ch
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

前往频道在 Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
52 526
订阅者
无数据24 小时
+6047
+50930
帖子存档
Кредит учун қилинган ортиқча тўловлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. 3030-низом. @bankmijoz
显示全部...
👍 35 11🆒 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🎉 30 йил — 30% фойда — 30 та хонадон! Ушбу байрам муносабати билан Asakabank ҳамкорлигида акция эълон қилинди: 🏘 30 та хонадон — пухта режалаштирилган, замонавий дизайнга эга, энг яхши турар-жой мажмуаларида жойлашган. 💸 30% фойда — 30% гача чегирма ёки харид учун махсус шартлар. 🏦 Asakabank'нинг 30 йиллиги муносабати билан — қулай ипотека дастурлари ва аризаларни тезкор кўриб чиқиш имконияти. 🎈 BI Group’нинг 30 йиллик ва NRG‘нинг 5 йиллик ишончлилик тарихи — биз қураётган уйлар сиз яшашни хоҳлайдиган маконга айланади. 🔔 Ўз хонадонингизни танлашга шошилинг — байрам нархида атиги 30 та таклиф мавжуд! Реклама
显示全部...
18🆒 6👍 3🔥 2
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 2025 йил 23 октябрда бўлиши белгиланган Марказий банк Бошқарув йиғилиши жорий йилнинг 24 октябрига кўчирилди. Шу муносабат билан 24 октябр куни соат 12:00 да Марказий банк биносида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. @bankmijoz
显示全部...
👍 17 5🆒 2 1👎 1
Фирибгарлар эндиликда фуқароларни телефон орқали кўп ҳам безовта қилавермайди. Ўзбекистондаги мобиль операторлар сохта рақамлардан қўнғироқларни блоклайдиган, телефон фирибгарлиги ва шахсий маълумотларнинг сизиб чиқишидан ҳимоя қиладиган anti-spoofing технологиясини жорий этмоқда. Ҳозирча Beeline ва Mobiuz бу янгилик жорий қилингани ҳақида хабар берди. Мазкуру функция автоматик тарзда барча абонентларда ишлайди ва бепул бўлади. Рақамли технологиялар вазирлиги хабар беришича ушбу технология қолган операторлар томонидан ҳам жорий қилинади. @bankmijoz
显示全部...
star reaction 2👍 84 14🔥 6🆒 2😢 1
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган. 🏦 Халқ банки ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 24%; ◦ миқдори – 300 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1106. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 24,5%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1152. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 24,99%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1216. 🏦 Туронбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 25%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1220. 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 600 млн сўмгача; ## ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 22,5%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1256. 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача ◦ фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 412 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1254. 🏦 InfinBank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 29,99%; ◦ миқдори – 206 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1214. 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 32%*; ◦ миқдори – 200 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1180. Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди. @bankmijoz
显示全部...
star reaction 1 32👎 26👍 7😡 3🆒 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Ipoteka bank OTP Group Фарғона шаҳрида янги алоқа марказини ишга туширди — тезкор, ишончли ва мижозларга янада яқин Ipoteka bank OTP Group Фарғонада янги, юқори технологияли алоқа марказини очди, бу бутун мамлакат миқёсида мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Марказ замонавий илғор технологиялар орқали кунига минглаб мижозларга хизмат кўрсатадиган 80 дан ортиқ малакали мутахассисларни ўзига бирлаштирган.
Ушбу алоқа марказининг мижозларга хизматни такомиллаштиришда муҳим босқич бўлиб, мурожаатларни тез ва самарали қайта ишлаш ҳамда ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни таъминлайди. Марказ 24 соат давомида фаолият юритиб, банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича маслаҳатлар тақдим этади ҳамда юзага келган муаммоларни ҳал этади.
Ҳозирда 90%дан ортиқ қўнғироқлар биринчи 20 сония ичида қайта ишланмоқда, бу эса бозордаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори.
