davletovuz
前往频道在 Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
显示更多2025 年数字统计

79 283
订阅者
无数据24 小时
+627 天
-11930 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Market Yandex Go’да энди «Корзинка» бор
Ҳамкорлик ҳар икки томон — тармоқ ва харидорлар учун янги имкониятлар очади. Маркетплейсда озиқ-овқат, кимёвий тозалаш, гигиена воситалари бор ва яқин орада энг зарур маҳсулотлар — шакар, ун, ёғ, йогурт, макарон маҳсулотлари ҳам қўшилади. Барча буюртмалар бир чек орқали расмийлаштирилади, курьер орқали тўғридан-тўғри етказиб бериш ёки яқиндаги ПВЗ (пункт олиш)дан олиб кетиш имконияти мавжуд.
Бизнес нуқтаи назаридан, Market Yandex Go билан ҳамкорлик маҳаллий ритейлга ўз соҳасини кенгайтириш ва логистикаси ҳали қамраб олмаган ҳудудларга маҳсулот етказиб бериш имконини беради. Фойдаланувчилар учун эса бу ўзига таниш маҳсулотларни бутун мамлакат бўйлаб қулай ва тез харид имкони.
«Корзинка Бизнес» лойиҳа менежери Шерзод Ҳошимов шундай деди:
«Маркетплейс билан ҳамкорлик қилиш бизга янги бозорларга чиқиш ва онлайн савдо каналларини синовдан ўтказиш имкониятини беради, бу эса севимли маҳсулотларимизни Ўзбекистон аҳолиси учун янада осон ва тез олиш имконини яратишга ёрдам беради».
02:43
视频不可用在 Telegram 中显示
Пойтахтимизнинг “кўринмас” ҳокими Шавкат Умурзаков жаноби олийларининг айтишича, Тошкент йўллари аслида 400 минг автомобилга мўлжалланган бўлса-да, ҳозирда 1 миллиондан ортиқ машина ҳаракатланмоқда.
Шаҳар йўл инфратузилмасини тўғридан-тўғри 6 та идора бошқаради, яна 6 та идора таъсир кўрсатади (масалан, коммунал хизматлар).
Хориж тажрибасига асосланган ягона йўл ҳаракатини бошқариш маркази ташкил этилмоқда. У пойтахт йўлларининг мастер-режасини ишлаб чиқиб, жамоат транспорти, микромобиллик ҳамда енгил ва юк машиналарининг ҳаракатини ягона тизимда бошқаради.
Йўловчиларга манзилга энг тез етиб бориш йўлини кўрсатувчи мобиль илова ишлаб чиқилади. Ҳокимнинг айтишича, марказ фаолияти йўлга қўйилгандан кейин тирбандлик 30–40 фоизга, автомобилларнинг экологик таъсири эса 15 фоизгача камаяди.
IMG_0935.MOV14.07 MB
01:09
视频不可用在 Telegram 中显示
Икки кун олдин Гулистон шаҳридaги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар одам жароҳат олган эди.
Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи доирасида шифохонага келиб, улардан хабар oldи, яқинлари билан суҳбатлашди.
IMG_0931.MP46.04 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Яшаётган жойингизда икки қаватли автотураргоҳ бўлса, нима дейсиз?
Хон Сарой компаниясининг Муҳаббат шаҳри лойиҳасидан 2 хонали хонадонлар учун
Бошланғич тўлов 78 млн сўмдан
Ойлик тўлов 6.5 млн сўмдан бошлаб харид қилинг.
Лойиҳа ҳудудида:
Икки қаватли автотураргоҳ
Хусусий боғча
Эко ҳудуд
Спорт майдончаси
24/7 камералар режалаштирилган
📌 Лойиҳа Янги Ўзбекистон ҳудуди яқинида жойлашган
Батафсил маълумот олиш учун
71 2007400 | Telegram | Реклама
照片不可用在 Telegram 中显示
Ҳозирги вақтда 2027 йилги Diversity Visa (Green Card) дастурида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни ҳали бошланмаган. DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш муддатлари ва жорий йилда ариза топшириш тартибидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар аниқ бўлиши билан Давлат департаменти томонидан эълон қилинади — АҚШ элчихонаси
Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюради ва халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Бугун ёмғир ёғиши кутилмоқда
Бугун мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона водийси вилоятларида ҳаво асосан қуруқ бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида ёмғир эҳтимоли бор, иккинчи ярмида ҳам вақти-вақти билан ёмғир кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёки қор кўринишидаги ёғинлар кузатилиб, туман тушиши мумкин.
Масъулиятсизликка йўл қўйган Шаҳрихон тумани ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида "ҲАЙФСАН" берилди — Андижон вилояти ҳокимлиги
01:11
视频不可用在 Telegram 中显示
"Экологик масалалар бўйича халқ жуда норози. Мен ҳам норозиман — мен ҳам шу ерда яшайман, мени ҳам кичик болам бор". — Саида Мирзиёева.
