Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
前往频道在 Telegram
Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар шу каналда! Реклама: @TXREKLAMA
显示更多2025 年数字统计

349 141
订阅者
-59524 小时
-3 4947 天
-16 19230 天
帖子存档
00:12
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Заправкалар қисқартирилиши ортидан Тошкентда автобуслар газ қуйиш шохобчаларида узун навбатларда туришга мажбур бўлмоқда.
👉 Батафсил
IMG_7167.MP41.04 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#диққат
💵 Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мамлакат қонунчилигига таяниб бу масалага аниқлик киритди. Қайд этилишича, Меҳнат кодексининг 252-моддасига кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади. Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради. Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади. Мукофотлашда камситишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, жинс, ёш, лавозим ёки меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар асосида фарқлаш камситиш ҳисобланади. Байрам мукофотини байрамдан олдин ҳам, кейин ҳам бериш мумкин — қонунчиликда аниқ муддат белгиланмаган. Бюджет ташкилотларида мукофотлаш тартиби фақат қонунчиликда белгиланган ҳолатларда амалга оширилади.Ишхонадагилар, бизни байрам пулимиздан дарак борми?! 👉 Батафсил
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
Ижтимоий тармоқларда айрим автобусларнинг газ қуйиш шохобчаларида навбатда туриб қолиши ҳақида хабарлар тарқалгани ортидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вазиятга расмий изоҳ берди. Компанияга кўра, совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тенг етказиб бериш мақсадида автобусларга хизмат кўрсатувчи АГТШ сони 33 тадан 11 тагача қисқартирилган.
👉 Батафсил
01:48
视频不可用在 Telegram 中显示
Портлаш — Қашқадарё вилояти Китоб тумани Макрид маҳалласига қўшни хитойликларнинг цемент заводида содир бўлган ҳолат видеоси тарқалмоқда.
“Яшаб бўлмай қолди-ку бу ерда”, дейди видеога олаётган одам.
👉 Батафсил
IMG_3774.MP421.54 MB
00:10
视频不可用在 Telegram 中显示
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!👇
👉 Батафсил
3.53 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох
Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг 👇
👉 Батафсил
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда янги йил арчалари қаерда ўрнатилди?
Асосий байрам тадбирлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида 25 декабрдан 10 январга қадар соат 11:00 дан 23:00 гача давом этади.
Янги йил арчалари ўрнатилган барча манзиллар ва байрам тадбирлари вақти билан батафсил инфографикамизда танишинг.
👉 Батафсил
00:47
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 257- фармонига мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан 2026 йил бошида дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:
• 31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
• 1 январь — Янги йил байрами;
• 2 январь — қўшимча дам олиш куни;
• 3 январь (шанба) — 5 иш кунида ишловчилар учун одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
• 4 январь (якшанба) — барча ходимлар учун одатий дам олиш куни.
👉 Батафсил
IMG_2796.MOV37.37 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️2026 йилдаги дам олиш кунлари расман эълон қилинди
➖ 2026 йилги Янги йилда 5 кун;
➖ 8 Март байрамида 3 кун;
➖ Наврўз байрамида 3 кун;
➖ Рамазон ҳайити байрамида 3 кун;
➖ 9 майда 3 кун;
➖ Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун;
➖ Мустақиллик байрамида 4 кун.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ.
👉 Батафсил
00:45
视频不可用在 Telegram 中显示
#диққат #тезкор
❗️Кибер фирибгарлар энди «МЕНИНГ ЮРТИМ» телеканали номидан одамлардан пул сўрашмоқда.
Телеканал ходимлари хеч қачон сиздан пул ёки смс код сўрашмайди.
Тушиб қолманг!
👉 Батафсил
IMG_7705.MOV16.46 MB
01:00
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбек сўмини ёқиб тамаки тутатган шахслар Тошкент вилоятидаги корхоналардан бирида ишлаётган Хитой фуқаролари экани маълум бўлди
Бу ҳаракат Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавогарликка сабаб бўлиши мумкин. Боиси Жиноят кодексининг 215-моддасига кўра (давлат рамзларига ҳурмацизлик қилиш) Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳиясига ҳурмацизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.👉 Батафсил
video_2025-12-24_23-10-24.mp49.32 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#диққат #тарқатинг
☄️Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин билиб олинг!
1️⃣ Фон чизиқлари аниқ ва равон бўлади.
2️⃣ Олд томонидаги тасвир бироз қавариқ бўлади.
3️⃣ Портрет банкнота марказидан сал четда жойлашган бўлади.
4️⃣ Қоғози дағал ва бахмалсимон (пахта ва зиғир толасидан).