Марказ фаолиятининг мижозлар учун афзалликлари: • мурожаатлар тезроқ кўриб чиқилади ва кутиш муддати сезиларли даражада қисқартирилади; • телефон ёки онлайн мурожаат орқали қулай ва самарали маслаҳатлар олиш имконияти кенгайтирилди; • ҳар бир мурожаат бўйича юқори даражада хавфсизлик ва максимал қулайлик таъминланади.
«Бу биз учун фақат янги офис эмас – бу мижозларга хизмат сифатини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамдир. Ҳар бир банк билан алоқа осон, тез ва ёқимли бўлиши учун барча зарур имкониятларни яратаяпмиз», — деди Ipoteka bank OTP Group Мижозларга хизмат кўрсатиш дирекцияси директори Лидия Марко. 👉 Батафсил банк сайтида. Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
显示全部...
15👍 7 2👎 2🔥 2🆒 2
22 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 011,02 сўмдан (-49,13 сўм) этиб белгиланди. Сўнгги беш кунда курс қарийб 223 сўмга арзонлашди. @bankmijoz
显示全部...
29👍 18 7👎 4😢 3🔥 1😡 1
00:16
视频不可用在 Telegram 中显示
Энди 2 хонали хонадонларни янада кулай нархларда харид кила оласиз! Iskander Buildings Mezbon лойихасидан 2 хонали хонадонлар учун бош тўлов: 138 миллион емас, 92 миллион сумдан бошланади! қолган қисмини 7,2 миллиондан бўлиб тўлашингиз мумкин! Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад кўтармокда. ☎️Мурожаат учун: +998787770011 Реклама
显示全部...
Comp_1_811.mp41.92 MB
19👎 10🆒 4🔥 3
Банкларда давлат тилида иш юритиш Банклар ва мижозлар ўртасидаги шартномаларнинг матни давлат тилида тузилади. Истеъмолчи ва банкнинг ўзаро келишувига мувофиқ шартнома матни бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин. Банк ўзининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга давлат тилида етказиши лозим. Банкнинг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин. 3030-низом. @bankmijoz
显示全部...
👍 32 24🔥 11🆒 2😡 1
00:36
视频不可用在 Telegram 中显示
🏦 Сиз OFB Yordamchi интеллектуал ассистентидан фойдаланиб кўрдингизми? 👩‍💻 Ушбу ақлли чат-бот Ориент Финанс Банк ҳақида тезкор маълумот олишингизга кўмаклашиш учун яратилган. Бу ерда қуйидагиларни осонгина билиб олишингиз мумкин: 🔹 энг яқин филиалларнинг манзиллари; 🔹 омонатлар, кредитлар, карта хизматлари каби маҳсулотлар ҳақида маълумотлар; 🔹 валюта курслари. Телеграмдаги ёрдамчингизга ўзингизга қулай вақтда мурожаат қилинг ва дарҳол жавоб олинг! Дам олиш кунларида ҳам қуйидаги ҳавола орқали онлайн маслаҳат олинг: @OFBYordamchi_bot @bankmijoz
显示全部...
Comp 1_2.mp4100.80 MB
star reaction 4👍 8 5🔥 3👎 2🆒 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Таълим кредити ажратаётган банклар Имтиёзли таълим кредити олиш учун қуйидаги банклардан бирига мурожаат қилиш лозим бўлади: • АгробанкАсакабанкАлоқабанкМКБанкХалқ банкиЎзСҚБЎзмиллийбанкHamkorbankБРБТуронбанкОФБ 👉 Имтиёзли таълим кредити ажратилиши шартлари бу ерда. @bankmijoz
显示全部...
23👍 5🆒 5😡 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун Ipoteka Bank OTP Group ва BYD дан янги автокредит жорий этилди 🏦 Ipoteka Bank OTP Group Ўзбекистондаги BYD расмий дилерлари билан ҳамкорликда ўзини ўзи банд қилган шахсларга мўлжалланган махсус автокредит дастурини йўлга қўйди. Ушбу имкониятдан барча фрилансерлар, ҳунармандлар, онлайн савдогарлар ва ўз ишини мустақил юритаётган барча шахслар фойдаланишлари мумкин. 🚗 Автокредит шартлари: • бошланғич тўлов – 40% дан бошлаб; • фоиз ставкаси – йиллик 18,9% дан; • муддати – 60 ойгача; • миқдори – 480 млн сўмгача; • энг кам ҳужжатлар тўплами – тез ва ортиқча чекловларсиз; • мавжуд моделлар: BYD Song Plus DM–i, Song Pro DM–i, Chazor, Song Plus EV. Ipoteka Bank OTP Group нинг яқин филиалига ташриф буюринг ёки (78) 150–89–13 рақами орқали мутахассислар қўллаб–қувватловидан фойдаланинг. 👉 Батафсил банк сайтида. Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
显示全部...
