ch
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

前往频道在 Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
23 794
订阅者
-2424 小时
-1397
-54030
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Контрактация бошланганидан сўнг, соат 11:00 ҳолатига кўра uzavtosavdo.uz онлайн платформасида 53 900 дан ортиқ шартнома муваффақиятли расмийлаштирилди, деб хабар берди UzAuto Motors. Тизим иш бошлаган пайтдан буён 165 мингдан зиёд фаол сеанс, сониясига эса 1 180 дан ортиқ янги сессия қайд этилган. Шу вақт мобайнида тизим 30 та киберҳужумга учраган, аммо уларнинг барчаси бартараф этилган. Call-марказ орқали 584 та мурожаат қабул қилиниб, кўриб чиқилган. Компания мижозларга шартномадаги QR-кодга эътибор қаратишни, код ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашини қайта эслатди. Қайд этилишича, QR-кодсиз шартномаларга UzAuto Motors ва расмий дилерлар алоқадор эмас.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
3 ноябр куни Сурхондарё вилоятида чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда: чанғ тўзон пайтида уйдан чиқмаслик, зарурат сабабли чиқилганда эса ниқоб тақиш тавсия этилмоқда.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда. «Ўзгидромет»га кўра, 3-6 ноябр кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли жойларда эса қор ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 3 ноябрда ёмғир, ҳарорат кечаси 0…+5°, кундузи +7…+12°, кейин -5° гача пасаяди. Бухоро ва Навоийда 4 ноябрда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +4…+9°, кундузи +13…+18°, кейин -2…+3°. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда 3-4 ноябрда ёмғир, 5-6 ноябрда ҳаво очилиб, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6…+11°, кундузи +13…+18°. Қашқадарё ва Сурхондарёда 3-4 ноябрда ёмғир, кейин кечаси 0…+5°, кундузи +12…+17°. Фарғона водийсида 4 ноябрда ёмғир, 5 ноябрда туман. Ҳарорат кечаси +6…+11°, кундузи +15…+20°, кейин -2…+3°. Тоғли ҳудудларда 3-5 ноябрда ёмғир ёки қор, ҳарорат кечаси 0…+5°, кундузи +5…+12°, кейин -8…-3°. Мутахассислар 4-6 ноябрда айрим вилоятларда шамол 12 м/с гача кучайиши ҳамда туман сабаб ҳайдовчиларни йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
显示全部...
Афғонистон шимолида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 150 дан зиёд одам жароҳатланди, деб хабар берди Afghanistan International портали. Зилзиланинг маркази Балх вилоятида жойлашган бўлиб, қурбонлар асосан Шолгара туманида қайд этилган. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин. CNN ҳам экспертларга таяниб, зилзиладан кейин «кўп сонли қурбонлар» бўлиши эҳтимолини қайд этган. Ижтимоий тармоқлардаги видеолар ва хабарларда айрим ҳудудларда катта вайронагарчилик ва ўнлаб қурбонлар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, аммо бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
显示全部...
_Jxmg2XBxQEaYDnn.mp49.35 KB
a8cjviCciPPrf0-j.mp41.48 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Оли Сонийнинг таклифига биноан 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарда бўлади. Давлат раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади. Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
显示全部...
00:58
视频不可用在 Telegram 中显示
Афғонистонда содир бўлган 7 баллик зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ер силкиниши қуйидаги даражада қайд этилган: ▪️Сурхондарё вилояти — 5 балл (эпицентрдан 90 км), ▪️Қашқадарё вилояти — 3–4 балл (302 км), ▪️Самарқанд вилояти — 3 балл (358 км), ▪️Жиззах вилояти — 3 балл (410 км), ▪️Навоий вилояти — 3 балл (444 км), ▪️Бухоро вилояти — 3 балл (451 км), ▪️Сирдарё вилояти — 3 балл (464 км), ▪️Тошкент шаҳри — 2–3 балл (557 км), ▪️Фарғона вилояти — 2–3 балл (579 км). Зилзиланинг эпицентри Афғонистон ҳудудида жойлашган бўлиб, кучли силкинишлар қисқа вақт ичида Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий ҳудудларида ҳам сезилган.
