ch
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

前往频道在 Telegram

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
121 774
订阅者
-6224 小时
-2467
-97630
帖子存档
01:06
视频不可用在 Telegram 中显示
Vetnamda masjid va Qur’on maktabi ochildi #yangiliklar 🕋 @islomuz
显示全部...
Vetnamda masjid~1.mp49.70 MB
👍 151🤩 20🔥 12😍 12👏 3🎉 2🐳 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мўминларга_эслатма Зикрнинг фойда ва самаралари 1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди. 2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади. 3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади. 4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади. 5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради. 6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади. 7. Зикр ризқни жалб қилади. 8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади. 9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради. 10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 131🕊 18🥰 10🔥 7💯 5😢 4🐳 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзига хосдир Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ кирганда «Субҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳуун»ни то «ва казалика тухражун»гача айтса, ўша куни ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади. Ким уларни кеч кирганда айтса, ўша кечаси ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади», дедилар». Абу Довуд ривояти. Бу ривоятда ўқиб юриш тавсия қилинаётган нарса «Рум» сурасидаги уч оят – 17, 18 ва 19-оятлардир. Уларни ёдлаб, ўқиб юришга одатланган одамларга кўп нарса ваъда қилинмоқда. Жумладан, ўша кун ёки тундаги ўтказиб юборган яхшиликларнинг савобига эришади. Мазкур уч оятнинг маънолари ва тафсири билан танишиб қўяйлик. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 88🕊 15🔥 10😢 6🥰 2🤩 2
☺️☺️☺️☺️☺️ Muzaffar Sattiyev Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 91-soni Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi. Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz. 📹 https://youtu.be/cCEfo_9I3Vw?si=ozPTE7I7nM3E4DT5 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 71😍 5🎉 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Нуқтаи_назар Ғафлатда қолманглар «Ажалларингиз келмасдан туриб, яхшилик қилиб қолинглар. У сизга эртами-кечми, албатта, келади. Огоҳ бўлинглар! Дунё алдовга ўралгандир. Дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўзингиздан олдин ўтганлардан ибрат олинглар. Жиддий бўлинглар. Ғафлатда қолманглар. Чунки сиздан ғафлатда қолинмас. Қани дунёга қул бўлганлар!? Дунёнинг ортидан юрган, уни обод қилган ва ундан узоқ вақт ҳузурланганлар қани!? У уларни ютиб юбормадими!? Аллоҳ дунёни қаерга отса, сиз ҳам ўша ерга отинг!» Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 137😢 37🕊 8🔥 5 2🤩 2
16. Baqara surasi (131-141-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 58😍 4🤩 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 79🕊 11🔥 10😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Одоб Ота-онага юмшоқ гапириш عَنْ طَيْسَلَةَ بْنِ مَيَّاسٍ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّجْدَاتِ، فَأَصَبْتُ ذُنُوبًا لَا أَرَاهَا إِلَّا مِنَ الْكَبَائِرِ، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لِابْنِ عُمَرَ، قَالَ: مَا هِيَ؟ قُلْتُ: كَذَا وَكَذَا. قَالَ: لَيْسَتْ هَذِهِ مِنَ الْكَبَائِرِ، هُنَّ تِسْعٌ: الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَقَتْلُ نَسَمَةٍ، وَالْفِرَارُ مِنَ الزَّحْفِ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَةِ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ، وَإِلْحَادٌ فِي الْمَسْجِدِ، وَالَّذِي يَسْتَسْخِرُ، وَبُكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ. قَالَ لِي ابْنُ عُمَرَ: أَتَفْرُقُ مِنَ النَّارِ وَتُحِبُّ أَنْ تَدْخُلَ الْجَنَّةَ؟ قُلْتُ: إِيْ وَاللهِ. قَالَ: أَحَيٌّ وَالِدُكَ؟ قُلْتُ: عِنْدِي أُمِّي. قَالَ: فَوَاللهِ لَوْ أَلَنْتَ لَهَا الْكَلَامَ، وَأَطَعَمْتَهَا الطَّعَامَ، لَتَدْخُلَنَّ الْجَنَّةَ مَا اجْتَنَبْتَ الْكَبَائِرَ. Тойсала Ибн Майёсдан ривоят қилинади: «Нажданинг одамлари билан бирга эдим. Ўшанда бир қанча гуноҳлар қилдим. Ўзимча мазкур гуноҳларни гуноҳи кабиралардан деб билардим. Шуни Ибн Умарга айтдим. «Улар нималар?» деди у. «Бундай, бундай», дедим. «Бу нарсалар гуноҳи кабира эмас. Улар (кабиралар) тўққизта: Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, жанг пайтида душмандан қочиш, покиза аёлни зинода айблаш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, масжидда диндан чиқиш, одамларни масхара қилиш, боласи оқ бўлган ота-онанинг бундан йиғлаши, – деб туриб, Ибн Умар менга: – Сен дўзахдан қўрқасанми, жаннатга киришни хоҳлайсанми?» деди. «Аллоҳга қасамки, шундай», дедим. «Ота-онанг тирикми?» деди. «Онам бор», дедим. «Аллоҳга қасамки, агар онангга юмшоқсўз бўлсанг ва унга таом берсанг ҳамда гуноҳи кабираларни қилмаган бўлсанг, албатта жаннатга кирасан», деди». 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 99🔥 20😢 17🕊 10🥰 3 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Бирор иш оғир келганида айтиладиган дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар иккаласида яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор мусибат етса, агар ундоқ қилганимда, бундоқ бўларди, деб айтма. Лекин, Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади, дегин. Чунки «агар» калимаси шайтон амалини очади», дедилар». Имом Муслим ривояти. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 139🕊 11😍 11🔥 9😢 5 3🐳 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Саҳобалар_ҳаёти Усмон розияллоҳу анҳуга байъат Амр ибн Маймун розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умарни мусибатга учрашидан бир неча кун олдин Мадинада кўрдим. У Ҳузайфа ва Усмон ибн Ҳунайфни олдиларида тўхтаб: «Икковингиз нима қилдингиз? Ерга унинг тоқати етмайдиган нарсани юклаб қўймадингизми тағин?» деди. «Биз унга тоқати етадиган нарсани юкладик. Кўп ортиқлиги йўқ», дейишди. «Яхшилаб назар солинглар, яна ерга у тоқат қила олмайдиган нарсани юклаб қўйманглар», деди. «Йўқ», дейишди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 78😢 19🔥 4👏 4🕊 4
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
Sharh: Ushbu hadisdan salom berish namozning ‎mashru’ amallaridan biri ekanligi ‎anglanmoqda. ‎ Hanafiy mazhabida salom namozdagi vojib ‎amallardan hisoblanadi.‎
#Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 79🔥 6🕊 5 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мўминларга_эслатма Тижоратчининг ажойиб зиёни Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб: «Ҳазрат! Нима ҳам дей, бирор дуо қилинг. Жуда катта зиён кўрдим», деди. Падари бузрукворим буни эшитиб, қаттиқ ғамгин бўлдилар, у кишини, бу бечора қандай мусибатга гирифтор бўлди экан, деган ўй босди. Кейин «Қандай зиён бўлди?» деб сўрадилар. У: «Ҳазрат! Миллионлаб зиён бўлди», деди. Падари бузрукворим: «Батафсилроқ айтинг, қанақа зиён у? Қай тарзда бўлди?» деб сўрадилар. Шунда у одам зиёнини батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, бир савдодан миллионлаб фойда бўлиши керак экан, ўша бўлмай қолибди. Лекин, шунга қарамасдан, олдиндан бўлиб келаётган юз минглаб фойдалар давом этяпти экан. Фақат кутилган фойда келмай қолган. Савдогар шу фойданинг келмай қолганини жуда катта зиён бўлди, деб айтяпти. Падари бузрукворим айтадилар: «Бу одам фойда бўлмай қолганини зиён деб биляпти. Яъни, бўлиши керак бўлган фойда бўлмай қолиб, жуда катта зиён бўлди, демоқчи. Аммо бу тужжор кошки шу нарсани дин ҳақида ҳам ўйласа эди. Агар шундай қилганида, дини ва охиратига жуда катта фойда бўларди ва у ҳаммамиздан ўтиб кетган бўларди. Аслида, ана шу нарсани ўйламагани унга катта зиён бўлди. Ҳақиқатда буни жуда катта зиён деса бўлади». 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 78😢 26🕊 5 1😱 1😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Мўминун сурасининг фазилати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, бу киши: «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача» ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар. Ибн Сунний ривояти. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 115😢 22🕊 12😍 3