👎 29 26👍 8😢 3🆒 2😡 1
Марказий банк томонидан сентябрь ойида 8 та банкка нисбатан жарима санксияси қўлланилган. Бунга ўтказилган инспексия текширувлари давомида ва ички назорат қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлган. Регулятор хабарида мазкур банклар номи келтирилмаган. @bankmijoz
显示全部...
👍 36 14🆒 12👎 8
❗️Қонунчиликка аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланиши юзасидан ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган. @bankmijoz
显示全部...
👍 41 8 3🔥 3🆒 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Банклар янги босқичга ўтиши керак Ҳар куни банк мутахассислари ҳеч ким ёқтирмайдиган ишларга — нусха кўчириш, солиштириш, текширишга соатлаб вақт сарфлайди. Аммо энди бу вазифаларни дастурий роботларга топшириш мумкин. RPA (robotic process automation) аллақачон банк ҳаётининг бир қисмига айланган: роботлар аризаларни қайта ишлайди, маълумотларни текширади ва ҳисоботларни шакллантиради. Энг муҳими улар хато қилмайди, чарчамайди ва таътилга чиқмайди. Deloitte маълумотларига кўра, дунёдаги банкларнинг 70 фоиздан ортиғи аллақачон ушбу технологиядан фойдаланмоқда. McKinsey таъкидлашича, автоматлаштириш харажатларни 30-50 фоизга камайтириш имконини беради. Ўзбекистонда ва МДҲ мамлакатларида роботлаштириш эндигина ривожланмоқда — илк лойиҳалар пайдо бўлмоқда, банклар сезиларли натижаларга эришмоқда. Ушбу жараён амалда қандай ривожланаётганини ва автоматлаштиришни нимадан бошлаш кераклигини тушуниш учун 23 октябрь куни Тошкентда Primo RPA ва Fido-Biznes мутахассислари очиқ учрашув ўтказади. Дастурда: ⏺ Ўзбекистон ва МДҲ банкларида RPAни жорий этиш мисоллари тақдим қилинади; ⏺ дастурий робот ишини намойиш этидади; ⏺ очиқча жавоблар берилади: қанча туради, нимадан бошлаш керак, қачон ўзини оқлайди. Спикерлар: – Иля Кочетов ва Артём Виноградов (Primo RPA), – Тарас Сорока, рақамли трансформация бўйича мутахассис бўлиб, роботлаштириш Шарқий Европадаги энг йирик банклардан биридаги жараёнларни қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради. Манзил: FB Academy, Тошкент Бошланиш вақти: 10:00 Иштирок этиш бепул, рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Реклама
显示全部...
👎 29 22👍 10🔥 8🆒 3
Баъзида айрим фуқаролар ўзларининг молиявий интизомсизлиги эмас, вазият тақозоси билан олинган кредитни (микроқарз) ўз вақтида тўлай олмайди. Оқибатда, уларнинг кредит тарихи салбий баҳоланиб қолади.
Масалан, кимдир вақтинча ишдан бўшайди, кимдир соғлиғи туфайли ва яна кимдир қандайдир бошқа сабабларга кўра шундай ҳолатга тушиб қолади. Бироз вақт ўтгач эса барчаси ўз изига тушади. Олинган кредитлар ёпилади, қарзлар ўз вақтида қайтариш графигига тушиб олади.
Кредит тарихини салбий ҳолатдан чиқариш учун 5 йил кутишга тўғри келади. Чунки, Ўзбекистонда салбий кредит тарихини яхшилаш бўйича тартиб мавжуд эмас, ҳозирча. Агар Марказий банк томонидан таклиф этилаётган ўзгартиришлар кучга кирса, кўпчилик учун бу фойдали бўлади.