5️⃣ Сув белгиси портретнинг ўнг томонида бўлиб, икки томонда ҳам кўринади.
6️⃣ Ультрабинафша нурда ҳимоя чизиғи яшил рангга киради.
7️⃣ Ранглар узилишларсиз ўзгариб туради.
8️⃣ Бурчакка эгилганда пастки ўнг бурчакдаги рақам ранги ўзгаради.
9️⃣ Федерал захира банкини кўрсатувчи ҳарф ва рақам мавжуд бўлади.
💵 Бу хабарни яқинларга юбориб қўямиз.
👉 Батафсил
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️🇰🇷 Жанубий Кореяда турмуш қурган жуфтликларга 29 минг доллар нақд пул тўлашни бошлаганидан сўнг туғилиш даражаси ошди.
👉 Батафсил
02:20
视频不可用在 Telegram 中显示
Андижонда изоҳда ЙПХ ходимларини ҳақоратлаган эркак 7 суткага қамалди
Қарор вилоятининг Пахтаобод туман суди томонидан чиқарилди.
👉 Батафсил
IMG_8908.mp48.55 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#диққат #тарқатинг
☄️Ижтимоий тармоқларда ГАИ ходимларини ҳақорат қилган фуқаро аниқланиб, жавобгарликка тортилмоқда.
‼️Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак 7 суткага қамалди.
Эркак ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган.
👉 Батафсил
04:24
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️“Электрон рецепт тушимизга ҳам кириб чиқди” — Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров
Электрон рецепт нима беради? Дориларнинг ножўя таъсирини олдини олишга қаратилган. 2025 йилнинг ўзида дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш оқибатида 24 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган. Шундан 418 ҳолатда анафилактик шок, 7,017 ҳолатда эса дори билан заҳарланиш ташхиси қўйилган. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 741 та ҳолат қайд этилган. ➖дори воситалари орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Жорий ҳисобот даврида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2 500 нафар бемор мурожа ат қилган бўлиб, уларнинг 1 500 нафари айнан дори қабул қилиш орқали жонига қасд қилишга уринган. ➖шифокор ва фармацевтика компаниялар ўртасидаги коррупцияга барҳам берилади. Электрон рецептда фақатгина дорини халқаро номи ёзилади, савдо номи ёзиш имконияти чегараланади. Бу норасмий келишувларнинг имкониятини чегаралайди. ➖электрон рецептда клиник протоколлар асосида бештагача дори ёзиш мумкин бўлади, бештадан ортиқ дори ёзиладиган бўлса, консилиум натижасида асослантириш шарт экани белгиланади. ➖шифокор доимий рақамли кузатув объектига айланади. Шифокорларни мавқеини оширади. Беморга ташхисни даволаш тавсиясини дорихона эмас, дорихоначи эмас, айнан шифокор тайинлаши керак. ➖электрон рецепт тизими давлат учун илгари мавжуд бўлмаган маълумотлар базасини шакллантиради. ➖Рекламалар таъсири камаяди.👉 Батафсил
IMG_2606.MOV22.58 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди
Сўнгги маълумотларга кўра:
💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди;
💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди.
📊 Йил давомида нарх ўзгариши:
➖ Олтин: +72%;
➖ Кумуш: деярли +150%.
Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда.
👉 Батафсил
照片不可用在 Telegram 中显示
☀️2025 йил сўнгги 10 йил ичида магнит бўронлари сони бўйича рекорд ўрнатди
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.
Таъкидланишича, йил бошидан буён ўтган 358 кун ичида 69 марта магнит бўронлари қайд этилган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 44 тани ташкил этган.
Жадвалга кўра, XXI асрдаги мутлақ рекорд 2003 йилга тўғри келади. Ўша йили 365 кундан 272 куни геомагнит фаоллик билан ўтган.
👉 Батафсил
00:55
视频不可用在 Telegram 中显示
Қозоғистонда ҳайдовчи байрам арчасини уриб ағдарди, Грузиянинг Янги йил бош арчаси эса ёниб кетди
👉 Батафсил
Insta 145-Video-Export-2025-12-24T08-11-55.231Z.mp44.37 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Павел Дуров ундан фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган барча аёллар учун "ЭКО" харажатларини қоплашни таклиф қилди.
Миллиардер ва Телеграм асосчиси унинг донорлигидан фойдаланиб фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл учун ин витро уруғлантиришнинг барча харажатларини қоплашни таклиф қилди.
Унинг шахсий маълумотларига кўра, ҳозирда унинг 3та аёлдан расман тан олинган 6та фарзанди ва унинг донорлиги билан туғилган "12 мамлакатдан 100 дан ортиқ фарзанди" бор.
👉 Батафсил
