ch
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

前往频道在 Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
52 526
订阅者
无数据24 小时
+6047
+50930
帖子存档
Кредит қарздорлигини ундириш Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди. 3030-низом. @bankmijoz
显示全部...
19😡 8👍 4🐳 3 2
照片不可用在 Telegram 中显示
HamkorBank UZCARD Moment карталарини чиқаришни бошлайди UZCARD Moment картаси тезлик ва қулайликни қадрлайдиганлар учун яратилган бўлиб, уни ортиқча расмий жараён ва кутишларсиз дарҳол банк офисида олиш мумкин. Энди DavrBank, Универсалбанк ва Микрокредитбанк билан бир қаторда Moment картасини мамлакатнинг энг йирик хусусий банкларидан бири — HamkorBank'да ҳам расмийлаштириш мумкин. Бу — тармоқнинг кенгайиши, мижозлар қамровининг ўсиши ва янада кўпроқ одамлар, шу жумладан илгари банк хизматларидан фойдаланмаганлар учун хизматдан фойдаланиш имконияти демакдир. Батафсил | Реклама
显示全部...
🔥 23👍 11 9🐳 4👎 1👏 1🆒 1
照片不可用在 Telegram 中显示
NPL миқдори июль ойида бироз ошган Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига банкларнинг кредит портфели 576,2 трлн сўмга етган бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 22,5 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 3,9%ни ташкил қилган. Хусусан, июль ойида умумий кредит портфели 1 трлн сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 684 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфелининг бу қадар кам ўсишига Ўзмиллийбанк (-3,9 трлн сўм) ва ЎзСҚБ (-889,0 млрд сўм) кредит портфелининг кескин камайиши сабаб бўлган. Муаммоли кредитларнинг кескин ўсиши давлат банкларида Ўзмиллийбанк (+594,2 млрд сўм), МКБанк (+121,1 млрд сўм) ва Асакабанк (+106,1 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, хусусий банклардан ТБС (+70,2 млрд сўм), Анорбанк (+44,6 млрд сўм) ва Тенгебанкда (39,9 млрд сўм) муаммоли кредитлар салмоғи ошган. @bankmijoz
显示全部...
27🔥 4🐳 4
Банк тизимидаги қатор раҳбарлар тақдирланди Президент Фармони билан: “Меҳнат шуҳрати” ордени билан 🏦 Марказий банки раиси Тимур Ишметов; "Дўстлик" ордени билан 🏦 ЎзСҚБ бошқаруви раиси Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли; 🏦 Халқ банки бошқаруви раиси Атабаев Шухрат Халдарович; 🏦 Асакабанк бошқарув раиси Туляганов Кудратилла Асатуллаевич; "Содиқ хизматлари учун медали" билан 🏦 Микрокредитбанк бошқаруви раиси Бутаев Ориф Алибоевич тақдирланди. @bankmijoz
显示全部...
star reaction 7👍 169 131👏 23👎 4🔥 4 3🥰 2🐳 2
Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Убайдуллаев Дилшод Зувайтович тайинланди. У бунга қадар мазкур бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. @bankmijoz
显示全部...
👏 31👍 17👎 7 6😁 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Uzum капитал бозори ўсишининг драйвери сифатида: экотизим облигацияларнинг биринчи чиқарилишини жойлаштирди Март ойида Uzum экотизими 25% купон ставкаси ва 2 йиллик муомала муддати билан облигацияларнинг биринчи чиқарилишини рўйхатдан ўтказди. Гаровсиз облигациялар чиқариш Uzum'нинг Ўзбекистон қарз капитали бозоридаги биринчи қадами бўлди. Чиқариш кўпроқ йирик институционал инвесторларга қаратилган бўлса-да (масалан, энг йирик облигациялар пакетини хусусий банк сотиб олган), облигациялар номинал қиймати 500 миллион сўмни ташкил этган бўлса-да, инвесторлар орасида суғурта компаниялари ҳам, жисмоний шахслар ҳам бор эди. Uzum экотизими Ўзбекистон ички бозорида облигацияларни жойлаштиришни давом эттиради, бу воситага нафақат фондлаштиришни жалб қилиш усули, балки мамлакатнинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга онгли равишда кўмаклашиш сифатида қарайди.