☺️☺️☺️☺️☺️ Muzaffar Sattiyev Abdulatif o'g'li Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 91-soni Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi. Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz. 📹 https://www.youtube.com/watch?v=RWngiz1cG3A 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 16
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мерос Завул-арҳомларнинг синфлари Ушбу мазҳаб соҳиблари завул-арҳомларни тўртта синфга бўлишади ва ҳар бир синф учун фарълар ва ҳолатларни тақдим қилишади. Ушбу синфлардан ҳар бирининг меросининг кайфиятини баён қилишади. Биз ҳам баъзи тафсилотлар ва татбиқий мисоллар билан зикр қиламиз. Тўрт синф қуйидагилардир: 1. Марҳумга нисбат бериладиган кишилар; 2. Марҳум уларга нисбат бериладиган кишилар; 3. Марҳумнинг ота-онасига нисбат бериладиган кишилар; 4. Марҳумнинг икки бобо ёки икки момосига нисбат бериладиган кишилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 52🕊 6 1
02:51
视频不可用在 Telegram 中显示
Muzaffar Sattiyev Abdulatif o'g'li «Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 91-soni "Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvini bugun soat 20:00da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling! 🕋 @islomuz
显示全部...
Muzaffar Sattiyev Grand Ta'lim Instagram_1.mp420.75 MB
👍 73🔥 8😢 4🤩 3💯 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan "Ummul Qur`on" - Fotiha surasi. Ushbu hadisning sharhi #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 92🔥 9🕊 3🐳 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Аллоҳ кифоя бўлсин وَقَالَ أَبُو الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ : مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَى: حَسْبِيَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، كَفَاهُ اللهُ مَا أَهَمَّهُ صَادِقًا كَانَ بِهَا أَوْ كَاذِبًا. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳу, лаа илааҳа иллаа ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм»ни айтса, Аллоҳ унга ғам етказадиган нарсадан кифоя бўлур, унда содиқ бўлса ҳам, козиб (ёлғончи) бўлса ҳам», дедилар». Дуонинг маъноси: «Аллоҳ кифоячим бўлсин. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир». Буни ёдлаб олиб, доимо тонг чоғида ўқиб юрмоқ лозим. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 143🥰 14🕊 11 8😢 4🐳 2😱 1
15. Baqara surasi (124-130-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 52🔥 11🕊 5🐳 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#Суннат_ва_замонавий_илм Буюк набавий кўрсатма Айрим кишилар оғзидан нохуш ҳид келиб туришидан шикоят қилишади. Мутахассислар оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, тишларнинг чириши, яхши ўрнатилмаган протезлар, милкдан ажралма чиқиши, овқат қолдиқларининг тиш ораларида қолиб кетиши ҳамда тозаликка эътиборсизлик кабилар бундай нохушликларга сабаб бўлишини таъкидлашади. Шифокорлар оғиздан ёмон ҳид келишининг юқоридаги сабаблари қаторида яна бир асосий сабабни аниқладилар. Улар: «Оғиздан ёмон ҳид келишига тил юзасидаги қолдиқлар энг кўп сабаб бўлади», дейишди. Бу қолдиқлар бактериялардан иборат бўлиб, овқат қолдиқларини парчаловчи хусусиятга эга. Ана шу парчалаш жараёнида оғиздан ёмон ҳид келади. Тиш шифокорлари: «Бу муаммонинг ечими оғизда қолган овқат қолдиқларидан халос бўлишдир», дейишади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 79🔥 10🕊 5 1