IMG_0979.MP46.33 MB
00:34
视频不可用在 Telegram 中显示
Тандирга қарши уруш очилибди
Андижонда ҳавони сомса тандирлари ифлослантиряпти экан.
IMG_0912.MOV2.95 MB
Тошкентда тирбандликнинг олдини олиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади
Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази фаолияти йўлга қўйилади.
Марказ транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш, интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ҳамда бошқариш, транспорт мастер-режаси ва каркасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби вазифалар билан шуғулланади.
Қайд этилишича, марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, GPS воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади.
Тизимнинг жорий қилиниши натижасида йўлларда транспорт ҳаракатининг ўртача вақти ва фавқулодда хизматларнинг ЙТҲ жойига етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўллардаги тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари камайиши кутилмоқда.
01:05
视频不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон ёшлари халқаро технология танловларида пешқадам
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларнинг келажакка оид қарашлари сезиларли ўзгарди. Илгари спорт ёки бизнес соҳаси кўпроқ қизиқиш уйғотган бўлса, бугун муҳандис бўлишни истаган, янги технологиялар яратишни мақсад қилаётган ёшлар сони ортмоқда.
Бу ўзгаришлар амалий натижаларда ҳам акс этмоқда. МДҲнинг “100 ғоя – МДҲ ёшлари” танловида ўзбек талабасининг ғолиб бўлиши, “Huawei ICT Global” дастурида яна бир ватандошимизнинг биринчи учликдан жой олиши бу соҳадаги ўсиш ва натижанинг амалдаги кўринишидир.
Ёшларимизнинг дрон технологиялари, робототехника каби соҳаларда ҳам фаолллиги қувонарли ҳолат. Улар Drоnesоccer ва First Global чемпионатларида иштирок этиб, Ўзбекистон муҳандислик таълими ва техник салоҳиятининг халқаро майдонда танилишига ҳисса қўшмоқда.
IMG_9164.MP423.58 MB
01:00
视频不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда “Асал байрами” кўргазма-ярмаркаси бошланди
“Анҳор” боғида 2–11 декабрь кунлари ўтказилаётган анъанавий “Асал байрами”да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 400 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва 1500 га яқин экспертлар иштирок этяпти.
Ярмаркада, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда таклиф этиляпти. Бу кўргазмага келиб, арзон нархларда сифатли маҳсулотларни олиб кетиш мумкин.
Реклама
IMG_4469.MP45.02 MB
01:33
视频不可用在 Telegram 中显示
Мактаб, боғчалар қуришни молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
2026 йилдан академик лицейларни сақлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар объектларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва мукаммал таъмирлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.
Республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига 2026 йилда 19,7 трлн сўм (шундан, акциз солиғи тушумлари ҳисобидан 3,6 трлн сўм) тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ўтказиб берилиши прогноз қилинган.
IMG_0905.MOV7.93 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Корзинка Янги йилга тайёрланмоқда
Декабр – харидлар кўпаядиган, тайёргарликлар авж оладиган ой. Корзинка эса мижозлар харажатларини енгиллаштириш мақсадида бир қатор фойдали таклифлар тайёрлади.
Кутилганидек, Янги йил муносабати билан чегирмалар, акциялар ва қулай нархлар жамланган махсус каталог ҳам тақдим этилди. Унда байрам дастурхонидан тортиб кундалик эҳтиёжларгача мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти жой олган.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдамга соат 11:13 да мурожаат келиб тушган.
Бригадалар 11:25 да ҳодиса жойига етиб бориб, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатди. Ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва жароҳатлар олган: 26 нафари шифохонага ётқизилган, 3 нафари амбулатор ёрдамдан сўнг уйига жавоб берилган.
Ўта оғир ҳолда келтирилган 3 нафар бемор вафот этди. Ҳозир бир бемор сунъий нафас аппаратида, яна 5 нафар беморнинг аҳволи «стабил оғир» ҳолатда. Икки нафар ҳомиладор бемор Ихтисослаштирилган она ва бола маркази вилоят филиалига ўтказилган ва уларнинг аҳволи қониқарли. Қолган беморларга ҳам тегишли стандартлар асосида барча зарур дори-дармонлар билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни тўлиқ назоратга олган.
05:45
视频不可用在 Telegram 中显示
Узоқ йиллар бюджетни профицит билан бажарганимиз зўр дегани эмас эди — Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги ҳақида:
➖ Бюджет тақчиллигининг номинал ошиб бориши реал ҳисобларни кўрсатмайди. 2023 йилда тақчиллик ЯИМга нисбатан 5% бўлган, 2026 йилда 59 трлн сўмлик бюджет тақчиллиги 3%ни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
➖ Тақчиллик доим бўлиши керакми? Биз кўп йиллар бюджетни профицит билан бажарганмиз. У зўрмиди? Соҳада узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган одам сифатида “йўқ”, деб жавоб беришга мажбурман. Чунки ўша пайтлар бюджет профицит билан бажарилмаганининг сабаби шуки, ўша бюджет тақчиллигини молиялаштиришга бизга ҳеч ким кредит бермаган.