"Биз Ўзбекистон учун рекорд даражадаги гаровсиз облигациялар чиқаришни жойлаштирдик — бу корпоратив қимматли қоғозларга қизиқиш ва Uzum'га бўлган ишончнинг ортиб бораётганининг ёрқин белгисидир. Ушбу сегмент янада жадал ривожланиши учун банклар каби институционал инвесторларни гаровсиз молиялаштиришдан фойдаланишга ундаш, шунингдек, корпоратив облигацияларга бизнесни молиялаштиришнинг муҳим воситасига айланиш имконини берувчи талаб қилиб олинадиган депозитлар бўйича ставкаларни пасайтириш муҳим аҳамиятга эга. Uzum облигацияларини чиқариш нафақат экотизимнинг финтех сегментини ривожлантиришга имкон беради, балки бозорга даромадли ва ликвид қарз воситасини ҳам тақдим этади, — дейди Uzum экотизимининг молиявий директори Никита Гуляев. — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банк қарз бозорини ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширди: эмиссия тартиб-таомилларини соддалаштирди, битимларнинг шаффофлигини таъминлади, купон мукофоти бўйича солиқ имтиёзларини амалга оширди, бу айниқса банклар учун актуалдир. Бу қадамлар мамлакат иқтисодиётида ўсиш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш учун мустаҳкам пойдевор яратади."
Батафсил
显示全部...
13🐳 5👍 4🎉 2👎 1
Онлайн микроқарзлар Банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида доимий даромадга эга жисмоний шахслар онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин. Банкларнинг онлайн микроқарзлари шартлари бўйича қисқа маълумот: 🏦 Халқ банки: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 25-32; 🏦 Ўзмиллийбанк: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 26-27%. 🏦 Ипотека-банк: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 36 ва 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 24-47%. 🏦 Алоқабанк: ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 26-30%. 🏦 БРБ: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28-31%. 🏦 ЎзСҚБ: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 29-32%. 🏦 Агробанк: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*). 🏦 Tenge Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 90 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30,9-39,9%. 🏦 Ипак Йўли банки: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30,9-40,9%. 🏦 Hamkorbank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32-40%. 🏦 Даврбанк: ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 37%. 🏦 ANORBANK: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 27–43%. 🏦 TBC Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28–49%. 📞 Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
显示全部...
27👎 12👍 5🔥 5🐳 4😡 3
