ch
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

前往频道在 Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
333 097
订阅者
+48824 小时
-4017
+1 19730

数据加载中...

标签云
无数据
有任何问题?请刷新页面或联系我们的客服
进出提及
---
---
---
---
---
---
吸引订阅者
十二月 '25
十二月 '25
+38 008
在22个频道中
十一月 '25
+26 322
在34个频道中
Get PRO
十月 '25
+18 662
在25个频道中
Get PRO
九月 '25
+44 087
在33个频道中
Get PRO
八月 '25
+50 111
在27个频道中
Get PRO
七月 '25
+37 789
在16个频道中
Get PRO
六月 '25
+45 123
在22个频道中
Get PRO
五月 '25
+40 903
在35个频道中
Get PRO
四月 '25
+42 037
在50个频道中
Get PRO
三月 '25
+48 698
在33个频道中
Get PRO
二月 '25
+477
在57个频道中
Get PRO
一月 '25
+64 647
在34个频道中
Get PRO
十二月 '24
+93 708
在64个频道中
Get PRO
十一月 '24
+75 104
在42个频道中
Get PRO
十月 '24
+107 801
在37个频道中
Get PRO
九月 '24
+73 763
在40个频道中
Get PRO
八月 '24
+73 367
在41个频道中
Get PRO
七月 '24
+59 482
在86个频道中
Get PRO
六月 '24
+10 266
在32个频道中
Get PRO
五月 '24
+2 695
在66个频道中
Get PRO
四月 '24
+962
在50个频道中
Get PRO
三月 '24
+335
在63个频道中
Get PRO
二月 '24
+663
在57个频道中
Get PRO
一月 '24
+1 980
在52个频道中
Get PRO
十二月 '23
+5 270
在62个频道中
Get PRO
十一月 '23
+10 326
在77个频道中
Get PRO
十月 '23
+14 728
在70个频道中
Get PRO
九月 '23
+27 860
在80个频道中
Get PRO
八月 '23
+678
在133个频道中
Get PRO
七月 '23
+5 982
在63个频道中
Get PRO
六月 '23
+58
在56个频道中
Get PRO
五月 '23
+5 057
在65个频道中
Get PRO
四月 '23
+2 584
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+2 324
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+362
在0个频道中
Get PRO
一月 '230
在0个频道中
Get PRO
十二月 '220
在0个频道中
Get PRO
十一月 '220
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+411
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+4 186
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+1 381
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+1 380
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+11 462
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+1 953
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+571
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+11 307
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+1 353
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+285 024
在0个频道中
日期
订阅者增长
提及
频道
27 十二月0
26 十二月+820
25 十二月+502
24 十二月+2 869
23 十二月+5
22 十二月+8 134
21 十二月+5 186
20 十二月0
19 十二月+2 929
18 十二月+602
17 十二月0
16 十二月+127
15 十二月+315
14 十二月+2 932
13 十二月+1 726
12 十二月+154
11 十二月+1 012
10 十二月+15
09 十二月+70
08 十二月+2 929
07 十二月0
06 十二月0
05 十二月+4 404
04 十二月+299
03 十二月+138
02 十二月+22
01 十二月+2 818
频道帖子
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Давлат харидларида назорат” саҳифаси жорий этилади
📋 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан: 🔸 давлат буюртмачиларининг харид режалари эълон қилингандан кейин ушбу маълумотлар автоматик равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга электрон хабарнома тарзида юборилади; 🔸 бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдоларини ўтказиш йўлга қўйилади. 🔸 бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционда 1 та тадбиркор иштирок этган тақдирда, аукцион ўтказилган деб ҳисобланади. ❇️ 2026 йил 1 июлдан қуйидагилар жорий этилади: ➖ давлат харидларига оид таклифларни давлат харидлари электрон тизими орқали фақат электрон шаклда баҳолаш; ➖ давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилувчи шахсларга ишончномаларни давлат харидлари электрон тизими орқали электрон кўринишда расмийлаштириш. 🗓 Қуйидаги механизмларни назарда тутувчи “Давлат харидларида назорат” саҳифаси жорий этилади: ▫️ давлат харидлари соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар вужудга келиши мумкин бўлган хавфларнинг ягона таснифини шакллантириш; ▫️ хавф-хатарларни тоифаларга ажратиш, шунингдек, уларни автоматик аниқлаш ва хабардор қилиш; ▫️ давлат буюртмачиларини содир этган ҳуқуқбузарликларига кўра тоифаларга ажратиш; ▫️ давлат харидларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи “Харидларда KPI” рақамли рейтингини жорий қилиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