Унга кўра, банклар молиявий қийинчиликлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга ошира олишга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини жорий қилишади.
Умид қиламизки, тез орада мазкур тартиб амалга киритилади ва кўпчилик учун фойдали бўлади. @bankmijoz
显示全部...
👍 78 26🔥 12 6👎 3🆒 2
00:31
视频不可用在 Telegram 中显示
💙 Asia Alliance Bank — янги қиёфа, янги замон! Asia Alliance Bank 16 йилдан кейин илк бор ребрендинг қилди ва Alliance экотизимини ишга туширди. Бу банкнинг замонавий, очиқ ва мижозга яқин бўлиш сари ташланган муҳим қадами. Эндиликда Alliance экотизими орқали банк хизматлари, бизнес ечимлари, микромолия, онлайн савдо ва таълим имкониятлари бир платформада бирлаштирилди. Янгиланган логотип ва айдентика эса ишонч, қулайлик ва замонавийликни ифода этади. Asia Alliance Bank — оддий одамлар учун ҳақиқий замонавий ҳамроҳ. Реклама
显示全部...
AP_Omonat.mp4254.32 MB
18👍 6🆒 5👎 2
Доллар курси охирги кунларда 200 сўмдан кўпроққа қимматлашди Эрта - 16 октябрдан бошлаб АҚШ доллари курси 12 233,67 сўм (+48,56 сўм) этиб белгиланди. 7 октябрь куни курс жорий йилдаги энг паст кўрсаткични - 12 022,90 сўмни қайд этган эди. Шундан бери, курс 210,77 сўмга юқорилади. @bankmijoz
显示全部...
👎 39 16👍 9🔥 6😢 5 1
Гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш мумкин бўлди Бугундан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришларга кўра, эндиликда банклар ажратилган кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича алоҳида тартибга эга бўлиши лозим. Мазкур тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда у қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши зарур: ➖ қарз олувчи ёки гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича аризасини рўйхатга олиш ҳамда ушбу аризани кўриб чиқиш муддати; ➖ гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарорни қабул қилиш бўйича банкнинг ваколатли органи тўғрисида ҳамда мазкур ваколатли органнинг қарори ҳақида аризачига хабар бериш муддати; ➖ гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш. Банк кредит бўйича тузиладиган гаров шартномасида банкнинг гаров таъминотига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг кредитнинг қопланмаган қисмидан ортиқ суммада гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқини, шунингдек гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усулларини акс эттириши шарт. Кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида банк гаровга қўйилган мол-мулкни суддан ташқари тартибда қонунчиликда тақиқланмаган усуллар орқали гаровга қўювчи билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишган ҳолда реализация қилиши мумкин. @bankmijoz
显示全部...
star reaction 3👍 31 13🔥 2🆒 2 1👎 1
01:09
视频不可用在 Telegram 中显示
“Трастбанк” “MasterCard” билан бирга бош соврини “Lixiang Li7” автомобили бўлган акцияни эълон қилди “Трастбанк” ХАБ “MasterCard” билан бирга ютуқли акцияни эълон қилди. Қатнашиш учун “Трастбанк”дан “MasterCard” картасини расмийлаштирасиз. Картангиздан камида 10 АҚШ доллари миқдорида харид қиласиз. Шу тариқа автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз.
Акцияда қуйидаги совринлар ўйналади: 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига икки кишилик йўлланма; “Samsung TV” телевизорлари (3 та); “Samsung” кир ювиш машинаси (3 та); “iPhone 16 Pro” мобил телефони (3 та); “Apple iPad Air 11” планшети (3 та); Электросамокатлар (3 та). Бош соврин: “Lixiang Li7” гибрид автомобили!
Акция шу йилнинг 1 октябридан 2026 йил 28 февралгача давом этади. Батафсил Алоқа маркази: 1287 Телеграм: @trustbankuz
显示全部...
TRAST Lixiang UZB_3.mp412.69 MB
26 4🆒 2🔥 1