📌 Банкларнинг расмий сайтлари, колл-марказлари рақамлари ва телеграм каналлари манзиллариМарказий банкcbu.uz; 71-200-00-44; @centralbankuzbekistan; ◦ Ўзмиллийбанкnbu.uz; 1344; @nbu_official; ◦ ЎзСҚБsqb.uz; 1180; @sqbuz; ◦ Агробанкagrobank.uz; 1216; @AgrobankChannel; ◦ Ипотекабанкipotekabank.uz; 1233; @ipotekabankofficial; ◦ Халқ банкиxb.uz; 1106; @xalqbankinfo; ◦ МКБанкmkbank.uz; 1285; @mikrokreditbank; ◦ БРБbrb.uz; 1254; @brb_uzb; ◦ Туронбанкturonbank.uz; 1220; @turonbankuz; ◦ Асакабанкasakabank.uz; 1152; @Asakabank_official; ◦ Алоқабанкaloqabank.uz; 71-230-77-77; @aloqabank; ◦ Poytaxt bankpoytaxtbank.uz; 71-214-20-00; @bank_poytaxt; ◦ Garant bankgarantbank.uz; 1326; @garantbankuz_official; ◦ Hamkorbankhamkorbank.uz; 1256; @Hamkorbankuz; ◦ Ипак Йўли банкиipakyulibank.uz; 1296; @ipakyulibankuz; ◦ Ziraat Bankziraatbank.uz; 1293; @ziraatbankuzbekistan; ◦ Трастбанкtrastbank.uz; 1287; @trustbankuz; ◦ Asia Alliance bankaab.uz; 1270; @asiaalliancebank; ◦ KDB Bankkdb.uz; 78-120-80-00; @kdbuzbekistan; ◦ Универсалбанкuniversalbank.uz; 1355; @myuniversalbank; ◦ Капиталбанкkapitalbank.uz; 1340; @kapital24; ◦ Octobankoctobank.uz; 71-202-33-33; @Octobank_AJ; ◦ Даврбанкdavrbank.uz; 1284; @davrbankuz; ◦ Orient Finans bankofb.uz; 4004; @orientfinansbank; ◦ Madad Invest bankmadadinvestbank.uz; 55-520-44-44; @mybank_uzb; ◦ InFinBankinfinbank.com; 1214; @Infin_bank_bot; ◦ Tenge Banktengebank.uz; 1245; @Tengebankuz; ◦ TBC Banktbcbank.uz; 1150; @tbc_bank_uzb; ◦ Avobankavobank.uz; 78-888-78-87; @avouzbankANORBANKanorbank.uz; 1290; @anorbank; ◦ UZUMBANKuzumbank.uz; 78-777-07-99; @uzumbank; ◦ SMARTBANKsmartbank.uz; 1377; @smart_bank_uz. ◦ APEX BANKapexbank.uz; 1881; @apexbank_uzb; ◦ HAYOTBANKhayotbank.uz; 1320; @hayotbank_uz; ◦ YANGI BANKyangibank.uz; 78-777-88-87; @yangibank_officialYevroosiyo Bankieubank.uz. 33-477-27-11; ◦ "Soderot" banksaderatbank.uz; 71-252-11-61. @bankmijoz
显示全部...
star reaction 1 10👍 4 3🔥 2👏 2🐳 1🆒 1
02:00
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ 90% жойлар тўлган. Талаба бўлиш учун охирги имконият! Millat Umidi Университетида 2025-26 ўқув йили учун қабул давом этмоқда.
📝 IELTS, SAT, CEFR ёки ДТМ билан - имтиҳонларисиз қабул!
📚 Бакалавр дастурлари: 3 йиллик: Инглиз тилини ўқитиш, Туризм 4 йиллик: IT, Бизнес, Молия 🎓 Магистратура: 1 йиллик: MBA 18 ойлик: Инглиз тили ўқитиш
💰 Контракт: 18-25 млн сўм | 🏠 400 ўринли ётоқхона
🌍 Халқаро 2+2 ва 3+1 дастурлар – Малайзия, БАА, Сингапур ва бошқа давлатларда ўқишни давом эттириш имконияти. 🎓 Диплом + халқаро сертификатлар: ACCA, CELTA, PMI ва бошқалар. 🇺🇿🇺🇸 Таълим тили: ўзбек ва инглиз тилларида БОТ орқали: РЎЙХАТДАН ЎТИШ Сайт орқали: РЎЙХАТДАН ЎТИШ 📞 71 200 03 06 📌 Тошкент ш., Новза метроси олдида. Реклама
显示全部...
IMG_7425 (1).mp413.08 MB
12👍 4👎 1
Долларнинг расмий курси 12400 сўмдан пастлади 25 августдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 357,09 сўм (-56,70 сўм) этиб белгиланди. Охирги марта доллар курси бу кўрсаткични 2024 йил январь ойининг дастлабки кунларида қайд этган эди. @bankmijoz
显示全部...
👍 57 13🔥 11 3
Вазирлар Маҳкамасининг тегшли қарори билан "Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби ҳақида"ги низом (№522, 20.08.2025й) қабул қилинди. Ушбу Низом жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартибини белгилайди. @bankmijoz
显示全部...