10 363510

2
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Давлат харидлари тизимида рақобат ва шаффофлик таъминланади “Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–259-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди. 🈯️ Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида ҳисоблаб берувчи электрон модуль ишга туширилади. 🗒 2026 йил 1 январдан давлат харидларида рақобатли усул орқали айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг “таклиф сўрови” янги тартиб-таомили жорий этилади. 📑 2026 йил 1 январдан: 🔹 Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати бекор қилиниб, мазкур рўйхат бўйича давлат харидлари рақобатли усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади; 🔹 “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат хариди ижрочисининг номи аниқ кўрсатилади; 🔹 давлат харидларида электрон дўконга оферталарни жойлаштириш муддати 15 кундан 60 кунгача узайтирилади ҳамда товарларни етказиб бериш муддати камида 5 кун этиб белгиланади; 🔹 Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида харид ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатлари уларнинг қиймати ва мураккаблигидан келиб чиқиб қисқартирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
10 456
3
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари кенгайтирилади 📋 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари маблағларининг бўш турган қисмини аукцион орқали тижорат банкларида депозитга қўйиш ҳисобига қўшимча даромад топишга рухсат берилади. ⛔️ 2026 йил 1 январдан туман (шаҳар)лар бюджетлари харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди. 🏛 2026 йил 1 январдан туман (шаҳар)лар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари бошлиғи ҳисобланади. ✅ 2026 йил 1 апрелдан шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудларга улар томонидан етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экилиши чоралари кўрилади. ❇️ Бунда мазкур тартиб 2027 йилдан республиканинг барча ҳудудларидаги ободонлаштириш бошқармаларида жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
10 944
4
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ ҚҚСдан тушган тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан: 🔹 ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 5 фоиз ва қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади; 🔹 маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар)лар бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади; 🔹 Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади; 🔹 қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади: ➖ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади; ➖ деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
12 446
5
#Қонунчмликдаги_янгиликлар ❗️ “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади 📑 Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: 🔸 ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади; 🔸 ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади: ➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади; ➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади; ➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади. ✅ Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгаши ташкил этилади. Бунда: ▫️ апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади; ▫️ апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича “маҳалла еттилиги”га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
12 154
6
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби 🔰 Фармонга кўра, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 🔹 “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади. ▫️ Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан 12 ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно; 🔹 “камбағал оила” тоифасига киритилган оилаларга: ▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади; ▫️ меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади; ▫️ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади. ▫️ Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда “камбағал оила” тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди; 🔹 “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга: ▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади; ▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини ташкил этади; ▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
12 023
7
#Қонунчмликдаги_янгиликлар ❗️ Ягона Ижтимоий реестр юритилади “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–258-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади. ✅ Ижтимоий реестр – “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажаради. 📋 Ижтимоий реестрда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади. 📑 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг тоифаларини белгилашнинг қуйидаги тартиб жорий этилади: 🔹 оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган белгиланган оилалар “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилади; 🔹 оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар “камбағал оила” тоифасига киритилади; 🔹 оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган қуйидаги оилалар “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилади: ▫️ “давлат таъминотидаги оила” ёки “камбағал оила” тоифаларидан чиқарилган оилалар; ▫️ “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси асосида Фармонда белгиланган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила деб топилган оилалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
15 951
8
#2026_йил_1_январдан 💰 Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан дирек
#2026_йил_1_январдан 💰 Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
23 844
9
Voting
Ер усти сувларидан фойдаланишда сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома неча йил муддатга берилади?
23 955
10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади Қонун (ЎРҚ–1108-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиди. 🔰 Киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди: 🔹 агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса . ⏳ Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди. 📝 Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. 📑 Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим. 💸 Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди. 📁 Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
30 500