显示全部...
IMG_5888.MP410.90 MB
Ўзбекистонда 2025 йил январь-сентябрь ойларида 664,6 мингта чақалоқ туғилгани қайд этилди. Шулардан: ▪️ўғил болалар — 343,6 минг (51,7%), ▪️қиз болалар — 321 минг (48,3%). Туғилишларнинг 48% шаҳарларда, 52% қишлоқ жойларда рўй берган. Ҳисобот даврида ҳар 1000 нафар аҳолига 23,5 та туғилиш тўғри келган. @bugunrasmiy
显示全部...
Ўзбекистонда фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солувчи «заправка»лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 апрелгача шаҳарсозлик, саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёнилғи қуйиш шохобчалари бошқа жойларга ўтказилади. Кўчириш харажатлари қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилинади, янги жойлар эса инфратузилмага эга ҳудудлардан ажратиб берилади. Ҳисоботга кўра, мамлакат бўйича ўтказилган хатлов давомида 6 196 та шохобчада 46 мингдан ортиқ камчилик аниқланган. Шулардан 464 таси вақтинчалик тўхтатилган. Лойиҳага мувофиқ, ҳар бир шохобчада ходимлар билимини йилига камида бир марта текшириш, ускуналар ва сигимларни ўз вақтида синовдан ўтказиш, хавфли қурилмаларни аниқловчи махсус дастурий тизим жорий этилади. Шунингдек, «Ўзэнергоинспекция» ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан йилда бир марта мажбурий текширувлар ўтказилиши белгиланган. Лойиҳа муҳокамаси 11 ноябргача давом этади. @bugunrasmiy
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Қашқадарё вилоятида энг кўп — 77 та ҳоким қарори бекор қилинган. Адлия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг 9 ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 175 та қарор қабул қилинган. Улардан 449 таси бекор қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 1,4 баробар кўп. Энг кўп бекор қилинган қарорлар сони қуйидагича: ▪️Қашқадарё — 77 та ▪️Сирдарё — 63 та ▪️Бухоро — 56 та ▪️Наманган — 41 та ▪️Хоразм — 36 та ▪️Қорақалпоғистон — 34 та. Шунингдек, судлар томонидан 8 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган, ёпиқ ҳолда қабул қилинган қарорлар сони эса 36 910 тани ташкил этган. @bugunrasmiy
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Сўнгги 5 ойда 110 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима балларини “ишлаб олди”. ЙҲХҲ маълумотига кўра, 1 июндан 30 октябргача 114 374 нафар ҳайдовчи 1 дан 5 баллгача, 6 нафар 5–6 балл, бир нафар 7 балл, яна бир нафари 8 балл тўплаган. Шу даврда йўл-транспорт ҳодисалари 6,3% га, ҳайдовчилар айби билан содир этилган автоҳалокатлар эса 31,2% га камайган. Аввалроқ 3 ой ичида 60 мингдан зиёд ҳайдовчилар жарима балларини олгани хабар қилинган эди. @bugunrasmiy
显示全部...
02:15
视频不可用在 Telegram 中显示
Финляндия расмийлари Ўзбекистоннинг жадал ривожланиш суръатларини энг ҳайратланарли жиҳат сифатида қайд этган. Фин делегацияси вакилига кўра, мамлакатнинг узоқ тарихи, бой маданияти ва тез ўсиш салоҳияти Финляндия учун ўрганишга арзийдиган тажриба ҳисобланади. Томонлар таълим, инновация ва давлат хизматлари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишди. 31 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Финляндия бизнес-форумида умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ қўшма лойиҳалар портфели шакллантирилди. Шунингдек, 2026 йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашини тузиш режалаштирилган. @bugunrasmiy
显示全部...
IMG_8277.MP449.63 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Саида Мирзиёева, Президент Администрацияси раҳбари, Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашувдан мамнунлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, суҳбат чоғида Финляндия Президентининг ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самарали музокаралар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратиши таъкидланган. @bugunrasmiy
显示全部...