Кредит битимини тақиқлаш.pdf9.70 KB
13🐳 4👍 2🎉 2🔥 1
TBC Bank Group OLX савдо платформасини сотиб олмоқда TBC Bank Group OLX Uzbekistan акциялари назорат пакетини сотиб олганини эълон қилди. Банк Ўзбекистондаги 5,4 млндан ортиқ обуначиларга эга онлайн эълонлар платформасини сотиб олиш учун Titan Investments халқаро компанияси билан қўшма корхона ташкил этилди. @bankmijoz
显示全部...
👎 47👍 36 11 6
❗️Бандлик вазирлигининг расмий хабари 1 сентябрь — “Мустақиллик куни” байрам муносабати билан: ➖ 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари; ➖ 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади. Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган. @bankmijoz
显示全部...
👎 60👍 34 11😡 6🐳 4🔥 2🎉 2👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🏙️ NRG’дан тайёр уйлар — бу шаҳар бўйлаб ягона таклифларга эга турар-жой мажмуалари. 🏢 Хонадонлар — бевосита қурувчидан, қулай нархларда. Эртагаёқ кўчиб ўтиш мумкин. U-Tower, Qorasuv, Jomiy, Zamon, Yangi Baxt, Park. 💸 100% тўлов, ипотека ёки 2025 йил декабригача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. 🗺 Жомий 1.2, Замон 2.1, Янги Бахт 1 лойиҳалари бўйича кадастр 2025 йилнинг 4 чорагида кутилмоқда. Батафсил маълумот учун 😀 1060 рақамига қўнғироқ қилинг. Реклама
显示全部...
👍 23 12👎 11🐳 2🔥 1
00:16
视频不可用在 Telegram 中显示
“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади Ўз кичик бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағ керакми? “Трастбанк” сизга 1 миллиард сўмгача кредит ажратишга тайёр. Энг муҳими, мазкур кредит маблағларини НАҚД ПУЛда олишингиз мумкин.
Шартлари: • Фоиз ставкаси: 25% дан 28% гача. • Муддати: 12 ойдан 36 ойгача. • Имтиёзли даври: 3 ойгача.
Бирламчи ёки иккиламчи ҳисоб рақамига эга бўлган шахслар ушбу кредитдан фойдаланишлари мумкин. “Трастбанк” сизга тезкор хизмат кўрсатиш, шаффоф шартлар ва қулай тўлов жадвалини кафолатлайди. Банк офисларига ташриф буюринг. Батафсил маълумот Алоқа маркази: 1287 Кўпроқ маълумотга эга бўлиб бориш учун телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz
显示全部...
1 mlrd kredit.mp44.12 MB
👍 20 8🔥 4👎 2
Энг юқори фоизли миллий омонатлар (2024 йил 21 август ҳолатига) 🏦 Poytaxt bank ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23%; ◦ муддати – 24 ой; ◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм; ◦ жойлаштириш шакли – оффлайн; ◦ қисман ечиб олиш – йўқ; ◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ. 🏦 ANORBANK ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23%; ◦ муддати – 24 ой; ◦ энг кам миқдори – 500 минг сўм; ◦ жойлаштириш шакли – онлайн; ◦ қисман ечиб олиш – йўқ; ◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 12 ой давомида. 🏦 Infinbank ◦ фоиз ставкаси – йиллик 22%; ◦ муддати – 24 ой; ◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм; ◦ жойлаштириш шакли – аралаш; ◦ қисман ечиб олиш –мумкин (1 млн сўм қолдиқ қолиши лозим); ◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 12 ой давомида. 🏦 TBC Bank ◦ йиллик фоиз ставкаси – 22%; ◦ муддати – 13-24 ой; ◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм; ◦ жойлаштириш шакли – онлайн; ◦ қисман ечиб олиш – йўқ; ◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ. Шунингдек, қатор банкларда йиллик 20-21% ставкада муддатли омонат очиш мумкин. ⚠️ Бир банкда кафолатланадиган омонатнинг максимал миқдори 200 млн сўмни ташкил этади. @bankmijoz
显示全部...
