ch
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

前往频道在 Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
63 935
订阅者
无数据24 小时
无数据7
-80330
帖子存档
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ. ✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади. 📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради. ✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
30🔥 3
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ 📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ, Бугунги кун ҳолатига кам таъминланган оилаларга тайинланадиган болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм; ➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; ➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; ➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўмни ташкил қилмоқда. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
38😁 12👍 8🤔 1
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ? 📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ➖ ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. ✅ 1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа; ✅ 2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса; ✅ 3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса; ✅ 4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса; ✅ 5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
36👍 10👏 1
❗️БИЗДАГИ АСОСИЙ МУАММО ЯНГИ ҚОНУНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЭМАС, ҚОНУНЛАРНИНГ ИЖРОСИ ЙЎҚЛИГИДА.. ✏️ Сарлавҳада хатолик йўқ. Ҳақиқатдан хам биздаги асосий муаммо янги қонунлар қабул қилишда эмас, мавжуд қонунларнинг амалда яхши ишламаслиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Яқинда телевизорда бир кулгили ҳолатга кўзим тушиб қолди. У ерда айтилишича, қайсидир қонуннинг ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли ижрони кучайтириш мақсадида янги қонун қабул қилинган эмиш ва ўша муаммо янги қабул қилинган қонун сабабли энди бартараф этилибди. Шахсий фикрлашимдан кўп нолиганман. Телевизордаги ҳолатни кўриб яна нолидим. Чунки қанча ўйласам хам у ердан мантиқ топа олмадим. Қонуннинг ижроси таъминланмаган бўлса буни янги қонун билан қандай бартараф этиш мумкинлигига тушунолмадим. ➖ Бу ерда одамларни тўплаб олиб танқидий фикрлар билан гўёки "очко" ишламоқчи эмасмиз. Лекин кўриниб турган ҳақиқатлар қаердадир ёритилиши керакку. Борми ёки фикрларингизни бизга юборинг албатта кўриб-чиқиб инобатга оламиз деган ташкилот. Айрим ҳолларда расмий мурожаатларга ўз вақтида жавоб юбора олмаётган ташкилотлардан бундай таклиф чиқармикан. ✏️ Сарлавҳамизда хатолик йўқ, хатолик ижро тизимларимизда. Нима қилиш керак? Олдинги замонларда марказдан туриб бошқарувни ушлаб туриш ҳақиқий муаммо бўлган. Чунки раҳбар кетиши билан қуйидагилар ўзи билганини қилаверган. Улар билганки, юқори даражали қўмондонлар то сарҳадларини бошдан-оёқ айланиб яна унга қайтиб келгунича хатто йиллар ўтиб кетиши мумкин эди. Хозир нима муаммо? Ҳозирги муаммойимиз шуки, "Уни кечиришди, мени хам кечиришади. Мени хатойим уникидан юмшоқроқ ахир. Аввало хатойим оммага тарқалиб кетса мабодо. Ундай бўлмаса хаммаси яхши" тизим раҳбарларини манашундай фикрлашларига қўйиб берилиши асосий муаммо. Таклиф: Битта вазирлик ёки идорани танлаб олиб, унда қонунчилик ижросини намуна даражасига олиб чиқиш керак ва бошқа идораларга буни тадбиқ қилиш лозим. Бу барча соҳаларда бўлиши керак, масалан меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар билан ишлаш, норматив ҳуқуқий хужжатларнинг ижроси ва қонун доирасидаги топшириқларнинг бажарилиши ва хатоларга нисбатан раҳбарлардаги ҚАТЪИЯТ. Босим остида ишлайдиган тизимларга бу кулгили туюлиши мумкин, лекин бу таклиф амалга жорий қилинса биринчи навбатда улар қарсак чалади.. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
显示全部...
👍 79 36👏 9💯 4😁 2
❗️ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ 📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ✅ Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган: ➖ 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; ➖ 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш; ➖ 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш; ➖ 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш. ❗️“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланган: ➖ хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилиши; ➖ ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши; ➖ аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилиши. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
38👍 8😁 1
❗️ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА КИМЛАР УНГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС ? 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра, ➖ Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. ✅ Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади. ❗️Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
显示全部...