Тошкентда иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой биноларида 5 ноябрдан ёқилади. Ҳокимлик маълумотига кўра, метеорологик шарт-шароитлар асосида марказлашган иссиқлик тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Агар иссиқлик етказиб беришда муаммолар бўлса, фуқаролар 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига мурожаат қилиши мумкин. @bugunrasmiy
显示全部...
Навоийдаги дўконда сотувчи техник хатолик сабаб икки дона қалампир учун касса аппаратидан 2 миллиард сўмлик чек чиқариб қўяди. Бунинг оқибатида эса Солиқ идораси тадбиркорга миллионлаб сўм солиқ мажбурияти ҳисобланган. Келиб чиққан муаммони ҳал этиш учун тадбиркор солиқ бошқармасига мурожаат қилган, аммо бошқарма маълумотларни таҳрирлаб бўлмаслиги айтиб, тадбиркор мурожаатини қайтариб юборади. Хатирчи туман адлия бўлими ҳолат юзасидан судга шикоят киритиб беради. Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилган.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш 100 минг сўмдан ошди. Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил октябрь ҳолатига, энг арзон палов Қорақалпоғистонда — 100 196 сўм, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида — 119 423 сўм. Вилоятлар бўйича нархлар 100–119 минг сўм оралиғида шаклланган. Ҳисоблар тайёр паловнинг бозордаги нархини эмас, балки таомни тайёрлаш учун кетадиган маҳсулот ва хизмат харажатларини акс эттиради.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Андижон шаҳридаги 36-мактабда директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилиб заҳарланди. Маълумотларга кўра, бунинг оқибатида хўжалик мудири ва қоровул вафот этган, директор ва яна бир шахс оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
显示全部...
Баъзи пиротехника буюмлари савдосига қисман рухсат этилди. Сенат «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, айрим паст хавфли пиротехника воситаларини сотиш ва ишлатишга рухсат берилади. Эндиликда хавфлиликнинг I синфига кирувчи бенгал майоқчалари, стол фонтанлари ва хлопушкалар эркин муомалада бўлади. Уларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш учун ҳеч қандай тақиқ қўйилмайди. Бироқ II–V синф пиротехника воситалари — петардалар, катта мушаклар ва шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва ишлатиш тақиқланади. Фақат мудофаа саноати корхоналари улардан фойдаланиши мумкин. Бундай пиротехника воситалари оммавий тадбирларда ёки саноат ва ҳарбий мақсадларда қўлланади. Назорат Миллий гвардия, ИИВ ва божхона органларига юклатилди. Қонунни бузганларга жарима БРВнинг 15-25 баробаргача оширилади.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
2 ноябр куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. «Ўзгидромет»нинг 2 ноябрь учун ҳаво маълумотига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Тошкент ва марказий вилоятларда ҳаво бир оз булутли, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10°C, кундузи 15–20°C бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ғарбдан шамол 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–9°C, кундузи 15–22°C. Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво 20–25°C гача илиқ, шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 4–9°C, кундузи 15–20°C атрофида бўлади.
显示全部...
00:38
视频不可用在 Telegram 中显示
Тошкент шаҳрида тайёр лойиҳа асосида ер участкасини сотиб олинг! Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Катта Янгиобод МФЙ Ер умумий майдони: 1,7 сотих Бошланғич нархи: 350 млн сўм Тўлов муддати: 12 ой ✔️Муҳим маълумот: Тошкент шаҳрида жойлашган ва қулай локацияга эга ушбу тадбиркорлик учун ер участкасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024-йилдаги ПФ-135-сон Фармонига асосан 12 ойга бўлиб тўлаш ҳуқуқи билан сотиб олиш имконияти мавжуд! Энг муҳими қурилишга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва рухсатномаларни олишга ортиқча вақт ва харажат сарфламасдан ерни сотиб олишингиз билан қурилишни бошлашингиз мумкин! 👉 Батафсил кўриш ☎️: +998712022111 @onlineauksionuz
显示全部...
19.59 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкент метросининг ер усти метроси фаолиятини тўлиқ тиклади. Йўналишда 12 та ҳаракат таркиби 7 дақиқалик интервал билан ҳаракатланмоқда.
显示全部...