15👍 15👎 15🐳 5
❗️ Бу йил банклар тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 миллиард доллар ресурс олиб келмоқда. Банклар келгуси йилда айнан кичик ва ўрта тадбиркорликни мақсадли қўллаб-қувватлаш учун қулай шартларда алоҳида 1 миллиард доллар ресурс жалб қилади. Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси қўшимча 7 триллион сўм ресурс ажратиб, 10 мингта лойиҳани молиялаштиради. Хусусан, компания маблағлари доирасида “чемпион тадбиркор”ларни кўпайтириш учун банк орқали ҳар бир лойиҳага 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. @bankmijoz
显示全部...
19🐳 7👍 5👎 4🔥 4😁 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Зарар кўришдан қўрқиш трейдернинг душманидир. У яхши кириш нуқталарини ўтказиб юборишга ва йўқотганини қайтариб олишга уринишга мажбур қилади. Мумкин бўлган йўқотишларга қандай тўғри ёндашиш ва уларни қандай камайтириш мумкин? Alpari мутахассислари бу ҳақда гапириб беради Аста-секин ҳаракат қилинг Ҳисобдаги тебранишларга руҳий жиҳатдан кўникиш учун кичик суммалардан савдо қилишни бошланг. Қоидаларга мувофиқ таваккал қилинг Битимга депозит суммасининг 1-2 фоизидан ортиғини сарфламанг. Стоп-лосслардан фойдаланинг. Улар белгиланган зарар даражасига етганда позицияни автоматик равишда ёпади. Таҳлил қилинг, ҳис-туйғуларга берилманг Натижаси қониқарсиз бўлган битимдан сўнг, ўзингизга қуйидаги саволларни беринг: Таҳлилда хатолик йўл қўйилдими? Ўз қоидаларимни буздимми? Хатони такрорламаслик учун кейинги сафар нима қилишим керак? Хавф-хатарсиз машқ қилинг Зарар кўришдан қўрқиш тажриба етишмаслигидан келиб чиқади. Демо ҳисоб очиб, хавфсиз шароитларда стратегияларни машқ қилинг. Қоидалар орқали интизомни шакллантиринг Аниқ савдо режаси хавотирни камайтиради. Савдони автоматлаштиринг Савдо маслаҳатчиларидан фойдаланинг, улар сиз белгилаган қоидалар асосида позицияларни очади ва ёпади. Агар зарар кўришдан қўрқмасдан, уни бошқара олсангиз, қўрқув ўрнини ишонч эгаллайди. Реклама
显示全部...
👎 42👍 16 6😡 4🎉 1
Имтиёзли таълим кредитлари Айрим тижорат банклари томонидан таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли таълим кредитлари ажратиб келинмоқда. ✔️ Имтиёзли таълим кредити ажратилиши шартлари ҳақида батафсил бу ерда. ✔️ Имтиёзли таълим кредитини ажратаётган банклар рўйхати бу ерда. ❗️ Талабалар имтиёзли таълим кредитини банкларга ташриф буюрмасдан, онлайн равишда xazna иловаси орқали ҳам олишлари мумкин. @bankmijoz
显示全部...
12👍 6🐳 3
"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисида"ги низом (№3669, 18.08.2025) тасдиқланди. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талабларни белгилайди. Хусусан, низомга асосан банклар ва уларнинг филиалларида (филиаллар, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади. Барча мутахассисларга танишиб, ўрганиб чиқиш тавсия этилади. Ушбу низом 2025 йил 20 ноябрдан кучга киради. @bankmijoz
显示全部...
3669-низом.pdf1.59 MB
star reaction 1 19👍 8🐳 2