➖ Буни расмий айтишим мумкин. Ҳеч ким қарз бермаган. Чунки ислоҳотлар йўқ эди, сўм эркин конвертация қилинмас эди, солиқ сиёсати мураккаб эди. Умуман, охирги 8 йилда нималар қилинган бўлса, ўша нарсалар йўқ эди. Шунинг учун ҳам ҳеч ким бизга бюджет тақчиллигини молиялаштиришга кредит бермас эди.
➖ Тақчилликнинг катта бўлиши яхши эмас, бизнинг фикримизча. ХВЖ ҳам шу фикрда. 3%лик тақчиллик назарияда ҳам, мамлакатлар амалиётида ҳам оптималлиги тасдиқланган. Бу давлат қарзининг мўътадил ошишини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳукуматнинг дефолт, банкрот бўлишига йўл қўймайди.
➖ Бюджет тақчиллиги қачон ўз вазифасини бажарган бўлади? Қачонки ўша мамлакатда иқтисодий ўсиш бўлаётган бўлса. Тақчиллик дегани қўшимча пул олиб, иқтисодиётни рағбатлантириш дегани. Фискал рағбатлантириш. Агар биз қарз олсак-да, уни иқтисодиётга чиқарсак ва иқтисодиёт ўсмаса — бу нотўғри. Худога шукр, биз ҳар йили юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришяпмиз, бу йил 7%дан кам бўлмайди деяпмиз, лекин ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 7,3% бўлади, деб айтаяпти.
IMG_0899.MOV30.07 MB
"Миллат саломатлиги иккинчи даражали масала бўлиши мумкин эмас" - Саида Мирзиёева экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди
Президент топшириғига кўра, барча кучлар муаммони тезкор бартараф этишга йўналтирилди. Шу мақсадда тузилган Махсус комиссия ҳар кеча рейдлар ўтказиб, экологик қонунбузарликларни аниқламоқда.
Саида Мирзиёева ҳам комиссия ишларига ҳамроҳлик қилиб, муаммони жойида ўрганди. Қибрай туманидаги иссиқхоналардан бирида кунига 150 килограммга яқин кўмир ёқилаётгани аниқланди, бу эса ҳавонинг ифлосланишига сезиларли даражада таъсир қилаётгани қайд этилди. Мирзиёева таъкидлаганидек, экологияга етказилган зарарни ҳеч қандай даромад билан оқлаб бўлмайди.
Шу билан бирга, Саида Мирзиёева тадбиркорларнинг фаолиятини қонуний ва хавфсиз юритиши учун ёрдам кўрсатиш муҳимлиги билдирилди. Экология қўмитасига бир кун ичида ушбу иссиқхонага замонавий филтр ўрнатиш, шунингдек, тадбиркорлар учун семинар-тренинг ва филтрлар кўргазмасини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Йиғилишда Саида Мирзиёева комиссиянинг дастлабки натижаларини муҳокама қилиб, қабул қилинаётган қарорлар тизимли бўлиши ва келажакда бундай экологик таҳдидларнинг олдини олиши зарурлигини таъкидлади. Масъулларга аниқ муддатларда самарали натижа кўрсатиш вазифаси юклатилди.
«Миллат саломатлиги иккинчи даражали масала бўлиши мумкин эмас — тоза ҳаво, сув ва соғлом экологик муҳит учун кураш олдимизда турган энг асосий вазифалардан биридир», — деди Саида Мирзиёева.
IMG_0941.MP412.59 MB
00:14
视频不可用在 Telegram 中显示
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги бозорлардан бирида газбаллон портлаши оқибатида 3 киши касалхонада ҳалок бўлган. Бу ҳақда Kun.uz'га Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди. Айни пайтда нашр манбалари қурбонлар сони 5 нафарлигини айтмоқда.
Эслатма: Видео оғир.
IMG_0897.MP41.20 MB
01:44
视频不可用在 Telegram 中显示
Қўшилган қиймат солиғидан тушган тушумларнинг Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига 5 фоизи, қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига эса 20 фоизи йўналтирилади (Президент қарори билан тасдиқланадиган рўйхатдаги йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно). Шунингдек, маҳаллий бюджетларга ажратилган ушбу маблағларнинг камида 50 фоизи туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилиши шарт.
Ҳукуматнинг умид қилишича, ушбу механизм ҳудудлардаги масъулларда тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСга ўтишидан манфаатдорлигини оширади.
IMG_0895.MOV8.91 MB
