавс менга қараб юриб келарди. Қўлида эса гул. Чап қўлида ушлаб келарди. Балкида синглисини ўлдирган қўлида. Ютинганимдан бўғзим баттар оғирлашди. Юзимда сохта табассум ўрнатишга улгурмай, менга яқинлашди. “Қушлар, кайфиятингиз йўқлигини хабар берди. Қаҳрамонгиз бўлиш учун тезда етиб келдим”,-деб гулни менга узатди. Кафедра ичида ҳам одами бор эканини ўйлаб турганимда “Аслида бу гул онангиз учун. Афсус, йўл узоқ ва уй манзилларни билмаганимдан, бу гуларни сиз орқали у кишига беряпман ҳисоб. Тузалиб кетсинлар илоҳим”,-деганида мажбур юзимга табассумни ўрнатиб “Илоҳим. Рахмат катта овора бўлибсиз” “Овораси борми? Кўзингизнинг қизариш сабаби онангизга бўлган хавотир бўлсин ишқилиб?”,-деб кўзларимга қаради. Хижолат бўлиб гулни ҳидлагандек бўлиб ундан нигоҳларимни қочирдим. “Сумкамни олиб чиқай кейин кетсак ҳам бўлади”,-деб хонага кириб кетдим. Берган гулни шунчаки токча устига қўйдим. У ерда ўтирган ҳамкасбимга вақти бўлганда сувга қўйишини илтимос қилдим. Қайтиб чиққанимда, Фирдавс йўлакдаги ойна олдида қўлидаги телефонига қараб турар эди.Мени кўриб телефонини чўнтагига қўйди. “Зумрадхон кетяпсизми?”,-деб орқамиздан овоз келди. Мен билан бирга Фирдавс ҳам ортига ўгирилди. Нўъмон Бурханович қўллари чўнтагида, бизга қараб турарди. Бу бир эслатма ва ўзингни қўлга ол дегани эди. Фирдавс калтош тоғага диққат билан қараб бизнинг орамиздаги бошлиқ -ходим суҳбатини эшитиб индмай турди. Йўлимизни давом этганимизда эса, Фирдавс сал ёнга энгашиб “Гул қани?”,-деб сўради “Уйдан кўра бу ерда вақтим кўпроқ ўтади. Кўзимни бу ерда қувонтирсин”,-деб вазиятдан чиқдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
50🔥 23👍 6
#Қарғалар_маҳкамаси 129-қисм “Зумрад қизим! Кел хуш келибсан!”,-деб калтош тоғамиз кафедрада йўлимдан чиқди. Кеча Ҳилола ва Жамилга Нўъмон Бурхановочни айтганимда, Жамил жуда жаҳли чиқан эди. “Йиллаб ҳурмат қилиб, бир таъзим қилмаганинг қолган одамни қара. Йўқ, мен билардим бу одамда бир гап борлигини. Вой, сен сирли калтош!”,-деганда Ҳилола билан кулгимизни тўхтата олмаган эдик. Яна Жамил, Юсуфнинг талабалик давридаги пайтларни эслаб, “Бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмайди. Ким билади Юсуфни олдида нима гаплар гапирилганда, у бориб тоғасига етказган”,- деб узоқ гапирганди. Рўпарамда турган одамни кўриб, Жамилнинг бу одамга йиллаб калтош деб лақаб қўйганига ҳеч ачинмадим. Одам устозига ҳам лақаб тақар эдими? Менимча бунақа одамга тақса бўларди. “Салом! йўқми?”,-деб менга қараб турарди. “Саломим доим бор чунки ота-онам каттани ҳурмат қил деб тарбия беришган лекин...” “Мажбур эдик Зумрад”,-деганда чидай олмадим. “Нимага мажбур эдингиз? Мени бу кафедрада ушлаб қолишгами ёки йиллаб жиянингизни деб азоб чекканимни била туриб индамай келишга мажбур эдингизми?”,-бақирмас эдим лекин кўзимдан ёшлар оқарди. “Оила қарорлари, фақат қиз бола бўйин эгсин деб чиқарилмаган.Ўғил фарзанд ҳам ери келса оила нима деса шуни бажаришга мажбур. Юсуф сени доим сўраб билиб турди. Лекин сенга айта олмасдим. Чунки мени билганингда илмий ишингни ҳамма нарсангни ташлаб кетасан деб қўрқдим”,-деди жиддият билан. “Кетсам ҳозир ҳам кетаман. Бунга ким тўсқинлик қила олади? Энди чала қолмайдими ишим?”,-деб кўзларига қарадим. “Кета олмайсан чунки махсус хизматнинг ишида ишлайсан. Ёпиқ юритилган ишнинг ичидасан. Ҳатто гумонланувчи шахс билан биричи даражада мулоқотга киришган кишисан. Агар ишдан кетаман десанг, бу сени жавобгарликка тортишимизга олиб келади. Буни эса ҳеч биримиз истамаймиз” “Қанақа жавобгарлик?”,-деб ҳайратландим. “Махсус хизматнинг махфий юритаётган иши ҳақида хабардорсан. Ва у ишда ишлаган ҳамманинг бир маъсулияти бор дегани”,-деганида юзимдаги ифода ўзгарди. “Атайлаб мени бу ишга аралаштирдингиз шундайми?Ҳеч қаерга кета олмай деб. Балкида жиянингиз истади, сиз эса ипсиз мени мажбуриятлар занжирига боғлаб қўйдингиз. Сизни жуда ҳурмат қилар эдим. Отам ўрнида қўйгандим. Афсус мен учун энг катта пушаймонлик, сизнинг таклифингизга кўниш бўлди”,-деб томоғимга бир нарса тиқилди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
显示全部...
62👍 19🔥 8😢 7
照片不可用在 Telegram 中显示
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
显示全部...
👏 8 2
00:07
视频不可用在 Telegram 中显示
Қадрдоним, мехрибоним, бу гулларни сизга олиб келдим!
显示全部...
5.37 KB
照片不可用在 Telegram 中显示
❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг !
显示全部...
8
00:16
视频不可用在 Telegram 中显示
❄️🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙❄️ 🌙Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин!🤲  🌙Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...
显示全部...
2.75 MB
2