11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Электрон ишончномаларни “Vakolat.uz” платформаси орқали расмийлаштириш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (825-сон, 25.12.2025 й.) билан “Электрон ишончномаларни расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек, ишончномаларнинг реестрини юритиш бўйича “Vakolat.uz” платформаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. ⏳ Низомга кўра, ишончнома жисмоний ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра сўровномада кўрсатилган, бироқ 3 йилдан ошмаган муддатга берилади. 📝 Ишонч билдирувчи ишончномани расмийлаштириш учун OneID орқали Vakolat.uz платформасида рўйхатдан ўтади ва тегишли сўровномани тўлдиради. 📜 Қуйидаги ҳолларда ишончнома ишонч билдирувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин: ▪️ жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда; ▪️ юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда; ▪️ жисмоний шахснинг биометрик паспорти (ID-карта) маълумотлари ўзгарганда; ▪️ ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда. ⛔️ Қуйидаги ҳолларда ишончнома Платформа томонидан автоматик равишда бекор қилинади: ▫️ ишончноманинг муддати тугаганда; ▫️ жисмоний шахс вафот этганда; ▫️ юридик шахс тугатилганда. ☑️ Реестр ишончномаларни уникал рақам орқали қидириш учун барчага очиқ ҳисобланади. ⏭️ “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилган ишончномалар Реестрга автоматик равишда киритилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
25 597
12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади Ҳукумат қарори (824-сон, 24.12.2025 й.) билан “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш” концепцияси тасдиқланди. 🔰 Концепцияга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланиб келинмоқда. ✳️ Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади. 📝 Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрланади ва кенг тарқатилади. 📑 Умумхалқ байрамлари доирасида “Энг иқтидорли ёш” акция-шоу дастурини ўтказиш орқали муваффақиятга эришган ёшларни халққа танитиш ва шу орқали бошқа ёшларни ўз мақсадлари йўлида руҳлантиришга оид интерактив тадбирлар ташкил қилинади. 📙 Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, “Ўзбекистон байрамлари” китоби тайёрланади ва чоп этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
22 158
13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди Қонун (ЎРҚ–1106-сон, 25.12.2025 й.) билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. 💸 Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. ▶️ Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади. ✅ Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
1
14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди Қонун (ЎРҚ–1106-сон, 25.12.2025 й.) билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. 💸 Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. ▶️ Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади. ✅ Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
25 503
15
#Адлиятв #Эслатма ✅ "Уй олишдан олдин нималарга эътибор бериш керак” мавзусида жонли эфир бошланди. 🔴 Жонли эфирни ушбу ҳаво
#Адлиятв #Эслатма ✅ "Уй олишдан олдин нималарга эътибор бериш керак” мавзусида жонли эфир бошланди. 🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=BGQmsDOXInI Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
24 201
16
#Адлия_хабари ❗️ "2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" 🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. ✔️ Унга кўра, “2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
33 305
17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Бюджет жараёни такомиллаштирилади Қонун (ЎРҚ–1107-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистоннинг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. ⏭️ Навбатдаги йил учун Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлгача Қонунчилик палатасига киритиб борилади. 📑 Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинади. ⏳ Лойиҳалар портфели фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 📁 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 15 апрелгача ўрта муддатли давр учун камида 2 та сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси ишлаб чиқилади. 📝 Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
25 688
18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ 2026 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди “2026 йил учун (ЎРҚ–1105-сон, 25.12.2025 й.) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. ✅ Қонунга кўра, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди. 🗒 2026 йил учун қуйидагилар тасдиқланди: ▪️ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари; ▪️ товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари; ▪️ чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари. ▶️ 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди. 📌 Ушбу Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
25 324
19
#Адлия_хабари ❗️ Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам оламиз? 🔰 Янги йил байрами муносабати билан қуйидаги кунлар
#Адлия_хабари ❗️ Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам оламиз? 🔰 Янги йил байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади: 🔹 31 декабрь (чоршанба) — қўшимча дам олиш куни; 🔹1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами; 🔹2 январь (жума) — қўшимча дам олиш куни; 🔹3 январь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
43 811
20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Қўшилган қиймати юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш кенгайтирилади Қонун (ЎРҚ–1104-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 📙 Киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилиши белгиланди. ✅ Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин қабул қилинади. 📁 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2 фоиз ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди. 🗓 Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ҳамда улар қошидаги махсус ваколатли ташкилотлар томонидан эмиссия қилинган облигациялар бўйича даромадлари 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади. 📝 Креатив паркнинг резидентлари 2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар: ▪️ ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда ижтимоий солиқни белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди; ▪️ товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
30 627