ch
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

前往频道在 Telegram

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
121 774
订阅者
-3024 小时
-847
-92830
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_ҳадиси Набий алайҳиссаломнинг Ражаб ойини кўрганда қилган амаллари Ражаб ойи ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ". Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган). Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». «Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 101😍 29🔥 12🕊 9🐳 7🥰 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#Уламолар Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари Мавлоно Муҳаммаджон ибн Рустам Ҳиндистоний 1892 йилда Қўқон яқинидаги Чорбоғ қишлоғида туғилганлар. У киши халқ орасида «Домла Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний» ва «Ҳожи домулло» номлари билан танилганлар. Ўн тўрт ёшларида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлар. Дастлаб Қўқондан Бухорога, Мозори Шарифга, сўнгра Ҳиндистонга сафар қилиб, у ерда узоқ йиллар оилаларидан йироқда таҳсил олганлар. 1942 йил урушга бориб Белорусияда жароҳатланиб қайтганлар. 1946 йили муфтий Эшон Бобохон ҳазратлари тавсияси билан Тожикистонда «Мавлоно Чархий» масжидида мутавалли, «Хожа Яъқуб» масжидида имом-хатиб бўлиб хизмат қилдилар. 1955-1956 йиллар Тожикистон Фанлар Академияси шарқшунослик институтида қўлёзмалар бўлимида фаолият юритиб, Ислом дини асослари, мантиқ, адабиёт фанларидан таълим берганлар. 1989 йилда Тожикистонда вафот этганлар. @islomuz
显示全部...
👍 148🔥 18😢 12🏆 3🐳 2 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Ражаб_Oйи Ражаб ойининг биринчи кунини қандай ўтказиш керак? Савол:  Ражаб ойининг биринчи кунини ухламасдан кутиб олса яхши бўладими? Ўша кеча нима амаллар билан, нималарни ўқиб ўтказсак яхши бўлади? Жавоб:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф — Ухламай кутиб олиш деган гап йўқ. Ибодат ва динни ўрганиш бўлса, яхши.  @islomuz
显示全部...
👍 204🕊 18🔥 13🏆 5🐳 4
照片不可用在 Telegram 中显示
#Уламолар Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг тенгдошлари Илм олиш ва илмий фаолият кўрсатиш давомида имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша даврнинг кўзга кўринган уламолари билан дўст-биродар, ҳамдарс ва шерик бўлганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтиш ҳам у зотнинг қадр-қимматлари қанчалик улуғ эканига далил бўлади, деган умиддамиз. Имом Абулҳасан Алий ибн Саид Рустуғфоний Бу зотнинг асли Самарқанд қишлоқларидан бири Рустуғфондан бўлиб, катта машойихлардан ва имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг яқин дўстларидан бўлганлар. У киши фиқҳ илми ва унинг усули бўйича катта олимлардан саналганлар. Имом Абулҳасан Алий ибн Саид Рустуғфоний раҳматуллоҳи алайҳи бир неча китоблар тасниф қилганлар. Жумладан, «Иршодул муҳтадий» ва «Завоид ва Фавоид» китоблари у зотнинг қаламларига мансубдир. 🔗 Тўлиқ ўқиш @islomuz
显示全部...
👍 73😢 10🎉 3🐳 3
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
😢 53👍 42🔥 7🕊 7💯 2🐳 1
Repost from Hilol Nashr
01:15
视频不可用在 Telegram 中显示
Бир уй тўла китоблар ичидан тополмаган нарсамни «Тафсири Ҳилол»дан топдим
«Тафсири Ҳилол» асарини 15% чегирма билан харид қилишингиз мумкин. 👉 Нархи: 760 000 сўм646 000 сўм 📥 Буюртма учун: @hilol_reception @hilolnashr
显示全部...
Bir_uy_kitobning_ichidan_topolmagan_narsamni_Tafsiri_hiloldan_to.mp45.04 MB
👍 90🔥 10😢 9🐳 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Пул аслида роҳат эмас Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسَعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِ «Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер», деб дуо қилганлар. Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти. Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, «Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато кил», дедилар. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 116💯 13🔥 9😢 7🕊 6🤩 1🐳 1
07:54
视频不可用在 Telegram 中显示
«Din nasihatdir» kitobi 18-son 📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Din nasihatdir» kitobi suxandon lafzida 🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan. 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
显示全部...