27
⚡️АДВОКАТЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ НОҲАҚЛИК САБАБЛИ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУХТОЖ БЎЛСА ЕТИБ КЕЛГАНИМИЗ ШУ... ✏️ Интернет замони келиб бир ажойиб иш бўлдида ўзиям. Бир деганда дунёда нималар бўлаётганлигидан ҳабардор бўлиб турасан киши. Қилинаётган яхши ишларни кўриб кўнглинг кўтарилса, кузатилаётган ноҳақликлани кўриб асабинг хам бузилади. Қисқаси масала шундай! ➖ Ижтимоий тармоқларни кузатаётиб айрим ҳолларда адвокатларга қилинган ноқонуний ҳаракатлар сабабли уларнинг ўзлари ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлаётган ҳолатларига кўзимиз тушади. Яъни одамларга юридик ёрдам берадиган, бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун масъул этиб ёлланадиган соҳа вакилларига айрим ҳолларда куч ишлатар тизимлар орқали қилинган ноҳақликлар сабабли уларнинг ўзлари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган ҳолатларини кўп кўрдик. Бу жуда ёмон нарса. У адвокатнику иши битиб кетар, лекин бундай ҳолатлар буни кўриб турган ҳалқни давлатда ўрнатилган тизимга нисбатан ишончи батамом йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу ерда одамлардаги адвокат манабундай аҳволда бўлса мен нима хам қила олардим деган кайфият ҳақида гап бормоқда. ✏️ Умуман олганда куч ишлатар тизимларга одамлардаги қўрқув жуда маъқул нарса. Чунки бундай қўрқув уларни ишини осонлаштиради. Осонгина статистикаларини ошириб олади, ойликларини кўпайтириб олади, ваколатларини кенгайтириб олади ва ҳоказо. Лекин, назорат органлари бу каби ҳолатларга жим қараб турмасликлари керак. Тан олиш керак, куч ишлатар тизимлардаги айрим ҳодимлар учун ҳалқнинг давлатга бўлган ишончи бир пулга қиммат нарса. Улар ўзимни ишимни қилсам ва буни тезроқ бажарсам бўлди деб ўйлашади. Биргина ҳодим фаолияти давомида қанча-қанча одамларнинг давлатга бўлган ишончини йўқолишинга сабабчи бўлиши мумкин. Чунки ҳодим ишлашда давом этади. Одамлар эса ха, давлатга бундай ҳодимлар керак экан, демак масала бошқа ерда деган гумон билан фикрини якунлайди. Ҳақиқатданам шундай бўлганда эди ҳозир бу мавзуни олиб чиқмаган бўлар эдик. Жуда кўпчилик фикримга қарши чиқиши мумкин, лекин ишонинг! Сизни давлатга бўлган ишончингизни йўқолишига сабабчи бўлган ҳодимнинг ишидан давлат ҳабардор эмас. Ишидан ҳабардор бўлиши хам мумкин, лекин ишончингиз йўқолганидан ҳабардор эмас. Чунки аксарият ҳолларда ёзилган шеър юқорига қўшиқ бўлиб етиб боради. Буни кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо энг юқори лавозимлардаги шахсларга жуда зарурият бўлмаса негатив деган нарса яқинлаштирилмайди. Унинг ўрнига яхши бўлди, зўр бўлди, Сизга рахмат айтишди, эҳтиром кўрсатишди ва ҳоказолар етиб боради ва бу ҳолат илмий нуқтаи назаридан табиийдир. ✏️ Мавзуни нимадан бошлаган эдик ва нима демоқчимиз. Битта, бешта, эллик ёки юзта ҳодимни миллионлаб ҳалққа алмашмаслик керак. Қайсидир давлат хизматчиси ҳалқни менсимадими ёки ҳалқни ишончига тупуриб қўйиб иш қилдими уни баҳридан тезда ўтиш вақти келди. Агар ундайлар 100 тага етган бўлса уларни хаммасидан воз кечса хам зарар қилмайди. Тўғри, одамларда келажакни кўриш қобилияти йўқ лекин, тарихни ўқиб хулоса чиқариш имконияти борку. Ҳалқ тизимларга ишонмай қўйса оқибат кафолатланмаслиги тарихдан маълумку. Адвокатлар ноқонуний босимларга учрашига жим қараб турилса, ҳуқуқий мавозанат бузилганига кўз юмилса, қонунлар шахсларга қараб ишлашига қўйиб берилса бу жуда ёмон нарса. Демак, негатив яқинлаштирилмайдиган шахслар хам бироз бундай масалалар билан шуғилланиши керак... Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
显示全部...
71👍 39🔥 8👏 2😢 1🤝 1
❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ 📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, ➖ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ✅ Шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
38👍 19🤣 2🤔 1
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ ? ⚡️САВОЛ; Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: ➖ 1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда; ➖ 2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда; ➖ 3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда; ➖ 4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда; ➖ 5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда; ➖ 6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда. ✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
28👍 2👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️ХАВФСИЗЛИК КАМАРИНИ ТАҚМАГАНЛАР УЧУН ЖАРИМА ҚАНЧА? ⚡️САВОЛ: Ҳозирги кунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун жарима қанча? ⚡️ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига асосан, ➖ Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, — базавий ҳисоблаш (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
显示全部...