18-SON_1.mp446.23 MB
👍 67🔥 6🐳 3
Талаба Қуръонни 11 соатда хатм қилди «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юртининг учинчи босқич, 90-гуруҳ талабаси Муҳаммад Амин қори Олимжонов устозлари, қироат ва тажвид фани мутахассислари ҳузурида Қуръони Каримни 11 соат ичида тўлиқ ёддан ўқиб берди. Хатмонага Андижон вилояти Улуғнор тумани бош имом-хатиби Шоҳимардон домла Орипов, муассаса мудирлари Рустамжон домла Маҳмудов ва бошқа мударрислар ташриф буюриб, хатмона сўнггида Муҳаммад Амин қорини ҳамда қироат ва тажвид фани устозларини эсдалик совғалар билан тақдирладилар. 🕋 @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 272😍 62🔥 36👏 14😢 13 6🎉 5🕊 4🥰 3🐳 2
05:44
视频不可用在 Telegram 中显示
#Одоб Ота-онага оқ бўлиш
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» ثَلَاثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ! قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ - وَجَلَسَ وَكَانَ مُتَّكِئًا - أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ» مَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَيْتَهُ سَكَتَ. Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга кабираларнинг энг улкани хабарини берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб ётган эдилар, қадларини ростлаб ўтириб: «Ҳой! ёлғон сўздан огоҳ бўлинг!» дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, (қўрқиб кетганимдан) «сукут сақласайдилар», дедим».
Шарҳ: Мана бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ширк келтиришдек буюк, дунёдаги энг катта гуноҳдан кейинги иккинчи ўринда ота-онага оқ бўлишни айтяптилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz
显示全部...
7-bob tg.mp47.60 MB
👍 62😢 30🕊 3💯 2😍 1🐳 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Суннат_ва_замонавий_илм Қушлар нега сайрайди? Ҳар бир қушнинг ҳуштакка ўхшаш тарзда чиқарган навоси (нағмаси), ҳайвонлар орасидаги энг мураккаб (хилма-хилини ўз ичига олган) хабарлашув туридан бири бўлиб, унинг бундай расо яратилганини англаган киши ҳеч қачон ақли калталарни таҳқирлашда «қушмия» (ёки «товуқмия») иборасини ишлатмаган бўларди. Дастлаб қушларнинг сайрашини ўрганиш билан шуғулланувчилар уларнинг қайси овоз ва нағмаларни ишлатишини текшириб, бу овозларни синфларга бўлиб чиқишган, холос. 1920 йилдан эътиборан эса илм-фан дунёси уларнинг қандай овозлар чиқаришларидан ҳам кўра кўпроқ нега нағма қилиб, куйлагандек сайрашлари устида бош қотира бошлади. Бу сирларни кашф этиш йўлида энг кўп изланиш олиб борганлардан бири Корнел университетининг биология бўйича профессори Уилям Дилгердир (William Dilger). Ҳайвонлар ҳаракатининг энг қизиқарли томони улар орасидаги ўзаро хабарлашув бўлгани учун ҳам Дилгер уларни табиий ҳолатда текшириб кўрди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 65🐳 5🕊 4🔥 3👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Силаи_раҳм Ибратли учрашув ва сабр Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳиндистонда оталари билан кўришиб, уни ҳажга олиб бориб, қилган хизматларини ўз тилидан қисқача баён қилади. Шояд, барчамиз ибрат ва манфаат олсак. «Ажмир деган шаҳарга боруб, бир мадрасаи Усмонияга дохил бўлдим. Мени мадрасага қабул қилиб олдилар. Хулосаи калом шулки, саккиз йил шул мадрасада дарс этдим. Дарс урду тилида бўлар экан. Уни билгунча жуда қийналдим. Бу орада ўзимни мамлакатимдан бир ҳеч қандай хабар олмадим. Дадам бирла мозори шарифда кўришганим-ча, ўн беш йил бўлди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 72😢 13🔥 5🕊 3🎉 1🐳 1
Masjid odoblari Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar. 📹 Jonli efirni ko'rish #juma 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 48🐳 3🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Жума Салавот قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْثِرُوا الصَّلَاةَ عَلَيَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар», дедилар. Имом Байҳақий, Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى عَلَيَّ مِنْ أُمَّتِي كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ عَشْرُ سَيِّئَاتٍ». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан ким менга бир марта салавот айтса, унга ўнта яхшилик ёзилиб, ундан ўнта ёмонлик ўчирилади», дедилар. Имом Насоий, Баззор, Табароний ва бошқалар ривояти. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 109🕊 12🥰 5🔥 3🐳 2😢 1🤩 1
21. Baqara surasi (177-182-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 52😍 10🤩 4🏆 2
Repost from Hilol Nashr
🎉 Янгилик! «Hilol» журналининг 4 (73)-сони нашр қилинди
Журналнинг ҳар сонида: Аллоҳ таолонинг гўзал 99 исмидан бирига ёзилган шарҳ (Шарҳлар Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» китобидан олинмоқда. Таржимон Анвар Аҳмад); Эркин Малик томонидан болажонлар учун ёзилган қизиқарли эртаклар; Муштарийлар томонидан тайёрланган, ақлни чархловчи бошқотирма (кроссворд); Шоир ва шоиралар томонидан ёзилган шеърлар; Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг ҳикматларига шайх ҳазратларининг шарҳлари; «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувларидан ёзиб олинган энг сара нукталар; Мирзо Кенжабек томонидан «Маснавийи маънавий» асаридаги байтларга ёзилган шарҳлар ва бошқа қизиқарли маълумот ва мақолалар билан танишишингиз мумкин.
❓ Сиз ҳам журналда мақола ёки шеърингиз эълон қилинишини истайсизми? Ундай бўлса, ўз маълумотларингизни @jurnalhilol га юборинг. Муҳаррирлар томонидан танлаб олинган асарлар журнал саҳифаларида чоп этилади.
🟢 Журнални «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊 👉 Нархи: 10 000 сўм 📍 Манзилларимиз ☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception
Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати бор. Ўзингизга маъқул келган хизмат турига обуна бўлиб, ҳар ойдаги янги нашрига уйингиздан чиқмай эга бўлишингиз мумкин. 😊
👉 Обуна хизмати билан танишинг @hilolnashr
显示全部...
👍 67😍 6🔥 3🤩 2🕊 2🎉 1🐳 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Жамият Ризқнинг қадри Мен Ҳазратим Доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳдан Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман. Бир куни Ҳазрат касал бўлиб қолдилар. Шу аснода бир киши у зотга сут келтирди. Ҳазрат сутни ичдилар ва озгинаси ортиб қолди. Ортиб қолган сутни бош тарафларига қўйдилар. Шу орада Ҳазрат ухлаб қолдилар. Уйғонганларида ёнларида турган бир кишидан: «Биродар, озгина сут ортиб қолган эди. У қаерга кетди?» деб сўрадилар. У киши: «Ташлаб юбордим. Бор-йўғи бир қултум экан, холос», деди. Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ хафа бўлдилар ва шундай дедилар: «Сен Аллоҳ таолонинг неъматини ташлаб юбордингми? Жуда ёмон иш қилибсан. Агар мен у сутни ича олмаган бўлсам, у ҳолда сен ўзинг ичиб қўйгин ёки бошқа бировга бергин, ҳеч бўлмаса, мушук ёки тўтига ичириш керак эди. Ўша бир қултум сут Аллоҳ таолонинг бирор махлуқи эҳтиёжига ярарди. Сен эса, уни ташлаб юбординг?!». 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 69🔥 22😢 17🥰 2🕊 2🐳 2🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мўминларга_эслатма Сиз ўзингиздан сўраласиз Абдуллоҳ ибн Абду Наҳм Музаний исломга киришни ниҳоятда истар эди. Аммо қавми уни мусулмон бўлишдан тўсиб турарди. Бу йўлда қаттиқ турганини билгач, қавми унинг бижодидан бошқа барча нарсасини тортиб олди. Бу билан уни ўзларида олиб қолишмоқчи эди. Аммо уларнинг бу иши Абдуллоҳни азму қароридан қайтара олмади. У қабиладошларини ғафлатда қолдириб, биргина кийимда Мадина сари йўлга чиқди. Мадинага яқинлашганда бижодини икки бўлак қилиб, эҳром сингари ўраб олди. Етиб келгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди ва мусулмон бўлганини эълон қилди. Ана шу кундан бошлаб Абдуллоҳ «Зулбижодайн» (икки бижод соҳиби) дея лақаб олди! (Бижод - йўл-йўл кийим). 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 72😢 13🕊 8😍 8🐳 2 1🔥 1🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Аллоҳдан Унинг фазлини сўраш عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَلُوا اللهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحِبُّ أَنْ يُسْأَلَ، وَأَفْضَلُ الْعِبَادَةِ انْتِظَارُ الْفَرَجِ. رَوَى هَذِهِ الثَّمَانِيَةَ التِّرْمِذِيُّ. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш кўрадир. Энг афзал ибодат кушойишни кутишдир», дедилар». Ушбу саккизтани Термизий ривоят қилган. Банда ўз Роббининг фазли кенглигини доимо эсда тутган ҳолда У Зотнинг фазлидан сўраб туриши керак. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зот, уларга сўраган нарсаларини беришни яхши кўради. Кушойишни кутиш дегани ўзига етган бало-офат ва хафаликка сабаб бўладиган нарсанинг кетишини кутиш деганидир. Бу ишнинг афзал ибодат экани сабрнинг Аллоҳнинг қазосига тамоман таслим бўлишдан иборатлигидандир. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 103💯 13😢 10🔥 4😍 3🕊 2🐳 2🤩 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Қор ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси Маъноси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла. (Имом Бухорий ривояти). 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 164😍 28🕊 16🔥 8👏 5😢 5🥰 3🐳 2💯 2🎉 1