17
❗️ФУҚАРОЛАРГА ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йил кунги 774-сон қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган ✅ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. ➖ Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади. ❗️Қуйидаги тоифадаги фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади: ➖кам таъминланган шахсларга; ➖руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда; ➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахсларга; ➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига. ✔️ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади. ❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
34👍 16🥰 3😁 1
⚡️ЯНГИ ФАРМОЙИШ ❗️Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди 📄 Президентнинг 18.07.2025 йил кунги ПФ-43-сон “Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. ➖ Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда: ❗️бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича: ▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та; ▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та; ▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та; ▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та. ❗️ магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича: ▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та; ▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та; ▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та; ▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та. ❗️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади: ➖ республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан; ➖ давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича; ➖ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇               @Yurist_Blogerr
显示全部...
32👍 10👏 1
⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ! ❗️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра, ➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ✏️ Ийи, мен буни энди эшитишим деган гап жойи келганида Сизни бундай жарималардан қутқариб қололмайди. Эртага 1 августдан БХМнинг миқдори хам ошади. Жарима эса яна кўтарилади. Шунинг учун бундай нормаларга эътиборсиз бўлманг! Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
30👏 6👍 3🔥 2😁 2
❗️АВТОМАШИНАДАН АХЛАТ УЛОҚТИРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси "Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш" деб номланиб, ➖ унга кўра поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари шаҳар йўловчилар транспортидан ва сув транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган. ✏️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима жорий йилнинг февраль ойига қадар хам БҲМнинг иккидан бир қисми эди. Февраль ойида Қонун билан юқоридаги моддага киритилган ўзгартиришга кўра жарима миқдори ҳозирги кунда БҲМнинг 1 бараварини ташкил қилмоқда. Яъни, бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори февраль ойидан эътиборан икки бараварга ошган. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
👍 21 20
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ! ⚡️САВОЛ; 70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан, ➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган. ✅ Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди. Бепул савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
25👍 8🥰 1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР ❗️ Энди жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга 2 250 000 сўм миқдорида бир марталик нафақа берилади 📄 Ҳукуматнинг 16.07.2025 йил кунги 444-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланди. ➖ Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга БХМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. ✅ Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади. ➖ Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман ёки шаҳар пробация бўлимларига шахсан мурожаат қилиши керак. ❗️Нафақа олувчи унга нафақа тайинланганидан кейин шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши ва белгиланган нафақа пулларини олиши мумкин. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                 @Yurist_Blogerr
显示全部...
29👍 14😁 6🤔 6🔥 2🤨 1
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ: Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил майь ва июнь ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ? ⚡️ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 560-моддасида, ➖иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган. ❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
显示全部...
27👍 9
❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ; Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида, ➖ фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган. ✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан қанчадир вақт ўтиб кетган бўлса хам Сиз такроран субсидияли уй ололмайсиз.. Бепул савол-жавоб 👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                  @Yurist_Blogerr
显示全部...
45
⚡️ ДИҚҚАТ ❗️ҲОДИМ ИШДАН БЎШАГАНИДА У БИЛАН ТЎЛИҚ ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ КЕРАК 📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, Ҳодимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида унга қуйидаги тўловлар дарҳол тўлаб берилиши керак: ✅ охиригача олинмаган иш ҳақлари; ✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар; ✅ меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, анашундай тўловлар. ❗️Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. ➖ Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. ❗️Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. ✏️ Кимлар асосан ҳуқуқбузарликлар қурбони бўлишини биласизми? Ўз ҳуқуқини билмаган одамлар кўпинча ноҳақликлар қурбони бўлишади. Чунки улар ўз ҳуқуқларини билмасликларини бошқалар жуда яхши билишади ва шунинг учун хам айнан анашундай одамларга нисбатан ноҳақликлар кўп кузатилади. Қонунларимизда инсон ҳуқуқларини кафолатлайдиган нормалар бисёр, лекин ундай нормалар ўз-ўзидан ишлайвермайди. Қонунлар билан тақиқланган ҳолатлар амалиётда кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун хам ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органлар фаолият юритади. Шунинг учун хам судлар бор. Лекин, нима мумкин эди-ю қайси мумкин бўлмаган иш эканлигини аввало ўзингиз англамасангиз, атрофдан Сизга ёрдам етиб келиши амри маҳол бўлиб қолиши мумкин.. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                 @Yurist_Blogerr
显示全部...
38👍 8
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
显示全部...
👍 32 10👏 4